1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва соҳага бозор механизмларини жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бугунги кунда республикамизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 66 та мамлакатига экспорт қилинмоқда. Бунда, мева-сабзавотлар ва дуккакли маҳсулотларнинг экспорт ҳажми 2016 йилдан 2021 йилга қадар қарийб 2 баробарга ошган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш соҳасида экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш орқали ушбу ерлардан самарали фойдаланиш тизимини яратиш эвазига тармоқда қўшимча ўсишга эришишда илмий асосланган ёндашув ва ўрганишларни инобатга олиш тақозо этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумладан, ҳисоб-китобларга кўра 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хом ашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 5 баравар кўп даромад олиш ҳамда ушбу ерларда оилавий тадбиркорлик доирасида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича катта имконият мавжуд.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги аҳоли пунктига яқин ҳамда сув таъминоти яхши бўлган пахта ва ғалладан қисқартирилган 195 169 гектар экин майдонларини захирага қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) захирага қайтарилган ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 30 йилга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув таъминоти яхши ҳудудларда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кам сувли ерларда вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан «а» ва «б» кичик бандлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш, уларни ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш «E-IJARA» ахборот тизими орқали амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари «E-AUKSION» электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилади, бундан Ер кодексига мувофиқ ер участкаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижарага бериш ҳоллари мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга ҳамда 2022 йил 1 март санасидан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги ПФ-91-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2022 й., 06/22/91/0233-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Ҳ. Шерматов) билан биргаликда бир ой муддатда «E-IJARA» ахборот тизимини ишга туширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов) «E-AUKSION» электрон савдо платформасида очиқ электрон танловларни ташкил этиш учун зарур техник имкониятларни яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «E-IJARA» ахборот тизимига ва «E-auksion» электрон савдо платформасига интеграция қилиш орқали идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйиладиган вазирлик ва идоралар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги ПФ-91-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2022 й., 06/22/91/0233-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган вазирлик ва идоралар ўртасида тегишли маълумотларни алмашиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда Халқаро молия институтларидан жалб қилинган қарзнинг 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни тижорат банкларига миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 10 фоиз ставкада жойлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, тижорат банкларига жойлаштирилган маблағлар мазкур қарорга асосан ажратиладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Кредит маблағлари «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури шартлари асосида тижорат банклари томонидан деҳқон ва фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи бошқа корхоналарга ер майдонида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчиликни ривожлантириш, полиз, дуккакли, мойли экинлар ва картошка етиштириш учун қуйидаги шартларда тақдим этилиши белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир лойиҳа миллий валютада 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда йиллик 14 фоиз ставкада молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитлар кичик интенсив боғдорчилик ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилдан кўп бўлмаган муддатга, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчиликка 6 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача муддатга ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит таъминоти сифатида кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта қилиш полиси тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитлар деҳқон хўжаликларига янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчиларининг ёзма тавсиясига асосан ажратилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар);
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки, мазкур қарорга асосан ажратиладиган кредит маблағлари унинг белгиланган умумий миқдори (100 миллион сўм) доирасида кредит олувчилар томонидан ўз бизнес-режалари асосида, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олинган ёки ўз эгалигида бўлган ер майдонида мазкур қарор билан белгиланган йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросервис оператор» ДУК ёки бошқа салоҳиятли ихтисослашган ташкилот билан тузилган шартномаларга мувофиқ «тайёр ҳолда» топшириш тамойили асосида бажарилган ишларга ҳақ тўлаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчиликда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш, сифатли кўчатлар, уруғликлар, минерал ўғитлар, кимёвий ва биологик препаратлар, қишлоқ хўжалиги техникалари (экиш сеялкалари, ишлов бериш ва йиғиб олиш агрегатлари) харид қилиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олинган кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти тўловини амалга ошириш учун фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов) тижорат банкларига «E-AUKSION» ахборот тизими орқали ижарага берилган ер майдони, танлов ғолибининг лойиҳа бўйича олган мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун техник имкониятлар яратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Республика ишчи гуруҳи) тузилсин ва унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик йўналишларида, шунингдек, очиқ электрон танловда иштирок этиш бўйича малакали тренер-консультантларни тайёрлаб, улар ёрдамида деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш Республика ишчи гуруҳининг асосий вазифаси ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ишчи гуруҳи (Ж.А. Ходжаев) Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирма кун муддатда ҳар бир ҳудуд учун камида 10 нафардан малакали тренер-консультантларни тайёрлаш бўйича дастур ва уларни танлаб олишга доир талабларни ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсин ва ҳар бир туманда режа-график асосида ушбу ўқув курсларининг ташкил этилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигидаги янги илмий ёндашувлар, мавжуд халқаро тажриба ва деҳқон хўжаликларининг фаолиятини ўрганиш натижасида аниқланаётган масалаларни инобатга олган ҳолда, уларга яқиндан, шу жумладан Интернет тармоғи орқали доимий тарзда маслаҳат бериб бориш тизимини йўлга қўйсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5200-сон қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган узумчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари Интенсив боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари (кейинги ўринларда — лойиҳа офислари) деб қайта номлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа офисларининг боғдорчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича фаолияти Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан бошқарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир лойиҳа офисига Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан боғдорчилик ва сабзавотчилик ривожланган давлатлардан малакали мутахассислар жалб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интенсив усулда, шу жумладан кластер ва кооперация усулида боғлар, сабзавотчилик майдонларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилаётган ер майдонларида ташаббускорлар томонидан интенсив боғлар, сабзавотчилик майдонлари барпо этилишини мониторинг қилиш ҳамда кўчатларни экиш бўйича тавсиялар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интенсив боғлар барпо этишга яроқли ер участкаларини танлаш, уларнинг очиқ электрон танловга чиқарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интенсив боғлар ва сабзавотчилик майдонларига кўчатлар, минерал ўғитлар етказиб бериш, агрохизматлар кўрсатиш, маҳсулотни сотишни ташкил этишга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда мавжуд штатлар доирасида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлимларини очиш бўйича қарор лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Д. Кудбиев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов) янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари билан бирга мазкур қарор доирасида ажратилган ер участкалари, кредит ресурслари ҳисобига доимий ва барқарор даромад манбаига эга бўлган фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишда кўмаклашсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарори билан тасдиқланган Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) суғурта компаниялари ва тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро суғурта амалиётидан келиб чиқиб, суғурта ташкилоти томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича кредит қайтмаслик хатарини келтириб чиқарувчи барча иқтисодий тенденциялар, бошқарув ва табиат таъсири билан боғлиқ омиллар қамраб олиниши, ушбу омилларни тўлиқ мониторинг қилиш ҳамда мазкур кредитлар бўйича суғурта ҳодисаси рўй берганда тижорат банкларининг биринчи талабига мувофиқ мавжуд қарздорлик (жумладан, ҳосил олинмаган давр учун мавсумий қарздорлик) тўлаб берилишини назарда тутувчи соддалаштирилган тартибни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарор билан белгиланган йўналишларда ажратилган кредитлар бўйича суғурта қопламалари (товонлари) тўланиши натижасида уларнинг умумий миқдори суғурта компанияси ўз капиталининг муайян миқдоридан ошган тақдирда, суғурта компаниясининг зарарини Молия вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаб бериш механизмини жорий этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Х. Қўлдошев) билан биргаликда ҳудудларга чиққан ҳолда деҳқон хўжаликларига ажратилаётган ерларга табиий ва техноген офатларнинг эҳтимолий таъсирларини аниқлаш ҳамда ушбу таъсирларни юмшатиш юзасидан фавқулодда ҳаракатлар режасини тасдиқласин ҳамда фавқулодда ҳолатларда экинларни ҳимоя қилиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва ташқи бозорларни доимий равишда ўрганиб борган ҳолда барқарор талабга эга бўлган маҳсулотларнинг рўйхати ва ҳажми юзасидан маълумотлар базасини шакллантириш, ҳар ойда янгилаб бориш ҳамда ушбу маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғидан кенг фойдаланган ҳолда аҳолига мунтазам равишда етказиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда деҳқон хўжаликлари томонидан ўзи етиштирган маҳсулотини қайта ишлаш истагида бўлган оилаларга харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавий мини-технология ва бошқа ускуналарнинг тақдимотларини ўтказиш ва сотиб олишга кўмаклашиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Давлат статистика қўмитаси (Б.А. Бегалов) 2020 йилдан бошлаб «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга очиқ электрон танлов асосида ижарага берилган ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларнинг расмий статистика ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
очиқ электрон танлов асосида ажратилган ерларда амалга ошириладиган лойиҳаларни комплекс мониторинг қилиш, шу жумладан ажратилган ер майдонининг ҳолати, зарур агротехник тадбирлар, экинларни ҳимоя қилиш ва ўғитлаш ишларининг ўтказилиши, маҳаллий ҳокимлик томонидан зарур инфратузилма билан таъминланганлиги, ер балл бонитети, экиладиган маҳсулотнинг униб чиқиши, ҳосилдорлик, табиат омиллари таъсири ва бошқа индикаторларга асосан ижарачиларни таснифлаш («яхши», «ўрта», «ёмон») тартибини назарда тутган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги қарор лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, молия вазири Т.А. Ишметов, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари И.И. Норқулов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 23 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
(1.1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
(1.2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
(1.3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
(1.4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
(1.5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
(1.6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
(1.7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
(1.8-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
(1.9-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
(1.10-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
(1.11-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
(1.12-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
(1.13-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-IJARA» ахборот тизимига ва «E-auksion» электрон савдо платформасига интеграция қилиш орқали идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйиладиган вазирликлар ва идоралар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва унинг ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Очиқ электрон танлов ўтказишда иштирок этадиган бошқа идоралар ва мансабдор шахслар — заруратга кўра.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: вазирликлар ва идоралар «E-IJARA» ахборот тизимига ва «E-auksion» электрон савдо платформасига Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали белгиланган тартибда уланади.
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги ПФ-91-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2022 й., 06/22/91/0233-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ж.А. Ходжаев
—
қишлоқ хўжалиги вазири, ишчи гуруҳ раҳбари
А.А. Хаитов
—
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
А.М. Тўраев
—
қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
Лавозимига кўра
—
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори
Э.М. Мухитдинов
—
бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари
А.А. Раҳимов
—
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари
Р.Ў. Маматқулов
—
«Агробанк» АТБ бошқаруви раиси
Р.М. Бобоев
—
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори