03.06.2024 йилдаги ПФ-85-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 03.06.2024 йилдаги ПФ-85-сон
Date of entry into force
04.06.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида кўзда тутилган устувор вазифаларни изчил амалга ошириш, шу жумладан миллий иқтисодиётнинг мавжуд салоҳиятини рўёбга чиқариш, унинг глобал ишлаб чиқариш ва қўшилган қиймат занжирига интеграциясини янада чуқурлаштириш, эркин бозор тамойилларини амалда татбиқ этишни кенгайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолигига эришишни жадаллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қонунчилик билан тақдим этилган қуйидаги махсус (эксклюзив) ҳуқуқлар бекор қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2025 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзметкомбинат» АЖнинг республика ҳудудида қора металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖнинг республика ҳудудида рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш ва экспорт қилиш ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтрейд» АЖнинг консигнация шартларида озиқ-овқат уни ва буғдойни, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари маҳсулотларини банк кафолатлари ёки сиёсий ва тижорат хавфларидан экспорт шартномаларини суғурталаш полисларини тақдим этмасдан экспорт қилинадиган маҳсулотларни савдо уйлари манзилларига тушириш ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёимпекс» МЧЖнинг «Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотлари кимёвий маҳсулотлари экспорти ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар импортини амалга оширишдаги ягона агент ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2026 йил 1 июлдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«UzGasTrade» АЖнинг табиий газни ягона экспорт қилувчи ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш бўйича ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзэнергосотиш» АЖнинг электр энергиясининг экспорти ва импортини марказлашган тартибда амалга ошириш ҳуқуқи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, 2025 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қора ва рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек, табиий газ ва электр энергиясининг улгуржи ва чакана савдо фаолиятларини лицензиялаш тартиби жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мобиль ва (ёки) симли телекоммуникация тармоқларига эга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритадиган телекоммуникация операторларига тезкор-қидирув фаолияти, ахборот ва киберхавфсизлик тизимлари талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда синов тариқасида халқаро интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар қора ва рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек, табиий газ ва электр энергиясининг улгуржи ва чакана савдоси тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли технологиялар вазирлиги 2024 йил 1 октябрга қадар ахборот ва миллий хавфсизликнинг тўлиқ таъминланишини назарда тутган ҳолда телекоммуникация операторларининг синов тариқасида халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиши ва босқичма-босқич бошқа операторларга халқаро интернет каналларини ташкил этиш бўйича хизматларни кўрсатиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2026 йил 1 январдан бошлаб биржа савдоларида сотиб олинган мис катоди ва мис катанкасини экспорт қилишга чекловлар бекор қилинсин. Бунда мис катоди ва мис катанкаси экспорти қуйидаги шартлар асосида амалга оширилиши белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортга йўналтириш мақсадида биржа савдоларида харид қилинган мис катоди ва мис катанкаси харид нархига белгиланган чегирма ҳамда хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан тўловни кечиктириб тўлаш имтиёзи қўлланмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мис катоди ва мис катанкасини «экспорт» божхона режимига жойлаштириш учун унинг экспортга йўналтирилган ҳажмига нисбатан биржа савдолари харид нархига қўлланган чегирма суммаси қайтарилганлиги ҳамда тўловнинг кечиктирилган қисми тўлиқ тўланганлиги тўғрисида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва (ёки) «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ маълумотномалари тақдим этилиши шарт.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Транспорт вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 октябрдан бошлаб босқичма-босқич 2025 йил 1 апрелгача республика ҳудудида темир йўл транспортида юк ташишда тақдим этилаётган чегирмалар бериш амалиётини бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўл орқали юкларни ташишда экспорт ва импорт ташиш хизматлари учун тарифларни 2030 йилгача босқичма-босқич бирхиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2026 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни билан тартибга солинадиган корпоратив буюртмачилар томонидан амалга ошириладиган харидларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилган имтиёзлар ва преференциялар, шу жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдордаги преференция ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилган электротехника ва электромаиший маҳсулотларга нисбатан 20 фоизгача нарх преференцияси бекор қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 ноябрга қадар ушбу банддан келиб чиқиб, тегишли қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, давлат харидларини амалга оширишда соғлом рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида 2025 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет буюртмачилари томонидан, шу жумладан, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тузиладиган шартномалар бўйича тўловлар тегишли тартибда ғазначилик хизмати бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилгандан (ҳисобга олингандан) сўнг амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачилари бўлган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари зиммасига давлат харидларини амалга оширишда соҳага оид қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя этилиши, шунингдек, давлат харидларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юкланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) мавжуд бўлмаганда ёки лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш қурилиш-монтаж ишлари билан параллел равишда олиб борилганда, консолидациялашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар, шунингдек, давлат банклари ва давлат иштирокидаги корхоналар ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда этил спирти импорти операцияларини Жаҳон савдо ташкилоти битимлари қоидалари асосида тартибга солиш юзасидан 2024 йил 1 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилотининг Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимига (ASCM) мувофиқлаштириш мақсадида 2024 йил 1 октябрга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилаётган субсидия ва преференцияларни, шу жумладан, товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, транспорт харажатларини қисман қоплаб беришга оид имтиёзларни 2025 йил 1 январдан бекор қилишни, шунингдек ЖСТ қоидалари билан тақиқланмаган қўллаб-қувватлаш чораларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси билан биргаликда самараси паст бўлган солиқ ва божхона имтиёзларини 2025 йил 1 январдан бекор қилишни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган ва ишлаб чиқариладиган акциз солиғи тўланадиган товарлар учун акциз солиғи ставкаларини қуйидаги энг охирги муддатларгача босқичма-босқич бирхиллаштирсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 1 январь — тамаки маҳсулотлари учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йил 1 январь — алкоголь маҳсулотлари ва шакар учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо билан боғлиқ инвестиция чоралари тўғрисидаги битимига (TRIMs), шу жумладан, маҳаллийлаштириш ёки экспорт қилиш бўйича мажбуриятларни қўлламаслик талабларига мувофиқлаштириш мақсадида 2024 йил 1 августга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергетика вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган барча маҳсулот тақсимотига оид битимларнинг тўлиқ хатловини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан имзоланган барча инвестиция битимлари хатловини якунига етказсин ва уларнинг якунлари бўйича аниқ таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган божхона божи, йиғимлари ва қийматини Жаҳон савдо ташкилотининг Тарифлар ва савдо бўйича бош битими (GATT 1994) талабларига мувофиқлаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 январдан бошлаб жорий этиладиган божхона йиғимларининг фискал мақсадларда ундирилмаслиги белгилансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда айрим турдаги товарларни экспорт қилишда ундириладиган йиғимларни қайта кўриб чиқиб, 2024 йил 1 августга қадар тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона қўмитаси 2024 йил 1 августга қадар божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия (Ж. Ходжаев) 2024 йил 1 августга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими (MFN) назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан божхона божларини қўллаш бўйича амалдаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиб, унинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт божхона божлари ставкаларининг қўлланилиши самарадорлиги ошириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида амалдаги божхона тарифларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳририга мувофиқлаштириш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг Жаҳон савдо ташкилотининг Санитария ва фитосанитария чоралари тўғрисидаги битими (SPS Agreement) талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси марказий аппаратида 3 та штат бирлигидан иборат санитария ва фитосанитария чоралари бўйича Ахборот марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Ахборот марказига 2 та штат бирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг биттадан штат бирлигини мақбуллаштириш ҳисобига ажратилиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. 2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб белгилансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ой якуни билан амалга оширилаётган ишларни Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия йиғилишларида биргаликда муҳокама қилиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 3 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-85-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-85-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар*
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига 1-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» бўлимида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» позицияси «Жами бошқарув штат бирликлари сони» ва «Давлат бюджети ҳисобидан» устунларидаги «1216» рақами «1215» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» позициясининг «Жами бошқарув штат бирликлари сони» ва «Давлат бюджети ҳисобидан» устунларидаги «605» ва «586» рақамлари тегишинча «604» ва «585» рақамлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги» бўлими «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» позицияси «Жами бошқарув штат бирликлари сони» ва «Давлат бюджети ҳисобидан» устунларидаги «69» рақами «71» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сон қарори 2-банди «б» кичик бандининг олтинчи хатбошисидаги «ягона харид қилувчи функциясини бажариш» сўзлари «харид қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4348-сон қарорининг 4-банди «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а) электротехника ва электромаиший маҳсулотларнинг давлат харидлари амалга оширилишида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан 20 фоизгача нарх преференцияси қўлланади. Бунда корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларида преференциялар қўлланмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4812-сон қарорининг 1-банди «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларида преференциялар қўлланмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 мартдаги «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5011-сон қарори 6-бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги еттинчи — тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«белгиланган чегирма билан харид қилинган мис катоди ва мис катанкаси фақатгина корхонанинг ўзининг ишлаб чиқариш қувватларида қайта ишланади ва уни учинчи шахсларга сотиш тақиқланади. Мис катоди ва мис катанкаси экспорти қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортга йўналтириш мақсадида биржа савдоларида харид қилинган мис катоди ва мис катанкаси харид нархига белгиланган чегирма ҳамда хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан тўловни кечиктириб тўлаш имтиёзи қўлланмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мис катоди ва мис катанкасини «экспорт» божхона режимига жойлаштириш учун унинг экспортга йўналтирилган ҳажмига нисбатан биржа савдолари харид нархига қўлланган чегирма суммаси қайтарилганлиги ҳамда тўловнинг кечиктирилган қисми тўлиқ тўланганлиги тўғрисида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг маълумотномаси тақдим этилиши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишинча ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-181-сон қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу бандда назарда тутилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг махсус ғазна ҳисобварағида жамланади ва фойдаланилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Мазкур илованинг 2, 3 ва 4-бандлари 2026 йил 1 июлдан бошлаб, 5-банди 2026 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-85-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 5 февралдаги «Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари экспортини тартибга солиш тўғрисида»ги ПФ-2212-сон Фармони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 4 мартдаги «Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари ўғирланиши ҳамда ноқонуний четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2559-сон Фармони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-3376-сон Фармонига илованинг 8-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 4 мартдаги «Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари ўғирланиши ҳамда ноқонуний четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2559-сон Фармонига қўшимча киритиш ҳақида»ги ПФ-3643-сон Фармони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармон ва қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-3800-сон Фармони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-4374-сон Фармонига илованинг 4-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5300-сон Фармонига 1-илованинг 1 ва 2-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5456-сон Фармонига 1-илованинг 11-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5668-сон Фармонига 1-илованинг 11-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6075-сон Фармонига 2-илованинг 3-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги «Ўзтадбиркорэкспорт» акциядорлик жамияти фаолиятининг самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3009-сон қарорининг 5-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3277-сон қарорининг 5-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги «2018 йилда металл парчаларини тайёрлаш, қора металлар прокатини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3438-сон қарорининг 6-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги «Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 849-сон қарорининг 6 ва 9-бандлари.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2024 й., 06/24/85/0396-сон; 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)