26.06.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2036-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 26.06.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2036-3
Date of entry into force
26.06.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

«Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 26 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2036-3]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги, 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 104, 41-сон «Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2036, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 494-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2021 йил 25 июнь,

39-сон

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бошлиғи Д. РАХИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 25 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 25 июндаги 39 ва 29-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Номи ва 1-банддаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) номидаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбошидаги «ёки терроризмни молиялаштириш» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн учинчи хатбошидаги «ва терроризмни молиялаштириш» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш — пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишини олдини олишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхат — махсус ваколатли давлат органи томонидан терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцияларни тўхтатиб туриш — мижознинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида, шу жумладан ҳарбий тузилмаларида, ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари (шу жумладан собиқ);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар — юқори мансабдор шахсларга ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ташкилот фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва камайтириш;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги «ёки терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларни шахсини ўрганиш бўйича мумкин бўлган чораларни кўриш ва операцияларни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларнинг манбасини аниқлаш;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги «Департаментга» деган сўз «махсус ваколатли давлат органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги олтинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ваколатли давлат органининг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги кўрсатмаларини ўз вақтида ижро этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатга киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн биринчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбошидаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн учинчи хатбошидаги «ва (ёки) терроризмни молиялаштириш» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ташкилот фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 4-банддаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 5-банддаги «ва (ёки) терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмаларидан улар жойлашган мамлакатлар қонун ҳужжатларида тегишли чоралар тақиқланганлиги мавжудлиги сабабли, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, бош офисга ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдир. Ўз навбатида, ташкилот бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги деб юритилади) ва махсус ваколатли давлат органига хабар бериши;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «ва (ёки) терроризмни молиялаштириш» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 5-2-банддаги, 6-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Ташкилот ҳар йили 10 январга қадар Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига ташкилотдаги масъул шахсларнинг рўйхатини тақдим этади ва бу рўйхатдаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида хабардор этилишини таъминлайди. Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ҳар йили 20 январга қадар ташкилотлардан олинган рўйхатларни махсус ваколатли давлат органига беради ва бу рўйхатлардаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида хабардор этилишини таъминлайди.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи ва бешинчи хатбошилардаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган мижозларнинг шубҳали операциялари тўғрисидаги хабарларни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида юборилишини, шунингдек, махсус ваколатли давлат органининг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда мониторинг ва назорат ўтказилиш давомида ташкилот фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича мониторингни амалга оширади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бенефициар мулкдорларни идентификациялаш ва уларнинг шахсини текшириш бўйича мавжуд бўлган чораларни амалга ошириш;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошидаги «Департаментга» деган сўз «махсус ваколатли давлат органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«махсус ваколатли давлат органининг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича ўқув тадбирларида қатнашиш ва ўқув тадбирларида олинган маълумотларни ташкилот ходимларига етказиш;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи хатбошидаги «ва терроризмни молиялаштириш» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) қуйидаги мазмундаги 111-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«111. Масъул шахс лавозимига тайинланган шахс Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчилигини ҳамда халқаро стандартларни билиши лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) 12-банддаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«13. Масъул шахсни ўқитиш ва малакасини ошириш махсус ваколатли давлат органи томонидан Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда ўтказилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошилардаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) 14-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«15. Ташкилот ҳар йили 1 февралга қадар Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига ўзининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) қуйидаги мазмундаги 151-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«151. Ташкилотлар мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагилар акс этган ички қоидаларни ишлаб чиқишлари лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, камайтириш ва ҳужжатлаштиришга доир чораларни амалга ошириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларни ва уларнинг бенефициар мулкдорларини лозим даражада текшириш, шунингдек мижозлар операцияларининг мунтазам назоратини амалга ошириш қоидалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ахборотни расмийлаштириш ва унинг махфийлигини таъминлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шубҳали операцияларни аниқлаш тартиби, шунингдек бундай операциялар тўғрисидаги хабарларни тайёрлаш ва махсус ваколатли давлат органига юбориш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини аниқлаш ҳамда ушбу операцияларни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш (юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно) ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни тайёрлаш ва ўқитишга қўйиладиган малака талаблари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чоралар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш ҳамда бундай шахслар томонидан ўтказиладиган операцияларни мониторинг қилиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ваколатли давлат органининг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги кўрсатмаларини ўз вақтида ижро этиш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган мижозларнинг ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш ҳамда бундай мижозлар операцияларини мониторинг қилиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қоидалар.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақи» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошидаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбошидаги «ёки терроризмни молиялаштириш» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) 161-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агар мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш имкони бўлмаса, ташкилот мижознинг раҳбарини идентификациялаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилот мижозни лозим даражада текшириш бўйича мазкур бандда кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларга нисбатан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чораларни кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина ташкилот раҳбари (ўринбосари) рухсати билан киришиш (ёки давом эттириш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалий иш муносабатларини мониторинг қилиб боришлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, ташкилот мижоз билан иш муносабатларига киришни рад этиши ва (ёки) мавжудларини тўхтатиши, шунингдек махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида хабар юбориши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлган мижозга мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкин бўлган ҳолларда, ушбу мижозга нисбатан мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) 162-банддаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22) 20-банднинг биринчи хатбошисидаги «паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат» деган сўзлар «паспорт, идентификация ID-картаси ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) қуйидаги мазмундаги 211-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ташкилот мижоз — юридик шахсни янада батафсил ўрганиш мақсадида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг таъсисчилари (жамият акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлари, иштирокчилари) таркибига, мижознинг устав фонди (капитали)нинг 10 фоиздан ортиқ улушига эгалик қилаётган шахсларни аниқлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз бошқаруви органлари тузилмасига ва уларнинг ваколатларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз устав фонди (капитали)нинг рўйхатга олинган миқдорига.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24) 221-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«22-1. Мижоз ва (ёки) мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда ташкилот олинган маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органи томонидан шакллантириладиган ва ташкилотга тақдим қилинадиган Рўйхат ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати билан солиштириб чиқиши шарт.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «паспорт маълумотларига мувофиқ» деган сўзлар «паспорт ёки идентификация ID-карта маълумотларига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбошидаги «Департаментга» деган сўз «махсус ваколатли давлат органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «ёки терроризмни молиялаштириш» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «Департаментга» деган сўз «махсус ваколатли давлат органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Рўйхатга киритилган шахслар ёки Рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги шахслар, Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори бўлган ёки уни назорат қилувчи шахслар;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28) 234-банднинг биринчи хатбошисидаги «ва терроризмни молиялаштириш» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29) қуйидаги мазмундаги 235-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«235. Ташкилотнинг чет элдаги алоҳида бўлинмалари (мавжуд бўлганда) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим, мазкур талаблар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг талабларидан фарқ қилган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартларни қўллаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилот ўзининг чет элдаги бўлинмаларидан улар жойлашган мамлакат қонунчилигидаги тақиқлар туфайли жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни кўриш имконияти бўлмаган тақдирда, ташкилотларнинг бош офисига ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдирлар. Ўз навбатида ташкилот бу ҳақда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига ва махсус ваколатли давлат органига хабар бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни ўрганишни, таҳлил қилишни ва аниқлашни ўз фаолиятида тизимли равишда, йилига камида бир марта амалга ошириши, ўрганиш натижаларини ҳужжатлар билан қайд этиши шарт.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўртинчи, ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилардаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўққизинчи хатбошидаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31) 26 ва 261-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатиб турилади ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ишга солмай тўхтатиб қўйилади ва махсус ваколатли давлат органига хабар қилинади, агарда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агарда операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операция қатнашчиси — юридик шахс Рўйхатга киритилган шахснинг мулкида ёки назорат остида бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Операцияни тўхтатиш ва тиклашни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб қўйилган, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
261. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция ҳам махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32) 27-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 28 ва 30-бандлардаги, 31-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 331-банддаги «Департаментга» деган сўз «махсус ваколатли давлат органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33) қуйидаги мазмундаги 301-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«301. Ички қоидалар билан гумонли ва шубҳали операцияларни қўшимча мезонлари ва аломатлари белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотлар махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий характерга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида гумонли ва шубҳали операцияларни дастлабки аниқлаш индикаторлари тизимини йўлга қўйишлари мумкин.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34) 33-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«33. Ташкилот жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотга кириш имкониятини чеклайди, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайди ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар берилганлиги тўғрисида маълум қилиш ҳуқуқига эга эмас.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35) қуйидаги мазмундаги 333-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«333. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, бироқ мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги ташкилот томонидан юқори баҳоланганда йилига камида бир маротаба, бошқа ҳолларда икки йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36) 34-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«34. Ташкилот томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37) қуйидаги мазмундаги 341-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«341. Ташкилотлар ички ва ташқи вазиятларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, ташкилотнинг ички назорат тизимини доимий равишда мониторинг қилади ва самарадорлигини баҳолаб боради, шунингдек самарали ишлашини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотида ички аудит хизмати мавжуд бўлганда, ички назорат тизимининг фаолияти самарадорлигини мониторинги ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38) 35-банддаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2036-3/0601-сон)