20.12.2024 йилдаги 865-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.12.2024 йилдаги 865-сон
Date of entry into force
23.12.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20252027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда давлат харидлари тизимида шаффофлик таъминланиши ва харидлар жараёнларининг рақамлаштирилиши ушбу соҳада рақобат муҳитини янада кенгайтириш ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш, шу жумладан, харид жараёнларини рақамлаштиришни жадаллаштириш ва «яшил» давлат харидларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2025 — 2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор давлат харидларини тизимли ривожлантириш, шу жумладан, «яшил» давлат харидларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасида рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари иштирокчиларининг шартнома мажбуриятларига риоя этишини мониторинг, таҳлил ва назорат қилишнинг рақамли технологияларга асосланган комплекс дастурини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасида хавфни бошқариш, манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатлари, коррупция ва қонунчиликка зид ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларида тадбиркорлик субъектларининг иштирокини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув-услубий, илмий ва ахборот-таҳлилий базани такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2025 — 2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 1 июлга қадар халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, барқарор давлат харидларини, шу жумладан, «яшил» давлат харидларини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини, шунингдек, намунавий йўриқномани ишлаб чиқсин ва амалиётга босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«яшил» давлат харидларини амалга ошириш доирасида давлат буюртмачиларининг салоҳиятини тизимли ошириб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Стратегия ва Чора-тадбирлар режасининг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 20 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
865-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 декабрдаги 865-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 — 2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СТРАТЕГИЯСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган асосий йўналиш ва мақсадлардан келиб чиқиб, давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш долзарб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари жамиятнинг товарларга, ишларга ва хизматларга бўлган эҳтиёжини таъминловчи, шунингдек, иқтисодиётни, унинг ўсиш суръатлари ва тузилишини давлат томонидан тартибга солувчи воситалардан бири бўлиб, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим омилидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги сиёсатнинг асосий мақсади давлат буюртмачиларининг ўз функцияларини бажариши, давлат хизматларини кўрсатиши ҳамда инвестиция ва ишлаб чиқариш дастурларини амалга ошириши учун товарлар, ишлар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларини энг самарали йўл билан қаноатлантиришдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, давлат харидлари тизими қуйидаги ижтимоий-иқтисодий масалаларда самарали восита бўлиб хизмат қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг рақобатбардошлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли фаровонлигини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари ва гуруҳларини иқтисодий жараёнларга жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор иқтисодиёти тамойилларига мувофиқ рақобатни ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инновацияларни қўллаб-қувватлаш, янги турдаги маҳсулотларга ёки янги истеъмол хусусиятларига эга маҳсулотларга талабни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор харидларни қўллаб-қувватлаш орқали экологик ва табиат муҳофазаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатнинг озиқ-овқат, технологик ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2025 — 2027 йилларда давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида» ва «Рақобат тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Стратегия давлат харидлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ва изчил давом эттириш, ушбу соҳани янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олади ҳамда ушбу тадбирларни амалга ошириш ва режалаштирилган натижаларга эришишни таъминлайдиган масъул ижрочиларни белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Стратегия Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, давлат харидлари тизимининг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш натижалари, истиқболли ишланмаларни ўрганиш ва халқаро молия институтларининг тавсияларига асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш бўйича айрим масалалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида белгиланган устувор йўналишлар асосида давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш зарурати мавжуд бўлиб, ўтказилган таҳлиллар натижасида давлат харидлари соҳасида қуйидаги долзарб масалалар аниқланди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларида «яшил» харидлар улушининг сезиларли даражада камлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилган давлат харидлари улушининг юқорилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома мажбуриятларининг бажарилишини мониторинг ва назорат қилишнинг яхлит тизимини такомиллаштириш зарурати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасида шикоятларни қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг самарали тизими мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларида олдиндан тил бириктириш, коррупция хатарларининг юқорилиги ҳамда манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларида фаол иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлари қамровининг камлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва амалга оширишга масъул бўлган шахслар ҳамда харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари мутахассисларининг касбий маҳорат даражаси замонавий талабларга жавоб бермаслиги кабилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Стратегиянинг мақсадлари ва асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Стратегиянинг мақсади 2025 — 2027 йиллар давомида иқтисодий ўсишда муҳим бўлган барқарор, кенг рақобатга асосланган давлат харидлари тизимини жорий қилишга қаратилган давлат харидлари сиёсатини белгилашдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикасида давлат харидларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратувчи, оқилона ва самарали барқарор давлат харидлари тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«яшил» давлат харидларининг улушини ошириш, шунингдек, харид жараёнларида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва экологияга зарар етказилишини олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачилари томонидан буюртмаларни шакллантиришда ва маҳсулотларни (товарларни) етказиб берувчиларни аниқлашда экологик стандартларни белгилаш, атроф-муҳитга таъсири кам бўлган, экологик тоза ёки иккиламчи хом ашё ва чиқиндилардан тайёрланган товарларни етказиб берувчиларга қулайликлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланадиган маҳаллий ишлаб чиқарувчи кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари жараёнининг барча босқичларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва электрон харидлар улушини ошириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг барча босқичларида комплекс мониторинг ва самарали назоратни таъминлайдиган ягона ва яхлит, самарали давлат харидларини бошқариш тизимини яратиш, давлат харидларида иштирок этувчи барча ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш, шартномаларга риоя қилиш интизомини мустаҳкамлаш, харид қилиш тартиб-таомилларида ишончли иштирокчиларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шикоятларни кўриб чиқиш механизмларини такомиллаштириш ва автоматлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатлар тўқнашуви, коррупция ва тил бириктириш, маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳамда шу каби бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари ишончли иштирокчиларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, шунингдек, буюртмачиларнинг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини тизимли мониторинг қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларида жамоатчилик назоратини кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари жараёнини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор хорижий тажрибани ўрганиш, давлат харидларининг барча босқичларини халқаро меъёрларга мувофиқлаштириш мақсадида халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стратегияда назарда тутилган вазифа ва тадбирларни белгиланган асосий йўналишлар бўйича амалга ошириш натижаси замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ва илғор хорижий андозалардан ортда қолмайдиган ягона, шаффоф, юқори технологик ва барқарор давлат харидлари тизимини жорий этишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Давлат харидлари тизимини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1. Барқарор давлат харидлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат харидлари тизими мамлакатнинг барқарор ривожланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва фуқароларнинг ижтимоий фаровонлигини таъминлаш соҳасидаги муҳим вазифаларни ҳал этишни қўллаб-қувватлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барқарор давлат харидларини жорий этиш халқаро майдонда давлатнинг ижобий қиёфасини шакллантиришга хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барқарор давлат харидлари тизимини жорий этишда қуйидаги асосий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари тизими орқали ёш тадбиркорлар, тадбиркор хотин-қизлар, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари — ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлайдиган корхоналар ҳамда жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«яшил» давлат харидларини жорий этиш (энергия тежовчи маҳсулотларни харид қилиш ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф — муҳитга таъсири кам бўлган, экологик тоза ёки иккиламчи хом ашё ва чиқиндилардан тайёрланган товарларни етказиб берувчиларга қулайликлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарувчи корхоналар, шунингдек, кичик бизнес субъектларини тизимли қўллаб-қувватлаш, улар учун кенг имкониятлар яратиш, шу жумладан, узоқ муддатли шартномалар тузиш (оффтейк-шартномалар) ва бошқалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барқарор давлат харидларини босқичма-босқич жорий этишда кадрлар малакаси оширилади, буюртмачилар учун методик қўлланмалар ишлаб чиқилади, харид ҳужжатларига «яшил» давлат харидлари тамойиллари ва мезонлари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2. Давлат харидларида рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат харидларини янада такомиллаштириш, шаффофликни ошириш, рақобатни қўллаб-қувватлаш, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, электрон маълумотлар алмашинувини давлат харидларининг барча босқичларда жорий этиш ва уларни таҳлил қилиш жараёнларини ривожлантириш давлат харидларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришни талаб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат харидлари жараёнида рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини ошириш бўйича чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат харидларининг шаффофлиги ва очиқлигини янада ошириш мақсадида қуйидагиларни таъминлаш учун махсус ахборот портали ва электрон давлат харидлари тизимларини модернизация қилиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
очиқ маълумотларни қулай тарзда саралаш, юклаб олиш ва таҳлил қилиш учун соҳадаги электрон тизимларни такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг электрон тизимидан рўйхатдан ўтишни соддалаштириш, давлат харидларини режалаштириш ва амалга ошириш жараёнларини такомиллаштириш, уларнинг натижаларини мониторинг ва назорат қилиш мақсадида махсус ахборот портали ҳамда давлат харидлари электрон тизимлари билан тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида маълумот алмашинувини янада кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ахборот порталида статистика ҳисоботларини шакллантириш асосида таҳлилий-ахборот тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча иштирокчиларнинг таклифлари ҳамда харид комиссияси аъзолари томонидан баҳолаш натижаларини махсус ахборот порталида очиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларида давлат назорати ҳамда жамоатчилик назоратини ташкил қилишда очиқ маълумотларни тизимлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) давлат харидларининг янги электрон усулларини жорий этиш, шунингдек, мавжуд электрон савдо платформаларини модернизация қилиш ва кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатларини назорат қилувчи дастурни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) хавфни бошқариш тизимини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) шартномаларни бошқариш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) давлат буюртмачилари томонидан жойлаштирилаётган эълонларнинг электрон назорат тизимини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) иштирокчилар тақдим этган ҳужжатларни электронлаштириш орқали харид жараёнида такрорий тарзда ҳужжатларни тақдим этмаслик тизимига ўтиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) давлат харидлари электрон тизимларининг мобиль версияларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) давлат буюртмачилари ҳамда тадбиркорлик субъектларидан келиб тушадиган саволларга онлайн маслаҳатчилар орқали тезкор жавоб бериш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
й) давлат харидлари натижаларига кўра тузилган шартномалардаги товар (иш, хизмат)ларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотларни очиқлаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) маълумотларни рақамлаштиришни жорий этиш орқали харид ҳужжатларини, шунингдек шартномаларнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқиш ва тизимлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) назорат органлари томонидан аниқланган хато ва камчиликлар асосида давлат буюртмачиларига хабарнома юбориш тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) электрон тизим операторлари фаолиятини мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат харидларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари натижасида электрон давлат харидлари тизими халқаро талабларга мувофиқ тарзда ривожланади ҳамда харидлар жараёнининг барча босқичлари рақамлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Рақамли технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мувофиқлаштирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.3. Шартнома мажбуриятлари бажарилишини мониторинг, таҳлил ва назорат қилишнинг комплекс ва юқори технологияли тизимини яратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат харидларида шартнома мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ва назорат қилиб боришнинг самарали тизимини жорий этилиши, ушбу жараёнларининг юқори даражадаги шаффофлигига ва бюджет маблағларининг тежаб сарфланишига эришиш имкониятини яратади. Мазкур тизимни жорий этиш қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) шартномаларнинг ягона реестрини такомиллаштириш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномаларнинг ижроси ҳамда улар тўғрисида маълумотларнинг очиқланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудратчи ва субпудратчи ўртасида тузиладиган шартномалар тўғрисидаги маълумотларнинг махсус ахборот порталида очиқланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг ахборот тизимларида шартномаларни электрон тарзда тузиш имкониятини яратиш ва амалиётга жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома лойиҳаларини юридик хизмат кўрсатиш марказларидан электрон шаклда экспертизадан ўтказиш амалиётини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) шартномалар мониторинги тизимини такомиллаштириш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз вақтида ғолиб иштирокчи томонидан етказиб берилмаган товар (иш, хизмат)лар бўйича маълумотларни жамоатчилик учун очиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаган шартномалар бўйича пеня ва жарималар қўллаш ҳамда шартномавий муносабатларни тартибга солиш мақсадида электрон маълумотлар алмашинуви орқали суд органларига кўриб чиқиш учун юбориш амалиётини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномавий муносабатларни тартибга солишда ички аудит тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Давлат буюртмачиларида давлат харидлари жараёнлари юзасидан комплаенс назорат, ички аудит тадбирларини амалга ошириш тартиби ва муддатлари аниқ белгиланади, шунингдек, аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан аниқ чоралар ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат ва аудит натижалари жамоатчилик учун очиқ бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат харидлари махсус ахборот порталида маълумотларни узлуксиз тўплаш ва қайта ишлаш (таҳлил қилиш) имконияти яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давлат харидлари мониторинги ва таҳлил тизимлари ҳамда харидлар самарадорлигини баҳолаш тизимлари миқдорий ҳамда сифат кўрсаткичларини ўз ичига олади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ва харидлар самарадорлигини баҳолаш учун маълумотларни умумлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харидларни амалга ошириш жараёнида юзага келган қоидабузарликлар ва хатоликларни ўз вақтида аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда жавобгарликни аниқ белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачилари ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконияти яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.4. Шикоятларни кўриб чиқишнинг замонавий тизимини яратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Давлат харидлари соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари қаторида харидлар натижалари бўйича шикоят қилиш ва эътироз билдиришнинг шаффоф ва самарали тизимини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича ваколатлар замонавий услубиётдан келиб чиқиб такомиллаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Шикоятни кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлган тарафларнинг судга даъво киритиш жараёнлари соддалаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Вужудга келган низоларни судгача ҳал қилиш босқичи сифатида мурожаат қилиш имкониятини таъминлаш учун қонунчиликда «муҳокама даври» кўзда тутилади. Бунда ғолиб аниқланган пайтдан бошлаб шартнома тузилгунга қадар бўлган вақт оралиғида судгача шикоят берувчилар ва харидлар иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконияти яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Харид қилиш жараёнини кечиктирмаслик учун шикоятлар қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши, шикоятларни кўриб чиқиш даврида етказиб берувчи ва ғолибни аниқлаш ёки шартнома тузиш бўйича ҳаракатларни тўхтатиш электрон тизимлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ҳар бир мурожаат ва уни кўриб чиқиш натижалари соҳалар кесимида махсус ахборот порталида очиқланади ва шу асосда давлат буюртмачиларининг жамоатчилик учун ҳисобдорлиги янада оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқишнинг тезкор ва объектив тизими қуйидагилар орқали жорий қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш орқали мустақил қарорларни қабул қилувчи давлат харидлари субъектлари бўлмаган шахслардан иборат комиссияни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқишнинг халқаро талабларга жавоб берувчи электрон тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тезкор қарорларни қабул қилиш ҳамда шартнома мажбуриятларини бажариш жараёнида низолар ва келишмовчиликларни холисона ҳал қилиш учун медиацияга, ҳакамлик судига ёки арбитраж судига мурожаат қилиш имкониятини оммага етказиш орқали кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.5. Давлат харидлари соҳасидаги коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Давлат харидларида коррупцияга йўл қўймаслик энг асосий шартлардан бири ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда давлат харидларидаги коррупциядан кўрилган йўқотишлар жами ажратмаларнинг 10 фоизигача, ривожланаётган мамлакатларда эса 25 фоизгача ва ЯИМнинг 2 фоизигача йўқотишларга олиб келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Коррупцияга қарши курашишда давлат харидлари тизимининг очиқланиши, харидларнинг электрон тарзда амалга оширилиши, дастлабки ички ва ташқи назорат ҳамда жамоатчилик назорати тизимининг ҳуқуқий тартибга солиш механизмлари орқали самарали натижага эришилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мавжуд чора-тадбирлар билан бир қаторда давлат харидларида коррупцияга қарши курашиш тизимини ташкил этиш учун коррупция хавфини баҳолаш, коррупцияга қарши курашишда масъул шахсларни белгилаш, харидларни режалаштириш каби қоидалардан иборат хавфни бошқаришнинг комплекс тизимини жорий этиш қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) коррупция хатарларини аниқлаш кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) харидларни оқилона режалаштириш ва йиллик харид режа-жадвалларини жамоатчиликка очиқлаш. Бунда режалаштириш босқичидаги назорат орқали зарур эҳтиёждан ортиқ истеъмол хусусиятларига эга бўлган маҳсулотларни харид қилиш ҳолатларининг олдини олиш имконияти яратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) коррупция хавфини аниқлашда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, сунъий интеллектдан фойдаланиш, шу жумладан, коррупция хавфини аниқлашда индикаторларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётда қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) давлат буюртмачиларининг харидларни режалаштириш, молиявий ресурслардан фойдаланиш, таъминот занжирини назорат қилиш, ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик жараёнларни ягона дастурий таъминот орқали тартибга солиш имкониятини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Коррупцияга қарши курашиш халқаро методикасининг талаб ва принципларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) давлат харидларини амалга оширишда маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари, товар ва хизматлар нархининг бозор қийматидан ошиб кетишининг олдини олиш бўйича жамоатчилик назоратини тўлақонли жорий этиш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) календарь йил якуни билан давлат харидлари соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликларни (маъмурий, жиноий ва бошқа) умумлаштириш, таҳлил қилиш, шу орқали уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб берган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва бошқалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.6. Давлат харидлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ва услубий базани такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Норматив-ҳуқуқий ва услубий базани такомиллаштириш давлат харидлари тизимини бошқаришда асосий восита бўлиб, ушбу Стратегияда белгиланган соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини қўллаб-қувватлаши керак. Стратегияда давлат харидлари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва услубий базани такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги вазифаларни амалга оширишни назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини тартибга солувчи тизимлаштирилган, ягона ва яхлит норматив — ҳуқуқий базани яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини молия, бюджет, фуқаролик ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви, афилланганлик ва рақобатни чеклашга олиб келадиган ҳолатларни аниқлаш ва бартараф этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг бошланғич нархини аниқлаш ва иштирокчиларнинг ишбилармонлик салоҳиятини баҳолаш механизмларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасида харид қилиш ва коррупцияга қарши курашиш стандартлари бўйича сертификатлаштириш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айрим турдаги товар (иш, хизмат)лар бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнларини соддалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачилари томонидан харид қилиш ҳужжатларини шакллантиришда белгиланадиган асосий мезонларни қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, рақобатни чекловчи талаблар киритилишини тақиқловчи нормаларни янада кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари электрон тизимининг операторига қўйиладиган талабларни илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид комиссияси томонидан иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш тизимини тартибга солиш ҳамда харид комиссияси фаолиятини босқичма-босқич қисқартириш орқали инсон омилининг аралашувини сезиларли камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган жараёнларни оптималлаштириш, муддат ва харажатларни қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларида фойдаланиладиган ҳужжатларнинг намунавий шаклларини, давлат буюртмачилари учун услубий тавсиялар ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш, техник шартлар ва талабларни белгилашда миллий ва халқаро стандартлардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро талабларга мувофиқ «муҳокама даври»ни (standstill period) тендер савдоларида ҳам қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик талабларига мувофиқ давлат харидлари устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари субъектларининг давлат харидларидаги масъулиятини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Давлат харидларида янгиланган норматив-ҳуқуқий ва услубий асослар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштиради ҳамда ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) харид қилиш тартиб-таомилларининг рақобатли усулларидан фойдаланган ҳолда, электрон давлат харидларини амалга ошириш жараёнларини тартибга солади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) давлат харидларининг барча босқичларини, харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш қоидаларини, харид қилиш ҳужжатлари таркибини, шартномавий муносабатларни тартибга солади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) рақобат даражасини ошириш ва харидлар жараёнини шаффоф ва адолатли ташкил этиш, иштирокчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат харидлари самарадорлигини таъминлашга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) давлат харидларининг барқарорлигига қаратилган ижтимоий, иқтисодий ва атроф-муҳит омиллари ҳисоби ҳамда уйғунлиги қуйидагилар орқали таъминланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эҳтиёжлардан келиб чиқиб белгиланган миқдорларда, шунингдек, истеъмол хусусиятларига кўра зарур бўлмаган товарларни харид қилмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча фойдаланиш харажатларини ҳисобга олиш ҳамда маҳсулотдан фойдаланишнинг бутун даври давомида нархлар ва сифатнинг мақбул нисбатларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитга салбий таъсир ва товарларни ишлаб чиқаришда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) кичик бизнес субъектлари, тадбиркор хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланадиган корхоналар, давлат харидларидаги ишбилармонлик салоҳияти юқори бўлган тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган тартибда қўшимча имконият бериш назарда тутилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) манфаатлар тўқнашуви, картель келишувлар ва аффилланганлик ҳолатлари, давлат харидларида олдиндан тил бириктириш ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган, шунингдек, давлат органлари мансабдор шахслари, буюртмачилар ва етказиб берувчилар ўртасидаги бошқа коррупция ҳолатларини масофавий аниқлаш механизмлари кенг жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) давлат харидлари электрон тизими операторлари фаолиятини тартибга солиш қуйидагилар орқали такомиллаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операторлар фаолиятига қўйиладиган талабларни кучайтириш, мазкур фаолиятга рухсат бериш, уларни назорат қилиш, шунингдек, операторлик фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ёки тугатиш ёхуд бекор қилиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг электрон тизимларига, шу жумладан, уларнинг ахборот хавфсизлигига, маълумотларни қайта ишлаш марказига ва дастурий қурилмаларга қўйиладиган техник талабларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) шикоятларни кўриб чиқиш механизми ва тартиби такомиллаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
й) давлат харидларини амалга оширишдаги жараёнларни мақбуллаштириш, ортиқча ҳужжатбозликка чек қўйиш, такрорланишлар, муддат ва харажатларни қисқартириш имконини беради, субъективлик ва бюрократик расмиятчиликдан сақланишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) давлат буюртмасини жойлаштиришда харид қилинадиган маҳсулотларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бошланғич нархни аниқлаш, шунингдек, тўғридан-тўғри шартнома тузишда нархни асослашнинг мақбул усулларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) давлат харидлари тизимини ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларини акс эттирувчи давлат харидлари бўйича мутаносиб, уйғун норматив-ҳуқуқий база яратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Давлат харидлари соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий қўлланмалар лойиҳалари Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Айрим турдаги товар (иш, хизмат)ларни харид қилиш бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш жараёнлари такомиллаштирилади ва жамоатчилик учун мажбурий тарзда муҳокамага қўйиш тизими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Рақобатсиз харид турлари асосида тўғридан-тўғри тузиладиган шартномаларни мажбурий тарзда жамоатчилик учун муҳокамага қўйиш амалиёти жорий этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Давлат харидлари соҳасида ягона давлат сиёсати ва рақобат тамойилларини таъминлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат харидларини амалга оширишни назарда тутувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги билан мажбурий тартибда келишилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.7. Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда уларнинг салоҳиятидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Хорижий ва халқаро ташкилотлар, молия институтлари давлат харидлари тизимини ривожлантиришда катта тажрибага эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида давлат харидлари тизимини ривожлантириш, хорижий тажрибани пухта ўрганиш ва мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларига мослаштириш мақсадида етакчи хорижий ва халқаро ташкилотлар ҳамда молия институтларининг вакиллари билан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стратегияда давлат харидлари соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда хорижий ва халқаро ташкилотлар томонидан техник ва бошқа ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, экспертларни жалб қилиш назарда тутилади. Бунда лойиҳаларнинг такрорланишига йўл қўймаслик асосий тамойил бўлади, шунингдек, мамлакатимизда талаб қилинадиган ушбу соҳадаги лойиҳаларни амалга оширишда хорижий ва халқаро ташкилотларнинг тажрибаси, ресурслари ва имкониятлари мужассамлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий ва халқаро ташкилотлар, молия институтлари билан биргаликда давлат харидлари соҳасини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича изчил ислоҳотлар тизимли давом эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Давлат харидларини бошқариш тизимини такомиллаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Давлат харидлари самарадорлигини ошириш учун ягона сиёсатни юритиш, ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш, комплекс мониторинг ўтказиш, давлат харидларини амалга оширувчи барча ташкилотларнинг харидлар жараёнларини мувофиқлаштиришни таъминлайдиган ягона ва яхлит бошқарув тизими Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Давлат харидларини бошқариш тизимини такомиллаштириш орқали қуйидагилар таъминланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари субъектларининг ўзаро алоқалари янада кенгайтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини такомиллаштиришга, шу жумладан, уларнинг самарадорлиги, ошкоралиги ва холислигини оширишга қаратилган чоралар кўрилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари субъектлари ва жамоатчилик учун давлат харидлари масалалари юзасидан тадбирлар ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, кичик бизнес субъектларини давлат харидлари жараёнига фаол жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш масалалари бўйича ташаббус билан чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг электрон тизими операторларининг фаолиятини мониторинг қилиш тизими такомиллаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачиларининг масъул шахсларини сертификатлаш тизими йўлга қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг самарадорлиги ва натижадорлигини аниқлаш механизмлари ишлаб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларида инновацион харидларни рағбатлантириш механизмлари ишлаб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларида имтиёз ва преференцияларнинг қўлланилиши ва самараси юзасидан ўрганишлар ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор ривожланиш мезонлари асосида жорий этиладиган «яшил» давлат харидларида маҳаллий «яшил» товарлар бозори ривожлантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини амалга оширишда сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш имкониятлари яратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«яшил» давлат харидлари орқали экологик муҳитнинг яхшиланишига кўмаклашиб борилади ҳамда атроф-муҳитга бўлган салбий таъсирни камайтиришга қаратилган чоралар кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари ўз ваколатлари доирасида коррупциянинг олдини олиш, коррупцияга олиб келувчи омилларни, давлат харидларида манфаатлар тўқнашувини ва рақобатни чеклаш ҳолатларини аниқлайди, қонунчиликка риоя этилиши бўйича тегишли чоралар кўрилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Давлат харидлари тизимини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Кадрлар салоҳиятини оширишнинг асосий мақсади буюртмачилар ва етказиб берувчилар манфаатлари йўлида давлат харидлари тизимидан самарали фойдалана оладиган ҳамда харид қилиш тартиб-таомилларини профессионал даражада қўллай оладиган малакали мутахассисларни тайёрлаш ва давлат харидларида кадрлар қўнимсизлигини камайтиришдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ходимларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш давлат харидлари соҳасида кадрларга бўлган эҳтиёжнинг миқдорий ҳамда сифат кўрсаткичларини тўлиқ баҳолашга асосланган бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Амалга оширилаётган харидларнинг мураккаблик даражасига қараб, давлат харидлари билан шуғулланадиган ходимлар учун малакавий талаблар ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ушбу йўналишдаги тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасидаги мутахассислар, ваколатли давлат органлари ходимлари ва давлат харидлари иштирокчиларининг малакасини ошириш бўйича доимий равишда курслар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг давлат харидлари тартиб-таомиллари тўғрисидаги хабардорлигини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Стратегияни амалга оширишнинг дастлабки босқичида асосий эътибор харидлар учун масъул бўлган ходимларнинг малакасини оширишга қаратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ўқув дастурлари давлат харидлари иштирокчиларининг эҳтиёжларига мувофиқ бўлиши ва энг самарали, қулай ва замонавий таълим усулларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда масофавий таълим технологияларини ишлаб чиқиш ва кенг миқёсда қўллаш назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Давлат буюртмачилари ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари учун харидлар бўйича малака стандартлари ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Давлат буюртмачилари ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари учун малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда ишга жалб қилиш ва малакали мутахассисларни иш билан таъминлаш мақсадида ахборот технологияларини фаол жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш йўлга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Тадбиркорлик субъектларининг хорижий давлатлар тендер савдоларида иштирокига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Олий таълим муассасаларида давлат харидлари бўйича ўқув дастурлари асосида курслар жорий этилади ҳамда унга замонавий билимга эга бўлган эксперт ва педагоглар жалб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Давлат буюртмачиларида харидлар билан ишловчи мутахассислар белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Стратегияни амалга ошириш механизмлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Стратегия 2025 — 2027 йилларда Ўзбекистон Республикасида давлат харидларини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ижросини ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ таъминлаш орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Комплекс чора-тадбирларнинг барча таркибий қисмларини ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилишини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан вазирликлар ҳамда идоралар томонидан тақдим этилган тадбирларнинг бажарилишини таҳлил қилиш асосида амалга оширилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган сифатида қуйидагиларни таъминлайди:
(50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комплекс чора — тадбирларни амалга ошириш нуқтаи назаридан масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Масъул ижрочилар ҳисобланган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар қуйидагиларни таъминлайдилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган муддатлар ва иш ҳажмига мувофиқ чора-тадбирлар мажмуасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили кейинги ҳисобот йилида тегишли тадбирларни амалга ошириш бўйича иш режасини ишлаб чиқиш ҳамда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига чора-тадбирлар мажмуасида белгиланган вазифаларни бажариш борасидаги ҳисоботларни тақдим этиб бориш.
(51-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Стратегияни амалга ошириш орқали давлат харидларининг ягона, яхлит ва барқарор тизими яратилади, бу эса ўз навбатида, қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этиш, унинг барча босқичларида самарали жамоатчилик назоратини янада кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачиларининг эҳтиёжларини зарур товарлар, ишлар ва хизматлар билан нарх ва сифатнинг мақбул нисбатини ҳисобга олган ҳолда таъминлаш механизмини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий маблағлардан оқилона, тежамкор ва самарали фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари ўртасида холис ва адолатли рақобат муҳитини шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг жавобгарлик ва масъулият даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор давлат харидлари тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, «яшил» давлат харидларнинг улушини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини амалга оширишда ижтимоий, иқтисодий ва экологик омилларнинг мутаносиблигини ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг барвақт олдини олиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш механизмини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақобатсиз харид турлари улушини икки бараварга камайтиришга эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини амалга оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини ошириб бориш, шу жумладан, электрон давлат харидларини амалга ошириш усулларини такомиллаштириш орқали савдо айланмасини кўпайтириш, тегишли платформалар сонини оширишни ва ахборот инфратузилмасини такомиллаштиришни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари тизимининг такомиллаштирилиши натижасида барқарор иқтисодий ўсиш доирасида қуйидагиларга эришилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат инвестиция дастурлари ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий соҳасини янада ривожлантириш дастурларини самарали амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари учун кенг имкониятлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рақобат муҳитини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари меҳнатидан фойдаланадиган корхоналарни қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупция хатарларини камайтириш ҳамда барча иштирокчилар учун очиқ ва шаффоф давлат харидлари тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари йўналишидаги халқаро стандартлар ва рейтинглардаги кўрсаткичларни яхшилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 декабрдаги 865-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 — 2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Барқарор давлат харидларини ривожлантириш

1.

Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғунлашган кенг рақобат муҳитини таъминловчи барқарор давлат харидлари тизимини жорий этиш ва ривожлантириш.

1. Барқарор харидларни жорий этишда халқаро молия институтлари билан биргаликда хорижий экспертларни жалб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Барқарор харидларни жорий қилиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш.

2025 йил июнь

3. Харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқларда барқарор харидлар мезонларини ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

4. Давлат харидларида барқарор харидларни босқичма-босқич жорий этиш ва доимий равишда ривожлантириб бориш.

Доимий равишда

2.

Давлат харидларида «яшил» харидларнинг улушини доимий ошириб бориш.

1. «Яшил» харидлар улушини ошириш ва ривожлантириш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

«яшил» давлат харидлари улушини ошириш (энергия тежовчи маҳсулотларни харид қилиш, товарларнинг ҳаётийлик даври мезонларидан фойдаланиш ва бошқалар);

атроф — муҳитга таъсири кам бўлган, экологик тоза ёки иккиламчи хом ашё ва чиқиндилардан тайёрланган товарлар етказиб берувчиларига қулайликлар яратиш;

давлат харидларини амалга оширишда экологик муҳитнинг яхшиланишига кўмаклашадиган ёки атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

давлат харидларини амалга оширишда товарнинг ҳаётийлик даврини инобатга олган ҳолда баҳолаш тизимини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Барқарор давлат харидларини жорий этишда давлат харидлари субъектларининг билим ва малакаларини ошириш.

1. Барқарор харидлар, шу жумладан, «яшил» харидлар бўйича қўлланмалар, методик материаллар ишлаб чиқиш.

2. Ҳар бир ҳудудда барқарор, шу жумладан, «яшил» давлат харидларини жорий этиш бўйича ўқув тренерларини тайёрлаш.

3. Ҳудудларда ўқув курсларини ўтказиш.

График асосида

2025 — 2026 йиллар

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Давлат харидларида ишлаб чиқарувчи корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес субъектларини тизимли қўллаб-қувватлаш.

1. Давлат буюртмачиларининг ишлаб чиқариш фаолиятини узлуксизлигини таъминлаш мақсадида кооперация алоқаларини янада кенгайтириш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил февраль

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида кооперация алоқаларини ўрнатиш имконини берувчи алоҳида модул яратиш.

Бунда тадбиркорлик субъектларига мазкур модул орқали соддалаштирилган тарзда давлат буюртмачиларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни сотиш имконияти яратилади.

2025 йил май

3. Ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар ва ёшларни доимий тарзда иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг давлат харидларидаги иштирокини янада рағбатлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган «Кичик бизнесга мадад» саҳифасини доимий такомиллаштириб бориш.

Доимий равишда

4. Ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти натижалари тўғрисидаги маълумотлар билан давлат буюртмачиларини мунтазам равишда таништириб бориш, шунингдек, улар иштирокида кўргазма ярмаркалар, давра суҳбатларини ташкил этиб бориш.

График асосида

5.

Давлат харидлари тизимининг самарадорлиги ва натижадорлигини комплекс таҳлил қилиш ва янада ривожлантириш.

1. Халқаро эксперт ва консультантларни жалб қилган ҳолда давлат харидлари тизимини комплекс таҳлилини ўтказиш.

2. Давлат харидларининг самарадорлигини ва натижадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

6.

Ўзбекистонда давлат харидлари тизимини «MAPS (The Methodology for Assessing Procurement Systems)» модулида синовдан ўтказиш.

Халқаро молия институтларини жалб этган ҳолда давлат харидлари тизимини таҳлил қилиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил декабрь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

II. Давлат харидларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш

7.

Махсус ахборот порталини такомиллаштириш орқали фойдаланувчилар учун қўшимча қулайлик ва имкониятлар яратиш.

1. Ахборотни жойлаштириш, саралаш ва маълумот олишда қулайликлар яратиш мақсадида махсус ахборот порталининг веб-дизайнини, унинг эргономикаси ва функционаллигини янада такомиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Давлат харидлари субъектларига махсус ахборот порталига киритилган ҳамда тузилган шартномалар натижалари бўйича шакллантирилган нархлар ўсиш суръатлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини яратиш.

2025 йил июль

3. Давлат буюртмачилари томонидан эълонларни жойлаштиришда бошланғич нархларни амалга оширилган давлат харидлари натижалари билан солиштириш имкониятини яратиш.

2025 йил август

4. Давлат буюртмачилари ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан кўтарилган саволларга онлайн маслаҳатчилар орқали тезкор жавоб бериш тизимини жорий этиш.

2025 йил сентябрь

5. Мунтазам равишда маълумотларни автоматик тарзда таҳлил қилиш, тўплаш, турли соҳаларга (йўналишлар) ажратиш ва жамоатчиликка тақдим этиш тизимини жорий этиш.

2026 йил декабрь

6. Машинада ўқиладиган маълумотларни (матнлар генерациясини) жорий этиш орқали давлат харидлари ҳужжатларининг стандарт шаклларини хамда намунавий шартномаларни рақамлаштириш.

2026 йил декабрь

7. Назорат органлари томонидан аниқланган хато ва камчиликлар асосида давлат буюртмачиларига хабарномани электрон шаклда юбориш тизимини яратиш.

2026 йил сентябрь

8.

Давлат харидлари электрон тизими операторлари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Давлат харидлари электрон тизимининг операторлари томонидан ўз тизимини ҳар йилга мўлжалланган ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Давлат харидлари электрон тизими операторларининг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари асосида фаолият юритишини ўрганиш.

2025 йил июль

3. Ўрганиш натижаларига кўра давлат харидлари электрон тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш

2025 йил август

4. Ахборот тизимида рўйхатдан ўтган салоҳиятли етказиб берувчиларни, улар томонидан ишлаб чиқариладиган (етказиб бериладиган) товарларга (ишларга, хизматларга) давлат буюртмасининг жойлаштирилганлиги тўғрисида автоматик равишда хабардор қилиш функциясини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил август

5. Электрон тизим операторлари томонидан харид қилиш тартиб-таомилларини барча турларини ўз тизимларида жорий қилиш.

2026 йил октябрь

9.

Рақамли технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат харидлари тизимида комплекс мониторинг юритишни такомиллаштириш ва шаффофликни янада ошириш.

Махсус ахборот порталида тегишли давлат органлари билан маълумотлар алмашинувини таъминлаш орқали:

корпоратив буюртмачилар томонидан амалга ошириладиган давлат харидларининг шаффофлиги ва мақсадлилигини таъминлаш бўйича корпоратив буюртмачиларнинг давлат харидларини рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда электрон мониторинг қилишни босқичма-босқич татбиқ этиш;

иштирокчилар тақдим этган ҳужжатларни электронлаштириш орқали келгусида такрорий ҳужжатларни тақдим этмаслик тизимига ўтиш;

давлат харидлари электрон тизимларининг мобиль иловаларини доимий такомиллаштириб бориш;

вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан реал вақт режимида электрон маълумот алмашинувини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 — 2027 йиллар

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни тузиш жараёнларини босқичма-босқич тўлиқ электронлаштириш.

Энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдолари натижалари, шунингдек, тўғридан-тўғри амалга ошириладиган давлат харидлари бўйича буюртмачи ва ижрочи ўртасидаги шартномаларни электрон шаклда (электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда) тузиш имкониятини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш. Бунда:

шартномаларнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқиш;

шартнома лойиҳаларини ваколатли органлардан ёки юрисконсультдан электрон шаклда экспертизадан ўтказиш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 — 2027 йиллар

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Давлат харидларини режалаштириш, молиявий ресурслардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик жараёнларини ягона дастурий таъминот орқали тартибга солиш имкониятини яратиш.

Харидларни режалаштириш, молиявий ресурслардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик жараёнларини интеграциялаш имконини берувчи ягона дастурий таъминотни босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил ноябрь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Давлат харидларида сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишни жорий этиш.

1. Давлат харидларида сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишни босқичма-босқич жорий этиш. Бунда:

манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатларини назорат қилувчи дастурни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

назорат органлари томонидан аниқланган хато-камчиликлар асосида давлат буюртмачиларига хабарнома жўнатиш тизимини яратиш;

давлат буюртмачилари томонидан жойлаштирилаётган эълонларнинг электрон назорат қилиш тизимини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 — 2027 йиллар

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Сунъий интеллектга асосланган ахборот-коммуникация технологияларига оид маҳсулотларни харид қилишнинг мослашувчан амалиётини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил декабрь

III. Шартнома мажбуриятлари бажарилишини мониторинг, таҳлил ва назорат қилишнинг комплекс ва юқори технологияли тизимини яратиш

13.

Шартномаларни бошқариш тизимини жорий этиш, шу жумладан, шартномаларга риоя этиш интизомини мустаҳкамлаш, мажбуриятларнинг бажарилишини тартибга солиш.

1. Шартномалар ижроси ҳамда улар тўғрисида маълумотларни босқичма-босқич очиқлаш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил август

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Махсус ахборот порталида шартномалар ижроси модулини жорий этиш.

2025 йил сентябрь

3. Ғолиб иштирокчи томонидан ўз вақтида етказиб берилмаган товарлар (иш, хизмат) бўйича маълумотларни жамоатчилик учун очиқлаш, давлат буюртмачисининг айби билан етказиб берилмаганлик ҳолатлари бундан мустасно.

2026 йил сентябрь

4. Пудратчи ва субпудратчи ўртасида тузиладиган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни махсус ахборот порталида акс эттириш имкониятини яратиш.

2027 йил январь

5. Пеня ва жарималарни қўллашни ҳамда шартномавий муносабатларни тартибга солиш мақсадида суд органларига ахборот тизими орқали хабарнома юборишни жорий этиш.

2027 йил апрель

6. Шартномаларни бошқариш тизимини жорий қилиш.

2027 йил декабрь

14.

Шартномалар ижроси ҳамда улар тўғрисидаги муносабатларни жамоатчилик учун очиқлаш.

1. Ҳар бир ташкилотнинг харидлари, шу жумладан, шартнома бўйича амалга оширилган тўловларини махсус ахборот порталида доимий очиқлаш.

2. Давлат буюртмачиларининг ички аудит тузилмалари томонидан ҳар ярим йиллик ижроси бўйича давлат харидлари жараёнлари, шартномавий муносабатларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг тадбирларини ўтказиш ҳамда ўтказилган мониторинг ва таҳлил натижалари тўғрисидаги маълумотларни жамоатчилик учун очиқлаш тизимини жорий этиш.

3. Ҳар бир ташкилот бўйича таҳлилий маълумотларни махсус ахборот порталида чораклик ва йиллик жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Шикоятларни кўриб чиқишнинг замонавий тизимини яратиш

15.

Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ваколатларини замонавий услубиётдан келиб чиқиб такомиллаштириш.

1. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш комиссияси фаолиятини таҳлил қилиш.

2025 йил ноябрь

3. Таҳлил ва ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш амалиётини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш

2025 йил декабрь

16.

Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларнинг замонавий талабларига жавоб берувчи электрон тизимни такомиллаштириш.

1. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш модулини янада такомиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

2. Шикоятларни кўриб чиқиш электрон тизимининг мобиль иловасини яратиш.

2027 йил ноябрь

V. Давлат харидлари соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш

17.

Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларнинг янада шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш.

1. Харидларни оқилона режалаштириш ва йиллик харидлар жадвалларини жамоатчиликка эълон қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

2. Режалаштириш босқичидаги назорат орқали зарур эҳтиёждан ортиқ истеъмол хусусиятларига эга бўлган маҳсулотларни харид қилиш ҳолатларини олдини олиш.

2026 йил октябрь

18.

Давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви, аффилланганлик, картель келишувлар ва рақобатни чеклашга олиб келадиган ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш.

Давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви, аффилланганлик ва рақобатни чеклашга олиб келадиган ҳолатларни ҳамда картель келишувлар ва тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича тартиб ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июнь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

Адлия вазирлиги

19.

Давлат харидларини амалга оширишда давлат харидлари учун ажратилган маблағларни талон-тарож қилиш ва ушбу маблағлардан фойдаланиш тартибларини бузиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда олдини олиш чораларини кўриш.

Корпоратив буюртмачиларда харид жараёнларини аудитдан ўтказиш, шу жумладан, уларнинг коррупцияга қарши курашиш тизимлари самарадорлигини баҳолаш (форензик) амалиётини мажбурий равишда ҳар 3 йилда ўтказиш амалиётини жорий қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Давлат харидларини тизимли ташкил этиш орқали бюджет интизомини мустаҳкамлаш.

Бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда бюджет интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Давлат харидлари соҳасида харид қилиш ва коррупцияга қарши курашиш стандартлари бўйича сертификатлаштириш чораларини кўриш.

Давлат харидлари соҳасида харид қилиш ва коррупцияга қарши курашиш стандартлари бўйича сертификатлаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва ушбу тизимни жорий этиш чораларини кўриш.

Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш

2026 йил февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

VI. Давлат харидлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ва услубий базани такомиллаштириш

22.

Давлат харидлари соҳасини тартибга солувчи ягона ва яхлит норматив-ҳуқуқий базани яратиш.

1. Давлат харидлари соҳасига тааллуқли бўлган қонунчилик ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлигини хатловдан ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Халқаро тажрибадаги давлат харидлари соҳасини тартибга солувчи қонунчиликни, шу жумладан, Жаҳон савдо ташкилотининг битим, қоида ва меъёрларини ўрганиш.

2026 йил ноябрь

3. Хатлов ҳамда халқаро тажрибаларни ўрганиш натижаларига кўра, шунингдек, давлат харидларини тартибга солувчи миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилотининг битим, қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш юзасидан тегишли қонунчилик ҳужжатларига, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

4. Давлат харидларини амалга ошириш жараёнларини соддалаштириш ва босқичма-босқич автоматлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

23.

Давлат харидларида рақобатли бўлмаган усуллардан фойдаланишни босқичма-босқич камайтириш.

Давлат буюртмачилари учун индивидуал тарзда давлат харидларини тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга ошириш ҳуқуқини берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва уларни бекор қилиш бўйича чораларни кўриш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик

ва идоралар

24.

Давлат харидларини амалга оширишда ягона етказиб берувчиларни аниқлашнинг шаффоф тизимини яратиш.

1. Ягона етказиб берувчилар рўйхатини шакллантиришда талабгорларнинг аризаларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўриб чиқиш амалиётини белгилаш.

2. Ягона етказиб берувчилар томонидан таклиф этилаётган нархларни очиқлаш амалиётини жорий қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.

Харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнларини соддалаштириш ҳамда уларда белгиланадиган талабларни тартибга солиш.

1. Харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқларни ишлаб чиқиш юзасидан услубий материалларни тайёрлаш.

Услубий материаллар

2025 йил декабрь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Давлат харидларида фойдаланиладиган ҳужжатларнинг (харид қилиш ҳужжатлари, давлат харидлари режа-жадваллари ва шартномалар) намунавий шаклларини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил ноябрь

4. Харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқларни мажбурий экспертизадан ўтказиш жараёнларини соддалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш

2026 йил декабрь

3. Давлат буюртмачилари томонидан харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқларида белгиланадиган талабларни, шу жумладан, етказиб бериш муддатлари, товар брендлари ҳамда рақобатни чекловчи талабларни тартибга солувчи намунавий нормаларни белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил март

26.

Давлат харидлари электрон тизимининг операторига қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш.

Давлат харидлари электрон тизими операторларига белгиланадиган техник ва молиявий талабларни қайта кўриб чиқиш ва таклифлар киритиш.

Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш

2025 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

27.

Харид комиссияси томонидан иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш тизимини тартибга солиш ҳамда харид комиссияси фаолиятини қисқартириш орқали инсон омилисиз баҳолаш тизимига босқичма-босқич ўтиш.

1. Давлат буюртмачилари томонидан энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги товарларнинг давлат харидини амалга оширишда таклифларнинг баҳолаш мезонлари фақат миқдорий кўрсаткичлардан иборат бўлган ҳолларда, таклифлар давлат харидлари электрон тизимида харид комиссиясининг иштирокисиз автомат тарзда баҳолаш имкониятини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 — 2027 йиллар

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Таклифларни баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш бўйича ахборот тизимларига тегишли ўзгартиришлар киритиш.

Техник топшириқ

2027 йил январь

28.

Давлат харидлари субъектларининг давлат харидларидаги масъулиятини ошириш.

1. Давлат харидлари иштирокчиларининг ишончлилик рейтингини баҳолаб борувчи скоринг тизимини жорий этиш ва уларга қонунчиликда белгиланган тартибда қўшимча имконият беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда:

харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларини ишбилармонлик салоҳиятини аниқлаш мезонлари жорий этилади ҳамда уларга давлат харидларидаги иштирокини рағбатлантиришга қаратилган имкониятлар яратилади;

салоҳиятли тадбиркорлик субъектларига давлат харидларидаги иштирокида қўшимча имкониятлар яратилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил сентябрь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат харидлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил январь

29.

Давлат харидларида иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларининг кўламини ошириш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш.

1. Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг давлат харидларидаги фаолиятини очиқлаш тартибини ишлаб чиқиш.

Бунда, салоҳиятли тадбиркорлик субъектларига давлат харидларидаги иштирокида қўшимча имкониятлар яратиш.

2. Давлат харидлари электрон тизими операторларининг дастурларидаги давлат харидларига оид барча маълумотларни электрон маълумотлар алмашинуви орқали давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида жамлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил май

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. Давлат харидларида суғурталаш ва (ёки) факторинг хизматидан фойдаланиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда ўрганиш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил ноябрь

30.

Хорижий давлатларнинг давлат харидларида маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг иштирокига кўмаклашиш.

Ўзбекистон Республикасининг резиденти ҳисобланган юридик шахсларни хорижий давлатларда ўтказиладиган давлат харидларида иштирок этиш имкониятини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш

2025 йил октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

31.

Энг яхши таклифларни танлаш, тендер ва ҳадли келишув харид турларини соддалаштириш

1. Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда энг яхши таклифларни танлаш, тендер ва ҳадли келишув харид турлари учун белгиланган талабларни ўрганиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил январь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Таҳлил ва ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, энг яхши таклифларни танлаш, тендер ва ҳадли келишув харид турларини соддалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш

2027 йил февраль

VII. Давлат харидлари тизимини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш

32.

Давлат буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича масъул мутахассисларига қўйиладиган малака талабларини белгилаш.

1. Давлат харидлари бўйича масъул мутахассисларга қўйиладиган талаблар бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Ўрганиш натижаларига кўра, давлат буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича масъул мутахассисларига малака талабларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш

2025 йил ноябрь

33.

Давлат буюртмачилари ҳамда харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари учун ўқитиш (малакасини ошириш) тизимини такомиллаштириш.

1. Масофавий таълим модулини такомиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил апрель

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

2. Миллий қонунчилик ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқ замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва доимий тарзда янгилаб бориш.

Мунтазам равишда

34.

Давлат харидлари субъектларининг малакасини тизимли ошириб бориш.

1. Давлат харидлари соҳасидаги мутахассислар, ваколатли давлат органлари ходимлари ва давлат харидлари иштирокчиларининг малакасини ошириш бўйича доимий равишда курслар ташкил этиш.

2. Тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг давлат харидлари тартиб-таомиллари тўғрисидаги хабардорлигини ошириш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

35.

Давлат харидлари бўйича тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш.

Ўзбекистонда давлат харидлари соҳасини тизимли такомиллаштириб бориш мақсадида халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва хорижий давлатлар билан ўзаро тажриба алмашиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/865/1044-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)