22.04.2022 йилдаги 208-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.04.2022 йилдаги 208-сон
Date of entry into force
23.04.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига онлайн давлат хизматларини кўрсатиш, шу жумладан, уларни электрон шаклда давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш, ўз фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни реал вақт режимида тақдим қилиш, шунингдек, фуқаролик жамиятининг ривожланиш ҳолати ва тенденцияларини кузатиб бориш имкониятини берадиган электрон портал (кейинги ўринларда — электрон портал) ишлаб чиқилиб, ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (кейинги ўринларда — Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди) билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар электрон портал базасида қуйидаги имкониятларни берадиган ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этсин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари (кейинги ўринларда — ННТ) томонидан ижтимоий ва иқтисодий дастурлар ишлаб чиқилишида иштирок этиш, уларнинг ижросини мониторинг қилиш, мониторинг натижаси бўйича мажбурий тартибда кўриб чиқилиши лозим бўлган ҳужжатни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги таклифларни масъул давлат органлари ва ташкилотларига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТларнинг ижтимоий ва иқтисодий дастурлар лойиҳалари юзасидан берган таклифларини давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқиш ва натижаларини электрон порталга жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТлар ёки давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича таклифлар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий шериклик соҳалари доирасида давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тўғрисида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар) буюртманомалар юбориш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТлар томонидан амалга оширилган жамоатчилик назоратининг якуни бўйича тайёрланган ҳужжатни давлат органлари ва ташкилотларига юбориш ҳамда давлат органлари ҳамда ташкилотлари томонидан ушбу ҳужжатнинг кўриб чиқилиши натижаси бўйича қабул қилинган қарорларни эълон қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда электрон порталга жойлаштириб борилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
социал ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун танлов ўтказилиши ҳақидаги эълонлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келгуси молия йили учун давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тўғрисида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига юбориладиган буюртманомалар;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ННТлар билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар, тузилган ҳамкорлик битимлари, меморандумлар ҳамда берилган давлат ижтимоий буюртмалари ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмаларини амалга ошириш жараёни ва натижалари, ажратилган маблағларнинг сарфланиши ҳақидаги маълумотлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмаларига давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун танловлар ўтказилиши ҳақидаги эълонлар, шунингдек, ўтказилган танловларнинг натижалари ҳақида маълумотларни электрон порталга жойлаштириб бориш тавсия этилсин.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Электрон порталда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича ташкилий схема иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Электрон порталнинг функционал имкониятларини такомиллаштириш, унинг узлуксиз фаолият кўрсатиши, шунингдек, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ижтимоий шерикликни электрон портал орқали амалга ошириш тартибига риоя этилишининг назорати ва доимий мониторингини амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 августга қадар давлат бошқаруви органларининг социал ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларини амалга ошириш учун ННТларга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартибини такомиллаштириш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиб-таомилларини «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида қайта кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун ажратиладиган маблағларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш натижаси бўйича қабул қилинган қарор устидан шикоят қилиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағларнинг ННТлар томонидан маъмурий харажатлар ва иш ҳақига ишлатиладиган қисмини аниқ белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилишнинг аниқ механизми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлигини баҳолаш индикаторларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлар сарфланиши юзасидан жамоатчиликни доимий равишда хабардор қилиб бориш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ННТларнинг электрон порталдан ушбу қарорда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши учун фойдаланиши учун шарт-шароит яратиш мақсадида зарур чора-тадбирларни амалга оширсин;
(6-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорнинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган функционал имкониятлар Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам амалга оширилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Молия вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар ННТларга қонунчиликда белгиланган тартибда ижтимоий шериклик доирасида ажратилган давлат гранти ва ижтимоий буюртмаси бўйича амалга оширилган ижтимоий лойиҳаларнинг Ягона электрон реестрини жорий этсин ва доимий равишда янгилаб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тизимли ва самарали ижроси таъминланишига кўмаклашиш мақсадида қуйидаги масалаларни аниқлаш учун 2023 йилдан бошлаб ҳар йили таҳлил қилиб боради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд ижтимоий хизматларнинг хатлови, ижтимоий хизматларни кўрсатиш ҳолати, ижтимоий хизматларни кўрсатишга жалб қилинган моддий ва молиявий ресурсларнинг турлари ва миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий хизматларни кўрсатаётган субъектлар турлари (давлат органлари ва ташкилотлари, ННТлар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқалар.) ва сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжини баҳолаш орқали биринчи навбатда, ижтимоий хизматлар кўрсатилиши зарур бўлган аҳоли қатламлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда, ННТларга давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалари бериладиган ижтимоий хизмат кўрсатишнинг устувор йўналишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) таҳлиллар натижаси бўйича ҳар йили 1 мартга қадар Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари, Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга маълумот тақдим этиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлик ва идоралар ҳар йили социал ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бериладиган давлат ижтимоий буюртмаларини ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган таҳлилий маълумотларга асосан шакллантириб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 22 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
208-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 208-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон порталда Ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ СХЕМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Адлия вазирлиги, манфаатдор идора ва ташкилотлар билан бирга

7

Давлат органлари ва ташкилотлари

6

Электрон портал

5

Фуқаролик жамияти институтлари

1

4

2

3

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, унинг ҳудудий бўлинмалари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат органлари ва ташкилотлари ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари; бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун танлов ўтказилиши ҳақидаги эълонлар; лойиҳалар, тузилган ҳамкорлик битимлари, меморандумлар ҳамда берилган давлат ижтимоий буюртмалари бўйича маълумотлар; Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига юбориладиган давлат ижтимоий буюртмалари ҳақидаги маълумотларни электрон порталга жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, унинг ҳудудий бўлинмалари давлат гранти ва ижтимоий буюртмасини бериш учун танлов ўтказилиши ҳақидаги эълонлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, унинг ҳудудий бўлинмалари давлат гранти танловларнинг натижалари, лойиҳаларни амалга ошириш жараёни ва натижалари, ажратилган маблағларнинг сарфланиши бўйича маълумотларни электрон порталга жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фуқаролик жамияти институтлари ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳаларига таклифларни, эълон қилинган танловларда иштирок этиш учун аризани давлат органлари ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига электрон портал орқали юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Фуқаролик жамияти институтлари ижтимоий шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича таклифларни давлат органлари ва ташкилотларига электрон портал орқали юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат органлари ва ташкилотлари ижтимоий шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича таклифларни фуқаролик жамияти институтларига электрон портал орқали юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Адлия вазирлиги ижтимоий шерикликни электрон портал орқали амалга ошириш тартибига риоя этилишининг назорати ва доимий мониторингини амалга оширади, амалга оширилган ижтимоий лойиҳаларнинг ягона электрон реестрини жорий этади ва доимий равишда янгилаб боради.
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/208/0338-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)