27.06.2024 йилдаги ПҚ-238-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.06.2024 йилдаги ПҚ-238-сон
Date of entry into force
28.06.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакат аҳолиси учун ижтимоий аҳамиятга эга бўлган паррандачилик маҳсулотлари билан ички бозорларни тўлиқ таъминлаш, паррандачилик соҳасида замонавий генетик технологияларни жорий этиш ва наслчилик материаллари етиштиришни кўпайтириш, экспортни ривожлантириш ҳамда маҳаллий рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни оширишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш тизимини янада яхшилаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-292-сон қарорида парранданинг генетикасини ташкил этиш юзасидан етакчи генетик компаниялар билан музокаралар ўтказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, «Паррандасаноат» уюшмаси ва «Микрокредитбанк» АТБнинг хорижий тажриба ҳамда кичик қувватдаги паррандачилик хўжаликлари билан кооперация тизимига асосланган «Агропарранда кластери» лойиҳасини қуйидаги тартибда амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) гўшт йўналишидаги паррандаларнинг 100 минг бош қувватдаги I тартибли репродуктор ота-она галаси наслчилик корхонасини Зомин, Бахмал, Булунғур ва Ғаллаорол туманларида ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Тошкент вилояти Оҳангарон ва Паркент туманларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гўшт йўналишидаги паррандаларнинг II тартибли репродуктор наслчилик корхонасини қуриш ҳамда йилига 135 миллион бош финал-гибрид жўжаларни етиштиришни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
700 минг тонна омухта-ем ишлаб чиқариш, 100 минг тонна парранда гўштини чуқур қайта ишлашга мўлжалланган йирик мажмуалар ва замонавий кушхонани ишга тушириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2025 й., 07/25/34/0096-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тошкент вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда II тартибли репродуктор наслчилик корхонаси, парранда гўштини етиштириш фермалари, замонавий кушхона ва гўштни чуқур қайта ишлаш ҳамда омухта-ем ишлаб чиқариш йирик мажмуаларини қуриш учун Паркент ва Оҳангарон туманларининг «Агропарранда кластери» лойиҳасини амалга оширишга қулай бўлган ҳудудидан 200 гектар ер участкасининг белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, «Агропарранда кластери» лойиҳаси қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чорвачилик соҳасини ривожлантириш учун жалб этилган халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 40 миллион АҚШ доллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарорига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан паррандачилик лойиҳаларини молиялаштиришга «Микрокредитбанк» АТБга II босқичда йўналтирилган маблағлар ҳисобидан 35 миллион АҚШ доллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ташаббускорининг 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I босқичда «Микрокредитбанк» АТБга ажратилган 35 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни қайтариш муддатини қўшимча 3 йилга узайтирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II босқичда ажратилиши белгиланган 35 миллион АҚШ доллар миқдоридаги маблағни паррандачилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтириш учун «Микрокредитбанк» АТБга ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда мазкур маблағлар доирасида ажратилган кредитлардан қайтган маблағлар тўлиқ паррандачилик соҳасини кредитлашга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига кўра қишлоқ хўжалиги корхоналари, шу жумладан паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари фойда солиғи ва мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2030 йил 1 январга қадар паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 июлдан бошлаб парранда гўштини (ТИФ ТН коди 0207) экспорт қилишда мавжуд барча чекловларни бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 октябрдан бошлаб янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича берилган имтиёзни бекор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч ой муддатда мазкур банддан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кластер тизимини жорий этиш ҳамда наслчилик материаллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби ва унинг вазифалари 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ (Ж. Ходжаев) Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги элчихоналари билан парранданинг гўшт йўналиши ривожланган хорижий, шу жумладан АҚШ генетик компаниялари билан музокаралар ўтказиб, тегишли келишувларга эришилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Микрокредитбанк» АТБнинг ўз маблағлари ҳисобидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) паррандачилик соҳасини 2025 — 2027 йилларда ривожлантириш стратегияси лойиҳасини, шу жумладан соҳани рақамлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш учун тендер асосида катта тўртлик консалтинг компанияларидан бирини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2024 — 2026 йилларда «Паррандасаноат» уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ойлик иш ҳақи, ходимларни моддий рағбатлантириш ҳамда уюшманинг сақлаш харажатларини қоплаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда мазкур мақсадлар учун 2024 йилда 10 миллиард сўмгача ва 2025-2026 йилларда йилига 7 миллиард сўмгача бўлган миқдордаги маблағлар йўналтирилиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йилда парранда тухуми ва гўшти ишлаб чиқариш ҳажмлари прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида гўшт йўналишидаги йирик саноатлашган паррандачилик корхоналарини ташкил этиш қувватлари 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Паррандачилик соҳасини келгусида ривожлантиришнинг устувор йўналишлари 4-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Паррандачилик соҳасини ривожлантириш ва генетик технологияларни жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Паррандасаноат» уюшмаси ҳамда АТБ «Микрокредитбанк»нинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада паррандачилик соҳасида, шу жумладан кооперация тизимида паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «тайёр бизнес» лойиҳаларини (келгуси ўринда — «тайёр бизнес» лойиҳалари) амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Паррандасаноат» уюшмаси таъсисчилигидаги «Parranda investment» масъулияти чекланган жамияти томонидан республика ҳудудларида «тайёр бизнес» лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарорига мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «Микрокредитбанк» АТБга ажратилган мақсадли маблағларнинг I босқичидан қайтган ва «Микрокредитбанк» АТБ томонидан бошқа халқаро молия институтларидан жалб этилган маблағларни «Parranda investment» МЧЖ томонидан паррандачилик соҳасида «тайёр бизнес» лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паррандачилик соҳасида «тайёр бизнес» лойиҳалари билан боғлиқ барча харажатларни (лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш, уни экспертизадан ўтказиш ва бошқалар) молиялаштириш учун кредитлар, лойиҳалар муддатига мутаносиб равишда йиллик 14 фоиз ставкада, келгусида инвестиция лойиҳасини босқичма-босқич гаровга олиш шарти билан суғурта полиси асосида ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур лойиҳалар доирасида, кредит қайтмаслиги хатарини суғурталаш билан боғлиқ харажатлар ушбу кредит маблағлари ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Белгилансинки, «Parranda investment» МЧЖ томонидан «тайёр бизнес» лойиҳаларини сотишдан тушган маблағлар биринчи навбатда «Микрокредитбанк» АТБдан жалб қилинган кредитларни (асосий қарз ва фоиз тўловлари) сўндиришга йўналтирилади ва қолган маблағлар компания ихтиёрида қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ишчи гуруҳ (Ж. Ходжаев)га ички бозорда аҳоли талаби мавсумий пасайиши ва парранда маҳсулотлари нархлари кескин ўзгариши хавфи юзага келган ҳолатларда, шунингдек, маҳсулотларнинг ўз таннархидан арзон сотилишини олдини олиш мақсадида, тижорат банклари томонидан паррандачилик хўжаликларига ажратилган кредитларни қайтариш муддатларини белгиланган тартибда узайтириш масаласини кўриб чиқиш вазифаси юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳисоб палатаси мазкур қарор доирасида паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун ҳамда «Микрокредитбанк» АТБ томонидан «Паррандасаноат» уюшмасини сақлашга ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 27 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-238-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 июндаги ПҚ-238-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кластер тизимини жорий этиш ҳамда наслчилик материаллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Ж. Ходжаев

Бош вазир ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Б. Норқобилов

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Б. Саидов

ташқи ишлар вазири

4.

А. Қосимов

қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари

5.

Лавозими бўйича

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари

6.

Д. Адилов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари

7.

Б. Рахматуллаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

8.

Лавозими бўйича

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бош директорининг ўринбосари

9.

Лавозими бўйича

Саноатни ривожлантириш жамғармаси раҳбари

10.

О. Бўтаев

«Паррандасаноат» уюшмаси раиси

11.

С. Бердиев

«Паррандасаноат» уюшмаси раисининг маслаҳатчиси, Ишчи гуруҳ котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 июндаги ПҚ-238-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кластер тизимини жорий этиш ҳамда наслчилик материаллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича ишчи гуруҳнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ВАЗИФАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар тажрибаларини ҳар томонлама ўрганган ҳолда гўшт йўналишидаги паррандаларнинг I тартибли репродуктор ота-она галаси наслчилигини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паррандачиликда наслчилик ишларида халқаро умумэътироф этилган стандартлар ва унинг энг юқори намуналарига мувофиқ илғор замонавий генетик технологияларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паррандачиликда наслчилик ва генетик технологияларни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни мунтазам равишда муҳокама қилиб бориш ҳамда бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, жумладан озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паррандачиликда наслчиликни халқаро талаблар асосида тизимли ривожлантиришга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паррандачиликда наслчилик иши билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот муассасалари ва селекция марказлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда кадрлар малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гўшт йўналишидаги паррандалар наслчилигида халқаро умумэътироф этилган стандартларни ва ривожланган давлатларнинг тажрибаларини жойига чиққан ҳолда ҳар томонлама ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агропарранда кластери» лойиҳаси доирасида паррандаларнинг I тартибли репродуктор ота-она галаси наслчилигини ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 июндаги ПҚ-238-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йилда парранда тухуми ва гўшти ишлаб чиқариш ҳажмлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудудлар номи

Парранда гўшти ишлаб чиқариш

(минг тонна)

Истеъмол тухуми етиштириш

(млн дона)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

27

462,2

2.

Андижон вилояти

58,5

851,2

3.

Бухоро вилояти

34,6

591,8

4.

Жиззах вилояти

45

383,3

5.

Қашқадарё вилояти

48,3

710,3

6.

Навоий вилояти

21,6

394,6

7.

Наманган вилояти

54,6

738,4

8.

Самарқанд вилояти

180

1 679,9

9.

Сирдарё вилояти

21,6

219,8

10.

Сурхондарё вилояти

47

682,1

11.

Тошкент вилояти

160,3

1 770,1

12.

Фарғона вилояти

77,1

811,7

13.

Хоразм вилояти

24,3

704,6

Жами

800

10 000

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 июндаги ПҚ-238-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида гўшт йўналишидаги йирик саноатлашган паррандачилик корхоналарини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚУВВАТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Республика ҳудудлари

Туманлар номи

Амалга ошириладиган лойиҳалар қуввати

(минг бош)

Қўшимча парранда гўшти ишлаб чиқариш

(тонна)

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус

250

3 750

Хўжайли

200

3 000

Қашқадарё вилояти

Чироқчи

200

3 000

Кўкдала

200

3 000

Сурхондарё вилояти

Музработ

200

3 000

Термиз

200

3 000

Хоразм вилояти

Қўшкўпир

200

3 000

Янгиариқ

200

3 000

Жами

1 650

24 750

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 июндаги ПҚ-238-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Паррандачилик соҳасини келгусида ривожлантиришнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар паррандачилик соҳасини келгусида ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паррандачиликда генетик технологияларни жорий этиш, наслчилик материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва I тартибли репродуктор ота-оналик галаси наслчилик корхоналарини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паррандачилик соҳасини озуқа-ем маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва захира фондидаги дон маҳсулотлари ҳисобидан интервенция тизимини жорий этиш орқали паррандачилик хўжаликларига етказиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори намунада ва халқаро даражадаги стандартлар асосида паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда кооперация тизимини кенг кўламда жорий этиш, қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш, чуқур қайта ишланган маҳсулотлар турларини кўпайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага инновацияларни кенг кўламда жалб этиш, жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларини барпо этиш, чиқиндиларни утилизация қилиш ҳамда озуқаларни биотехнология усулларида чуқур қайта ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш, паст рентабелли корхоналарни иқтисодий соғломлаштириш ҳамда соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Паррандасаноат» уюшмаси ва барча паррандачилик хўжаликларининг «паррандаси борнинг — баракаси бор», «парранда етти хазинанинг бири» ва «парранда боқиш — даромад топиш» тамойиллари асосида фаолият юритишини асосий мезон сифатида белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 июндаги ПҚ-238-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Паррандачилик соҳасини ривожлантириш ва генетик технологияларни жорий этиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

I. Паррандачилик соҳасини ривожлантириш йўналишлари

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарорига асосан паррандачилик лойиҳаларини молиялаштиришга II босқичда белгиланган 35 миллион АҚШ доллар миқдоридаги маблағни паррандачилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтириш учун «Микрокредитбанк» АТБга ажратиш.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари

2024 йил сентябрь

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Марказий банк,

«Микрокредитбанк» АТБ

2.

Республика ҳудудларида «тайёр бизнес» лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва амалга ошириш учун «Паррандасаноат» уюшмаси таъсисчилигида «Parranda investment» масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш.

«Паррандасаноат» уюшмаси маблағлари

2024 йил июль

«Паррандасаноат» уюшмаси,

«Микрокредитбанк» АТБ

3.

«Паррандасаноат» уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ойлик иш ҳақи, ходимларни моддий рағбатлантириш ҳамда уюшманинг сақлаш харажатларини қоплаш.

Бунда мазкур мақсадлар учун 2024 йилда 10 млрд сўмгача ва 2025-2026 йилларда йилига 7 млрд сўмгача бўлган миқдордаги маблағларни йўналтириш.

«Микрокредитбанк» АТБ маблағлари

2024 — 2026 йилларда

«Микрокредитбанк» АТБ,

«Паррандасаноат» уюшмаси

4.

Паррандачилик соҳасини 2025 — 2027 йилларда ривожлантириш стратегияси лойиҳасини, шу жумладан тармоқни рақамлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш учун, тендер асосида катта тўртлик консалтинг компанияларидан бирини жалб этиш.

«Микрокредитбанк» АТБ маблағлари

2024 йил сентябрь

«Микрокредитбанк» АТБ,

«Паррандасаноат» уюшмаси

5.

Паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш, рақобатбардошлигини ошириш ҳамда фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига солиқ имтиёзларини беришни назарда тутувчи тегишли ўзгартиришларни киритиш.

-

2024 йил август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Паррандасаноат» уюшмаси

6.

Давлат ресурсларига ва фермер хўжаликларидан вақтинчалик сақлашга қабул қилинган буғдой ҳисобидан паррандачилик хўжаликларининг эҳтиёжи учун биржа савдолари орқали алоҳида ҳажмлар сотиш механизмини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

«Паррандасаноат» уюшмаси,

«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ

7.

Паррандачилик соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини прогнозлаштириш, ички бозорларда нархлар ошиб кетишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни таҳлил қилиш ва кузатув мезонлари назарда тутилган электрон ахборот дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш.

«Микрокредитбанк» АТБ маблағлари

2024 йил декабрь

«Паррандасаноат» уюшмаси,

«Микрокредитбанк» АТБ

II. Паррандачиликда генетик технологияларни жорий этиш

8.

«Агропарранда кластери» лойиҳаси доирасида республикада гўшт йўналишидаги I тартибли репродуктор ота-она галасини ташкил этиш мақсадида халқаро умумэътироф этилган стандартларни ва ривожланган давлатларда жорий этилган паррандачилик фаолиятининг энг юқори намуналари бўйича илғор хорижий тажрибаларни жойига борган ҳолда ўрганиш.

Ўз маблағлари

2024 йил декабрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

«Паррандасаноат» уюшмаси,

«Микрокредитбанк» АТБ

9.

Халқаро тажрибалар асосида республикада I тартибли репродуктор ота-она галасини қуриш ва ер участкаларини аниқлаш учун ветеринария ва биологик хавфсизлик талабларини ўрганиш ва тайёрланган таклифларни Ишчи гуруҳига киритиш.

-

2024 йил август

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

«Паррандасаноат» уюшмаси

10.

«Агропарранда кластери» лойиҳасини амалга оширувчи ташаббускор ва хорижий генетик компаниялари ўртасида гўшт йўналишидаги I тартибли репродуктор ота-она галасини ташкил этиш юзасидан ҳамкорлик келишувларига эришиш.

-

2024 йил октябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

«Паррандасаноат» уюшмаси

11.

Республикада I тартибли репродуктор ота-она галасини ташкил этиш бўйича келишувларга эришиш юзасидан хорижий Ҳукуматлар ва генетик компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

-

2024 йил ноябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

«Паррандасаноат» уюшмаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

12.

Гўшт йўналишидаги паррандаларнинг I тартибли репродуктор ота-она галаси наслчилик корхонаси (санитария зонаси билан биргаликда) қурилиши учун Зомин, Бахмал, Булунғур ва Ғаллаорол туманлари ҳудудларидан 200 гектар ер участкасини ажратиш. Бунда ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.

-

2025 йил сентябрь

Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари

13.

II тартибли репродуктор наслчилик корхонаси, парранда гўштини етиштириш фермалари, замонавий кушхона ва гўштни чуқур қайта ишлаш ҳамда омухта-ем ишлаб чиқариш йирик комплексларини қуриш учун Паркент ва Оҳангарон туманлари ҳудудидан 200 гектар ер участкасини ажратиш.

2024 йил сентябрь

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Кадастр агентлиги

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2025 й., 07/25/34/0096-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2024 й., 07/24/238/0452-сон; 31.01.2025 й., 07/25/34/0096-сон)