22.07.2022 йилдаги ЎРҚ-784-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 22.07.2022 йилдаги ЎРҚ-784-сон
Date of entry into force
24.10.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 28 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2022 йил 28 апрелда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг мақсади ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг амал қилиши ичимлик сувини қадоқланган тарзда, товар белгисидан ва хизмат кўрсатиш белгисидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришга ҳамда реализация қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қонунчилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Асосий тушунчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчи — ичимлик суви таъминоти ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлардан фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви — организмнинг ичимлик сувига бўлган талабини, шунингдек санитарияга оид эҳтиёжларни қаноатлантириш учун санитария қоидалари, нормаларига ва гигиена нормативларига, давлат стандартларига мувофиқ тайёрланган, инсон соғлиғи учун хавфсиз бўлган сув;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви иншооти — ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тасарруфида бўлган, сув объектидан сув олиш ва уни ичимлик суви сифатида тайёрлаш учун технологияларни ўз ичига олган иншоот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти — ичимлик сувини ичимлик суви таъминоти тармоқлари орқали ва (ёки) транспортда истеъмолчиларга етказиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ташкилоти — фаолиятининг асосий тури истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган ҳамда махсус ваколатли давлат органи томонидан ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг реестрига киритилган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш оқова сувлари — товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ҳосил бўладиган оқова сувлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал-экологик норматив — ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизиб юборишнинг истеъмолчилар учун йўл қўйиладиган энг юқори кўрсаткичларини тартибга солувчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
локал тозалаш иншооти — оқова сувларни оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига оқизиб юборишдан олдин дастлабки зарарсизлантириш ва тозалаш учун мўлжалланган иншоот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маиший оқова сувлар — инсоннинг ҳаёт фаолияти жараёнида ҳосил бўладиган оқова сувлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқова сувлар — сувни истеъмол қилиш ва (ёки) ундан фойдаланиш натижасида ҳосил бўладиган ҳамда оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари орқали оқизиб юбориладиган сув;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқова сувларни тозалаш иншооти — ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тасарруфида бўлган, оқова сувларни қабул қилиш ва уларни белгиланган талабларга мувофиқ зарарсизлантирган тарзда сув объектларига оқизиб юбориш учун мўлжалланган иншоот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқова сувларни чиқариб юбориш — оқова сувларни ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тасарруфида бўлган оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига қабул қилиш ва уларни оқова сувларни тозалаш иншоотларига чиқариб юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник шарт — жисмоний ва юридик шахсларни ичимлик суви таъминоти ҳамда (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига улаш учун улар томонидан ижро этилиши лозим бўлган тадбирлар рўйхатини ўз ичига олган ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги асосий принциплар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунийлик, очиқлик ва шаффофлик, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларининг устуворлиги, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги асосий принциплардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ичимлик суви таъминоти хизматларига доир кафолатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истеъмолчиларнинг белгиланган сифатдаги ичимлик суви билан истеъмол нормалари доирасида таъминланиши кафолатланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сувининг истеъмол нормаларини белгилаш қонунчиликда белгиланган тартибда, умумэътироф этилган стандартлар ва таснифларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги давлат-хусусий шериклик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги давлат-хусусий шериклик «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасини тартибга солиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларининг хавфсиз ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва автоматлаштирилган рақамлаштириш тизимларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ресурсларни тежайдиган технологиялар жорий этилишини қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича сифатли хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини модернизация қилиш ҳамда ичимлик суви таъминоти ташкилотларини техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадида инвестицияларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлом рақобат муҳитини яратиш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши устидан назорат ҳамда мониторингни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматларнинг ҳисобга олинишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
(8-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳамда унинг ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ваколатли давлат органи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги дастурлар, стратегиялар ҳамда концепцияларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан қамраб олинишини мониторинг қилиш учун янгилаб бориладиган электрон базани доимий асосда юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли пунктларини ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан таъминлаш учун давлат ижтимоий буюртмаларини беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатилишида хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида кенгайтириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда уларни ўз ваколатлари доирасида қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги тариф сиёсатини шакллантиришга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасидаги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини ривожлантиришнинг бош схемаси ишлаб чиқилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги илмий тадқиқотларни ташкил этади ҳамда мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида кадрларга бўлган эҳтиёжни таҳлил қилади ҳамда уларни тайёрлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради, улар фаолияти самарадорлигининг асосий мезонларини белгилайди ва баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини давлат капитал маблағлари ҳамда давлат кафолатлари остида жалб этилган чет эл инвестициялари ҳисобидан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви ва оқова сувларни тозалаш иншоотларини технологик аудитдан ўтказишни ташкил этади ҳамда сувни тежаш бўйича зарур чораларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари учун сувнинг технологик жиҳатдан сарфланишини ва йўқотилишини ҳисоб-китоб қилиш тартибини, шунингдек уларнинг йўл қўйиладиган нормаларини (лимитларини) белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилишга доир аниқ йўналтирилган дастурларни ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини ривожлантириш режалари асосида шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилишга доир аниқ йўналтирилган рўйхатларни ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан таъминланишини истиқболли прогноз қилиш мақсадида мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ҳамда халқаро давлат молия институтлари иштирокида амалга ошириладиган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиб олиш ва тасдиқлаш чораларини кўради, шунингдек лойиҳаларни молиялаштиришни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши мониторингини маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ваколатли давлат органи ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги давлат назорати органи ҳамда унинг ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий инспекциялари ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи органдир (бундан буён матнда давлат назорати органи деб юритилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат назорати органи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сувини самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш, реализация қилиш, ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, шунингдек оқова сувларни чиқариб юбориш ва тозалаш бўйича хизматлар соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви иншоотларини ва оқова сувларни тозалаш иншоотларини технологик аудитдан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларига уланишда техник шартлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади, шунингдек ушбу тармоқларга ўзбошимчалик билан уланишнинг олдини олиш бўйича чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатиш чоғида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидаги ва бошқа иншоотлардаги авариялар бартараф этилишини, улар юзага келишининг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув объектларидан сув олишдан то истеъмолчиларга реализация қилишга қадар бўлган барча жараёнларда сувнинг технологик жиҳатдан сарфланиши ва йўқотилишининг йўл қўйиладиган нормаларига риоя этилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари қудуқларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларнинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар билан қамраб олиниши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати ва белгиланган талабларга мувофиқлиги устидан давлат назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ташкилотларига ҳамда истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига нормадан юқори даражада ифлослантирилган оқова сувларни оқизиб юборганлик учун компенсация тўловларини қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилади ҳамда жисмоний ва юридик шахслардан ундиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сувини олишнинг белгиланган лимитларига риоя этилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни қонунчиликда белгиланган тартибда юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектларида, шу жумладан ер ости сувлари қудуқларида қурилиш-монтаж ишлари (реконструкция қилиш) устидан назорат олиб боради, лойиҳа-смета ҳужжатларини таҳлил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат назорати органи ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасини ривожлантиришга қаратилган ҳудудий дастурларни тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасини ривожлантиришга қаратилган ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритади ҳамда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатилишига хусусий секторни жалб этишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши мониторингини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Фуқароларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги тадбирларда иштирок этиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари қонунчиликка мувофиқ ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари, уларнинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотлар ичимлик суви таъминоти ташкилоти сифатида фаолиятни амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг реестри ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг рўйхатини ўз ичига олади ва махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Ичимлик суви таъминоти ташкилотини бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ташкилотини бошқариш унинг таъсис ҳужжатларига ва ичимлик суви таъминоти ташкилоти томонидан қабул қилинган бошқа ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда бошқариш учун жавоб берадиган ташкилот белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сувини тайёрлаш, шунингдек истеъмолчиларни ичимлик суви билан шартнома асосида узлуксиз ва бир маромда таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларга шартнома асосида оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқова сувларни қабул қилиш ва уларни қонунчилик талабларига мувофиқ тозалаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик ва оқова сув қувурлари ҳамда иншоотларидан самарали фойдаланиш, уларни соз ҳолатда сақлаш, авариялар ва носозликларни ўз вақтида бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувнинг технологик жиҳатдан сарфланишини ва йўқотилишини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан истеъмол қилинаётган сувнинг ва кўрсатилаётган хизматларнинг ҳажмини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш ҳисобидан камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сувини тайёрлашда ичимлик суви иншоотлари электр энергияси билан таъминланиши учун зарур чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий сувни ҳисобга олиш асбобларини ва энергияни тежайдиган насос ускуналарини ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун тўловларни ўз вақтида йиғиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви ташкилотининг молиявий-иқтисодий жиҳатдан барқарорлигини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминотини ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасини ривожлантиришга, аҳолини ушбу соҳадаги хизматлар билан қамраб олишни кенгайтиришга қаратилган дастурлар, стратегиялар ҳамда концепцияларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқова сувларни тозалаш иншоотларидаги оқова сувларни ифлослантирувчи моддалар йўл қўйиладиган энг юқори нормага етказилгунига қадар тозалашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сувининг етказиб берилиши ва ундан фойдаланилиши мониторингини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувнинг технологик жиҳатдан сарфланишига ва йўқотилишига доир йиғма ҳисоботни ишлаб чиқиш ҳамда махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларга ичимлик сувини етказиб бериш учун лимитлар белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатишни қуйидаги ҳолларда истеъмолчини камида беш календарь кун олдин хабардор қилган ҳолда тўлиқ ёки қисман тўхтатиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларнинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари, қурилмалари ҳамда иншоотлари техник жиҳатдан яроқсиз ҳолга келганда, ичимлик суви таъминоти ташкилоти томонидан аниқланган техник камчиликлар бартараф этилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун истеъмолчиларнинг қарздорлиги мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари, ичимлик суви ва оқова сувларни тозалаш иншоотлари режали таъмирланаётганда, уларга профилактик жиҳатдан хизмат кўрсатилаётганда, шунингдек янги истеъмолчилар уланаётганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатишни қуйидаги ҳолларда истеъмолчини огоҳлантирмасдан тўлиқ ёки қисман тўхтатиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий офатлар чоғида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергиясини етказиб бериш ичимлик суви таъминоти ташкилоти фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда тўхтатиб турилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларида, шунингдек ичимлик суви ва оқова сувларни тозалаш иншоотларида авария бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғин ўчоғига ичимлик суви етказиб беришни кўпайтириш зарур бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари тасарруфида бўлган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ўзбошимчалик билан уланганлиги аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) оқова сувларни чиқариб юбориш жойларини, шунингдек истеъмолчиларга бериладиган ичимлик сувини ҳисобга олиш жойларини ҳар ойда камида бир марта инвентаризациядан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларининг бузилишлари тўғрисида давлат назорати органини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари:

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматларнинг узлуксизлигини ва хавфсизлигини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқова сувларни тозалашни амалга ошириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари, шунингдек ичимлик суви ва оқова сувларни тозалаш иншоотлари техник ҳолатининг мунтазам мониторингини олиб бориши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти тармоқларидаги ва ичимлик суви иншоотларидаги ичимлик суви сифатининг мониторингини олиб бориши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларга етказилган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларида таъмирлаш ишлари натижасида шикаст етказилган объектларни ҳамда бошқа иншоотларни тиклаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти тизимидаги давомийлиги 12 соатдан кўп бўлган режали узиб қўйишларни ёки тўхталишларни бартараф этиш чоғида аҳолини транспортда ичимлик суви билан таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимида авариялар аниқланган кундан эътиборан бир сутка ичида уларнинг сабаблари, хизматлар чекланадиган муддатлар, шунингдек кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ўзгариши сабаблари ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифлар ҳамда махсус устамалар ўзгариши тўғрисида ушбу ўзгаришлар жорий этилишидан ўн беш календарь кун олдин истеъмолчиларни оммавий ахборот воситалари орқали ва ўз расмий веб-сайтида хабардор қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатишнинг режалаштирилаётган тўхтатилиши ҳақида истеъмолчиларни беш календарь кун олдин хабардор қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи навбатда жисмоний шахсларнинг, озиқ-овқат саноати корхоналарининг ва тиббиёт ташкилотларининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжлари таъминланишини амалга ошириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат назорати органи томонидан назорат тадбирларини ўтказишга кўмаклашиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти истеъмолчиларига кўрсатилаётган хизматлар ва оқова сувларни чиқариб юбориш ҳажмини, сувни ҳисобга олиш асбобларининг ҳамда ёнғин гидрантларининг ҳолатини ойига камида бир марта ўрганиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат назорати органини ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига ўзбошимча уланишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисида хабардор қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ваколатли давлат органининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги топшириқлари бажарилишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка ҳамда шартнома шартларига мувофиқ ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича истеъмолчиларга сифатли хизматлар кўрсатмаганлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига белгиланган тартибда уланиш учун техник шартларни истеъмолчиларга ўз вақтида тақдим этмаганлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларни сувни ҳисобга олиш асбобларини белгиланган муддатларда текширувдан ўтказиш ҳақида огоҳлантирмаганлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчининг ҳаётига, соғлиғига ҳамда мол-мулкига моддий ва маънавий зарар етказганлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларининг техник ҳолати учун ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг фойдаланишга доир жавобгарлиги чегаралари доирасидаги аварияларни ўз вақтида бартараф этмаганлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка ва шартнома шартларига мувофиқ ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг зиммасига юклатилган бошқа мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматларнинг узлуксиз ва хавфсиз кўрсатилишини, шунингдек ўз ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига хавф туғдирмайдиган сифатга ва миқдорга эга бўлган ичимлик суви берилишини шартнома шартларига мувофиқ талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ташкилоти шартномада кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, жарималар (пенялар) ва бошқа тўловлар тўланишини қонунчиликка мувофиқ талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асоссиз равишда ундирилган тўловларнинг қайтарилишини ичимлик суви таъминоти ташкилотидан талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тегишли тўловларни тўлиқ тўлаган ҳолда шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сувининг сифати тўғрисидаги ахборотни ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича кўрсатилган хизматлар учун қарздорлик ҳақидаги маълумотларни ичимлик суви таъминоти ташкилотидан бепул олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Истеъмолчиларнинг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сувидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тўловни ўз вақтида амалга ошириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун тарифлар ошган тақдирда, олдиндан тўланган тўловнинг қайта ҳисоб-китобини амалга ошириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидаги, иншоотлардаги авариялар ёки шикастланишлар, ичимлик сувини ҳисобга олиш асбобларидаги ва уларнинг пломбаларидаги шикастланишлар тўғрисида ичимлик суви таъминоти ташкилотини хабардор қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидаги техник ҳолат учун истеъмолчиларнинг фойдаланишга доир жавобгарлиги чегаралари доирасидаги аварияларни ўз вақтида бартараф этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувни ҳисобга олиш асбобларининг аниқ кўрсаткичларини ичимлик суви таъминоти ташкилотларига ўз вақтида тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш оқова сувларидаги ифлослантирувчи моддаларнинг локал тозалаш иншоотларида белгиланган нормативларга қадар тозаланишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлардан фойдаланиш учун рухсат этилган нуқталарга уланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчиларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ичимлик суви таъминоти манбаларини танлаш ва улардан фойдаланиш. Ичимлик суви ва оқова сувларни тозалаш иншоотларининг санитария-муҳофаза зоналари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Ичимлик суви таъминоти манбалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, давлат стандартларига мувофиқ бўлган сув объектлари биринчи навбатда ичимлик суви таъминоти эҳтиёжлари учун фойдаланишга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ости сувлари захиралари кам бўлган тақдирда, улар техник-иқтисодий асосга мувофиқ ичимлик суви таъминоти ташкилоти томонидан сунъий равишда тўлдирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Сув объектларидан ичимлик суви таъминоти эҳтиёжлари учун фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти эҳтиёжлари учун биринчи навбатда ер усти сув объектларидан, кейин эса ер ости сув объектларидан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ичимлик суви манбаларининг етарлилиги тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг улар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, давлат стандартларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларига мувофиқ фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Ичимлик суви ва оқова сувларни тозалаш иншоотларининг санитария-муҳофаза зоналари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви ва оқова сувларни тозалаш иншоотларининг, ичимлик суви учун сув олиш жойларининг санитария-муҳофаза зоналарини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларининг муҳофаза қилинадиган зоналари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви учун сув олиш, ер усти ҳамда ер ости манбалари жойларида жойлашган санитария-муҳофаза зоналарида ичимлик суви таъминотига тааллуқли бўлмаган хўжалик фаолиятини амалга оширишга ҳамда саноат ва фуқаролик объектларини (бинолар ва иншоотларни) қуришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Ичимлик сувини тайёрлаш ва етказиб бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Ичимлик суви иншоотларининг тоифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви иншоотларининг тури ва схемасини танлаш жойнинг ва сув объектларининг геологик, гидрогеологик ва санитария шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви иншоотлари сув таъминоти даражаси бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I тоифа — хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 50 мингдан ортиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II тоифа — хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 5 мингдан 50 минггача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III тоифа — хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 5 минггача.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Ичимлик суви иншоотларида ичимлик сувини тайёрлашнинг технологик босқичлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сувини тайёрлаш сув объектидаги сувнинг сифати, ичимлик суви иншоотининг қуввати ва унинг географик жойлашуви ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер усти сув объектларидан олинадиган ичимлик сувини тайёрлашнинг технологик босқичлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув лойқалигини тиндиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувни сизотлашни ҳамда зарарсизлантиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, давлат стандартлари талабларига мувофиқ ичимлик сувини тайёрлашни (ишлаб чиқаришни).

Ер ости сув объектларидан олинадиган ичимлик сувини тайёрлашнинг технологик босқичлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувни тортиб чиқаришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувни зарарсизлантиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, давлат стандартлари талабларига мувофиқ ичимлик сувини тайёрлашни (ишлаб чиқаришни).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Ичимлик сувининг сифати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви эпидемиологик, радиациявий ва кимёвий жиҳатдан хавфсиз бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув объектларидан олинадиган сувнинг ва тайёрланган ичимлик сувининг таркибига доир талаблар, шунингдек таҳлил ўтказиш муддатлари ҳамда таҳлилларнинг турлари давлат стандартларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви сифатининг таҳлили ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг лабораторияларида амалга оширилади. Ичимлик суви таъминоти ташкилотларида лабораториялар мавжуд бўлмаган тақдирда, ичимлик суви сифатининг таҳлили шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ёки давлат назорати органининг лабораторияларида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сувининг сифати устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва давлат назорати органи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Лабораториялар ваколатларини тасдиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви сифатининг таҳлили ўтказиладиган лабораторияларнинг малакалилиги ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Ичимлик сувини етказиб бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари учун ичимлик суви таъминоти тармоқлари ёки транспортда етказиб берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти тизимлари масофадан маълумот узатувчи замонавий ҳисобга олиш асбоблари ва манометрлар билан жиҳозланади ҳамда ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан диспетчерлик хизматлари орқали бошқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари авариялар ва носозликларнинг олдини олиш мақсадида ичимлик суви таъминоти тармоқлари, иншоотлари ва ускуналарини мунтазам равишда техник текширувдан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Ичимлик суви таъминоти хизматларини кўрсатиш чегаралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ташкилоти ичимлик суви таъминоти тармоғининг истеъмолчига тегишли ҳудудга кирган қисмига (кўп қаватли уйларнинг кирувчи қисмига) қадар жавобгар бўлади ва мазкур чегарага қадар хизматлар кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйни бошқариш органи ичимлик суви таъминоти тармоғининг кўп квартирали уйларга кирган қисмидан то истеъмолчига тегишли ҳудудга қадар жавобгар бўлади ва унга хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчилар ўзига тегишли ҳудуддаги ичимлик суви таъминоти тармоғи учун жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Оқова сувларни чиқариб юбориш ва тозалаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидан ва оқова сувларни тозалаш иншоотларидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оқова сувлар истеъмолчилардан оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари орқали ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг оқова сувларни тозалаш иншоотларига кейинчалик зарарсизлантириш ва тозалаш учун узлуксиз тарзда етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маиший ва ишлаб чиқариш оқова сувлари оқова сувларни тозалаш иншоотлари томонидан қабул қилинади, экологик нормалар ва қоидаларга мувофиқ тозаланади ва улардан хавфсиз фойдаланилиши таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатиш чегаралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ташкилоти оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғининг истеъмолчига тегишли ҳудудга кирган қисмига (кўп қаватли уйларнинг кирувчи қисмига) қадар жавобгар бўлади ва мазкур чегарага қадар хизматлар кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп квартирали уйни бошқариш органи кўп квартирали уйда оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғи учун жавобгар бўлади ва унга хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчилар ўзига тегишли ҳудуддаги оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғи учун жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда. Ишлаб чиқариш оқова сувларини қабул қилиш хусусиятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал-экологик норматив ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизиб юборувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқилади ҳамда ичимлик суви таъминоти ташкилоти томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган нормадан юқори даражада ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизиб юборувчи юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар оқова сувларни локал тозалаш иншоотларида бирламчи тозалаш ишларини бажариши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги истеъмолчиларни, шу жумладан мавжуд истеъмолчиларнинг янгитдан ишга тушириладиган, товарларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) жараёнида белгиланган нормадан юқори даражада ифлосланган оқова сувларни ҳосил қилувчи объектларини оқова сувлар тармоқларига улашга фақат оқова сувларнинг белгиланган нормага қадар тозаланишини таъминлайдиган локал тозалаш иншоотлари мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда. Белгиланган нормадан юқори даражада ифлосланган оқова сувларни оқизиб юборганлик учун компенсация тўловлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига белгиланган нормадан юқори даражада ифлосланган оқова сувларни оқизаётган жисмоний ва юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда компенсация тўловларини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги лойиҳалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан аҳолига ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатишни кенгайтириш ҳамда такомиллаштириш юзасидан лойиҳа таклифлари махсус ваколатли давлат органи томонидан шакллантирилади ва тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашлари муҳокамасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашларидаги муҳокама якунлари бўйича маъқулланган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги лойиҳалар тегишли дастурлар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги лойиҳаларда мажбурий тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик ва оқова сув қувурларини уй хўжаликларигача ўтказиш ва сувни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш назарда тутилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти объектларининг атроф муҳитга, шунингдек қўшни ҳудудлардаги мавжуд ва режалаштирилаётган ичимлик суви таъминоти объектларига таъсири ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича битта объектни қуриш ва реконструкция қилишни турли манбалардан, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда молиялаштиришга йўл қўйилмайди, бундан халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида давлат ижтимоий буюртмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ижтимоий буюртмаси доирасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти мавжуд бўлмаган туманларда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси доирасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги ижтимоий лойиҳаларни рўёбга чиқариш ижрочини танлов асосида аниқлаш йўли билан амалга оширилади, танлов ҳақидаги эълон оммавий ахборот воситаларига, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги ижтимоий лойиҳалар нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат ижтимоий буюртмасини бериш орқали махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги истеъмолчиларнинг гуруҳлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сувига ва оқова сувларни чиқариб юборишга бўлган эҳтиёжга кўра истеъмолчилар қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи гуруҳ — жисмоний шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи гуруҳ — идоравий уй-жой фонди ва ётоқхоналар, бюджет ташкилотлари, диний ташкилотлар, элчихоналар, дипломатик ваколатхоналар ҳамда уларга тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар, уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, ичимлик суви таъминоти ташкилотлари ва иссиқлик таъминоти ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи гуруҳ — биринчи ва иккинчи гуруҳларга кирмайдиган юридик шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига жисмоний ва юридик шахсларни улаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ва юридик шахсларнинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига уланиши улаш нуқтаси орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сувининг миқдори ва босими, шунингдек оқова сувларни қабул қилиш сиғими етарли бўлганда, жисмоний ва юридик шахслар ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига ичимлик суви таъминоти ташкилоти томонидан тақдим этилган техник шартлар асосида уланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдим этилган техник шартлар асосида жисмоний ва юридик шахслар томонидан тайёрланган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига уланиш лойиҳалари ичимлик суви таъминоти ташкилотлари билан келишиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда. Ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатиш учун шартнома
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатиш истеъмолчи билан тузиладиган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномада ичимлик сувининг босими, сифати, оқова сувларни чиқариб юбориш қуввати, тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, ҳисоб-китоблар ва тўловлар тартиби, низоларни ҳал этиш тартиби, енгиб бўлмас куч ҳолатлари ҳамда шартноманинг амал қилиш муддати кўрсатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарафларнинг келишувига кўра шартномага бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслар билан тузиладиган шартнома муддатсиздир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатишга доир тақиқлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги ҳолларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома тузмасдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонуннинг 36-моддасида белгиланган ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига улаш тартибининг бузилиши бартараф этилгунга қадар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Ичимлик сувини транспортда етказиб бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-модда. Ичимлик сувини транспортда етказиб бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви жисмоний ва юридик шахсларга ичимлик суви таъминоти ташкилотлари ёки мазкур соҳада фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан транспортда етказиб берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви қуйидаги ҳолларда транспортда етказиб берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви қувурларидаги ва ичимлик суви таъминоти тармоқларининг бошқа иншоотларидаги авариялар чоғида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилаётганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сувини транспортда етказиб бериш санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, давлат стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-модда. Ичимлик сувини транспортда етказиб беришга доир асосий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сувини ичимлик суви таъминоти ташкилотлари бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан транспортда етказиб бериш учун транспорт воситаси санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши, транспортда ўрнатилган идиш эса камида бир куб метр сув сиғимига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан транспортда сув етказиб бериш бўйича транспорт хизматларини кўрсатганлик учун тарифлар ва тўлов тартибга солинадиган ҳамда шаффоф бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сувини транспортда ушбу модда талабларига риоя этмаган ҳолда етказиб бериш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-модда. Ичимлик сувини етказиб берадиган транспорт воситаларига қўйиладиган асосий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сувини етказиб берадиган транспорт воситалари соғлиқни сақлаш органларида уларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги жиҳатидан ҳар ўн беш кунда камида бир марта текширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчилар ва ичимлик сувини тайёрлашда бевосита иштирок этувчи хизмат кўрсатувчилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган талабларга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-боб. Сувнинг йўқотилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-модда. Сувнинг технологик эҳтиёжлар учун сарфланиши ва йўқотилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ташкилоти томонидан ичимлик сувини тайёрлаш ва ишлаб чиқариш жараёнида сувнинг технологик эҳтиёжлар учун сарфланиши ва йўқотилиши сувнинг технологик жиҳатдан сарфланиши, ичимлик суви таъминоти тармоқларидаги ҳисобга олинмаган йўқотишлар ҳамда ичимлик суви таъминоти ташкилоти томонидан ўз эҳтиёжлари учун ичимлик суви сарфланишидан таркиб топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-модда. Сувнинг технологик жиҳатдан сарфланишини ва йўқотилишини ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сувнинг технологик жиҳатдан сарфланишини ва йўқотилишини ҳисоб-китоб қилиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сувнинг технологик жиҳатдан сарфланишини ва йўқотилишини ҳисоб-китоб қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви иншоотларидаги технологик эҳтиёжлар учун сарфланишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувнинг ичимлик суви таъминоти тармоқларини таъмирлаш, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни таъмирлаш ва (ёки) алмаштириш чоғида сарфланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сувининг янги ётқизилган ичимлик суви таъминоти тармоқларини улаш учун сарфланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувнинг, шу жумладан ичимлик сувининг ичимлик суви таъминоти тизимидаги авариялар ва носозликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тадбирлар натижасида йўқотилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
носозликлар натижасида ичимлик суви таъминоти тармоғидан ичимлик сувининг йўқотилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сувининг ёнғинни ўчириш эҳтиёжлари (ёнғинни ўчириш, ўт ўчиришга қарши гидрантларни текшириш, ёнғин-тактик машқлар ва машғулотлар) учун йўқотилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ташкилоти томонидан ўз эҳтиёжлари учун ичимлик суви сарфланишини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари сувни ўз эҳтиёжлари учун сарфлашда сувни ҳисобга олиш асбобларидан мажбурий тартибда фойдаланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-модда. Сувнинг технологик жиҳатдан сарфланишига ва йўқотилишига оид ҳисобот ҳамда нормалаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сувнинг технологик жиҳатдан сарфланишига ва йўқотилишига оид ҳисобот ҳар йили ичимлик суви таъминоти ташкилоти томонидан тузилади ҳамда ҳисобот йилидан кейинги 1 мартдан кечикмай махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ваколатли давлат органи ичимлик суви таъминоти ташкилотлари учун қуйидагиларни инобатга олган ҳолда сувнинг жорий йил учун технологик жиҳатдан сарфланиши ва йўқотилиши нормаларини (лимитларини) 1 апрелдан кечиктирмай белгилайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ташкилотининг аввалги йил учун сувнинг технологик харажатлари ва йўқотишлари ҳақидаги ҳисоботини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудудларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларни ва жорий этилаётган объектларини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-боб. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни шакллантириш (қайта кўриб чиқиш)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар, шу жумладан ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан ичимлик сувини транспортда етказиб бериш учун тарифларни қонунчиликда белгиланган тартибда ишлаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифлар маҳсулот таннархига киритилган харажатлар, жорий харажатлар, молиявий харажатлар, солиқлар (сувнинг технологик жиҳатдан нормативдан юқори даражада сарфланганлиги ва йўқотилганлиги учун солиқлардан ташқари) ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек соф фойда суммасидан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни шакллантиришда ичимлик суви таъминоти ташкилотларини ривожлантириш ва модернизация қилиш учун харажатлар ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар, шу жумладан транспорт хизматлари учун тарифлар даражасига таъсир кўрсатадиган омиллар кескин ўзгарган тақдирда, тарифларни ўзгартириш бўйича таклифлар лойиҳаси тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари жамоатчилик муҳокамаси тугаганидан кейин ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига мурожаат қилади.
(45-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 7 майдаги ЎРҚ-1144-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 03/26/1144/0467-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари тарифларни қайта кўриб чиқиш ҳақидаги таклифлар олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ичимлик суви таъминоти ташкилотига ушбу таклифларни рад этиш, қайта кўриб чиқиш ёки қабул қилиш тўғрисидаги ўз хулосаларини тақдим этади.
(45-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 7 майдаги ЎРҚ-1144-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 03/26/1144/0467-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифлар бюджет параметрлари тасдиқланганидан кейин бир йил давомида қайта кўриб чиқилиши натижасида бюджет ташкилотлари учун зарур бўлган қўшимча маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларидан ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни тасдиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматларга, шу жумладан транспортда ичимлик сувини етказиб беришга оид тарифларни ўзгартиришга доир таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ушбу Қонун 45-моддасининг олтинчи қисмида кўрсатилган ташкилотларнинг хулосаларини илова қилган ҳолда киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун ўзгартирилган тарифларни тасдиқлаш тўғрисидаги масала тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни амалга киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланган тарифлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилингандан кейин ўн беш кун ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-боб. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларида кўрсатилган хизматларни ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48-модда. Ичимлик сувининг ва оқова сувларнинг ҳисобини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сувининг ҳисоби ўрнатилган сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари асосида ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сувни ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаган тақдирда, аҳоли учун сарфланган ичимлик сувининг ҳисоби белгиланган истеъмол нормалари асосида, юридик шахслар учун эса ичимлик суви таъминоти тармоқларининг (ичимлик суви қувурининг) ўтказиш қобилияти бўйича юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маиший оқова сувлар миқдори олинган ичимлик сувининг миқдорига тенг равишда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқариш оқова сувларининг ҳисоби товарларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) чоғида сарфланган ичимлик сувининг (товарга айлантирилган, буғланган ва бошқа технологик жараёнларда йўқотилган ичимлик суви) миқдорини ушбу мақсадлар учун олинган сувнинг миқдоридан чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маиший ва ишлаб чиқариш оқова сувларининг миқдорини аниқлашда суғоришга, қурилишга ва ҳудудни ободонлаштиришга сарфланадиган сувнинг миқдори ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49-модда. Оқова сувларнинг қўшимча чиқариб юборилиш миқдорини ҳисоб-китоб қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти ва бошқа сув объектларидан шахсий эҳтиёжлар учун сарфланганда, оқова сувлар миқдори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказлаштирилган иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичлари бўйича, ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаган тақдирда — иссиқ сув истеъмоли нормалари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув бошқа сув объектларидан олинганда — ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари бўйича, ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаган тақдирда — ушбу сув объектларининг қуввати бўйича аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ҳақиқатда оқизиб юборилган оқова сувларнинг миқдори оқова сувларнинг ҳисоб-китоб қилинган миқдоридан кам бўлса, оқова сувлар миқдори истеъмолчи томонидан тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқ қайта ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлик учун тўлов миқдорини ҳисоб-китоб қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ва юридик шахсларнинг ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига ушбу Қонуннинг 36-моддасида белгиланган тартибни бузган ҳолда уланиши ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олинган тақдирда, истеъмол қилинган ичимлик сувининг ва (ёки) чиқариб юборилган оқова сувларнинг миқдори юридик шахслар учун ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларининг (ичимлик ва (ёки) оқова сув қувурининг) ўтказиш қобилиятидан келиб чиққан ҳолда, жисмоний шахслар учун эса ичимлик сувини истеъмол қилиш нормаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинади. Бунда ичимлик суви қувурида сув мавжуд бўлганлиги, истеъмолчининг ҳисоб-китоб қилинган ичимлик суви миқдоридан фойдаланиш ва уни оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига оқизиб юбориш мумкинлиги факти инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги етказилган зиён ҳамда зарарнинг ўрнини қоплаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик сувининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, давлат стандартларига мувофиқ эмаслиги натижасида жисмоний шахсларнинг соғлиғига етказилган зиённинг ўрни қонунчиликка мувофиқ ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан тўлиқ ҳажмда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларидан фойдаланиш қоидаларига жисмоний ва юридик шахслар томонидан риоя этмаганлик, шу жумладан ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига, иншоотларга шикаст етказганлик, таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширишга монелик қилганлик, сув объектларини ифлослантирганлик натижасида етказилган зарарнинг ўрни айбдор шахслар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53-модда. Низоларни ҳал этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54-модда. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 22 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-784-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2022 й., 03/22/784/0661-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон; 07.05.2026 й., 03/26/1144/0467-сон)