Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Боғдорчилик тармоғи ва иссиқхона хўжаликларида бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, шунингдек, замонавий ресурс тежамкор технологиялар асосида юқори сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 07/21/52/1165-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-344-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 07/24/344/0765-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-344-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 07/24/344/0765-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-344-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 07/24/344/0765-сон)
7. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) суғориладиган ерлар ҳисобидан боғдорчилик, узумчилик ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хулосасига асосан амалга оширилади;
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилган янги ташкил этиладиган боғлар хўраки, кишмишбоп узум плантациялари ва иссиқхона хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғарма ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қуйидагилар учун субсидия ажратиш орқали амалга оширилади:
(7-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
юқорида кўрсатилган сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда.
(7-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2019 й., 07/19/4499/3960-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар 35 гектар учун 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;
(7-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги ПҚ-4709-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.05.2020 й., 07/20/4709/0577-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўраки ва кишмишбоп узум токзорларида ирригация тадбирларини ўтказиш, жумладан сув етказиб бериш, артезиан қудуқлар, қувурлар ва резервуарлар барпо этиш, сув етказиб бериш учун насос станцияларини қуриш, сув сақлаш учун сиғимлар сотиб олишга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда;
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сувдан фойдаланиш мақсадида туташ ҳудудларда жойлашган ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган бир неча фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишуви асосида сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилиши белгилансин.
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги ПҚ-4709-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.05.2020 й., 07/20/4709/0577-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган сарф-харажатларини қоплаш тўғрисидаги низом лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
а) 2019 йил 1 августга қадар мавжуд мевали боғлар ва иссиқхона хўжаликларини ҳар бир фермер хўжалиги, қишлоқ хўжалиги корхонаси кесимида яроқсиз ва иқтисодий жиҳатдан самарасиз боғлар ва иссиқхона хўжаликларини аниқлаш нуқтаи назаридан хатловдан ўтказсин ва иқтисодий самарадор янги боғлар ва иссиқхона хўжаликларини барпо этиш бўйича таклифлар киритсин;
б) 2019 йил 1 сентябрга қадар:
кейинчалик мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига тавсиялар бериб бориш мақсадида мевали кўчатларнинг юқори ҳосилли навларини танлаб олиш ва уларни етиштиришнинг ҳудудий чегараларини аниқлаш нуқтаи назаридан табиий-қишлоқ хўжалиги бўйича районлаштиришни амалга оширсин;
ишлаб чиқарувчи, ер участкаси, боғларнинг ҳолати, навлар, барпо қилинган вақти ва бошқа кўрсаткичларни ўз ичига олган боғ плантациялари ва иссиқхона хўжаликларининг ягона электрон реестрини шакллантирсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2020 йил 1 январга қадар муддатда ўзлаштирилмаган ерларда ер ости сув ресурсларининг мавжудлиги ва уларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқлилигига алоҳида эътибор қаратиб, мавжуд ер ости сув ресурсларининг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ер ости сувлари хариталарини ишлаб чиқсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мавжуд мевали боғлар ва иссиқхона хўжаликларини хатловдан ўтказиш якунларидан сўнг икки ой муддатда экспортбоп сифатли мева маҳсулотлари ҳажмини кенгайтириш мақсадида ҳудудлар кесимида янги интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликлари барпо этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мевали дарахт ва буталарнинг уруғлик материаллари ва кўчатларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи корхоналар фаолиятини тартибга солиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
2019 йил 1 октябрга қадар ўз веб-сайтида ҳудудлар ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар кесимида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг навлари, турлари ва прогноз кўрсаткичлари, пишиш вақти тўғрисидаги зарур маълумотларни олиш имконини берувчи ахборот платформасини ишга туширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.02.2021 й., 07/21/4975/0085-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда республикадаги боғдорчиликка ихтисослаштирилган туманларда «ишлаб чиқариш — тайёрлаш — сақлаш — қайта ишлаш — қадоқлаш (тара) — ташиш — ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш» тамойили асосида занжир шакллантиришни назарда тутувчи мева савдо-логистика марказларини;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда стратегик импортёр давлатлар ҳудудида улгуржи тақсимлаш марказлари қошида савдо корхоналарини ташкил этиш юзасидан таклифлар киритсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:
а) қуйидаги низомларни тасдиқлашни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги;
б) Агентликни унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар билан тўлдирсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Агентликнинг 2019 йилда ушбу қарорни амалга ошириш доирасидаги харажатларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағ ажратсин ҳамда 2020 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
Агентликка 4 та автотранспорт воситаси, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит белгиласин;
Агентликнинг асослантирилган ҳисоб-китобларига биноан унинг маъмурий биносини таъмирлаш ҳамда моддий-техник базасини шакллантириш учун зарур ускуналар ва ахборот-коммуникация технологияларини сотиб олишга маблағлар ажратилишини таъминласин.
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 6-уй манзили бўйича жойлашган бинонинг бир қисмини Агентликнинг оператив бошқарувига берилишини таъминласин.
17. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликни зарур алоқа, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан ва кенг полосали Интернет тармоғига уланишини белгиланган тартибда таъминласин.
18. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаевга — Агентлик фаолиятини ташкил этиш бўйича масалаларни, ташкилий-техник, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, мавжуд мевали боғлар ва иссиқхона хўжаликларини хатловдан ўтказишни самарали мувофиқлаштириш юзасидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларига — боғлар, узумзорлар ва иссиқхона хўжаликлари ташкил этиш учун ер участкалари ўз вақтида ажратилиши, шунингдек, мавжуд мевали боғлар, хўраки, кишмишбоп узум плантациялари ва иссиқхона хўжаликларини хатловдан ўтказишни сифатли бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
19. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритсин.
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 20 март,
ПҚ-4246-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 07/19/4246/2800-сон; 26.10.2019 й., 07/19/4499/3960-сон; 12.12.2019 й., 07/19/4549/4143-сон; 12.05.2020 й., 07/20/4709/0577-сон; 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; 04.02.2021 й., 07/21/4975/0085-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон; 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон, 16.12.2021 й., 07/21/52/1165-сон; 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 02.10.2024 й., 07/24/344/0765-сон)