Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда оториноларингология соҳадаги илм-фанни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 27 февралдаги ПҚ-74-сон ҳамда «Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 1 августдаги ПҚ-255-сон қарорларига мувофиқ тиббиёт муассасаларида даволанаётган ногиронлиги бўлган болаларни бевосита парваришлаётган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оториноларингология соҳадаги илм-фанни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 27 февралдаги ПҚ-74-сон қарорига мувофиқ болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилувчи шахслар (ота-онаси ва бошқалар) учун даволаш даврида давлат стационар тиббиёт муассасаларида бепул овқатланиш йўлга қўйилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 1 августдаги ПҚ-255-сон қарорида Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида «Юқори нафас йўллари аъзолари физиологияси ва патологияси», «Эшитиш ва мувозанат аъзолари физиологияси ва патологияси», «Фониатрия ва ронхопатия» илмий лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ушбу лабораторияларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказининг базавий молиялаштиришга ўтказиладиган ва илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган тузилмаларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б. А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 18 сентябрь,
585-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 585-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчи шахслар (ота-онаси ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар)».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорида:
а) 1-илованинг «I. Соғлиқни сақлаш вазирлиги» бўлимида:
1-позициядаги «акушерлик ва гинекология» сўзлари «она ва бола саломатлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 23-позиция билан тўлдирилсин:
|
« |
|
|
23. |
Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари) |
|
»; |
б) 2-иловада:
«I. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича» бўлимида:
1-позициянинг «Ташкилот номи» устунидаги «акушерлик ва гинекология» сўзлари «она ва бола саломатлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-позициянинг «Штат бирлиги сони» устунидаги «5», «6» ва «15» рақамлари тегишлича «6», «8» ва «18» рақамлари билан алмаштирилсин;
|
« |
|||
|
212. |
Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази |
Директор |
1 |
|
Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари |
1 |
||
|
Лаборатория мудирлари |
3 |
||
|
Лаборантлар |
4 |
||
|
Жами |
9 |
||
|
»; |
«Жами» позициясининг «Штат бирлиги сони» устунидаги «265» рақами «277» рақами билан алмаштирилсин;
«Жами ташкилотлар бўйича» позицияси «Штат бирлиги сони» устунидаги «328» рақами «340» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2024 й., 09/24/585/0731-сон)