31.08.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3382
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 31.08.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3382
Date of entry into force
01.12.2022
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
7. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун асос бўлувчи ҳужжатлар «Е-архив» интерактив хизмати орқали тақдим этилади. Бунда, декларацияловчи шахс томонидан мазкур Низомнинг 8-бандига асосан «Е-архив» интерактив хизмати орқали шакллантирилган ҳужжатларга тегишли махсус рақамни «E-Tranzit» ААТда белгиланган майдонда кўрсатиш ва сақлаш билан чегараланади.
30. Тақдим этилган маълумотларга асосида «Кафолат» қисмида Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг дастлабки суммаси божхона органлари томонидан автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади.
Агар товарлар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 223-моддасига асосан миллий ташувчи томонидан етказиб бериладиган ҳолларда ташувчининг лицензия рақами қайд этилади;
48. Қоғозга чоп этиладиган транзит декларацияси мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги транзит декларациясининг асосий варағи, бир нечта товарларни декларациялашда эса ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги транзит декларациясининг қўшимча варағидан иборат бўлади.
49. Транзит декларациясини қоғозга чоп этиладиган шакли декларацияловчи шахс томонидан мазкур Низомнинг 1 ва 2-бобларида белгиланган тартибда кўрсатилган маълумотларга ва божхона органи ходими томонидан қайд этилган белгиларга асосан «E-Tranzit» ААТ томонидан автоматлаштирилган тартибда тўлдирилади.
тартиб рақами мазкур Низомнинг 51-бандида белгиланган тартибда ҳар бир транзит декларациясининг 7-графасини тўлдириш орқали берилади.
68. Божхона органи мурожаатни кўриб чиқиб, мазкур Низомнинг 63 ва 64-бандларига мувофиқ транзит декларацияга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишни асосли деб топса, транзит декларациядаги хато ва (ёки) камчиликларни бартараф этиш бўйича мурожаат этган шахсни хабардор этади.
73. Божхона органи мурожаатни кўриб чиқиб, транзит декларациясини қайтариб олишни мазкур Низомнинг 70-бандига мувофиқ асосли деб топса, транзит декларацияси «E-Tranzit» ААТда бир иш куни ичида қайтарилади.
74. Божхона органи мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича транзит декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш учун мазкур Низомнинг 70-бандига мувофиқ асослар мавжуд эмас деб топса, транзит декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишни, уни қайтариб олишни рад этади. Бундай ҳолатларда рад этишнинг асосланган сабаблари ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.
76. Мазкур Низомнинг 64-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда божхона органи ташаббуси билан транзит декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни бекор қилиш тақиқланади.
декларант ёки декларацияловчи шахсда транзит декларациясига «E-Tranzit» ААТ орқали ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш имкони бўлмаганда, божхона органига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тузатиш киритиш варағини қабул қилинган транзит декларацияси бўйича божхона органи томонидан ёзма шаклда хабардор этилган кундан эътиборан бир иш куни ичида, расмийлаштирилган транзит декларацияси бўйича беш кун ичида тақдим этади.