14.06.2021 йилдаги ПҚ-5146-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 14.06.2021 йилдаги ПҚ-5146-сон
Date of entry into force
15.06.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда паррандачилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 1-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган компенсация тўловларини қоплаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ўтказиб берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 85 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ «Микрокредитбанк» АТБга йўналтирилсин. Бунда,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-босқичда — 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2021 йил 1 июлга қадар, шундан 15 миллион АҚШ доллари «Микрокредитбанк» АТБнинг устав капиталини ошириш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-босқичда — 35 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар, 1-босқич маблағларининг ишлатилиши самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашининг қарорига асосан йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур маблағларнинг 70 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги қисми тадбиркорлик субъектларига Марказий банк асосий ставкасида кредитлар бериш учун «Микрокредитбанк» АТБга 10 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз пунктдан паст фоиз ставкада ажратилади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ПҚ-281-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 07/22/281/0526-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Микрокредитбанк» АТБга йўналтириладиган мақсадли маблағлар қуйидагиларни молиялаштириш учун ажратилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паррандачилик хўжаликлари ва омухта ем ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб, инкубацион тухум, бир кунлик жўжа, озуқа маҳсулотлари ва унинг қўшимчалари, дори воситалари, қўшимча компонентлар, буғдой, маккажўхори, соя дони, соя ва кунгабоқар шротини захира қилишга айланма маблағларни тўлдириш;
(5-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ПҚ-281-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 07/22/281/0526-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гўшт етиштириш йўналишидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш, барча турдаги инкубацион цехлар, паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш технологик асбоб-ускуналари, шунингдек, махсус техникалар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ва модернизация қилиш;
(5-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ПҚ-281-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 07/22/281/0526-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Микрокредитбанк» АТБга йўналтириладиган мақсадли маблағлар ҳисобига бошқа тижорат банклари орқали тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар ҳам молиялаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 июлдан бошлаб 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 июлга қадар тухум, парранда гўшти ва маҳсулотларини экспорт қилувчи ҳамда соя донини импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари (уларнинг ваколатли вакиллари)га автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Паррандасаноат» уюшмасига аъзо корхоналар томонидан хорижий мамлакатлардан паррандачилик соҳаси эксперт ва мутахассисларини жалб қилиш харажатлари ҳамда уларнинг 6 ойлик иш ҳақи миқдорининг 50 фоизи, бироқ ойига 1 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисми қоплаб берилади. Бунда, мазкур харажатлар учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 5 миллиард сўм йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг паррандачилик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, «Паррандасаноат» уюшмаси раиси бир вақтнинг ўзида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг паррандачилик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Паррандасаноат» уюшмаси билан биргаликда 2021 йил якунига қадар 2-иловага мувофиқ парранда маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз кўрсаткичларини бажариш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар ветеринария-санитария талабларининг халқаро тажрибасига асосан паррандачилик корхоналарини технологик лойиҳалаштириш меъёрларини ишлаб чиқсин ва 2022 йил 1 январдан бошлаб ташкил этилаётган паррандачилик лойиҳаларининг ушбу меъёрларга риоя қилган ҳолда амалга оширилишини таъминласин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Паррандасаноат» уюшмаси бир ой муддатда паррандачилик тармоғига хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқсин ва 2022 йил 1 январга қадар ривожланган хорижий давлатлардаги тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда республикада наслчилик ва омухта ем йўналишида лойиҳалар амалга оширилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзе, 35а-уйда жойлашган Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги собиқ Тошкент транспорт касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди (асосий воситалари) билан биргаликда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Томорқа хўжаликларида паррандаларнинг анъанавий ва касалликларга чидамли зот ва турлари парваришини тизимли йўлга қўйиш мақсадида Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори маҳсулдор хонаки паррандаларнинг репродуктив подаларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наслли тухум инкубациясини йўлга қўйиш ҳамда парранда зотларини синовдан ўтказиш ва такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий томорқа хўжаликларига мос, ихчам парваришлаш технологиялари ва органик озуқалар турларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолида парранда боқиш ва органик маҳсулот етиштириш кўникмаларини шакллантириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтида базавий молиялаштириш шартлари асосида фаолият юритувчи 4 та штат бирлигидан иборат «Паррандачилик селекцияси ва технологияси» бўлимини ташкил этсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Паррандасаноат» уюшмаси Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 21-«А» уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «Ўздонмаҳсулот» АК бошқарув органининг Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларини «Ўздонмаҳсулот» АКга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 36-уйда жойлашган бинода бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда етиштирилган ва реализация қилинган парранда гўшти ва тухум учун субсидиялар ажратиш тартибини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Паррандачиликни ривожлантириш ва паррандачилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича «Йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов, молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот киритиб борилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 14 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5146-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги ПҚ-5146-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудларда ишга тушириладиган кушхона ва музлаткичларни ўз ичига олган паррандаларни сўйишга мўлжалланган намунавий лойиҳадаги замонавий комплекслар дислокацияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудудлар номи

Комплекс сони, дона

1.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

1

2.

Андижон вилояти

1

3.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

1

4.

Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

1

5.

Қашқадарё вилояти

1

6.

Наманган вилояти

2

7.

Самарқанд вилояти

2

8.

Сурхондарё вилояти

1

9.

Тошкент вилояти

3

10.

Фарғона вилояти

1

Жами

14

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги ПҚ-5146-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилда парранда маҳсулотлари етиштиришнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудудлар номи

Инкубацион тухум

(млн дона)

1 кунли жўжа

(млн бош)

Бройлер гўшт

(минг тонна)

Бошқа турдаги парранда гўшти

(минг тонна)

Жами парранда гўшти

(минг тонна)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

13,6

3,5

17,1

2.

Андижон вилояти

2,7

2,2

28,3

6,5

34,8

3.

Бухоро вилояти

4,7

3,8

12,8

4,0

16,8

4.

Жиззах вилояти

8,7

2,8

11,5

5.

Қашқадарё вилояти

0,7

0,6

13,7

4,0

17,7

6.

Навоий вилояти

6,5

2,8

9,3

7.

Наманган вилояти

19,1

15,3

24,7

4,7

29,4

8.

Самарқанд вилояти

147,0

117,7

108,4

11,0

119,4

9.

Сурхондарё вилояти

8,2

3,5

11,7

10.

Сирдарё вилояти

31,8

25,4

25,7

2,0

27,7

11.

Тошкент вилояти

45,8

36,7

87,4

12,3

99,7

12.

Фарғона вилояти

13,1

10,5

38,3

5,2

43,5

13.

Хоразм вилояти

3,8

3,1

7,1

4,3

11,4

Жами:

268,7

215,3

383,3

66,6

450,0

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги ПҚ-5146-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Паррандачиликни ривожлантириш ва паррандачилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Амалга ошириш учун масъуллар

I. Паррандачилик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш

1.

Компенсация тўловларини қоплаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағни Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ўтказиб бериш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 июль

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Вафаев), Молия вазирлиги (Ишметов)

2.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 85 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни «Микрокредитбанк» АТБга йўналтириш. Бунда:

Ташкилий чора-тадбирлар

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Вафаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Марказий банк (Нурмуратов), «Микрокредитбанк» АТБ (Бутаев)

1-босқичда50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар, шундан 15 миллион АҚШ доллари «Микрокредитбанк» АТБнинг устав капиталини ошириш учун;

2021 йил 1 июль

2-босқичда35 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар, 1-босқич маблағларининг ишлатилиши самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашининг қарорига асосан йўналтириш.

1-босқич натижаси бўйича

3.

Мазкур қарорда белгиланган ҳудудларда кушхона ва музлаткичларни ўз ичига олган 14 та паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплексларни ишга тушириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 — 2023 йилларда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Мақсудов), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Юсупалиев), «Паррандасаноат» уюшмаси (Исаев)

II. Паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш

4.

Республикада мавжуд паррандачилик корхоналарининг қувватлардан тўлиқ фойдаланиш ва янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига парранда гўшти етиштириш ҳажмини 450 минг тоннага етказиш чораларини кўриш. Жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси — 17 минг тонна;

Андижон вилояти — 35 минг тонна;

Бухоро вилояти — 17 минг тонна;

Жиззах вилояти — 12 минг тонна;

Қашқадарё вилояти — 18 минг тонна;

Навоий вилояти — 10 минг тонна;

Наманган вилояти — 30 минг тонна;

Самарқанд вилояти — 120 минг тонна;

Сирдарё вилояти — 28 минг тонна;

Сурхондарё вилояти — 12 минг тонна;

Тошкент вилояти — 100 минг тонна;

Фарғона вилояти — 44 минг тонна;

Хоразм вилояти — 11 минг тонна.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил 31 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Молия вазирлиги (Ишметов), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Юсупалиев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Мақсудов), «Микрокредитбанк» АТБ (Бутаев), «Паррандасаноат» уюшмаси (Исаев)

5.

Қуввати камида 20 минг тонна бўлган парранда гўшти ишлаб чиқариш лойиҳаларини бошлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил 1 сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Солиев), Навоий вилояти ҳокимлиги (Турсунов), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Боболов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), «Паррандасаноат» уюшмаси (Исаев), «Микрокредитбанк» АТБ (Бўтаев)

6.

Республика бўйлаб ҳар бир туманда аҳоли хонадонларига парранда (товуқ, курка, ўрдак, ғоз) тарқатиш, етиштирилган маҳсулотларни сотиб олиш бўйича кооперация ишларини ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), вилоятлар ҳокимликлари, «Микрокредитбанк» АТБ (Бўтаев), «Паррандасаноат» уюшмаси (Исаев)

III. Паррандачилик соҳасида илмий салоҳиятни ошириш

7.

Парранда сўйиш корхоналарига қўйиладиган минимал талабларни назарда тутувчи қоидаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 ноябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Юсупалиев), Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (Хаитметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров)

8.

Ветеринария-санитария талабларининг халқаро тажрибасига асосан паррандачилик корхоналарини технологик лойиҳалаштириш меъёрларини ишлаб чиқиш ва ташкил этилаётган паррандачилик лойиҳаларини ушбу меъёрларга риоя қилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил 1 январь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Мақсудов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Худайбергенов), Қурилиш вазирлиги (Зокиров), «Паррандасаноат» уюшмаси (Исаев)

9.

Халқаро молия институтларининг грант маблағлари ҳисобидан «Паррандасаноат» уюшмаси ҳузурида замонавий ускуналар билан жиҳозланган паррандалар озуқаси таркибини таҳлил қилиш ҳамда паррандалар касалликлари ташхисини аниқлаш лабораториясини ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2022 йил 1 апрель

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), «Паррандасаноат» уюшмаси (Исаев)

10.

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзе, 35а-уйда жойлашган Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги собиқ Тошкент транспорт касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди (асосий воситалари) билан биргаликда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 август

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов)

11.

2023 йил ва келгуси йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурларини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Самарқанд ветеринария медицинаси институти Тошкент филиалининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш лойиҳаларини ушбу дастурларга белгиланган тартибда киритиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2022 йил 1 октябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов), Молия вазирлиги (Ишметов)

12.

Томорқа хўжаликларида паррандаларнинг анъанавий ва касалликларга чидамли зот ва турлари парваришини тизимли йўлга қўйиш мақсадида Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида «Хонаки паррандалар марказий репродуктори» илмий-ишлаб чиқариш тажриба марказини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 январь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти (Нурматов)

13.

10 минг бош она подани импорт қилиш ва озуқа маҳсулотларини харид қилиш учун талаб этиладиган маблағларни Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 ноябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов)

14.

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтида базавий молиялаштириш шартлари асосида фаолият юритувчи 4 та штат бирлигидан иборат «Паррандачилик селекцияси ва технологияси» бўлимини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 август

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Молия вазирлиги (Ишметов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов)

15.

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтининг илмий салоҳиятини ошириш учун олий таълимдан кейинги таълим (докторантура)га «Паррандачилик селекцияси» ва «Паррандачилик технологияси» ихтисосликлари бўйича ҳар йили 2 та ўрин ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йилдан бошлаб

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Молия вазирлиги (Ишметов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов)

16.

«Паррандасаноат» уюшмаси раҳбарлари, соҳа олимлари ва тадбиркорларнинг паррандачилик тармоғи ривожланган давлатларда илғор тажрибаларни ўрганиши ва малака оширишини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 октябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), «Паррандасаноат» уюшмаси (Исаев)

17.

Венгриянинг паррандачилик корхоналари билан биргаликда наслли парранда тайёрлаш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 ноябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Абдураззақов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Турдимов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Боболов)

18.

Чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан республиканинг табиий-иқлим шароитига мос, наслли хонаки парранда зотларини яратиш бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

Доимий равишда

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), «Микрокредитбанк» АТБ (Бўтаев), «Паррандасаноат» уюшмаси (Исаев)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги ПҚ-5146-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4254-сон қарори 3-бандининг олтинчи хатбошисидан «Паррандасаноат» уюшмаси,» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги «Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4576-сон қарорининг 17-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-228-сонли Фармонига асосан 3-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/228/1091-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги «Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5017-сон қарори 3-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «1 июлдан» сўзлари «1 июндан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «800 сўм» сўзлари «1 000 сўм» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2021 й., 07/21/5146/0555-сон; 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон, 16.06.2022 й., 07/22/281/0526-сон; 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 30.12.2024 й., 06/24/228/1091-сон)