26.01.2023 йилдаги ПҚ-22-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 26.01.2023 йилдаги ПҚ-22-сон
Date of entry into force
28.01.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда «Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш» ғояси асосида иқтисодиётни фаол ривожлантириш, шу жумладан таълим ва қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни, озиқ-овқат саноатида янги механизмларни кенг жорий этиш, соҳада халқаро талаблар асосида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижросини самарали ташкил этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таъсисчилигида ҳамда Уммон Султонлигининг Atyab International Services компанияси иштирокида Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари сифатида белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро тенденцияларни акс эттиришга мослашган «илмга асосланган, амалиёт ва бизнесга йўналтирилган (science-based, practice-business-oriented) таълим» тамойили асосида халқаро тан олинган сифат стандартларини (Global G.A.P, Organic, НACCP ва бошқалар) жорий эта оладиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳада ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологиялари, бозор тенденциялари, хавфсизлик ва сифат стандартлари (кодекси), тармоқни бошқариш усуллари ва маҳсулот бўйича маълумотлар каби йўналишларда таълимни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёнига малакали чет эллик ҳамда хорижий таълим муассасаларида таҳсил олган, малакасини оширган халқаро тажрибага эга маҳаллий мутахассисларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида кичик ва ўрта бизнес учун рақобатбардош технологиялар, жараёнлар ва тармоқларни ривожлантирадиган мукаммал технологлар, етук кадрлар ва бизнес раҳбарларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот, сут, гўшт, нон ва қандолат маҳсулотларини, мойли уруғлар, асал ва зираворларни қайта ишлаш ҳамда дон маҳсулотлари бўйича замонавий бизнес инкубация хизматларини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат технологияси соҳасида амалий ва инновацион тадқиқотлар ҳамда замонавий талаблар асосида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Уммон Султонлигининг Atyab International Services компанияси (кейинги ўринларда — Компания) ўртасида озиқ-овқат хавфсизлиги, сифат назорати ва халқаро сертификатлаш тизимларини жорий этиш бўйича Келишув битими имзоланганлиги ҳамда Компания томонидан қуйидагилар амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, академик регламентлар, молиявий низом, йўриқномалар, маъмурий тартиб ва қоидаларни ишлаб чиқишда ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат хавфсизлиги, сифат назорати, халқаро сертификациялаш тизимларини ўз ичига олган ва аккредитациядан ўтган лабораториялар ташкил этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқда мавжуд муаммолар ечимини топиш ва махсус тадқиқотлар учун саноат академик интерфейсини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт ҳузурида халқаро сифат ва назорат стандартларига жавоб берадиган мева-сабзавот, сут, гўшт, нон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш линиялари бўйича 12 та инкубация марказларини ташкил этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқатни қайта ишлаш саноати вакиллари ва соҳага алоқадор манфаатдор томонлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, қисқа муддатли ўқув дастурлари бўйича ўқув режаларини ишлаб чиқиш, тренинглар ўтказиш, «устоз-шогирд» анъаналарини жорий этиш учун тармоқда саноат ҳамкорлигини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан Халқаро озиқ-овқат сифат назорати уюшмаси, Чикаго озиқ-овқат технологиялари институти, Канада озиқ-овқат технологиялари ва фанлари институти, Туркиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги уюшмаси ҳамда бошқа халқаро ва хорижий муассасалар билан билим ва инсон ресурсларини алмашиш учун институционал ҳамкорликни ривожлантириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-420-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2024 й., 07/24/420/1009-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-420-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2024 й., 07/24/420/1009-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, Институтни ташкил этиш учун назарда тутилган харажатларни молиялаштириш Жаҳон банкининг «Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш» лойиҳаси доирасидаги 19,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузуридаги Қўқон қишлоқ хўжалиги ва технологиялар техникуми негизида Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳузуридаги Қўқон озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш техникуми (кейинги ўринларда — Техникум) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов) 2024 йил якунига қадар Техникумни Жаҳон банкининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасидаги 2 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ҳисобидан модернизация қилиш, намойиш участкаларини қуриш ҳамда бинода таъмирлаш-қурилиш ишларини ташкил этиш чораларини кўрсин. Техникум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги ПҚ-4795-сон қарорига асосан молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилансинки, Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар Институтга соҳага мос бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали 2-курсдан тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни имтиҳонларсиз якка тартибдаги суҳбат орқали қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Техникум Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси 92-уй манзилига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт тўлиқ академик ва молиявий мустақил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтда ўқитиш давлат таълим стандартларини ҳисобга олган ҳолда инглиз, рус ва ўзбек тилларида ҳамда кундузги, сиртқи ҳамда масофавий таълим шаклларида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт жалб этилган хорижий мутахассислар ва маҳаллий ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтда таълим олувчиларни қабул қилиш квоталари манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг тегишли кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда Бошқарув кенгаши қарори билан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, Бошқарув кенгашига янги истиқболли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш ҳуқуқи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва давлат тилида номи туширилган муҳр, банк ҳисобварақлари, штамп ва бошқа реквизитларга эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси, 204-уй манзилига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Институтда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича дуал таълим тизимини жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Германия ва Венгрия тажрибасини ўрганган ҳолда озиқ-овқат саноати корхоналарида маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш йўналишлари бўйича дуал таълим тизимини жорий этиш орқали назарий билимлар — таълим муассасасида, амалий билимлар — ишлаб чиқариш корхоналарида «устоз-шогирд» анъаналари асосида ташкил этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дуал таълим асосида таълим олаётган талабаларнинг «стартап» лойиҳалари ҳамда дуал таълим ривожланган хорижий давлатлардан мутахассисларни таклиф этиш билан боғлиқ харажатлар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ҳамда Савдо-саноат палатасининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024 йил 1 январдан бошлаб Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш учун озиқ-овқат саноати ва уни қайта ишлаш бўйича илмий педагогик кадрлар (таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) тайёрлаш тизимини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти Бошқарув кенгашининг (кейинги ўринларда — Бошқарув кенгаши) таркиби 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтда 2023/2024 ўқув йилида тўлов-контракт асосида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бошқарув кенгаши (Ж. Ходжаев, А. Воитов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини ўз ичига олган узоқ ва ўрта муддатли стратегик ривожлантириш дастурини, халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингларида иштирок этиш бўйича мақсадли чора-тадбирларни белгилаш ва уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги чораларни кўрсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим йўналишлари, мутахассисликлар ҳамда ихтисосликлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул параметрларини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий ва маҳаллий етакчи олий таълим муассасалари билан талабаларнинг академик мобиллигини таъминлаш ҳамда қўшма таълим дастурларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг молиявий йил учун мўлжалланган бизнес-режасини, даромад ва харажатлар параметрларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг ижросини муҳокама қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ва тадқиқот жараёнларига инвестицияларни жалб этиш, Институт фаолиятини ташкил этишда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва халқаро молия институтларидан грант маблағларини жалб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, бунда 2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, 2025 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган маблағлар;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 июндаги ПҚ-233-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2024 й., 07/24/233/0450-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия ташкилотларининг грантлари, муассислар маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик, илмий фаолият ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳар йили Давлат буюртмаси асосида тақсимланадиган квоталар доирасида Институтга давлат гранти асосида квоталар ажратиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов):
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2025 йил якунига қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг бино ва иншоотлари қурилиши, шунингдек, Институтнинг моддий-техник воситалар билан жиҳозланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан Институт учун ўқув аудиториялари жиҳозлари харид қилиниши, бинолар комплекси ҳудудида ошхона ва ёрдамчи хоналар ташкил этилишини таъминласин;
(18-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 18-банд «б» кичик бандининг чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2025 йил якунига қадар етакчи лойиҳа ва пудратчи ташкилотларни жалб этган ҳолда Институтнинг янги ўқув кампуси халқаро стандартлар асосида қурилишини таъминласин;
(18-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) уч ой муддатда таъсис ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва келишилишини, шунингдек, Институтнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг виза талабномаларига биноан Институтга таклиф қилинадиган чет эллик профессор-ўқитувчилар, мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х. Бозоров) Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида хориждан ва республиканинг бошқа ҳудудларидан таклиф этилган олим ва мутахассисларни турар жой билан таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳрида қурилаётган арзон уй-жойларни имтиёзли шартлар асосида ажратиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 26 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-22-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги ПҚ-22-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти бошқарув кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ж. Ходжаев

Бош вазир ўринбосари, Бошқарув кенгаши раиси

А. Воитов

қишлоқ хўжалиги вазири, Бошқарув кенгаши раиси ўринбосари

А. Шукуров

қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси, Бошқарув кенгаши раиси ўринбосари

Д. Вахабов

Савдо-саноат палатаси раиси

А. Тўраев

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари

Ф. Қосимов

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари

С. Исламов

Тошкент давлат аграр университетининг биринчи проректори

К. Комилов

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори

Мохиб Ахмедхон

Уммон Султонлигининг «Atyab International Services» компанияси раҳбари

Мохсинуддин Суед

Уммон Султонлигининг «Atyab International Services» компанияси лойиҳаси раҳбари

Лавозим бўйича

Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ректори, Бошқарув кенгаши котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Бошқарув кенгаши таркибига қишлоқ хўжалиги вазири томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги ПҚ-22-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтида 2023/2024 ўқув йилида тўлов-контракт асосида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари номи

I. Бакалавриат таълим йўналишлари

1.

Озиқ-овқат технологияси B.tech. (Food technology)

2.

Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти

3.

Иқтисодиёт: Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти

4.

Аҳоли ва туристларнинг овқатланишини ташкил этиш сервиси

II. Магистратура мутахассисликлари

5.

Озиқ-овқат технологияси М.tech. (Food technology)

6.

Master of Business Administration (MBA)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.01.2023 й., 07/23/22/0058-сон; 10.07.2023 й., 07/23/216/0457-сон; 26.06.2024 й., 07/24/233/0450-сон; 06.12.2024 й., 07/24/420/1009-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)