30.07.2020 йилдаги ПҚ-4795-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.07.2020 йилдаги ПҚ-4795-сон
Date of entry into force
30.07.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аграр соҳада илм-фан-ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, таълим жараёнига замонавий ахборот ва рақамли технологияларни жорий этиш, ҳудудларни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда илғор хорижий тажриба ва агротехнологиялар бўйича етарли билим ва малакаларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аграр таълимда бакалавриат таълим йўналишларида таълимнинг кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш. Бунда, таълимнинг кредит тизимида талабалар учун ҳафтада беш кунлик ўқиш ҳамда ҳафтанинг шанба кунини мустақил ўзлаштириш куни деб белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурларини аграр соҳа олий таълим муассасалари томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаси учун магистратура мутахассисликларида ўқиш муддатини 1 йил, илмий ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланувчи иқтидорли талабалар учун ўқиш муддатини 2 йил этиб белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига соҳада 5 йиллик стажга эга бўлган ходимларни тавсиянома асосида ўқишга тавсия этилганда ўқиш муддатини сиртқи таълим шаклида 4 йил этиб белгилаш ҳамда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт миқдорини кундузги таълим йўналишидаги тўлов-контракт (стипендиясиз) миқдорига тенглаштириш;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июлдаги ПҚ-216-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 07/23/216/0457-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба-синов тариқасида, Тошкент давлат аграр университетида бакалавриат таълим йўналишларининг сиртқи таълим шакли бўйича масофавий таълим олиш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий фуқаролар учун тўлов-контракт миқдорини, истисно тариқасида, икки баробарга камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бакалавриат йўналишида касбий таълим (йўналишлар бўйича) бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.02.2021 й., 07/21/4975/0085-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда хорижий экспертларни жалб этган ҳолда уч ой муддатда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини тубдан такомиллаштиришни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими (AKIS) стратегияси ва йўл харитасини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Тошкент давлат аграр университетининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимига ўтказган ҳолда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти сифатида ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтини Тошкент вилояти Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилидаги бинога бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти томонидан қишлоқ хўжалигининг долзарб муаммолари бўйича давлат илмий техник дастурлари доирасида бажариладиган мақсадли фундаментал, илмий-амалий ва инновацион лойиҳаларни қонунчиликда белгиланган тартибда молиялаштириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Аграр таълим тизимини 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Олий таълим муассасаларининг кафедраларига йўналишлар бўйича бириктириладиган агросаноат мажмуига кирувчи илмий-тадқиқот муассасалари, илмий марказлар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказилган қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари негизида олий мактаблар ўрнига агротехнологиялар техникумларини (кейинги ўринларда — Техникумлар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Институт Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалининг, Техникумлар қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежларининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича вориси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлигига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги тизимидаги олий таълим муассасаларининг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан Тошкент давлат аграр университети ва Институтда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари ҳамда профессионал таълим муассасалари билан ишлаш бўйича проректор лавозимларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети қошида республика олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари таркибидан танлаб олинган ёшлар учун «Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш ва уни рақамли трансформациялаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида махсус факультет ташкил этиш вазифалари юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ташкил этиладиган янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб фаолият юритадиган агротехнологиялар техникумлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техникумларда юқори малакали педагог-ходимлар таркибини шакллантиришда таълимнинг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш мақсадида аграр соҳадаги олий таълим муассасалари ҳамда ҳудудларда жойлашган олий таълим муассасаларининг турдош кафедралари профессор-ўқитувчиларига устуворлик берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар якка тартибдаги суҳбат асосида кириш имтиҳонларисиз қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларининг мос бакалавриат таълим йўналишларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа олий таълим муассасаларидаги қишлоқ хўжалиги соҳасига оид турдош бакалавриат ва магистратура мутахассислиги таълим йўналишлари кафедра мудирларини лавозимга тайинлаш ҳамда озод этиш Тошкент давлат аграр университети билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Институт ва Техникумларнинг тузилмаси ва Устави тасдиқланишини ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, тегишли йўналишлар бўйича ишлаб чиқариш корхоналарининг катта амалий тажрибага эга мутахассисларидан иборат бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог-ходимларнинг ҳар йили Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида, илмий-тадқиқот марказларида, агрокластерларда, кооперацияларда, йирик ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-услубий жараённинг ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-ресурс марказларини зарур ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш чоралари кўрилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумининг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни инобатга олиб, хорижий олимлар, олий таълим ва аграр соҳаларда самарали фаолият юритаётган мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатдаги ислоҳотларнинг замонавий босқичи эҳтиёжлари ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўқув режалари ҳамда дастурларини янгилаш ва қайта кўриб чиқиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуйидагилар Институт ва Техникумларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтларининг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Белгилаб қўйилсинки, Институт ва Техникумларни жорий сақлаш харажатлари 2020 йилда «Маориф» соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2021 йилдан бошлаб мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этилаётган Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалининг Андижон вилояти, Андижон тумани, Куйганёр шаҳарчаси, Олийгоҳ кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари, тегишли ҳудуди, ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ҳамда бошқа мол-мулкини Институтга, қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежларининг мол-мулкларини Техникумларга белгиланган тартибда бепул берилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этилаётган Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиалида 2019/2020 ўқув йилида тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликларида таҳсил олаётган талабаларга уларнинг ўқишини тугатгунига қадар Институтда ўқишини якунлаш имкониятини яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтга бошқа ҳудудлардан ишга қабул қилинган профессор-ўқитувчиларни фаолият юритган даврида турар жой билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қишлоқ хўжалиги соҳасида профессор-ўқитувчилар ва илмий-тадқиқотчилари томонидан олиб борилган илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш ҳамда хўжалик шартномалари ҳисобидан тушган маблағлардан тўланадиган солиқ ставкаларини икки баробарга камайтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларини соҳа бўйича юксак билимларга эга бўлган, чет тилларини яхши биладиган, замонавий информацион технологиялардан хабардор малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тилни, хусусан инглиз тилини яхши ўзлаштирганлигини тасдиқловчи сертификатга эга бўлган (IELTS даражаси 6,5 ва ундан юқори) профессор-ўқитувчиларни (хорижий тиллар бўйича профессор-ўқитувчилар бундан мустасно) ойлик маошларига 10 фоиз устама белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик тизимидаги олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, хорижий адабиётларни харид қилиш, профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган ўқув адабиётларини чоп этиш харажатларини қоплаш учун халқаро молия институтларининг грантларини жалб қилиш вазифалари юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармасининг 2021 йил 1 январдан бошлаб профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларни «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳамда «Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш» жамғармаси маблағлари ҳисобига хорижий давлатларнинг етакчи олий ва илмий-тадқиқот муассасаларига мақсадли стажировка ўташга юбориш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 30 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4795-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4795-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим муассасаларининг кафедраларига йўналишлар бўйича бириктириладиган агросаноат мажмуига кирувчи илмий-тадқиқот муассасалари, илмий марказлар ва ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Т/р

Олий таълим муассасаси номи

Таълим йўналишлари
ва мутахассисликлари номи

Бириктирилган илмий-тадқиқот муассасалари
ва ташкилотлар номи

1.

Тошкент давлат аграр университети, унинг Самарқанд филиали, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Деҳқончилик ва мелиорация

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти ва унинг филиаллари

Сув муаммолари илмий-тадқиқот институти

2.

Тошкент давлат аграр университети, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Ўсимликшунослик

Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институти, унинг Сурхондарё ва Андижон филиаллари

3.

Тошкент давлат аграр университети ва Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

Соя ва мойли экинлар

Шоличилик илмий тадқиқот институти ва унинг Нукус филиали

4.

Тошкент давлат аграр университети, унинг Самарқанд филиали, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти ва унинг филиали

Генетика ва экспериментал биология илмий тадқиқот институти

5.

Тошкент давлат аграр университети

Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий тадқиқот институти

6.

Тошкент давлат аграр университети

Агрокимё ва тупроқшунослик

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти

7.

Тошкент давлат аграр университети

Ўсимликларни ҳимоя қилиш

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти

8.

Тошкент давлат аграр университети ва Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Қишлоқ хўжалиги фитопатологияси

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти ва унинг Сурхондарё филиали

9.

Тошкент давлат аграр университети ва Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти ва унинг Сурхондарё филиали

10.

Тошкент давлат аграр университети, унинг Самарқанд филиали, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Мевачилик ва узумчилик

М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти ва унинг филиаллари

11.

Тошкент давлат аграр университети, унинг Самарқанд филиали, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Сабзавотчилик,полизчилик ва картошкачилик

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти ва унинг филиаллари

12.

Тошкент давлат аграр университети

Қишлоқ хўжалигида экологик хавфсизлик ва ботаника

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш илмий тадқиқот институти

Ботаника институти

13.

Тошкент давлат аграр университети, унинг Самарқанд филиали, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш

М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти ва унинг филиаллари

Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти ва унинг филиаллари

14.

Тошкент давлат аграр университети

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаш

Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий тадқиқот институти

15.

Тошкент давлат аграр университети

Агробиотехнология

Геномика ва биоинформатика маркази

Микробиология институти

16.

Тошкент давлат аграр университети

Ипакчилик ва тутчилик

Ипакчилик илмий тадқиқот институти

17.

Тошкент давлат аграр университети

Балиқчилик

Балиқчилик илмий тадқиқот институти

18.

Тошкент давлат аграр университети

Умумий зоотехнология

Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқот институти

19.

Тошкент давлат аграр университети, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

Ўрмончилик

Ўрмончилик илмий тадқиқот институти ва унинг Андижон филиали

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги ПФ-183-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4795-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ташкил этиладиган янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Таълим йўналиши

Бакалавриат таълим йўналиши

1.

Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш

2.

Қишлоқ хўжалиги ҳуқуқи

3.

Узумчилик ва виночилик

Магистратура мутахассисликлари

1.

Агротупроқшунослик ва агрофизика (соҳалар бўйича)

2.

Агрокимё

3.

Агрономия

4.

Селекция ва уруғчилик (экинлар гуруҳлари бўйича)

5.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)

6.

Сабзавотчилик ва полизчилик

7.

Мевачилик

8.

Ҳимояланган ер мева-сабзавотчилиги

9.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш (тармоқлар бўйича)

10.

Қишлоқ хўжалиги биотехнологияси

11.

Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4795-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб фаолият юритадиган агротехнологиялар техникумлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Таълим муассасаси номи

Қуввати

Методик ёрдам кўрсатувчи олий таълим муассасаси

Янги номи

Андижон вилояти

1.

Шаҳрихон тумани

Шаҳрихон қишлоқ хўжалиги коллежи

900

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

Шаҳрихон агротехнологиялар техникуми

11.

Марҳамат тумани

Марҳамат агротехнологиялар техникуми

1 200

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

Марҳамат агротехнологиялар техникуми

12.

Асака тумани

Асака озиқ-овқат технологияси ва саноати коллежи

900

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

Асака агротехнологиялар техникуми

Бухоро вилояти

2.

Ромитан тумани

Ромитан қишлоқ хўжалиги коллежи

600

Тошкент давлат аграр университети

Ромитан агротехнологиялар техникуми

3.

Ғиждувон тумани

Ғиждувон қишлоқ хўжалиги коллежи

720

Тошкент давлат аграр университети

Ғиждувон агротехнологиялар техникуми

Жиззах вилояти

4.

Ғаллаорол тумани

Ғаллаорол тумани қишлоқ хўжалиги коллежи

720

Тошкент давлат аграр университети

Ғаллаорол агротехнологиялар техникуми

Навоий вилояти

5.

Хатирчи тумани

Хатирчи қишлоқ хўжалиги коллежи

585

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти

Хатирчи агротехнологиялар техникуми

Наманган вилояти

6.

Тўрақўрғон тумани

Тўрақўрғон қишлоқ хўжалиги коллежи

1 050

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

Тўрақўрғон агротехнологиялар техникуми

Самарқанд вилояти

7.

Жомбой тумани

Жомбой қишлоқ хўжалиги коллежи

900

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти

Жомбой агротехнологиялар техникуми

Сирдарё вилояти

8.

Сирдарё тумани

Сирдарё қишлоқ хўжалиги коллежи

720

Тошкент давлат аграр университети

Сирдарё агротехнологиялар техникуми

Сурхондарё вилояти

9.

Қизириқ тумани

Қизириқ қишлоқ хўжалиги коллежи

735

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти

Қизириқ агротехнологиялар техникуми

10.

Қумқўрғон тумани

Қумқўрғон қишлоқ хўжалиги коллежи

782

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти

Қумқўрғон агротехнологиялар техникуми

101.

Денов тумани

Денов-Хазорбоғ агротехнологиялар техникуми

652

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти

Денов-Хазорбоғ агротехнологиялар техникуми

Тошкент вилояти

11.

Зангиота тумани

Зангиота қишлоқ хўжалиги коллежи

615

Тошкент давлат аграр университети

Зангиота агротехнологиялар техникуми

111.

Бўка тумани

Бўка агротехнологиялар техникуми

715

Тошкент давлат аграр университети

Бўка агротехнологиялар техникуми

112.

Янгийўл шаҳри

Янгийўл туман технология иқтисодиёт коллежи

720

Тошкент давлат аграр университети

Янгийўл агротехнологиялар техникуми

Хоразм вилояти

12.

Урганч тумани

Урганч туман қишлоқ хўжалиги коллежи

675

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

Урганч агротехнологиялар техникуми

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 07/20/4795/1129-сон; 04.02.2021 й., 07/21/4975/0085-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон; 10.07.2023 й., 07/23/216/0457-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)