07.09.2021 йилдаги 558-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.09.2021 йилдаги 558-сон
Date of entry into force
08.09.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5150-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият вазирлигининг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият вазирлигининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият вазирлиги раҳбариятининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият вазирлиги фаолиятини молиялаштириш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 7 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
558-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 сентябрдаги 558-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) мақоми, асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлик маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширадиган ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлик ўз фаолиятини, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари, туман (шаҳар) маданият бўлимлари (кейинги ўринларда — ҳудудий маданият органлари), Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирликнинг расмий номи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, қисқартмаси — Маданият вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) рус тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Министерство культуры Республики Узбекистан, қисқартмаси — Минкультура;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) инглиз тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — The Ministry of Culture of the Republic of Uzbekistan, қисқартмаси — Ministry of Culture.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлик жойлашган жой (почта манзили): 100084, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 б-уй.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Вазирликнинг тизими
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг марказий аппарати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кинематография агентлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекцирк» давлат муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбектеатр» давлат муассасаси, давлат театрлари, театр студиялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон миллий мусиқа санъати академияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернати, Бухоро, Фарғона ва Урганч мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси, кўзи ожизлар кутубхоналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли» давлат муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқаро фестиваллар дирекцияси» давлат муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон давлат филармонияси» давлат муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқлар дўстлиги» санъат саройи, Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр ва концерт саройи, «Сурхондарё санъат саройи» давлат муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маданият таълими маркази» давлат муассасаси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти, Ўзбекистон давлат хореография академияси ва уларнинг филиаллари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари, Карим Зарипов номидаги республика эстрада ва цирк коллежи, Республика мусиқа ва санъат коллежи, Р. Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, В. Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати, профессионал таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва истироҳат боғлари, маданий-маърифий муассасалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон давлат симфоник оркестри» давлат муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Республика бахшичилик санъати маркази», «Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази», «Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази» давлат муассасалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бинолардан фойдаланиш ва уларни эксплуатация қилиш дирекцияси» давлат муассасаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гулистон» ва «Театр» журналлари бирлашган таҳририяти» давлат муассасаси;
(10-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 346-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маданий ҳаёт медиа маркетинг маркази» масъулияти чекланган жамияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари ва уларнинг тизимидаги туман (шаҳар) маданият бўлимлари ва маданият марказлари.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий устувор вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, унда иштирок этувчи давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мазкур соҳаларда қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ҳамда кўпайтириш, санъат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбатлантириш, уни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар қалби ва онгига мустақиллик, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат, миллий ўзликни англаш ғояларини янада чуқур сингдириш, радикализм ва экстремизмдек ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, жамиятнинг муттасил ортиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказишга қаратилган маърифий ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бадиий ижод, шу жумладан, театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, халқимиз тарихи ва бугунги ҳаётининг энг ёрқин саҳифаларини, мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга, айниқса, ижодкор ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият муассасалари, жумладан, театрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари ҳамда бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, маънавий етук, интеллектуал баркамол ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишида ушбу муассасалар имкониятларидан янада тўлиқ фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар билан фаолиятнинг асосий вазифалари ҳамда йўналишларини, маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда, маданият ва ижодий муассасалар ишининг самарадорлигини таъминлашда мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида такомиллаштириш, моддий рағбатлантириш, бунда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, илғор халқаро тажрибадан фойдаланиш, маданий-маърифий муассасалар ва таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг маданий меросини, ижодий жамоалари ва муаллифлари асарларини, жумладан, конференциялар ва кўргазмалар, маданий тадбирлар ва анжуманлар ўтказиш йўли билан чет элларда кенг тарғиб қилиш, маданият соҳасига хорижий инвестициялар ва грантлар жалб этиш, шунингдек, маданият соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) маданият ва санъат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, унда иштирок этувчи давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мазкур соҳаларда қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият тизими фаолиятини ташкил этиш ва яхшилаш масалаларида давлат бошқарувини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона давлат сиёсатининг асосий йўналишларига, шу жумладан, маданият тизимини янада ривожлантиришни назарда тутувчи давлат дастурларини ва бошқа дастурларни, шунингдек, уларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишга доир таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади ва ҳимоя қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг маданият ва санъат соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш мониторингини юритади, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишига қаратилган зарур тадбирларни ишлаб чиқади ва (ёки) чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг тарқатилишини таъминлайди, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижрочиларга етказилиши ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишига доир ишларни бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлар билан биргаликда ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш учун ўз ходимларини тайёрлашни, қайта тайёрлашни ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган тартибда юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларни ривожлантириш истиқболларини прогнозлаштиради, давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик тизими мутахассисларига қўйиладиган малака талаблари бажарилиши устидан идоравий назоратни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик тизимидаги таълим муассасалари фаолиятига методик раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот технологияларини ва молиявий назоратнинг эътироф этилган халқаро стандартларини жорий этиш йўли билан ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларда бюджет қонунчилиги бузилиши профилактикаси ва унинг олдини олишга қаратилган молиявий назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожланиш тенденциялари ва истиқболларини белгилайди, маданият соҳасининг ҳолатини қиёсий таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик тизимидаги таълим муассасалари тармоғи фаолият кўрсатишининг таълим билан боғлиқ ва ижтимоий самарадорлигини таҳлил қилади, уни мақбуллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
драматик, мусиқали, мусиқали-драматик асарлар, тасвирий ва амалий санъат ва ҳайкалтарошлик асарлари яратишга давлат буюртмаларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, маданият ва санъат соҳасига тааллуқли дастурий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди, уларнинг тўғри бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, санъат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбатлантириш, уни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқа органлари билан биргаликда маданият ва санъат арбобларини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг кенг қатламлари орасида маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда мамлакатнинг давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, санъат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбатлантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча мавжуд давлат маданият ташкилотларини хатловдан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочилар жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмаслиги чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилишини ва уларнинг таълим муассасаларига тўлиқ етказилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат соҳасидаги улкан ютуқлар учун мукофотлар таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
журналлар, бланкалар, ўқув-методик комплекслар, бюллетенлар нашр этилишини ва Вазирлик тизими фаолиятига тааллуқли бўлган ўқув қўлланмалари эълон қилинишини, шунингдек, Вазирликнинг веб-сайти ишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар қалби ва онгига мустақиллик, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат, миллий ўзликни англаш ғояларини янада чуқур сингдириш, радикализм ва экстремизмдек ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, жамиятнинг муттасил ортиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказишга қаратилган маърифий ишларни амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида миллий истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни янада кучайтиришда театр санъатининг ролини ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
композитор, бастакор ва созандалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ҳаваскорлар орасидан истеъдодли ижрочиларни аниқлаш мақсадида турли даражадаги кўрик-танловларни ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
анъанавий мусиқа жанрларини янги шарт-шароитларда такомиллаштириш мақсадида «устоз-шогирд» анъанасини янада ривожлантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ва жаҳон композиторлари ижодиётини инсоният интеллектуал хазинаси сифатида халқ орасида кенг тарғиб қилиш, замонавий руҳда юксак бадиий асарлар яратишни рағбатлантиради, катта мусиқий асарлар, жумладан, опера, симфония, концерт ва оратория каби мумтоз жанрларни ривожлантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«устоз ва шогирд» анъанаси асосида миллий рақс соҳасидаги етук рақс усталари, истеъдодли ва юқори малакали ижрочиларнинг рақс мактабларини яратиш, уларнинг услубларини тиклаш ва ривожлантириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда миллий рақс ва хореография санъатини бадиий жиҳатдан ривожлантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авлоддан авлодга ноёб мерос сифатида ўтиб келаётган жозибали рақс намуналарини тўплаш ва бойитишни амалга оширади, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгига бу бебаҳо бойликларга чуқур ҳурмат ва ҳавас туйғуларини сингдиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ усталарининг ўзига хос услуби ва мактабини давом эттиришда, атоқли маданият ва санъат арбоблари билан тажриба алмашишда «устоз-шогирд» анъанасидан самарали фойдаланишни таъминлайди, шунингдек, ижодий устахоналар фаолиятини кучайтиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ амалий санъати анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади, халқ ҳунармандчилигини қўллаб-қувватлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юртимиз ва хорижда кенг кўламдаги кўргазмалар ташкил этиш орқали миллий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюк рассомлар, халқ усталари ва рассомлари, санъат арбоблари ва истеъдодли ёш ижодкорларнинг сара асарларини оммалаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият марказларида халқ бадиий ҳаваскорлик ва ижрочилик санъатини ривожлантиришга, уларнинг шакл ва усулларини такомиллаштиришга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда маданий-маърифий фаолиятнинг самарали усулларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, илғор тажрибаларни умумлаштиришга ва тарғиб қилишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) бадиий ижод, шу жумладан, театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, халқимиз тарихи ва бугунги ҳаётининг энг ёрқин саҳифаларини, мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга, айниқса, ижодкор ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданиятшунослик, театршунослик, санъатшунослик, мусиқашуносликни ва ушбу соҳадаги бошқа илмий йўналишларни ривожлантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини ривожлантиришни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини, унинг ҳозирги ҳаётини, мустақил ривожланиш тажрибасини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга ҳар томонлама ёрдам беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарихий шахслар, замонамиз қаҳрамонлари образларини яратиш, театр асарларининг ғоявий-бадиий даражасини кўтариш, халқаро майдондаги рақобатбардошлигини ошириш, театр танқидчилигини кучайтириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш композиторлар, бастакорлар, мусиқашунослар ва ижрочиларнинг ижод билан самарали шуғулланишлари учун барча имконият ва шароитларни кенгайтиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий рақс санъатининг ноёб меросини, шу жумладан, миллий қадриятларни акс эттирувчи саҳна либосларини сақлаб қолиш, тиклаш ва янгиларини яратиш ишларини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги рақс йўналишларини асраш ва авайлаш чораларини кўради, халқимизга эстетик завқ бағишловчи замонавий ўзбек рақс мактабини яратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъдодли эстрада хонандаларини аниқлаш ва уларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий рақс санъатининг ривожланиш босқичларини илмий жиҳатдан чуқур ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва халқ ҳунармандчилиги соҳаларида истеъдодли ижодкорларни барвақт аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ижодкорларнинг бадиий салоҳиятини ошириш тизимини такомиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши билан биргаликда республика концерт саройлари, концерт заллари ва стадионларида ўтказиладиган маданий-маърифий ҳамда концерт тадбирларининг тематик, репертуар режалари ва дастурларини такомиллаштиришга доир ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элларда ўқиётган ва самарали ижодий фаолият кўрсатаётган ижодкор ёшларнинг республикада ўтказиладиган кўриклар, танловлар ҳамда фестивалларда қатнашишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтидорли ёшлар ва санъат арбобларининг ижодий сафарларини ташкил қилишни ҳамда уларнинг халқаро кўламда ва республика миқёсида маданият ва санъат соҳасида ўтказиладиган кўриклар, танловлар, фестивалларда ва бошқа анжуманларда иштирок этишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик тизимига кирувчи маданият ташкилотларининг жамоалари ва яккахон ижрочиларининг гастроль-концерт фаолиятини, шу жумладан, чет эллардаги гастроль-концерт фаолиятини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) маданият муассасалари, жумладан, театрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари ҳамда бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, маънавий етук, интеллектуал баркамол ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишида ушбу муассасалар имкониятларидан янада тўлиқ фойдаланиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалаларига умумий раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъмирлаш-тиклаш, қурилиш ишларини, шунингдек, Вазирлик, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ишларни, Вазирлик, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар бинолари ва иншоотларининг жорий иш ҳолатини сақлашни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг эҳтиёжларини аниқлайди ва ҳар йили уларни жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) дастурларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда замонавий ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларни қуриш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларига киритилган маданият объектларида ҳар йили олиб бориладиган қурилиш-таъмирлаш ишларининг тизимли мониторингини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замон талаблари ва халқаро стандартларга мос янги кўнгилочар марказлар, маданият ва истироҳат боғларини барпо этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий маданият ва санъат муассасаларини жаҳон маданий маконига пухта интеграция қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизнинг ижобий қиёфасини шакллантиришда бой тарихий-маданий меросдан ҳамда маданият ва санъатнинг замонавий йўналишларидан самарали ва тўлиқ фойдаланиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият соҳасидаги муаммоларни аниқлаш бўйича жамоатчилик фикри ўрганилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жумладан, маҳаллий ҳокимият идоралари, жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар билан фаолиятнинг асосий вазифалари ҳамда йўналишларини, маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда, маданият ва ижодий муассасалар ишининг самарадорлигини таъминлашда мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий пьесалар, миллий мумтоз, жаҳон классик асарлари асосида театрларнинг узоқ муддатли репертуарини шакллантиради, театрларнинг маҳаллий ва хорижий давлатлардаги гастроль фаолиятини тизимли амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авлоддан авлодга ўтиб келаётган миллий мусиқа меросимизни асраб-авайлаш, янги шароитларда ривожлантириш ва улардан халқимизни баҳраманд қилиш учун кенг имкониятлар яратиш ишларини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий қадриятлар асосида эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантиради ва тарғиботини кучайтиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг маданий эҳтиёжларини қаноатлантиришга, ёшларни юқори савиядаги миллий эстрада қўшиқлари намуналари асосида тарбиялашга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирлар, концертлар ва гастролларни тизимли ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мусиқа ва санъат мактабларида «устоз-шогирд» анъаналарини ривожлантиради ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокида ижодий учрашувлар ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижодий бирлашмалар, жамоалар ва яккахон ижрочиларнинг фаолияти, репертуарлари ва сценарийларининг ғоявий ва бадиий савиясини ошириш ишларини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номоддий маданий меросни ҳар томонлама муҳофаза қилиш, кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда унинг намуналарини аниқлаш, рўйхатларга киритиш, рақамлаштириш, тарғиб қилиш ва сақлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва истироҳат боғлари ҳамда маданият марказларининг моддий-техник базасини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва истироҳат боғларининг қиёфасини тубдан қайта кўриб чиқиш, уларда халқ сайилларини доимий ўтказиш тизимини яратиш, аттракцион ва ўйин қурилмаларнинг маданият ва истироҳат боғларининг табиий ва ландшафт хусусиятларига мослигини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданиятнинг турли йўналишлари бўйича туризмнинг имкониятларини кенгайтиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиб туризмни ривожлантириш борасидаги лойиҳалар доирасида муҳим ўрин тутадиган янги маданий сайёҳлик йўналишларини яратиш ва ривожлантириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат соҳасида миллий брендларни яратишга ва уларнинг халқаро туризм бозорларига кириб боришига комплекс ёндашади, шунингдек, маданият соҳасида халқаро танлов ва фестиваллар ўтказишни қўллаб-қувватлаш ишларини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон илмий-техника тараққиёти ютуқларини, хорижий мамлакатларда маданият ва санъатни ривожлантиришнинг илғор тажрибасини умумлаштиради ва ушбу ютуқларнинг соҳада жорий этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган шахслар учун махсус ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш, уларнинг муқобил шаклдаги ўқув материалларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш орқали билим савиясини оширишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан биргаликда маданият ва санъат соҳасида илмий тадқиқотлар ривожланишига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар олиб борилишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида такомиллаштириш, моддий рағбатлантириш, бунда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, илғор халқаро тажрибадан фойдаланиш, маданий-маърифий муассасалар ва таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларни малакали кадрлар билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш борасида маданият ва санъат соҳасида таклифларни шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-методик материалларни ишлаб чиқишга, педагогик технологияларни Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнига истиқболли жорий этишга таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини, педагогик жамоатчиликни жалб этиш бўйича фаолиятни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият соҳасида мутахассисларни маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича касб маҳорати танловлари ўтказади, тегишли чора-тадбирларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим, илмий-тадқиқот, хорижий ва халқаро ташкилотлар иштирокида узоқ муддатли дастурлар, лойиҳалар, режаларни ишлаб чиқади, уларни бажариш бўйича асосий талабларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг маданий савиясини оширишга интилишини рағбатлантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини миллий, жаҳон маданияти ва санъатининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик тизими кадрлари малакасини оширишни, уларни қайта тайёрлашни, тажриба орттиришларини ва аттестациядан ўтказишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарсларини ўтиш учун республика ва хорижий мамлакатларнинг таниқли ижрочиларини ҳамда маданият ва санъат арбобларини, етук педагог-мутахассисларини таклиф қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат бўйича ўқув дастурлари, қўлланмалар ва бошқа илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқишда иштирок этади, шунингдек, уларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳада профессионал малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, педагог кадрларнинг салоҳиятини ошириш тизимини такомиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим муассасаларида бошланғич мусиқа тушунчаларини шакллантирувчи (фольклор мусиқа, академик мумтоз мусиқа, эстрада мусиқаси) махсус адабиётлар яратилишини таъминлайди ва болалар ижро репертуарини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳадаги бошланғич, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида таълимнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш ҳамда таълим сифатини ошириш чораларини кўради, унинг пировардида истеъдодли ижодкорларни етиштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳада илмий тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий натижаларни амалиётга жорий этиш ҳамда санъат аҳлининг меҳнат ва ижод шароитини яхшилаш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳоннинг машҳур маданият ва санъат муассасалари билан тажриба алмашиш ва малака ошириш тизимини кенгайтиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий ва миллий анъанавий таълим тизимининг энг яхши ютуқларидан, шунингдек, соҳада таълимни ривожлантиришга асосланган технологиялардан кенг фойдаланиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришда ва уларни ахборот билан таъминлашда, маслаҳат бериш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ҳамда бошқа ёрдам турларини кўрсатишда уларга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг маданий меросини, мамлакатимиз ижодий жамоалари ва муаллифлари асарларини, жумладан, конференциялар ва кўргазмалар, маданий тадбирлар ва анжуманлар ўтказиш йўли билан чет элларда кенг тарғиб қилиш, маданият соҳасига хорижий инвестициялар ва грантлар жалб этиш, шунингдек, маданият соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият тизимида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва унинг самарадорлигини оширишга кўмаклашади, маданият масалалари бўйича хорижий ва халқаро ташкилотлар билан алоқалар ва ҳамкорлик ўрнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик бўйича халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ва хорижий мамлакатларда профессионал санъат ва ҳаваскорлик санъати фестиваллари, кўрик-танловлар, шунингдек, кўргазмалар ўтказилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижодий жамоалар, маданият ва санъат мутахассисларини, арбобларини уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, халқаро танловлар, фестивалларда ва чет эллардаги бошқа тадбирларда қатнашишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий кино маҳсулотларини кенг тарғиб қилишга ва уларнинг халқаро кинофестивалларда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарихий ҳақиқат ва реал воқеликни ёрқин акс эттирувчи ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар яратиш тизимини такомиллаштиришда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кино муассасаларининг моддий-техника базасини замон талаблари асосида мустаҳкамлаш ва жиҳозлашга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро маданий алоқаларини йўлга қўяди ва ривожлантиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Вазирлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият тизими стратегик ривожланишини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий маданият органларида ва Вазирликка идоравий мансуб ташкилотларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик тизимида ички аудит ва молиявий назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий маданият органларида ва идоравий мансуб ташкилотларда кадрлар билан таъминлашни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларни ривожлантиришга кўмаклашиш, уларни ривожлантириш концепциялари ва истиқболларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш ва маданият тизимида қурилиш объектлари сифати мониторингини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий маданият органларида ва идоравий мансуб ташкилотларда қурилиш, реконструкция, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирликнинг марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилиши устидан мунтазам назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири (кейинги ўринларда — Вазир) ва унинг ўринбосарларининг буйруқлари ва фармойишлари амалга оширилишини ўз ваколатлари доирасида ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик томонидан Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти мониторинги олиб борилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий фаолият соҳасини ривожлантириш мақсадида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида маданий фаолият соҳасидаги тенденциялар тўғрисида Вазирлик раҳбарияти учун ахборотни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий фаолият соҳасидаги масалалар бўйича тадбиркорлик субъектларига ахборот, методик, ташкилий ва маслаҳат ёрдамини беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар билан шуғулланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини назорат қилади ва таҳлил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда ўзига юкланган вазифалар самарали бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий фаолият соҳасига давлат-хусусий шерикликни жорий этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат маданият ва санъат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради ва методик ишларни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб таълим муассасаларда таълим ва тарбия сифати мониторингини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бюджетидан молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотларда молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик, ҳудудий маданият органлари, идоравий мансуб ташкилотларда ички аудит ва молиявий назоратни ташкил этади ҳамда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий маданият органлари, идоравий мансуб ташкилотларни моддий-техник таъминлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий маданият органлари, идоравий мансуб ташкилотларнинг бинолари ва иншоотларидан жорий фойдаланиш бўйича ишлар мониторингини олиб боради ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестициялар жалб этилишини ва халқаро ҳамкорликни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура ҳудудий органлари, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар) билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий фаолият соҳасида қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) маданият бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) маданият бўлимларида, давлат маданият ташкилотларида ички аудит ва молиявий назоратни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш бўйича амалий чоралар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат маданият ташкилотларида замонавий хавфсизликни таъминлаш воситалари ва инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича тадбирларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат маданият ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва улар инфратузилмасини ривожлантириш масалалари борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари рейтингини тузишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат маданият ташкилотлари ходимлари касбий фаолиятига боғлиқ бўлмаган турли хил ишларга жалб қилинишига қатъиян йўл қўйилмаслигини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари ва уларнинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) маданият бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, Вазирликнинг буйруқлари бажарилиши устидан мунтазам назорат қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) маданият бўлимлари томонидан киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида қайта ишланишини, уларнинг иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) маданият бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят даражасидаги бюджетдан молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотлар харажатларини молиялаштиришни, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларни моддий-техник жиҳатдан таъминлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларнинг бинолари ва иншоотларини жорий таъмирлаш ишлари мониторингини олиб боради ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатига тегишли ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Туман (шаҳар) маданият бўлимларининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қуйидагилар туман (шаҳар) маданият бўлимларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан давлат маданият ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат маданият ташкилотларида маданий фаолият соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат маданият ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Туман (шаҳар) маданият бўлимлари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) маданият бўлимлари ва уларнинг раҳбариятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари ва Вазирликнинг буйруқлари бажарилишини мунтазам назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) маданият бўлимлари томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида қайта ишланишини, уларнинг иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) маданият ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) даражасидаги бюджетдан молиялаштириладиган давлат маданият ташкилотлари харажатларини молиялаштиришни, уларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ташкилотларида давлат талаблари бажарилиши мониторингини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат маданият ташкилотларини моддий-техник таъминлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат маданият ташкилотларининг бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш ишлари мониторингини олиб боради ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) маданият бўлимлари ваколатига тегишли бўлган ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Вазирлик ва унинг ҳудудий маданият органларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул асосда олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотларнинг давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига белгиланган тартибда ўз ташкилий тузилмаси доирасида, беғараз фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий маданият органлари, идоравий мансуб ташкилотларда ички назорат, коррупцион ҳуқуқбузарликлар ва бошқа қонунга зид ҳаракатлар, шунингдек, Вазирлик тизими ходимлари томонидан касбий ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат маданият ташкилотлари фаолиятига асоссиз аралашувга, маданият ходимларининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлашга, фаолиятига тўсқинлик қилишнинг ҳар қандай шаклларига, маданият ходимларининг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик бўйича қонунчиликда белгиланган чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ҳудудий маданият органларининг ва бошқа идоравий мансуб ташкилотларнинг тузилмаларини ҳамда устав (низом)ларини тасдиқлаш, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу тузилмалар ҳамда Вазирлик марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, лойиҳа институтлари, илмий ва олий таълим муассасалари, етакчи халқаро ва хорижий ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек, уларнинг маданият соҳасидаги экспертларини Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига консультантлар сифатида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малакали маҳаллий ва хорижий мутахассислар, чет элда фаолият олиб бораётган ватандошларни ишга қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ва унинг тизимини молиялаштиришга зарур сарф-харажатлар бўйича таклифларни шакллантириш, шунингдек, зарурат бўлганда, хорижий кредитлар, грантлар ва бошқа маблағларни жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик, унинг идоравий мансуб ташкилотлари ва ҳудудий маданият органларининг кўчмас мулки ва бошқа турдаги мулкларини самарали бошқаришни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар тузиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ва унга идоравий мансуб ташкилотларнинг давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига белгиланган тартибда бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
(19-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, зарур ҳолларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда қарорлар ва бошқа ҳужжатларни биргаликда қабул қилиш;
(19-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ва ҳудудий маданият органлари ходимларини улар томонидан тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик фаолиятини кенг ёритиш мақсадида ижтимоий тармоқларда расмий веб-сайтлар, шунингдек, саҳифалар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳайъат мажлисларида Вазирлик тизими раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданий фаолият тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг Вазирлик тизимидаги ташкилотлар томонидан ижро этилиши юзасидан уларнинг фаолиятини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик тизимини ривожлантириш билан боғлиқ долзарб ва истиқболли муаммоларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноширлик фаолиятини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Вазирлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, маданият соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқлар амалга оширилишининг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият соҳасини ривожлантириш, шунингдек, маданият соҳасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик марказий аппарати ва унинг тизими учун давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши юзасидан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Вазирлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган маданият масалалари бўйича материаллар ва маълумотларни Вазирликнинг ҳудудий маданият органларидан ва идоравий мансуб ташкилотлардан сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликда кўриб чиқиладиган маданият соҳасига оид масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларидан ўзлари томонидан киритилган маданият бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлашни талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни қайта ишлаш учун қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига тезликда ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Вазирликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан топшириқлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият соҳасида давлат дастурлари ва инвестиция дастурлари бажарилиши бўйича ҳудудий маданият органлари, идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўрганиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турли тадбирларни ташкил этиш бўйича тизимидаги ташкилотларни буюртмачи этиб белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимидаги ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ва филиалларини сақлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, қуриш ва таъмирлаш, ходимларни моддий рағбатлантириб бориш ҳамда турли тадбирлар ва фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни молиялаштириш;
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарорига асосан саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Вазирликнинг буйруқлари Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Вазирликнинг марказий аппарати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик томонидан кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган қарорлар, буйруқларнинг тайёрланиши сифати ва экспертизадан ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданиятни ривожлантириш, шу жумладан, ҳудудларда маданиятни ривожлантириш ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан амалга оширилиши ташкил этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик марказий аппарати ва унинг тизими учун давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши юзасидан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
(3-параграф номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларига уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳудудий маданият органларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият соҳасининг энг муҳим муаммоларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича ҳудудий даражада идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат дастурлари ва инвестиция дастурлари бажарилиши бўйича туман (шаҳар) маданият бўлимлари фаолиятини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) маданият бўлимлари фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш ва уларга раҳбарлик қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмаларининг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
(23-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(23-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари:
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ҳудудий органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликка киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Вазирликнинг ҳудудий органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг амалга оширилиши сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманларда (шаҳарларда) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида маданият соҳасини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ривожлантиришга доир таклифларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ҳудудий маданият органлари ва унинг тизими учун давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши юзасидан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Туман (шаҳар) маданият бўлимларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Туман (шаҳар) маданият бўлимлари уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари туман (шаҳар) бўлинмаларидан, маданият ташкилотларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат дастурларини ва инвестиция дастурларини амалга ошириш бўйича давлат маданият ташкилотлари фаолиятини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат маданият ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга раҳбарлик қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш ҳуқуқига эга.
(25-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) маданият бўлимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Туман (шаҳар) маданият бўлимлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) маданият бўлимларига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, туман (шаҳар) маданият бўлимлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият соҳасида долзарб муаммоларни, шунингдек, туманни (шаҳарни) ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият масалаларига доир таклифларни тайёрлаш ва маданият масалалари юзасидан туманни (шаҳарни) ривожлантириш дастурига киритиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманларда (шаҳарларда) маданият соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлим ва Вазирлик тизимидаги ташкилотлар учун давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши юзасидан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Вазирлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Қуйидагилар Вазирнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Вазирликнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Вазирлик, унинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ маданият соҳасида прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) маданият масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) Вазирлик тизимини ривожлантириш стратегиясидан келиб чиқиб Вазирлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига,«Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ ҳудудий маданият органлари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) Вазирлик тизими мутахассисларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти (кейинги ўринларда — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти) талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқилиши, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Вазирликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, коррупцияга қарши, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) Вазирлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) ўз ўринбосарлари ва ҳудудий маданият органлари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда — Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари) талабларига риоя этилишини таъминлаш;
(27-банднинг 20-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22) Вазирлик ва унинг ҳудудий маданият органлари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар ва давлат маданият ташкилотлари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали маданият соҳасида давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27) ҳудудий маданият органлари ва бошқа идоравий мансуб ташкилотлар тузилмаларини тасдиқлаш, унда уларнинг бошқарув ходимларининг чекланган сонини назарда тутиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28) Вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий маданият органлари тўғрисидаги низомни, Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29) Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий маданият органлари, идоравий мансуб ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмалари ва штатлар жадвалига ажратилган маблағлар доирасида ҳамда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ходимларнинг чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
(27-банднинг 29-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30) Вазирлик марказий аппарати ходимларини, ҳудудий маданият органлари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31) Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий маданият органлари, идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32) Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Вазир бошқа функционал вазифаларга эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Қуйидагилар вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) Вазирлик ҳайъати, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Вазир томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирнинг топшириғига биноан иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, коррупцияга қарши, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) маданият соҳасига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, маданият соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) маданият соҳасида давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирга киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита умумий раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) тегишли таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда таркибий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазир ва (ёки) ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбариятининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, коррупцияга қарши, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимлари ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Вазирлик буйруқлари билан уларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
(30-банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ҳудудий маданият органлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) маданият соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий маданият органларининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик ҳудудий маданият органлари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) Вазирлик ҳудудий маданият органларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий маданият органлари кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) Вазир номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий маданият органларига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) ҳудудий маданият органлари ходимларини, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) ҳудудий маданият органлари ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали ҳудудий маданият органлари тизимида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий маданият органлари томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) ҳудудий маданият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) ҳудудий маданият органлари фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, маданият соҳасида давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ва ҳудудий маданият органлари таркибига кирадиган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) ҳудудий маданият органлари ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирликка киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Қуйидагилар туман (шаҳар) маданият бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) туман (шаҳар) бўлинмасига раҳбарлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) фаолиятнинг айрим йўналишлари бўйича ходимлар ўртасида функционал вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) давлат маданият ташкилотлари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари раҳбарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
(31-банднинг 6-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) маданият соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) туман (шаҳар) бўлинмасида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари раҳбарларига, уларнинг ўринбосарларига таклифлар киритиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, туман (шаҳар) бўлинмасида кадрлар захирасини шакллантириш;
(31-банднинг 8-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, туманларда (шаҳарларда) туман (шаҳар) маданият бўлимлари ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали туман (шаҳар) маданият бўлимларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) туман (шаҳар) маданият бўлимлари ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Вазирлик раҳбарларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Вазир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ушбу Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Вазир ўринбосарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Вазирлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари раҳбарлари:
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ҳудудий маданият органларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
(35-банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Туман (шаҳар) маданият бўлимлари раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) туман (шаҳар) маданият бўлимларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган туман (шаҳар) маданият бўлимларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Вазирлик раҳбарияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Вазир ўз мақомига кўра Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Вазирнинг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, икки нафар биринчи ўринбосари бўлади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Вазирнинг биринчи ўринбосарлари ва бошқа ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса вазирнинг тегишли буйруғига асосан бошқа ўринбосар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш — Вазир билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш — вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Вазир томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиқлари томонидан амалга оширилади.
(42-банд 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Вазир Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тартибини белгилайди.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Вазир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Вазирлик ҳудудий бошқармалари ва тизимдаги идоравий мансуб ташкилотлар тузилмаларини уларнинг бошқарув ходимларининг чекланган сонини назарда тутган ҳолда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий маданият органлари тўғрисидаги низомларни, Вазирлик тизимидаги идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий маданият органлари, идоравий мансуб ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмалари ва штатлар жадвалига ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва тизимдаги идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва тизимдаги идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) топшириқларни ҳудудий маданият органларига ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Вазирликнинг ҳудудий маданият органларига ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар иштирокини ташкил этади, маданият соҳасида қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Вазирлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида маълумот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) маданият соҳасида қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирликнинг марказий аппаратига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) маданият соҳасидаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган таклифларни Вазирликнинг марказий аппаратига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий маданият органлари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита Вазир томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Вазирликнинг бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ўз ваколати доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Вазирлик фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари, Рақамлаштириш ва ижтимоий ривожланиш масалалари бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан мутасаддилик қилинади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Вазирлик ҳайъати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), Вазир ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи Вазирлик таркибий бўлинмалари тизим ташкилотлари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрган ҳолда ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда маданиятнинг долзарб масалалари муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик марказий аппаратига ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат Вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Вазир юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини маълум қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва усули қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Вазирликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан, вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан, хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш, моддий-техник таъминлаш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш (иш ҳақи, мукофот пуллари, устамалар ва бошқа пул мукофотлари тўлаш) манбалари ҳисобланади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, моддий ёрдам, устама ва рағбатлантириш тўловларидан ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Вазир томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Вазирликнинг Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот бериши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Вазир Вазирликнинг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ҳисобот беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг масъул ўринбосари Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб боради, шунингдек жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганади, Вазирлик тизимидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 сентябрдаги 558-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 15 мартдаги 141-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 1 ноябрдаги 886-сон қарорига 4-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 8 мартдаги 199-сон қарорига илованинг 3-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2020 йил 16 апрелдаги 234-сон қарорига илованинг 3-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 8 январдаги 7-сон қарорига илованинг 5-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2021 й., 09/21/558/0854-сон; 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон; 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)