1-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Маблағ |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар |
|
I. Оториноларингология йўналишида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш | ||||||
|
1. |
Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини йўлга қўйиш. |
Марказнинг устави ва тузилмасини тасдиқлаш. |
2023 йил 1 сентябрь |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов) |
|
2. |
Марказнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган тузилмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек жорий харажатларини 2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги «Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида»ги 326-сон қарорига ўзгартириш киритиш юзасидан ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда, Марказнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган тузилмалари, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг «Эшитиш заифлашувини ташхислаш, даволаш ва реабилитация муаммолари» илмий лабораториясини инобатга олиш. 2. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2023 йил 1 октябрь |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев) |
|
3. |
Болаларда туғма ва орттирилган эшитиш нуқсонларини эрта ташхислаш ва даволаш ишларини такомиллаштириш. |
Болаларда туғма ва орттирилган эшитиш нуқсонларини эрта ташхислаш ва даволаш ишларини мувофиқлаштириш юзасидан соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғини қабул қилиш. Бунда: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг филиалларини ушбу йўналишда етакчи муассаса эканлигини кўзда тутиш; Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказини болаларда туғма ва орттирилган эшитиш нуқсонларини даволаш ва ташхислашга оид соҳавий кадрларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириб боришга масъул этиб белгилаш. |
2023 йил 1 ноябрь |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов) |
|
II. Оториноларингологик касалликларнинг олдини олиш, барвақт ташхис ?ўйиш ва даволаш чораларини такомиллаштириш | ||||||
|
4. |
Оториноларингология йўналиши бўйича даволаш стандартлари ва клиник баённомаларни такомиллаштириш. |
Клиник даволаш стандартлари ва клиник баённомаларни қайта кўриб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. |
2024 йил якунига қадар |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов) |
|
5. |
Ҳудудларда оториноларингологик касалликларнинг олдини олиш чораларини кўриш. |
1. Ҳар бир ҳудудда касалликлар тенденциясини ўз вақтида аниқлаш ҳамда зарур профилактика ишларини ташкил этиш. 2. Ҳудудларда сайёр тиббий кўрикларни ўтказиш. |
2023 — 2026 йиллар |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов) |
|
6. |
Заиф эшитадиган болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш. |
Аудиоскрининглар натижаси асосида аниқланган заиф эшитадиган болаларни кохлеар имплантация амалиётига тайёргарлик даврида йилига қўшимча камида 2 000 та рақамли эшитиш мосламалари билан таъминлаш. Бунда, эшитиш мосламаларига қўйиладиган техник талабларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқиш. |
2024 йилдан бошлаб |
4,6 млрд сўм |
Давлат бюджети маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров) |
|
7. |
Оториноларингологик касалликларни даволашнинг илғор усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш. |
1. Етакчи давлат тиббиёт муассасаларида каминвазив, эндоскопик ва отонейрохирургик жарроҳлик амалиётларини йўлга қўйиш. |
2024 йилдан бошлаб |
- |
Давлат бюджети маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев) |
|
2. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасини навигацион техника ва жарроҳлик тиббий ускуналари билан таъминлаш. |
2024 йил |
1,8 млн доллар | ||||
|
3. Марказ ва унинг илмий-амалий лабораторияларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар, шу жумладан навигацион техника ва жарроҳлик тиббий ускуналари билан таъминлаш. Бунда, Марказ симуляцион амалий лабораторияси учун мўлжалланган симуляцион ускуналарнинг Марказ учун харид қилинадиган тиббий ускуналарга мувофиқлигини инобатга олиш. |
2025 йил |
6,5 млн доллар | ||||
|
4. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг «Эшитиш заифлашувини ташхислаш, даволаш ва реабилитация муаммолари» илмий лабораториясини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш. |
2025 йил |
300 минг доллар | ||||
|
8. |
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болалар туғма ва орттирилган эшитиш патологияси бўлими фаолиятини такомиллаштириш. |
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болалар туғма ва орттирилган эшитиш патологияси бўлими учун мавжуд бинода қўшимча қават қуриш ва жиҳозлаш. |
2024 йил |
12,5 млрд сўм |
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Бобоев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Фозилкаримов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров) |
|
9. |
Оториноларингологик ва бош-бўйин соҳаси орттирилган ва туғма касалликлари тўғрисида аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш. |
Оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, босма ва Интернет нашрлари) орқали кенг тарғибот ишларини олиб бориш. |
2023-2024 йиллар (медиа-режа асосида) |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов) |
|
III. Оториноларингология хизматини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, соҳада илмий тадқиқотларни амалга ошириш | ||||||
|
10. |
Оториноларингология хизмати учун кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш. |
Марказда: |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов) | |
|
оториноларингология ихтисослиги бўйича тиббиёт кадрларини клиник ординатура орқали тайёрлашни ташкил қилиш; |
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб | |||||
|
оториноларингология, сурдология (клиник аудиология), тиббий фониатрия ва бошқа тегишли ихтисосликлар бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини жорий қилиш. |
2024 йилдан бошлаб | |||||
|
11. |
Оториноларингология йўналишидаги кадрларнинг малакасини ошириш ишларини жадаллаштириш. |
1. Тиббиёт олий таълим муассасалари оториноларингология кафедралари ва тиббиёт марказларида тиббий фониатрия, сурдология (клиник аудиология), ЛОР жарроҳлик ва бошқа тегишли йўналишлар бўйича мавзули малака ошириш курсларини жорий қилиш. |
2024 йилдан бошлаб |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов) |
|
2. Оториноларингология йўналишидаги тор мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва мутахассисларни малака ошириш курсларида ўқитишни ташкил этиш. |
2024 — 2026 йиллар (режа-жадвал асосида) | |||||
|
12. |
Оториноларингология йўналишидаги мутахассисларни малака ошириш ва стажировка ўташ учун чет давлатларга юбориш. |
Оториноларингология, юз-жағ жарроҳлиги, фониатрия ва сурдология йўналишларидаги камида 50 нафар мутахассисларни, шу жумладан, эҳтиёжга кўра, нейроэндокринолог, нейрореаниматолог каби мутахассисларни нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш, шунингдек, тажрибали хорижий ва маҳаллий мутахассисларни Марказ ва давлат тиббиёт муассасаларига жалб этиш, улар иштирокида маҳорат дарслари, вебинарлар ўтказиш. |
2024 — 2026 йиллар (режа-жадвал асосида) |
- |
Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов) |
|
13. |
Оториноларингологик ва бош-бўйин касалликларининг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашнинг устувор йўналишлари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш. |
Оториноларингологик ва бош-бўйин касалликларини эрта аниқлаш, ташхис қўйиш ҳамда даволаш ва беморларни реабилитация қилиш борасидаги долзарб муаммоларни тадқиқ қилиш бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни амалга ошириш. Оториноларингологик ва бош-бўйин касалликларининг долзарб муаммоларини ечиш бўйича илмий грантларни жалб қилиш. |
2024 — 2026 йиллар |
- |
Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов) |
|
14. |
Оториноларингология йўналишидаги илмий лабораториялар фаолиятини такомиллаштириш. |
1. Марказда «Юқори нафас йўллари аъзолари физиологияси ва патологияси», «Эшитиш ва мувозанат аъзолари физиологияси ва патологияси», «Фониатрия ва ронхопатия» илмий лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш. 2.Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида «Эшитиш заифлашувини ташхислаш, даволаш ва реабилитация муаммолари» илмий лабораторияси фаолиятини йўлга қўйиш. 3. Харид қилинадиган ускуналар бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда харид қилиш. |
2024-2025 йиллар |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Давлат бюджети маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев) |
|
15. |
Илмий изланишларни жадаллаштириш ва уларни халқаро даражага олиб чиқиш бўйича чоралар кўриш. |
Оториноларингология, юз жарроҳлиги, фониатрия, сурдология ва бошқа тегишли йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот ишлари дастурини тасдиқлаш. |
2023 йил якунига қадар |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов) |
|
16. |
Нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан оториноларингологик ва бош-бўйин касалликларининг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш борасида ҳамкорликни кучайтириш. |
1. Нодавлат тиббиёт ташкилотларида келишув асосида давлат тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиник базаларини ташкил этиш. 2. Нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳудудларда профилактика ва даволаш ишларини амалга ошириш. 3. Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг тажрибали мутахассисларидан иборат қўшма мобил гуруҳларни шакллантириб, ҳудудларда шифокорларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш ва мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажаришга тизимли ўргатиш. |
2024-2025 йиллар |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Ўзбекистон оториноларингология ва бош-бўйин жарроҳлиги ассоциацияси (Хасанов) |
|
IV. Оториноларингология йўналишидаги давлат ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш | ||||||
|
17. |
Давлат тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. |
1. Тошкент шаҳар оилавий поликлиникалари ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларини камида 473 та «оториноларингологнинг иш ўрни» ускунаси (ЛОР-комбайн), камида 473 та ЛОР-инструментлар жамланмаси билан таъминлаш. |
2023-2024 йиллар |
11,6 млн доллар |
Корея Эксимбанки Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов) |
|
2. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларини, давлат тиббиёт олий таълим муассасалари клиникаларини, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникасини ҳамда Тошкент шаҳар клиникаларини ЛОР-комбайн, стационар шароитда хизмат кўрсатиш учун эндоскопик видеоқурилма, ЛОР-микроскоп, шейвер-микродебридер, ЛОР-инструментлар жамланмаси ҳамда жарроҳлик тиббий ускуналари тўплами билан таъминлаш. |
2024-2025 йиллар |
5,4 млн доллар | ||||
|
18. |
Давлат тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. |
Давлат тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг оториноларингология кафедраларини махсус симуляцион жиҳозлар (компьютерлашган робот симулятор, фантом, муляжлар), юқори технологияли махсус ускуналар (микроскоп, эндоскопик видеоқурилма, ЛОР-комбайн, микрожарроҳлик тўплами ва бошқалар) билан таъминлаш. |
2023 — 2025 йиллар |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Бюджетдан ташқари маблағлар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдураҳмонов) |
|
19. |
Марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. |
Марказда реконструкция ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш. |
2023-2024 йиллар |
Ҳисоб-китобларга асосан |
2023 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Фозилкаримов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Бобоев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров) |
|
V. Оториноларингология соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш | ||||||
|
20. |
Етакчи хорижий илмий марказлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш. |
1. Нуфузли хорижий илмий марказлар ва тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорлик меморандумларини тузиш. 2. Доимий асосда ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш. |
2024-2025 йиллар |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов) |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Муассаса номи |
«Оториноларингологнинг иш ўрни» (ЛОР-комбайн) (дона) |
ЛОР-инструментлар жамланмаси (комплект) |
Эндоскопик видеоқурилма, шейвер-микродебридер ва коагулятор (дона) |
ЛОР-микроскоп (дона) |
|
1. |
Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари |
402 |
402 |
- |
- |
|
2. |
Тошкент шаҳар оилавий поликлиникалари |
71 |
71 |
- |
- |
|
3. |
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Тошкент шаҳар 7-клиник шифохонаси |
14* |
14 |
14 |
14 |
|
4. |
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Тошкент шаҳар 2-болалар клиник шифохонаси |
14* |
14 |
14 |
14 |
|
5. |
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиаллари |
15* |
15 |
- |
- |
|
6. |
Давлат тиббиёт олий таълим муассасалари клиникалари (Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Қорақалпоғистон тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт университети, Андижон давлат тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали) |
9* |
9 |
9 |
9 |
|
7. |
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникаси |
1* |
1 |
1 |
1 |
|
Жами: |
526 |
526 |
38 |
38 | |