07.03.2024 йилдаги 117-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.03.2024 йилдаги 117-сон
Date of entry into force
11.03.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат ва унинг базавий тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 12 октябрдаги ПФ-169-сон Фармони ва «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарорига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Париж битимининг (Париж, 2015 йил 12 декабрь) 6-моддасига мувофиқ Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш механизми бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи ваколатли миллий орган этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва республика даражасида иссиқхона гази савдосини тартибга солиш, амалга оширишни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, ушбу соҳадаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида мониторинг ва ҳисоботларни юритиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган сифатида фаолият олиб бориши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Халқаро иссиқхона гази савдосини ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда энергетика соҳасида, жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида хорижий инвесторлар иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалардан юзага келадиган углерод бирликларини халқаро стандартлар бўйича рўйхатдан ўтказиш учун ушбу лойиҳалар доирасида зарур молиявий ва техник маълумотларни миллий орган билан самарали алмашиш механизми йўлга қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 10 мартдан бошлаб хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклиги ёки бошқа шаклда давлат ташкилотлари ва корхоналари иштирокида (буюртмачилигида) амалга оширилган лойиҳалардан юзага келадиган қисқартирилган иссиқхона газлари ҳажми тўлиқ Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан тасарруф қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқхона газларини қисқартириш ва углерод бирликларини ишлаб чиқиш бўйича барча лойиҳалар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакат ҳудудида ишлаб чиқилган углерод бирликлари такрорий ҳисобланишининг (double counting) олдини олиш мақсадида углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларини биттадан ортиқ миллий, халқаро ёки мустақил углерод бирликлари стандартлари талаблари бўйича ва бозорларида рўйхатга олиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 майга қадар углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва мониторинг қилиш тизимини тўлиқ рақамлаштирсин ҳамда ушбу лойиҳалар амалга оширилишининг ҳар бир босқичини кузатиб бориш имкониятини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 октябрга қадар Париж битимининг 6-моддаси 2 ва 4-бандларига мувофиқ кооперацион ёндашув механизми ҳамда Барқарор ривожланиш механизми қоидалари, усуллари ва тартибларини мамлакатда қўллаш йўриқномаларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида халқаро углерод бозорлари ва нобозор воситаларини жорий қилиш дастурини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
углерод бирликлари ихтиёрий бозорига оид лойиҳалар, қисқартирилган иссиқхона газлари эмиссияси ҳажми ва ишлаб чиқиладиган верификацияланган углерод бирликлари ҳисобини юритиш учун Миллий углерод бирликлари реестри юритилишини йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текшириш (MRV) электрон ахборот тизими йўлга қўйилганидан кейин унга Миллий углерод бирликлари тизимини интеграция қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳалари бўйича таклифларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва амалга оширилиши, верификацияланган углерод бирликлари реализация қилиниши ҳамда тушумларнинг Давлат бюджетига йўналтирилишини мувофиқлаштириб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ойда углерод бирликлари ихтиёрий бозорига инвестиция лойиҳаларини жалб қилиш ва уларни амалга ошириш натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 7 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 мартдаги 117-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисида вақтинчалик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Халқаро иссиқхона гази савдосини ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартибини белгилайди ҳамда Париж битимининг (Париж, 2015 йил 12 декабрь) 6-моддасига мувофиқ Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш механизмини амалга ошириш бўйича миллий тартиб тасдиқлангунга қадар амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқхона газлари — Париж битими доирасида назорат қилинадиган газлар гуруҳларидан бири — карбонат ангидрид (CO2), метан (CН4), азот оксиди (N2O), хлорофторуглерод (НFC5), перфторуглерод (PFC5), ва олтингугурт фториди (SF6);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
углерод бирликлари (углерод офсети, углерод кредити) — бир тонна карбонад ангидрид (СО2) ёки бошқа иссиқхона газининг эквивалент миқдорида эмиссия қисқаришини ифодаловчи сотув сертификати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
углерод бирликлари ихтиёрий бозори — хўжалик юритувчи субъектлари томонидан ихтиёрий равишда углерод бирликлари сотиб олинадиган ёки сотиладиган бозор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаси — иссиқхона газларининг эмиссиясини камайтириш асосида углерод бирликларини ишлаб чиқиш ва углерод бирликлари ихтиёрий бозорида сотишга қаратилган лойиҳалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгаш — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори билан тузилган Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий орган (кейинги ўринларда — Миллий орган) — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи орган (кейинги ўринларда — Ишчи орган) — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳасининг ташаббускори (кейинги ўринларда — Лойиҳа ташаббускори) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ташаббус таклифини киритган давлат органи ва ташкилотлари, хусусий ташкилотлар, резидент хорижий ташкилотлар, халқаро молиявий ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
верификацияланган углерод бирликларини ишлаб чиқишга кўмаклашувчи ташкилот (кейинги ўринларда — Хизмат кўрсатувчи ташкилот) — углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаси ташаббускорларига верификацияланган углерод бирликларини ишлаб чиқиш, маркетинг ва сотиш фаолиятларини ташкил этишга шартнома асосида кўмаклашувчи юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
валидация — Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартлари қоидалари асосида углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳасининг халқаро углерод бирликлари стандартлари мезонларига мувофиқлигини, шу жумладан лойиҳа-техник ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини Валидатор томонидан баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
валидация ҳисоботи — Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартлари қоидаларига мувофиқ ўтказилган валидация якуни бўйича валидатор томонидан тайёрланган ҳисобот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
валидатор — Лойиҳа ташаббускори ва Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўзаро келишуви билан тайинланган ҳамда Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартларида аккредитациядан ўтган ташкилот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
верификация — Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартлари қоидаларига мувофиқ лойиҳа бўйича ҳар бир мониторинг даврида лойиҳа натижасида иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш бўйича амалда эришилган натижани верификатор томонидан даврий текшириш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
верификация ҳисоботи — Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартлари қоидаларига мувофиқ ўтказилган верификация якуни бўйича верификатор томонидан тайёрланган ҳисобот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
верификатор — лойиҳа ташаббускори ва хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўзаро келишуви билан тайинланган ҳамда Париж битими ва (ёки) халқаро углерод бирликлари стандартларида аккредитациядан ўтган ташкилот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклиги — давлат номидан шерик ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат шериги — Ўзбекистон Республикаси ва (ёки) республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган бошқа юридик шахслар ёки уларнинг бирлашмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий шерик — Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий углерод бирликлари реестри — верификацияланган углерод бирликлари рўйхатдан ўтказиладиган, улар билан боғлиқ операциялар ҳисоби қайд этиладиган ҳамда Миллий орган томонидан юритиладиган реестр.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Углерод бирликларини такрорий ҳисоблашнинг (double counting) олдини олиш мақсадида углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларини биттадан ортиқ миллий, халқаро ёки мустақил углерод бирликлари стандартлари талаблари бўйича ва бозорларида рўйхатга олиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур Низомга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган барча инвестицион лойиҳалар — 1-тоифа лойиҳалари натижасида ҳосил бўлган иссиқхона газлари эмиссияси қисқаришига олиб келувчи ва верификацияланган углерод бирликлари ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳалар ушбу низомнинг 4-бобига асосан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик шартларида ёки давлат ташкилотлари ва корхоналари иштирокида (буюртмачилигида) амалга оширилган лойиҳалар — 2-тоифа лойиҳаларни натижасида давлат томонидан тасарруф этиладиган қисқартириладиган иссиқхона газлари эмиссияси асосида верификацияланган углерод бирликлари ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳалар ушбу низомнинг 5-бобига асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, амалга ошириш ва мониторингини олиб бориш схемасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳалари қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тикланувчи энергия лойиҳалари: қуёш, шамол, гидро, чиқиндилар ва биомасса энергияси каби қайта тикланадиган энергия манбаларидан миллий ёки ҳудудий тармоқларни энергия билан таъминлаш, шунингдек кичик тармоқ ёки тармоқдан ташқари манбаларга уланган қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия самарадорлиги лойиҳалари: хизматлар ёки маҳсулотлар ҳажми ва сифатига таъсир қилмасдан энергия сарфларини камайтирадиган технология ва ечимларни жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«яшил» ва паст углеродли саноат соҳасини ривожлантириш лойиҳалари: саноат соҳасида ресурслар сарфини, иссиқхона газлари эмиссиясини камайтирадиган ва кам чиқиндили инновацион технологияларни ҳамда самарали «яшил» инвестицияларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни қайта тиклаш лойиҳалари: дарахтларни экиш ва барқарор ўстириш, барча ўрмончилик тизимлари, агроўрмончилик ёки яйловлар фаолиятини яхшилаш ва кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни бошқариш ва қайта ишлаш: энергия ёки фойдали маҳсулотларни ишлаб чиқишнинг (компостлаш, биогаз ва бошқалар) барқарор амалиётларини йўлга қўйиш билан боғлиқ чиқиндиларни бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув, санитария, гигиена ва «яшил» бинолар: иқлим ўзгаришини юмшатиш ва/ёки унга мослашишга қаратилган лойиҳалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Лойиҳа натижасида қисқартирилган иссиқхона газлари эмиссияси ҳажмининг Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссалари (NDC) доирасида Янгиланган маълумотлар бўйича икки йиллик ҳисоботга энг охирги йилдаги мамлакат бўйича кўрсатилган йиллик иссиқхона газлари эмиссияси ҳажмининг 1 фоизидан ошмаган қисми миқдорида верификацияланган эмиссия бирликлари ишлаб чиқариш ва ихтиёрий бозорларга йўналтирилишига рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Миллий орган верификацияланган углерод бирликлари ҳажмининг 1 фоизини захирага олади ва ундан Париж битими доирасида миллий мажбуриятга нисбатан меъёридан ортиқ сотиш хавфини (overselling risk) камайтириш учун фойдаланади. Миллий орган ҳар йили умумий захира бирликларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Лойиҳалар натижасида ишлаб чиқилган верификацияланган углерод бирликлари бошқа мамлакатларнинг Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссалар (NDC) мақсадлари учун ўтказиладиган Халқаро юмшатиш натижалари (ITMO) сифатида йўналтирилмайди ва фойдаланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторинги методологияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторингида амалда бўлган қуйидаги Халқаро углерод бирликлари стандартлари методологиялари қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Gold Standard» стандарти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Verra's Verified Carbon Standard» стандарти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Clean Development Mechanism» стандартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ISO 14064 стандартлари» — иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш (ёки олиб ташлаш) бўйича миқдорни аниқлаш, мониторинг қилиш ва ҳисобот бериш бўйича лойиҳа даражасидаги кўрсатмалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Иқлим ўзгариши таъсирини юмшатишга доир чора-тадбирларнинг натижадорлик салоҳиятини аниқлаш бўйича мамлакат учун мақбул бўлган мавжуд Халқаро углерод бирликлари стандартлари методологиялари рўйхати Миллий органи томонидан доимий янгилаб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларини амалга ошириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 1-тоифадаги лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда — Қонун) доирасида давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) тамойиллари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий орган томонидан ташаббус таклифи сифатида киритиладиган 2-тоифа лойиҳалар мазкур Низомнинг 5-бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Лойиҳа ДХШ тамойили асосида давлат ёки хусусий шерик томонидан ташаббус қилиниши мумкин. Хусусий шерик томонидан ташаббус қилинган Лойиҳа Қонуннинг 17-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Хусусий субъект бошқарувида бўлган объектларда амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида Миллий орган ҳузуридаги «Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази» давлат муассасаси давлат шериги сифатида иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Хусусий ташаббускор лойиҳанинг концепциясини давлат шериги билан келишади ҳамда келишилган лойиҳа концепциясини Миллий органга қуйидагиларни илова қилган ҳолда киритади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳа таклифи намунасига мувофиқ маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан белгиланган тартибда ўтказилган лойиҳа экспертизаси хулосаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Миллий орган ариза тақдим этилган вақтдан бошлаб ўн иш куни муддатда лойиҳа таклифининг иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш салоҳиятини ҳамда ушбу Низом талабларга мувофиқлигини баҳолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги ҳолатлар ариза рад қилинишига асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа концепциясининг мазкур Низом талабларига мувофиқ эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низом талабларидан келиб чиқиб, лойиҳа концепциясида маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги ёки нотўғри маълумот берилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа мазкур Низомнинг 3-бобида келтирилган стандартлар методологияларига мувофиқ эмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий орган томонидан бериладиган хулоса салбий бўлган тақдирда, Миллий орган лойиҳа ташаббускорига рад қилиш асосларини кўрсатган ҳолда йигирма иш куни муддатда қайта ишлаш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Лойиҳа концепцияси маъқулланган тақдирда, Миллий орган ушбу Низомга 3-иловада келтирилган намунага мувофиқ шаклда Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳа таклифи бўйича дастлабки келишув хатини юборади ҳамда Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ ДХШ тамойили асосида хусусий шерикни танлаб олиш жараёнини бошлашга рухсат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, тендер ғолибини танлаб олиш босқичида фойдаланиладиган мезонлар қаторида мазкур Низом 25-бандининг учинчи хатбошида кўрсатилган тўловлар миқдори киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Давлат-хусусий шериклиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусий шерик танлаб олинганидан сўнг ғолиб билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузилади ҳамда уч иш куни муддатда Миллий органга тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Миллий орган ДХШ битимини олганидан кейин уч иш кунида лойиҳа ташаббускорига лойиҳани амалга ошириш бўйича Миллий орган ва лойиҳа ташаббускори ўртасида тузиладиган келишув лойиҳасини ҳамда ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган тўловни амалга ошириш бўйича хабарнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа ташаббускори ўн иш кунидан кечиктирмаган ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий орган билан лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонлаштиришга доир лойиҳалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари ва ўрмонлаштиришга доир бўлмаган лойиҳалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараварига тенг суммада тўловни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Лойиҳа ташаббускори лойиҳани ушбу Низомнинг 3-бобида келтирилган халқаро стандартлардан бирида рўйхатдан ўтказади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи халқаро стандарт маъмурияти томонидан Миллий орган электрон почта орқали белгиланган шаклда хабардор қилинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Миллий орган рўйхатдан ўтказувчи халқаро стандарт маъмуриятидан лойиҳа рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида хабарномани олганидан кейин уч иш кунида лойиҳани Миллий углерод бирликлари реестрига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Лойиҳа ташаббускори лойиҳани амалга ошириш даврида лойиҳа-техник ҳужжатларида кўрсатилган методологияга мувофиқ мониторинг олиб боради ҳамда ҳар ярим йил якуни бўйича кейинги ойнинг 15 санасига қадар ушбу Низомга 4-иловада келтирилган Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаси мониторинги ҳисоботи намунасига мувофиқ шаклда лойиҳа мониторинги ҳисоботини Миллий органга киритиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Лойиҳа-техник ҳужжатларида кўрсатилган режа-жадвалга мувофиқ Лойиҳа ташаббускори мустақил верификация ташкилотини жалб қилиш орқали лойиҳани верификациядан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Верификация якунланганидан кейин Лойиҳа ташаббускори беш иш куни муддатда Миллий органни верификация натижалари тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Лойиҳа ташаббускори халқаро стандарт томонидан хос (уникал) серия рақамли ва маркировкали верификацияланган углерод бирликлари чиқарилишини ҳамда Миллий орган электрон почта орқали белгиланган шаклда хабардор қилинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Верификацияланган углерод бирликлари сотилгандан сўнг лойиҳа ташаббускори ўн иш куни муддатда Миллий органга сотув ҳажми ва қиймати тўғрисидаги маълумотларни асословчи ҳужжатлар билан биргаликда тақдим қилади ҳамда бир ой муддатда қуйидаги тўловларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
верификацияланган углерод бирликлари сотув ҳажмининг 5 фоизи миқдорида Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссалар (NDC) мақсадларини бажаришнинг муқобил қиймати (opportunity cost) тўловини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
верификацияланган углерод бирликлари сотув ҳажмидан (шу жумладан, технологиялар шаклида) киритилган инвестициялар ҳажми чегирилган ҳолда қолган маблағларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган қисмини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мазкур Низомнинг 25 ва 31-бандларида назарда тутилган тўловлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига — 90 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази (Ишчи орган)га — 10 фоиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Лойиҳа ташаббускори лойиҳа-техник ҳужжатларида кўрсатилган муддатда лойиҳа амалга оширилиши даврида ҳар йил якуни бўйича йигирма иш куни муддатда Миллий органга лойиҳа амалга оширилиши ва сотуви бўйича йиллик ҳисобот киритиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Миллий орган ҳар йил якуни бўйича углерод бозорларида мамлакатнинг иштироки тўғрисидаги маълумотларни ўзининг ва Ишчи орган расмий веб-саҳифаларида эълон қилиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Миллий органнинг ташаббус таклифи асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Қисқартирилган иссиқхона газлари эмиссияси ҳажмига давлат тасарруф этадиган ва верификацияланган углерод бирликлари ишлаб чиқаришга қаратилган (2-тоифадаги) лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ташаббус таклифи Миллий орган томонидан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу тоифадаги лойиҳаларни амалга оширишда Ишчи орган лойиҳа ташаббускори сифатида фаолият юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Лойиҳа ташаббускори лойиҳаларни ўзи ёки Хизмат кўрсатувчи ташкилотни жалб қилган ҳолда амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат кўрсатувчи ташкилотни жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарорида назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Танлов ҳужжатларини кўриб чиқишда баҳолаш мезони сифатида қуйидагилар белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳадан юзага келадиган верификацияланган углерод бирликлари сотув ҳажмининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори Миллий органга йўналтирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда мазкур Низомнинг 3-бобида келтирилган Халқаро углерод бирликлари стандартлари методологияларининг қўлланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклиф хорижий компаниялардан киритилган тақдирда, улар томонидан лойиҳа ишига маҳаллий компанияларнинг жалб қилиниши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Белгиланган тартибда танлов ғолиби аниқлангандан сўнг танлов натижаси эълон қилинган кундан эътиборан ўн иш куни муддатда Миллий орган билан лойиҳани амалга ошириш тўғрисида келишув имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Лойиҳадан юзага келадиган верификацияланган углерод бирликлари сотув ҳажмининг Миллий органга йўналтириладиган миқдори мазкур Низомнинг 26-банди талабларига мувофиқ равишда тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Лойиҳа амалга оширилишни мониторинг қилиш ва ҳисоботларини юритиш лойиҳа-техник ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Миллий органга ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун тегишли лойиҳа ташаббускорлари масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА

Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, амалга ошириш ва мониторингини олиб бориш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Лойиҳа ташаббускори

Лойиҳа концепциясини потенциал давлат шериги билан келишади ҳамда уни Миллий органга келишиш учун киритади.

Лойиҳа ғояси мавжуд бўлганда

2-босқич

Миллий орган — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Лойиҳа концепциясини лойиҳанинг иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш салоҳияти ҳамда белгиланган талабларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан дастлабки баҳолашдан ўтказади ҳамда хусусий шерикни танлаб олиш жараёнини бошлашга рухсат беради.

Ўн иш кунида

3-босқич

Лойиҳа ташаббускори, Миллий орган — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Давлат-хусусий шериклиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусий шерик танлаб олинганидан сўнг давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузилади ҳамда Миллий органга тақдим қилинади.

ДХШ битими тузилгандан кейин уч иш кунида

4-босқич

Миллий орган — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Миллий орган ДХШ битимини олганидан кейин лойиҳа ташаббускорига лойиҳани амалга ошириш бўйича Миллий орган ва лойиҳа ташаббускори ўртасида тузиладиган келишув лойиҳасини ва белгиланган тўловни амалга ошириш тўғрисида хабарнома юборади.

Уч иш кунида

5-босқич

Лойиҳа ташаббускори

Лойиҳани халқаро стандартда рўйхатдан ўтказади, рўйхатдан ўтказувчи халқаро стандарт маъмуриятидан Миллий органни электрон почта орқали хабардор қилишни таъминлайди.

Белгиланган муддатларда

6-босқич

Миллий орган — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Лойиҳани рўйхатдан ўтказган халқаро стандартдан хабарнома олинганидан кейин Миллий углерод бирликлари реестрига киритади.

Уч иш кунида

7-босқич

Лойиҳа ташаббускори

Лойиҳани амалга ошириш доирасида мониторинг олиб боради ҳамда лойиҳа мониторинги бўйича ҳисоботни Миллий органга киритиб боради.

Ҳар ярим йил якуни бўйича кейинги ойнинг 15 санасига қадар

8-босқич

Лойиҳа ташаббускори

1. Лойиҳа ҳужжатларини верификация қилдиради.

Режа-жадвалга мувофиқ

2. Миллий органни верификация натижалари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

Беш иш кунида

9-босқич

Лойиҳа ташаббускори

Лойиҳа рўйхатдан ўтказилган халқаро стандарт томонидан хос (уникал) серияли рақамли верификацияланган углерод бирликларини чиқаришни ҳамда Миллий органни электрон почта орқали хабардор қилишни таъминлайди.

Белгиланган муддатларда

10-босқич

Лойиҳа ташаббускори

1. Миллий органга сотув ҳажми ва қиймати ҳақидаги маълумотлар асословчи ҳужжатлари билан биргаликда тақдим қилади.

Ўн иш кунида

2. Верификацияланган углерод бирликлари сотув ҳажмидан белгиланган тўловларни амалга оширади.

Бир ой муддатда

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА

Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳа таклифи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(намуна)

I. Лойиҳа ташаббускори тўғрисида маълумот

1.1

Юридик шахснинг тўлиқ номи:

1.2

Жойлашган манзили:

(почта манзили)

1.3

СТИР рақами:

1.4

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)

1.5

Телефон рақами:

1.6

Электрон почта манзили:

II. Лойиҳа ташаббускори тўғрисида маълумот

2.1

Таклиф этилаётган лойиҳанинг қисқача мазмуни

2.2

Амалдаги ҳолат (кириш)

2.3

Таклиф этилаётган лойиҳа номи:

2.4

Лойиҳа мақсадлари ва вазифалари

2.5

Лойиҳа тавсифи

2.6

Ўзбекистоннинг Миллий миқёсда белгиланган ҳисса (ММБҲ) ва тегишли соҳа ривожланиши билан боғлиқлиги

2.7

Технологиялар ва иссиқхона газлари эмиссиясини қисқариши билан боғлиқ фаолият

2.8

Лойиҳанинг техник ва молиявий асосий кўрсаткичлари

2.9

Барқарор ривожланиш мақсадлари билан боғлиқлиги

2.10

Мониторинг, ҳисобот, текширув режаси

2.11

Лойиҳани бошқариш

2.12

Иш режаси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА

Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳа таклифини дастлабки келишув хати
‎(намуна)

_______________________________________ лойиҳа таклифини дастлабки келишуви

(Лойиҳа таклифи номи)

Миллий орган ______________________________________ томонидан тақдим қилинган

(Лойиҳа ташаббускори номи)

__________________________________ лойиҳа таклифини кўриб чиқиб, қуйидагиларни

(Лойиҳа таклифи номи)

маълум қилади.
_______________________________________________ йўналишида таклиф этилаётган

(Низом 5-бандига мувофиқ лойиҳа йўналиши)

___________________________________________________ лойиҳаси 2030 йилга келиб

(Лойиҳа таклифи номи)

_____________________________________________________ни жорий қилиш орқали

(технология/восита/усул номи)

_______________________________________________________________________га

(иссиқхона газини камайтириш/бартараф этиш бўйича кутилган натижа ҳажми)

эрилишини кўзланган.

Миллий орган лойиҳа ташаббускори томонидан лойиҳа таклифи бўйича лойиҳа ҳужжатларини Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом талаблари асосида белгиланган тартибда тайёрлаш ва келишиш учун тақдим қилиш мумкинлигини маълум қилади.

Зарурат бўлганда, Миллий орган ҳузуридаги Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази томонидан ушбу жараёнда тегишли техник ва маслаҳат кўмагини бериши мумкин.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга

4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Углерод бирликлари ихтиёрий бозори лойиҳаси мониторинги ҳисоботи

(намуна)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Лойиҳа мониторинги ҳисоботи шакли

Лойиҳа номи

Лойиҳа бўйича миллий органнинг маълумотнома рақами

Мониторинг ҳисоботининг тугаш муддати

Мониторинг даври рақами

Мониторинг даврининг давомийлиги

Мониторинг даври учун мониторинг ҳисоботи рақами

Лойиҳа ташаббускорлари

Қўлланилган методологиялар ва стандартлаштирилган базавий кўрсаткичлар

Тармоқ доираси

Мониторинг даврида лойиҳа натижасида эришилган иссиқхона газлари эмиссиясининг қисқариши ёки аниқ антропоген иссиқхона газлари ютилиши миқдори.

1-давргача эришилган миқдор

1-даврдан бошлаб эришилган миқдор

2-даврдан бошлаб эришилган миқдор

Лойиҳанинг техник ҳужжатларида тегишли мониторинг даври учун олдиндан ҳисобланган иссиқхона газлари эмиссиясининг қисқариши ёки аниқ антропоген иссиқхона газлари ютилишининг тахминий миқдори.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-БЎЛИМ. Лойиҳа тавсифи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.1. Лойиҳанинг умумий тавсифи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.2. Лойиҳанинг жойлашуви.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.3. Томонлар ва лойиҳа ташаббускорлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Иштирок этувчи томонлар

Лойиҳа ташаббускорлари

Иштирок этувчи томон лойиҳа ташаббускори сифатида кўрилишини хоҳлайдими ёки йўқлигини кўрсатинг (Ҳа/Йўқ)

А Томон (ўтказувчи томон)

А (хусусий ташкилот)

А (жамоат ташкилоти)

B Томон (олувчи томон)

В (хусусий ташкилот)

В (жамоат ташкилоти)

Бошқарувчи/мувофиқлаштирувчи/амалга оширувчи ташкилот

С (ташкилот)

С (хусусий ташкилот)

С (жамоат ташкилоти)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.4. Қўлланилган методологиялар ва стандартлаштирилган базавий кўрсаткичларга иловалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.5. Кредит даврининг тури ва давомийлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-БЎЛИМ. Лойиҳани амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1. Амалга оширилган лойиҳанинг тавсифи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2. Рўйхатдан ўтишдан кейинги ўзгаришлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.1. Рўйхатга олинган мониторинг режасидан, қўлланилган методологиялардан, стандартлаштирилган базавий кўрсаткичлардан ёки бошқа услубий меъёрий ҳужжатлардан вақтинчалик четга чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.2. Тузатишлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.3. Кредит даврининг бошланиш санасига оид ўзгартиришлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.4. Мониторинг режасини киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.5. Рўйхатга олинган мониторинг режасига доимий ўзгартиришлар киритиш ёки мониторинг қўлланилган методологиялардан, стандартлаштирилган базавий кўрсаткичлардан ёки бошқа услубий меъёрий ҳужжатлардан доимий равишда четга чиқиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.6. Лойиҳага ўзгартириш киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.7. Ўрмонларни ўстириш ёки ўрмонларни қайта тиклашни юмшатиш фаолиятига хос ўзгаришлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.8. Лойиҳага ўзгартириш киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2.9. Ўрмонларни ўстириш ёки ўрмонларни қайта тиклашни юмшатиш фаолиятига хос ўзгаришлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-БЎЛИМ. Мониторинг тизимининг тавсифи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-БЎЛИМ. Маълумотлар ва параметрлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1. Олдиндан белгиланган маълумотлар ва параметрлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ҳар бир маълумот ёки параметр учун ушбу жадвалдан нусха олинг.)

Маълумотлар/параметрлар

Бирлиги

Тавсифи

Маълумотлар манбаси

Қўлланилган қиймат(лар)

Маълумотлар ёки ўлчаш усуллари ва тартиботларини танлаш

Маълумотлар/параметрнинг мақсади

Қўшимча шарҳлар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2. Мониторинг қилинган маълумотлар ва параметрлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ҳар бир маълумот ёки параметр учун ушбу жадвалдан нусха олинг.)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Маълумотлар/параметрлар

Бирлиги

Тавсифи

Ўлчанган/ҳисобланган/стандарт

Маълумотлар манбаси

Кузатилган параметр қиймати(лар)

Мониторинг ускуналари

Частотани ўлчаш/ўқиш/ёзиб олиш

Ҳисоблаш методи (агар мавжуд бўлса)

QA/QC процедуралари

Маълумотлар/параметрнинг мақсади

Қўшимча шарҳлар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.3. Намунавий режани амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.5. Базавий эмиссияларни ёки базавий аниқ йўқотишларни ҳисоблаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.6. Лойиҳа эмиссияларини ёки ҳақиқий аниқ йўқотишларни ҳисоблаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.7. Пайдо бўлган ёриқлар натижасида юзага келган эмиссияларни ҳисоблаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.8. Қисқартирилган эмиссияларни ёки аниқ антропоген йўқотишларни ҳисоблаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Базавий иссиқхона газлари эмиссияларини ёки базавий аниқ иссиқхона газлари йўқотишлари

(СО2 тон экв)

Ҳақиқий иссиқхона газлари эмиссияларини ёки ҳақиқий аниқ иссиқхона газлари йўқотишлари

(СО2 тон экв)

Пайдо бўлган ёриқлар натижасида юзага келган эмиссияларни ҳисоблаш

СО2 тон экв)

Иссиқхона газлари эмиссияларини ёки аниқ иссиқхона газлари йўқотишлари

(СО2 тон экв)

1-даврдан олдин

1-даврдан бошлаб 2-давргача

2-даврдан бошлаб

Жами миқдори

Жами

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.9. Рўйхатга олинган Лойиҳанинг техник ҳужжатларидаги ҳисоб-китоблар билан эришилган қисқартирилган эмиссияларни ёки антропоген йўқотишларни солиштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Мониторинг даврида эришилган миқдори

(СО2 тон экв)

Лойиҳанинг техник ҳужжатларида мониторинг даври учун олдиндан ҳисобланган миқдори

(СО2 тон экв)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.10. Мониторинг даври учун Лойиҳанинг техник ҳужжатларида олдиндан ҳисобланган миқдорини ҳисоблашнинг тушунтирилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.11. Эришилган қисқартирилган эмиссияларни ошириш бўйича изоҳлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.12. Лойиҳанинг кичик миқёсдаги кўлами бўйича изоҳлар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.03.2024 й., 09/24/117/0196-сон)