19.07.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2743-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи, 19.07.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2743-1
Date of entry into force
21.07.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Кабель ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 19 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2743-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон «Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 18 декабрдаги 57-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2743, 2015 йил 24 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 640-модда) билан тасдиқланган Кабель ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур буйруқ иловасининг 10-банди 2023 йилнинг 5 ноябридан амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Б. МУСАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 22 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-2023/Б-сон

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 22 июндаги 51-2023/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кабель ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муқаддима қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур Қоидалар кабель ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини белгилайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 10-банд «саломатлигининг» деган сўздан кейин «меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 31-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«38. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишдан четлаштириши шарт.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 107-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«107. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 125-банддаги «Юк ортиш ва тушириш ишларидаги хавфсизлик» деган сўзлар «Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 192-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 299-банддаги «давлат стандарти» деган сўзлар «миллий стандарт» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2023 й., 10/23/2743-1/0502-сон)