07.09.2021 йилдаги ПФ-6306-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.09.2021 йилдаги ПФ-6306-сон
Date of entry into force
08.09.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикамизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6091-сон Фармони ва 2021 йил 13 июлдаги «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-5184-сон қарорига асосан экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 200 миллион АҚШ доллари ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2021 йил 1 октябрдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан йиллик экспорт ҳажми (шу жумладан «реэкспорт» божхона режимида олиб чиқилган қайта ишлаш маҳсулотлари) ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган корхоналарга экспорт (шу жумладан қайта ишлаш маҳсулотлари реэкспорти) билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун тижорат банклари орқали бир марталик молиявий ресурслар 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда ҳамда бир йилгача муддатга тақдим этилиши;
(2-банднинuг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги ПФ-115-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 06/22/115/0344-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
охирги ўн икки ой давомида 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган корхоналарга асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар олиб киришда божхона тўловларини тўлаш бўйича фоиз ҳисобланмаган ҳамда уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунга тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жарималар қўлланилиши, шунингдек, ушбу Фармон кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2021 йил 31 декабрга қадар тўхтатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 августдаги ПФ-140-сонли Фармонига асосан 2024 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 06/23/140/0618-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун тижорат банклари орқали бир марталик молиявий ресурслар тақдим этиш тартибини тасдиқлаш ва ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (С.У. Умурзаков) икки ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун бир марталик молиявий ресурслар тақдим этиш тартибига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Европа мамлакатларига қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотларни экспорт қилишда ҳамда «реэкспорт» божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқишда транспорт харажатларининг 50 фоизини компенсация қилиш тизимини бир йил муддатга жорий этсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги ПФ-115-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 06/22/115/0344-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 августдаги ПФ-140-сонли Фармонига асосан 2024 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 06/23/140/0618-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, тариқ (ТИФ ТН кодлари 1008 21 000 0, 1008 29 000 0), қуритилган дуккакли экинлардан олинган ун ва кукун (ТИФ ТН коди 1106 10 000 0), мева ва ёнғоқлардан олинган ун ва кукун (ТИФ ТН коди 1106 30 900 0) экспорти учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси рухсати талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 7 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-6306-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги ПФ-6306-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатдошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5286-сон Фармони 1-иловасининг рус тилидаги матнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

3.

Зерно: пшеница, рожь, ячмень, овес, кукуруза, рис, гречиха

группа 10 (кроме 1008 21 000 0, 1008 29 000 0)

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

4.

Мука, крупа

1101 00 — 1106 (кроме 1106 10 000 0, 1106 30 900 0)

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6042-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банддаги «Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари «Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-илованинг номидаги «Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари «Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6091-сон Фармони 5-бандининг учинчи хатбошиси «1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда» сўзларидан кейин «(йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган экспорт қилувчи корхоналарга 5 миллион АҚШ долларигача эквивалентда)» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2021 й., 06/21/6306/0852-сон, 26.04.2022 й., 06/22/115/0344-сон; 16.08.2023 й., 06/23/140/0618-сон)