Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ҳамда уларга мазкур воситаларни текин ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш учун бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 апрелдаги 184-сонли «Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 апрелдаги ПҚ-217-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 апрелдаги ПҚ-217-сон қарорининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар давлат томонидан тиббий-ижтимоий ёрдам доирасида патогенетик дорилар, тиббий ва ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник воситалари билан кафолатли таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-бандининг «а» кичик банди иккинчи хатбошисига мувофиқ спинал мушак атрофияси клиник аломатларига эга бўлган болалар, уларнинг клиник ташхислари, клиник ташхиснинг молекуляр-генетик усуллар билан тасдиқланган хулосалари, оила аъзоларининг ген ташувчилиги тасдиқланганлар ҳамда ушбу касаллик билан туғилишнинг олдини олишга қаратилган чоралар бўйича электрон маълумотлар базаси юритилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-бандининг биринчи хатбошисига мувофиқ спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни даволаш учун маблағларни жамлаш, шу жумладан, хайрия ва ҳомийлик маблағларини жалб қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида юридик шахс бўлмаган Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-бандининг учинчи хатбошисига мувофиқ спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган уй шароитида даволанаётган бемор болаларни реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ва мазкур воситаларни текин ижарага бериш тизимини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ҳамда уларга мазкур воситаларни текин ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш учун бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар) томонидан Педиатрик тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан биргаликда реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини мунтазам равишда шакллантириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — Ҳудудий бошқармалар) томонидан ҳар икки йилда бир марта 5 декабрга қадар болаларни реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархини шакллантириш ва тегишли ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда 15 декабрга қадар тасдиқлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бемор болалар рўйхатини Марказлар томонидан ҳар йили 1 декабрга қадар Ҳудудий бошқармаларга тақдим этиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар йили 30 декабрга қадар бемор болалар рўйхатини умумлаштирган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига йиллик зарур маблағларни ажратиш бўйича буюртманома бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар йили келгуси йилнинг 1 апрелига қадар буюртманома асосида маблағ ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий бошқармалар томонидан бемор болаларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан текин ижарага бериш тизими асосида таъминлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бемор болаларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари томонидан реабилитация қилишнинг техник воситаларини Ҳудудий бошқармаларга қайтариш тартиби.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 15 октябрга қадар жорий йилда спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур, шу жумладан, текин ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш учун бериладиган реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиш учун зарур маблағлар Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Жамғарма ҳисобидан ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиш бўйича буюртмачи ҳисобланади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йилдан бошлаб реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиш учун зарур бўлган маблағлар мазкур қарорга иловага мувофиқ тасдиқланган Низом талаблари асосида ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиниши «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат молиявий назорати инспекцияси реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиш учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарорнинг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини аҳоли ҳамда ижрочилар ўртасида тушунтиришга қаратилган ўқув-семинарларни ташкил қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 19 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
509-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 сентябрдаги 509-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ҳамда уларга мазкур воситаларни текин ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш учун бериш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга (кейинги ўринларда — бемор болалар) уларнинг уй шароитида реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш, шу жумладан, уларга мазкур воситаларни текин ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш учун бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларга уларнинг уй шароитида реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спинал мушак атрофияси — орқа миянинг ҳаракат нейронлари зарарланиши ҳамда ривожланиб борувчи мушаклар кучсизлиги билан кечадиган наслий асаб-мушак касаллиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация қилишнинг техник воситалари — ногиронлиги бўлган шахс, жумладан, ногиронлиги бўлган боланинг турғун ҳаёт фаолияти чекланганлигини компенсация қилиш ёки бартараф қилиш учун мўлжалланган махсус воситалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бемор болалар ортопедик кресло-коляскалар, корсетлар, тутор, ортезлар билан Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 1 июлдаги 411-сон қарорига асосан туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар) томонидан бепул таъминланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бемор болалар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган реабилитация қилишнинг техник воситалари билан уларнинг яшаш жойидаги Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг (кейинги ўринларда — ПТИЭК) муҳтожлик тўғрисидаги тиббий хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда-ҳудудий бошқармалар) томонидан таъминланади, шу жумладан, уларга мазкур воситалар вақтинча текин фойдаланиш учун берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ реабилитация қилишнинг техник воситалари ушбу воситаларга муҳтож бемор болаларга реабилитация қилишнинг техник воситаларини белгиланган тартибда олишда муайян муддатларда кутиш имкони йўқлиги, даволаш, уларнинг муолажаларини кузатиб борувчи шифокорларнинг хулосаси ва ПТИЭКнинг тиббий хулосасига кўра текин ижарага бериш тизими асосида вақтинча фойдаланиш учун берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни таъминлаш учун маблағ ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бемор болаларга реабилитация қилишнинг техник воситалари ПТИЭКнинг муҳтожлик тўғрисидаги тиббий хулосаси асосида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда боланинг «ногиронлиги бўлган бола» эканлиги тўғрисидаги маълумотнома ҳамда унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилининг аризаси асосида тегишли тиббий хулоса расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тиббий хулосаларнинг асосланганлиги ва тўғри расмийлаштирилиши учун уни расмийлаштирган ва имзолаган шахслар жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Марказлар ПТИЭК ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан биргаликда реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини шакллантиради ва мунтазам равишда янгилаб боради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхати Марказлар томонидан ҳар йили 1 декабрга қадар тегишлича ҳудудий бошқармаларга электрон шаклда тақдим этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳудудий бошқармалар томонидан реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархлари ҳар икки йилда бир марта 5 декабрга қадар кейинги йил учун шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархи ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи ташкилотларнинг ушбу маҳсулотлар бўйича расмий эълонлари, прайс-варақларда кўрсатилган нарх тўғрисидаги маълумотлардан ва хорижий ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан расман кўрсатилган нархлар тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Реабилитация қилишнинг техник воситаларининг шакллантирилган ўртача нархлари ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар икки йилда бир марта 15 декабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари билан келишилиб, тасдиқланади ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига киритилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини умумлаштиради ҳамда ҳар йили 30 декабрга қадар кейинги йил учун зарур бўладиган йиллик маблағларни ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига буюртманома беради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Реабилитация қилишнинг техник воситалари учун харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар йили келгуси йилнинг 1 апрелига қадар ажратилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиниши «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бемор болаларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш ҳамда уларга мазкур воситаларни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш, уларни янгилаш ҳамда техник хизмат кўрсатишга зарур бўлган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг талабларига мувофиқ тақдим этилади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Бемор болаларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан текин ижарага бериш тизими асосида таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Реабилитация қилишнинг техник воситалари «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ҳудудий бошқармалар томонидан харид қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бемор болалар тегишли реабилитация қилишнинг техник воситалари билан етказиб берувчи ташкилотдан қабул қилиб олингандан кейин ўн кун муддатда ҳудудий бошқармалар томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реабилитация қилишнинг техник воситалари ҳудудий бошқармалар томонидан муҳтож бемор боланинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилига шартнома асосида топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда шартнома шакли Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан белгиланади.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ҳудудий бошқармалар томонидан бемор болалар учун реабилитация қилишнинг техник воситалари уларнинг яшаш жойига етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланган бемор бола соғайиб кетганлиги ёки вафот этганлиги сабабли унга берилган реабилитация қилишнинг техник воситаларидан фойдаланишга зарурат қолмаганда, уни қабул қилиб олган боланинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатда шартнома расмийлаштирган ташкилотга қайтарилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Реабилитация қилишнинг техник воситаларини таъмирлаш ёки алмаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Реабилитация қилишнинг техник воситалари кафолат муддатида носоз бўлиб қолганда, у шартнома шартларига мувофиқ реабилитация қилишнинг техник воситаларини етказиб берган ташкилот томонидан бепул таъмирлаб берилади ёки бошқа яроқлисига алмаштирилади. Бунда ҳудудий бошқармалар томонидан далолатнома расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реабилитация қилишнинг техник воситалари кафолат муддати тугагандан кейин носоз бўлиб қолганда, уларни таъмирлаш ёки алмаштириш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Реабилитация қилишнинг техник воситаларини текин ижарага бериш тизими асосида вақтинча фойдаланиш учун бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Реабилитация қилишнинг техник воситалари сақланадиган хонада техник ва бошқа хавфсизлик чоралари кўрилган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Фуқароларга реабилитация қилишнинг техник воситаларини вақтинча текин фойдаланиш учун олиш тартиблари, муддатлари, ушбу воситалардан тўғри фойдаланиш усуллари тўғрисида ҳудудий бошқармалар томонидан батафсил тушунтириш берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Реабилитация қилишнинг техник воситалари фуқароларга уч ойдан ошмаган муддатга текин фойдаланиш учун берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарурат бўлган ҳолларда, фуқаронинг аризасига кўра реабилитация қилишнинг техник воситаларидан фойдаланиш муддати яна икки ой муддатгача узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда бемор болаларни даволаш, уларнинг муолажаларини кузатиб борувчи шифокорларнинг хулосаси ва ПТИЭКнинг тиббий хулосасига асосан ушбу воситалардан вақтинча текин фойдаланиш учун бериш муддати узайтирилиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Вақтинча текин фойдаланиш учун беришда, захирада бемор болаларга фавқулодда вазиятлар учун реабилитация қилишнинг техник воситаларининг ҳар биридан доимий равишда бир дона (ёки жуфт)дан сақланиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Вақтинча текин фойдаланиш учун берилган реабилитация қилишнинг техник воситаларидан бемор болалар томонидан мақсадли фойдаланиш уларнинг яшаш жойидаги Марказлар томонидан назорат қилиб борилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Реабилитация қилишнинг техник воситаларини бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиш учун бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Бемор болаларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш ёки уларга мазкур воситаларни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш натижасидан норози бўлган тақдирда, бемор боланинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили юқори турувчи орган ёхуд судга мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ҳамда уларга мазкур воситаларни текин ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш учун бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган реабилитация техник воситалари билан таъминлаш (текин ижарага бериш)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I. Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни таъминлаш учун маблағ ажратиш
Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини шакллантиради ва янгилаб боради.
Мунтазам равишда
2-босқич
Туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлари марказлари
Туман (шаҳар) бўйича муҳтож бемор болалар рўйхатини тегишлича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига электрон шаклда тақдим этади.
Ҳар йили 1 декабрга қадар
3-босқич
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари
1. Реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини кейинги йил учун шакллантириш.
2. Реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари билан келишади ҳамда тасдиқлайди ва Агентликка киритади.
Ҳар икки йилда бир маротаба 5 декабрга қадар
Ҳар икки йилда бир маротаба 15 декабрга қадар
4-босқич
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари
1. Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини умумлаштиради.
2. Зарур бўладиган йиллик маблағларни ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига буюртманома беради.
Ҳар йили 30 декабрга қадар
5-босқич
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Зарур бўладиган йиллик маблағларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ажратади.
Ҳар йили келгуси йилнинг 1 апрелига қадар
II. Бемор болаларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш
6-босқич
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари
Реабилитация қилишнинг техник воситаларини «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан харид қилиш чораларини кўради.
Белгиланган муддатларда
7-босқич
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари
1. Бемор болаларни тегишли реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлайди.
Етказиб берувчи ташкилотдан қабул қилиб олингандан кейин 10 кун муддатда
2. Бемор болаларга тегишли реабилитация қилишнинг техник воситаларини текин ижара асосида фойдаланиш учун беради
Заруратга кўра
8-босқич
Бемор боланинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили
1. Реабилитация қилишнинг техник воситаларидан фойдаланишга зарурат қолмаганда, уларни тегишлича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига қайтаради.
10 кун муддатда
2. Вақтинча текин фойдаланиш учун берилган реабилитация қилишнинг техник воситалари тегишлича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига қайтаради.
3 ойдан ошмаган муддатда
3. Заруратга кўра тиббий хулоса асосида вақтинча фойдаланиш муддати узайтирилади.
2 ойгача муддатга
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ҳамда уларга мазкур воситаларни текин ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш учун бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган реабилитация техник воситалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element