22.09.2020 йилдаги ПФ-6065-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 22.09.2020 йилдаги ПФ-6065-сон
Date of entry into force
23.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]

Мамлакатимизда ахборот тизимини жадал ривожлантириш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, турли ахборот тизимларида ва масофавий хизмат кўрсатишда шахсни идентификациялашнинг ягона механизмини жорий этиш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4079-сон қарори билан республиканинг мавжуд биометрик паспорт тизими инфратузилмаси негизида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти ўрнига 2021 йилдан бошлаб идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кенг жамоатчилик фикрларини ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идентификация ID-карталарини олиш ва алмаштириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўз ихтиёрига кўра хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига ҳамда давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши учун имкониятни яратиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идентификация ID-карталарини олиш учун Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган манзилдаги ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига ҳамда давлат хизматлари марказларига, алмаштириш учун эса ўз ихтиёрига кўра хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига ҳамда давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши учун имкониятни яратиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идентификация ID-картасининг бланкасида эгасининг миллати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмасдан ID-картанинг чипига киритилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги туғилган болага идентификация ID-карталари мажбурий берилмасдан, унинг туғилиши ФҲДЁ органи томонидан қайд этилиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тақдим қилинганидан сўнг ота-онаси, васийлари (ҳомийлари) ихтиёрига кўра расмийлаштирилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идентификация ID-карталари белгиланган ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг 1 иш куни мобайнида расмийлаштириб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун мурожаат ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслардан келиб тушганда масъул ходим томонидан 15 кун муддатда ушбу шахсларнинг яшаш манзилига борган ҳолда идентификация ID-картаси расмийлаштирилади ва кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари биометрик паспортлари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини идентификация ID-карталарига алмаштириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқичда 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқичда 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идентификация ID-картасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом, амалдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти 2030 йил 31 декабргача ҳақиқийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:

Ички ишлар вазирлиги 2024 йил 1 январдан ID-карталарни олиш бўйича анкеталарни тўлдиришда ICAO ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда инглиз тилида фуқаронинг фамилия ва исмини кўрсатилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги 2024 йил 1 январга қадар тақдим этилган барча ID-карталар бўйича жисмоний шахсларнинг маълумотлар базасида фуқаронинг фамилия ва исмини инглиз тилидаги маълумотлари билан тўлдирилишини таъминлансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сонли Фармонига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан бирга 2020 йил 31 декабрга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида идентификация ID-картасини олиш учун мурожаат қилиш, электрон навбатга туриш ва онлайн тўловни амалга ошириш имконияти жорий этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идентификация ID-картасини олиш учун мурожаат этилганда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2020 йил 31 декабрга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар давлат хизматларини олиш юзасидан мурожаат қилганда ва идоралараро ўзаро электрон ҳамкорликни ташкил қилишда дастурий платформалардан кенг фойдаланган ҳолда идентификация ID-картасидан фойдаланиш имкониятини амалга ошириш учун зарур бўлган имкониятларни татбиқ этиш орқали «Электрон ҳукумат» тизимини модернизация қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда фуқаролар давлат идоралари ва ташкилотларига мурожаат қилганда идентификация ID-картасидан фойдаланишни таъминлаш учун зарур бўлган техник ва технологик шароитларни ўрганилишини ҳамда жорий этилишини ташкиллаштирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 31 декабрга қадар идентификация ID-картасидан фойдаланишда халқаро тажрибани ўрганиб, унинг асосида «Электрон ҳукумат» тизимининг давлат ва аҳоли ўртасидаги ўзаро муносабатлари бўйича қўшимча электрон шаклларини ишлаб чиқиб, такомиллаштиришни ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда идентификация ID-карталарини Ўзбекистон Республикасида жорий қилиш билан боғлиқ чора-тадбирларни назарда тутувчи Концепция ва уни амалга ошириш «Йўл-харитаси» лойиҳаларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Ички ишлар вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида Фармонда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини аҳоли орасида кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 22 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-6065-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон Фармонига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини расмийлаштириш, бериш, алмаштириш ҳамда ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси (кейинги ўринларда — ID-карта) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, ID-карта эгасининг шахсий биографик ва биометрик маълумотлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чип — ID-картадаги биографик маълумотлар, рақамли фотосурат ва қўл бармоқ изи ҳамда бошқа маълумотларни сақловчи электрон қурилма;

персоналлаштириш — ID-карта эгасининг биографик ва биометрик маълумотларини ID-картага киритиш;

верификациялаш — ID-картага киритилган биометрик маълумотларнинг ID-карта эгасининг биометрик маълумотларига мослигини махсус техник қурилма ёрдамида текшириш;

маълумотларни йиғиш пункти — ID-карта олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг биографик ва биометрик маълумотларини жамлаш, ID-карталарни персоналлаштириш ва бериш вазифаларини бажарувчи ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ҳамда давлат хизматлари марказлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ID-карта олиш учун талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) — ID-карта олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик ва биометрик маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат.

3. ID-карта Ўзбекистон Республикаси мулкидир ва унинг эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан фуқароларга қуйидаги муддатларга берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги туғилган болага бир ёшгача — икки йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра);

бир ёшдан 16 ёшгача — 5 йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16 ёшдан — 10 йил муддатга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ID-карта қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ID-карта белгиланган намуна бўйича лотин алифбосида ўзбек тилида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса — ID-карта олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг хоҳишига кўра лотин алифбосида қорақалпоқ ёки ўзбек тилларида персоналлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. ID-карта бланкасига қуйидаги асосий маълумотлар киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳужжатнинг номи;

б) ID-картанинг рақами;

в) ID-карта эгасининг:

фамилияси, исми, отасининг исми;

туғилган санаси;

фуқаролиги;

туғилган жойи;

жинси;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

г) ID-картанинг:

берилган санаси;

ким томонидан берилгани;

амал қилиш муддати тугайдиган сана;

д) ID-карта эгасининг рақамли сурати.

ID-картада унинг эгасининг имзоси бўлиши шарт (16 ёшга етганидан кейин).

Вазирлик ва идораларнинг автоматлаштирилган тизимлари орқали ID-карта эгасининг розилиги билан давлат хизматларини кўрсатишда ID-картага киритилган маълумотлардан фойдаланишга рухсат этилади.

8. Чипга ID-карта эгасининг қуйидаги маълумотлари киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биографик маълумотлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инглиз тилида фамилия ва исми;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақамли сурати;

қўл бармоқларининг излари — 16 ёшга етганидан кейин;

электрон рақамли имзо калитининг сертификати — 16 ёшга етганидан кейин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ҳужжатларига мувофиқ чипга бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.

Электрон рақамли имзо калитининг сертификати ID-картанинг амал қилиш муддати давомида ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. ID-картани расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. ID-картани расмийлаштириш ва бериш ушбу Низомга иловага мувофиқ, қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан бошлаб 16 ёшга тўлгунига қадар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро 16 ёшга тўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганда ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида тан олинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ID-картанинг амал қилиш муддати тугаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, жинси ўзгарганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ID-картага ёки чипга киритилган маълумотларда ноаниқликлар, хатолар ва техник нуқсонлар мавжудлиги аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ID-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;

ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ID-карта йўқотиб қўйилганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганлиги ёки ID-картага киритилган маълумотларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан алмаштирилаётганда, фуқаро томонидан маълумотларни йиғиш пунктига ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади ва электрон талабнома шакллантирилган кундан бошлаб бир иш кунида кўриб чиқилади.
(9-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаро ID-картани йўқотган тақдирда ўзига қулай бўлган маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат этади. Янги ID-карта белгиланган тартибда ID-карта йўқолганлиги ҳақида ариза келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида берилади;
(9-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чипга миллати ҳақидаги ёзув ота-онанинг миллатига мувофиқ ёзилади. Агар ота-оналар турли миллатга мансуб бўлишса, биринчи марта ID-карта берилаётганда фуқаронинг хоҳишига қараб отасининг ёки онасининг миллати ёзилади. Кейинчалик, фуқаронинг ёзма аризасига кўра миллати ҳақидаги ёзув фақат бир марта отаси ёки онасининг миллатига ўзгартирилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармонига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Фуқаро ID-картаси амал қилиш муддати тугаганда ва тегишли ёшга тўлгандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгаргандан сўнг бир ой муддатда ID-карта олиш учун мурожаат қилиши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Фуқаро ID-карта олиш учун ўзига қулай бўлган маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

илгари берилган паспорт ёки ID-карта;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

ваколатли органнинг қарори (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).

12. ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни мобайнида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлигининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига шахсан ўзлари ёки қонуний вакиллари орқали (оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда) мурожаат этганда, ID-карта маълумотларни йиғиш пунктининг масъул ходими томонидан ўн беш кун муддатда ушбу шахсларни яшаш манзилига борган ҳолда расмийлаштирилади ва берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

14. Ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ва Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ёки ID-картаси бўлмаган ҳарбий хизматчиларга ID-карта контракт асосида хизмат қилган ҳарбий хизматчининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома асосида маълумотларни йиғиш пункти томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларига ID-карталар ҳарбий қисм жойлашган жойдаги маълумотларни йиғиш пункти томонидан тегишли ҳарбий қисм раҳбарларининг ёзма илтимосномалари асосида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Маълумотларни йиғиш пункти тақдим этилган ҳужжатлар асосида аризачининг биографик маълумотларини, электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғади, шахсни олд томондан рақамли форматда суратга олади ва ID-картани расмийлаштириш учун талабнома шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Аризачига аввал жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами бириктирилмаган ёки жисмоний шахснинг аввалги шахсий идентификация рақами хатолик билан бириктирилган бўлса, талабнома ID-картага жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бириктириш учун маълумотларни йиғиш пункти томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига юборилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги талабномадаги жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжудлиги ва тўғрилигини текширади, мавжуд бўлмаган ҳолларда эса реал вақт режимида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини шакллантиради ва шакллантирилган талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Агар фуқаро қўл бармоқ излари олинишидан бош тортса ёхуд кўзойнакда ёки бош кийимда суратга тушиш истагидан қайтмаса, маълумотларни йиғиш пункти фуқарога ID-карта расмийлаштиришни рад этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. ID-картани расмийлаштириш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. ID-карта расмийлаштириш ва бериш жараёнида унда техник нуқсонлар аниқланса, башарти улар маълумотларни йиғиш пункти томонидан йўл қўйилган бўлса, ID-карта бепул алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг ID-карталари уларга ID-карта бериш бўйича мурожаат қилган ота-оналари ёки васийларига (ҳомийларига) берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201. 16 ёшга тўлган фуқароларга идентификация ID-карталари берилганда улар бир вақтнинг ўзида давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, фуқаронинг биографик маълумотлари ўзгариши муносабати билан ID-карта алмаштирилганда бу ҳақидаги маълумотлар реал вақт режимида Давлат солиқ қўмитаси ва АТ «Халқ банки»га тақдим этиб борилади.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6311-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202. Суд ажрими билан паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчига ёки судланувчига ID-картаси маълумотларни йиғиш пункти томонидан ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризани кўриб чиқиш муддати Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ID-карта олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган шаклдаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
процессуал мажбурлов чораси бекор қилинганлиги ҳақидаги тасдиқланган қарор нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божи тўланганлиги ахборот тизимлари орқали текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ажрими билан паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчи ёки судланувчи паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203. Тергов ҳибсхоналари ёки вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсга янги ID-картани расмийлаштириш ушбу шахслар сақланаётган жойга борган ҳолда амалга оширилади.
(202 — 203-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. ID-картадан фойдаланиш

21. ID-карта эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. ID-карта йўқолган тақдирда, фуқаро дарҳол янги ID-картани олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Топиб олинган ID-карта ички ишлар органига топширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Вафот этган шахснинг ID-картаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига топширилади ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи ID-картани йўқ қилиш мақсадида маълумотларни йиғиш пунктига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахснинг ID-картаси суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Агар шахс суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этилса, унинг ID-картаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментига юборилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахс жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганида ёки жазо муддатини ўтаб бўлгач, унга ID-картаси суриштирув, тергов органлари, суд ёхуд жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти томонидан қайтарилади.

ID-карта суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган тақдирда, янги ID-карта ваколатли органнинг олиб қўйиш ҳақидаги тегишли қарори тақдим этилгач, маълумотларни йиғиш пункти томонидан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларидан озод этилган ва паспорти ёки ID-картасини йўқотган шахсларга ID-карта бериш масалалари илгари ҳужжатлаштирилган ёки сўнги яшаш жойи ёхуд турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган жойидаги ички ишлар органлари томонидан, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлсалар, кўриб чиқилади.
(25-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Фуқарога янги ID-карта бериш чоғида илгари берилган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ёки ID-карта йўқ қилиш учун маълумотларни йиғиш пункти томонидан олиб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган, шунингдек, хорижий давлатда доимий яшашга қолиш истагини билдирган фуқаро ID-картани сўнгги яшаш жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига ёки турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси ёхуд консуллик муассасасига топшириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига топширилган ID-карталар йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Фуқаро ID-картани олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаслиги, уни яроқсиз ҳолга келтириши, йўқотиб қўйиши, шунингдек, бошқа шахсга тегишли бўлган ID-картани қонунга хилоф равишда олиб қўйиш, ID-картадан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, уни йўқ қилиш, яроқсиз ҳолатга келтириш ёки яшириш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан жавобгарлик белгиланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги оқибатида ID-карта йўқолганлиги ёки яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этган шахс жавобгарликка тортилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан шахс бу ҳолатни тасдиқловчи тегишли ҳужжатни тақдим этади, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги ҳолатини тасдиқлаш зарурати бўлганда, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан сўров асосида қонунчиликда белгиланган ваколатли идоралардан маълумотнома олинади.

ID-карта ўғирланган ҳолларда бу ҳақидаги аризалар жиноят содир этилган жойдаги ёки фуқаронинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари ходимлари томонидан қабул қилинади. Бундай аризалар қабул қилинганлиги ҳақида фуқароларга маълумотномалар берилади ва улар жавобгарликка тортилмайди.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Талабномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига вояга етмаган шахслар номидан мурожаат қилган шахслар ёки вояга етган ва ID-картани биринчи маротаба олаётган фуқаролар шахсан жавобгар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси фуқароси:

ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан 16 ёшигача;

16 ёшга тўлганда;

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги олинганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ёки ID-картанинг амал қилиш муддати тугаганда.

ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:

белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

илгари берилган паспорт ёки ID-карта;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

ваколатли органнинг қарори (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).

Заруратга кўра

2-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари)

Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида:

аризачининг биографик маълумотларини тизимга киритади;

шахснинг электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғади;

шахсни олд томондан рақамли форматда суратга олади;

ID-картани расмийлаштириш учун электрон талабнома шакллантиради.

Ариза берилган кун давомида

3-босқич

Персоналлаштириш агентлиги

ID-карта олиш учун ариза топширган Ўзбекистон Республикаси фуқаросида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжудлиги ва тўғрилигини текширади;

а) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаган ҳолда:

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини шакллантиради ва шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади;

б) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлса:

шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади.

Ахборот тизими воситасидареал вақт режимида

4-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти

Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини персоналлаштиради ва беради.

Ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни давомида

5-б?сқич

Ўзбекистон Республикаси фуқароси

Қуйидаги ҳолатларда ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига ариза билан мурожаат қилади:

ID-карта йўқотиб қўйилганда;

ID-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;

ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, жинси ўзгарганда ёки ID-картага киритилган маълумотларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганда, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан.

Ҳолат юз берганда беш иш куни ичида

6-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти

Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини расмийлаштиради ва беради.

ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун ариза берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида

7-босқич

Ички ишлар вазирлиги

16 ёшга тўлган фуқароларга идентификация ID-карталари берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитаси ва АТ «Халқ банки»га тақдим этади.

Реал вақт режимида

8-босқич

Давлат солиқ қўмитаси

Идентификация ID-карталари берилган 16 ёшга тўлган фуқароларни солиқ тўловчи сифатида ҳисобга олади.

Маълумотлар олинган куни

9-босқич

АТ «Халқ банки»

Идентификация ID-карталари берилган 16 ёшга тўлган фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олади.

Маълумотлар олинган куни

10-босқич

Ички ишлар вазирлиги

Фуқаронинг биографик маълумотлари ўзгариши муносабати билан ID-карта алмаштирилганда бу ҳақидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитаси ва АТ «Халқ банки»га тақдим этади.

Ўзгариш бўлган куни реал вақт режимида

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга идентификация ID-картасини расмийлаштириш, бериш, алмаштириш ҳамда ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картаси (кейинги ўринларда — ID-карта) — эгасининг шахсини ва фуқаролигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи, эгасининг шахсий биографик ва биометрик маълумотлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чип — ID-картадаги биографик маълумотлар, рақамли фотосурат ва қўл бармоқ изи ҳамда бошқа маълумотларни сақловчи электрон қурилма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
персоналлаштириш — ID-карта эгасининг биографик ва биометрик маълумотларини ID-картага киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
верификациялаш — ID-картага киритилган биометрик маълумотларнинг ID-карта эгасининг биометрик маълумотларига мослигини махсус техник қурилма ёрдамида текшириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларни йиғиш пункти — ID-карта олиш учун мурожаат қилган чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биографик ва биометрик маълумотларини жамлаш, ID-карталарни персоналлаштириш ва бериш вазифаларини бажарувчи ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ҳамда давлат хизматлари марказлари.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ID-карта олиш учун талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) — ID-карта олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик ва биометрик маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қуйидаги муддатларга берилади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги туғилган болага бир ёшгача — икки йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ёшдан 16 ёшгача — 5 йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16 ёшдан 60 ёшгача — 5 йил муддатга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60 ёшдан ошганларга — 10 йил муддатга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароларига ID-карта унинг миллий паспортининг амал қилиш санасидан ошмаган муддатга берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс — хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси), шунингдек, уларнинг оила аъзоларига (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандларига) — ID-карта 10 йил муддатга, бироқ миллий паспортнинг амал қилишидан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ID-карта қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. ID-карта белгиланган намуна бўйича лотин алифбосида ўзбек тилида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса — ID-карта олиш учун мурожаат қилган Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг хоҳишига кўра лотин алифбосида қорақалпоқ ёки ўзбек тилларида персоналлаштирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ID-карта бланкасига қуйидаги асосий маълумотлар киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳужжатнинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ID-картанинг рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ID-карта эгасининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фамилияси, исми, отасининг исми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туғилган санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туғилган жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жинси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ID-картанинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
берилган санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ким томонидан берилгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амал қилиш муддати тугайдиган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ID-карта эгасининг рақамли сурати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ID-картада унинг эгасининг имзоси бўлиши шарт (16 ёшга етганидан кейин).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ва идораларнинг автоматлаштирилган тизимлари орқали ID-карта эгасининг розилиги билан давлат хизматларини кўрсатишда ID-картага киритилган маълумотлардан фойдаланишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Чипга ID-карта эгасининг қуйидаги маълумотлари киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биографик маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллати мавжуд бўлган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақамли сурати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўл бармоқларининг излари — 16 ёшга етганидан кейин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон рақамли имзоси калитининг сертификати — 16 ёшга етганидан кейин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ҳужжатларига мувофиқ чипга бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон рақамли имзо калити сертификати ID-картанинг амал қилиш муддати давомида ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. ID-картани расмийлаштириш, бериш, алмаштириш ва бекор қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. ID-картани расмийлаштириш ва бериш ушбу Низомга иловага мувофиқ, қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароларига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга:
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларнинг ота-оналари, васийларининг (ҳомийларининг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан бошлаб 16 ёшга тўлгунига қадар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахс 16 ёшга тўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, фуқаролиги, туғилган санаси, жинси ўзгарганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ID-картанинг амал қилиш муддати тугаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ID-картага ёки чипга киритилган маълумотларда ноаниқликлар, хатолар ва техник нуқсонлар мавжудлиги аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ID-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ID-картани ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ID-карта йўқотиб қўйилганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, фуқаролиги, жинси ўзгарганлиги ёки ID-картага киритилган маълумотларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан алмаштирилаётганда, Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан маълумотларни йиғиш пунктига ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади ва ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида кўриб чиқилади.
(10-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ID-картани йўқотган тақдирда, янги ID-карта белгиланган тартибда ID-карта йўқолганлиги ҳақида ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида берилади.
(10-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. ID-картаси бўлмаган Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс 16 ёшга тўлганда ID-карта олиш учун бир ойдан кечикмасдан маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши шарт.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Хорижий давлатларга вақтинча чиққан, Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс хорижда бўлган вақтда ID-картанинг амал қилиш муддати тугаса ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, фуқаролиги, жинси ўзгарган бўлса, шунингдек, чет давлат фуқаролигидан чиққан ёки қабул қилган ҳамда тегишли ёшга етган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтиб келганидан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай тегишли ҳужжатлар билан яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган манзилдаги маълумотларни йиғиш пунктига ID-картани алмаштириш масаласида мурожаат қилиши лозим.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет давлат фуқаросининг миллий паспорти (Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси учун ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илгари берилган яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта;

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

ваколатли органлар томонидан берилган аризачининг фуқаролиги тугаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат (чет давлат фуқаролигидан чиққан ёки фуқаролигини йўқотган ҳолатда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. ID-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни мобайнида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ID-картани расмийлаштириш ва олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига шахсан ўзлари ёки қонуний вакиллари орқали (оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда) мурожаат этганда, ID-карта маълумотларни йиғиш пунктининг масъул ходими томонидан ўн беш кун муддатда ушбу шахсларнинг яшаш манзилига борган ҳолда расмийлаштирилади ва берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Маълумотларни йиғиш пункти тақдим этилган ҳужжатлар асосида аризачининг биографик маълумотларини, электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғади, шахсни олд томондан рақамли форматда суратга олади ва ID-картани расмийлаштириш учун талабнома шакллантиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Аризачига аввал жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами бириктирилмаган ёки жисмоний шахснинг аввалги шахсий идентификация рақами хатолик билан бириктирилган бўлса, талабнома ID-картага жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бириктириш учун маълумотларни йиғиш пункти томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги талабномадаги жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжудлиги ва тўғрилигини текширади, мавжуд бўлмаган ҳолларда эса реал вақт режимида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини шакллантиради ва шакллантирилган талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Агар Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс қўл бармоқ излари олинишидан бош тортса ёхуд кўзойнакда ёки бош кийимда суратга тушиш истагидан қайтмаса, маълумотларни йиғиш пункти фуқарога ID-карта расмийлаштиришни рад этади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. ID-картани расмийлаштириш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. ID-карта расмийлаштириш ва бериш жараёнида унда техник нуқсонлар аниқланса, башарти улар маълумотларни йиғиш пункти томонидан йўл қўйилган бўлса, ID-карта бепул алмаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг ID-карталари уларга ID-карта бериш бўйича мурожаат қилган ота-оналари ёки васийларига (ҳомийларига) берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
211. 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталари берилганда ушбу шахс бир вақтнинг ўзида давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, шахснинг биографик маълумотлари ўзгариши муносабати билан ID-карта алмаштирилганда ёки бекор қилинганда бу ҳақидаги маълумотлар реал вақт режимида Давлат солиқ қўмитаси ва АТ «Халқ банки»га тақдим этиб борилади.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6311-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қуйидаги ҳолатларда Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ID-картаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бекор қилинади:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетганида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет давлат фуқароси Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча чиққанда, агар у уч йилдан ортиқ вақт мобайнида узрли сабабларсиз Ўзбекистондаги яшаш манзилига қайтмаса;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан вақтинча хорижга чиққан фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар узрли сабабларсиз Ўзбекистондаги яшаш манзилига қайтмаса ёки хорижда уни алмаштирмаса ёхуд узрли сабабларсиз уни алмаштиришни рад этса;
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бекор қилиш тўғрисида шахсан мурожаат қилса ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома бўйича бошқа шахс мурожаат қилса ёки чет давлатдаги тегишли органларнинг сўровига асосан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суднинг шахсни бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарори асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вафот этганда — фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг ўлим ҳақида гувоҳнома ёки маълумотномаси асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет давлат фуқароси миллий паспортининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг олти ой давомида уни алмаштирмаса ёки ўз давлати фуқаролигидан чиққанлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари илтимосномасига биноан доимий яшашга рухсатнома олган чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — ушбу орган ва ташкилотларнинг билдиришномаси асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахс ID-картани олаётганда ёки уни алмаштиришда ўзи ёки қариндошлари ҳақида ёлғон маълумот берганда, қалбаки, сохта ҳужжатларни тақдим этганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг бекор қилинган ID-картаси шахснинг сўнгги яшаш жойидаги маълумотларни йиғиш пункти ёки турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси ёхуд консуллик муассасасига йўқ қилиш учун топширилиши шарт.
(22-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига топширилган ID-карталар йўқ қилиш учун Ички ишлар вазирлигига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Мазкур Низомнинг 22-банди ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбоши асосида ID-картаси бекор қилинган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга 30 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиши тўғрисида ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан огоҳлантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс белгиланган муддатда республика ҳудудидан чиқиб кетишдан бош тортган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ чора кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. ID-картадан фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. ID-карта эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. ID-карта йўқолган тақдирда, Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс дарҳол янги ID-картани расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши шарт.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Топиб олинган ID-карта эгасига қайтариш учун ички ишлар органига топширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Вафот этган шахснинг ID-картаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига топширилади ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи ID-картани йўқ қилиш мақсадида маълумотларни йиғиш пунктига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахснинг ID-картаси суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Агар шахс суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум қилинса, унинг ID-картаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахс жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганида ёки жазо муддатини ўтаб бўлгач, унга ID-картаси суриштирув, тергов органлари, суд ёхуд жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти томонидан қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ID-карта суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган тақдирда, янги ID-карта ваколатли органнинг олиб қўйиш ҳақидаги тегишли қарори тақдим этилгач, маълумотларни йиғиш пункти томонидан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга янги ID-карта бериш чоғида илгари берилган яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта йўқ қилиш учун маълумотларни йиғиш пункти томонидан олиб қолинади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Фуқаролиги ўзгарган ёки хорижий давлатда доимий яшашга қолиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ID-картани сўнгги яшаш жойидаги маълумотларни йиғиш пункти ёки турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси ёхуд консуллик муассасасига топшириши шарт.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига топширилган ID-карталар йўқ қилиш учун Ички ишлар вазирлигига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ID-картани олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаслиги, уни яроқсиз ҳолга келтириши, йўқотиб қўйиши, шунингдек, бошқа шахсга тегишли бўлган ID-картани қонунга хилоф равишда олиб қўйиш, ID-картадан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, уни йўқ қилиш, яроқсиз ҳолатга келтириш ёки яшириш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан жавобгарлик белгиланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги оқибатида ID-картаси йўқолганлиги ёки яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида мурожаат этган шахс жавобгарликка тортилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан шахс бу ҳолатни тасдиқловчи тегишли ҳужжатни тақдим этади, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги ҳолатини тасдиқлаш зарурати бўлганда, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан сўров асосида қонунчиликда белгиланган ваколатли идоралардан маълумотнома олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ID-картаси ўғирланган ҳолларда бу ҳақидаги аризалар жиноят содир этилган жойдаги ёки чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари ходимлари томонидан қабул қилинади. Бундай аризалар қабул қилинганлиги ҳақида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга маълумотномалар берилади ва улар жавобгарликка тортилмайди.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Талабномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига вояга етмаган шахслар номидан мурожаат қилган шахслар ёки вояга вояга етган ва ID-картани биринчи маротаба олаётган Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар шахсан жавобгар ҳисобланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картаси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс:

ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан 16 ёшигача;

16 ёшга тўлганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанда ёки фуқароликни йўқотганда;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-картанинг амал қилиш муддати тугаганда.

ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:

белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

чет давлат фуқаросининг миллий паспорти (Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси учун ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

илгари берилган яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси (Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан ёки фуқароликни йўқотган ҳолатда);

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

ваколатли органлар томонидан берилган аризачининг фуқаролиги тугаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат (чет давлат фуқаролигидан чиққан ёки йўқотган ҳолатда);

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).

Заруратга кўра

2-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари)

Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида:

аризачининг биографик маълумотларини тизимга киритади;

шахснинг электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғади;

шахсни олд томондан рақамли форматда суратга олади;

ID-картани расмийлаштириш учун электрон талабнома шакллантиради.

Ариза берилган кун давомида

3-босқич

Персоналлаштириш агентлиги

ID-карта олиш учун ариза топширган Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсий идентификация рақами мавжудлиги ва тўғрилигини текширади;

а) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаган ҳолда:

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини шакллантиради ва шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади;

б) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлса:

шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади.

Ахборот тизими воситасида реал вақт режимида

4-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти

Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини персоналлаштиради ва беради.

Ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни давомида

5-босқич

Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс

Қуйидаги ҳолатларда ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига ариза билан мурожаат қилади:

ID-карта йўқотиб қўйилганда;

ID-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;

ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, жинси ўзгарганда ёки ID-картага киритилган маълумотларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганда, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан.

Ҳолат юз берганда беш иш куни ичида

6-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти

Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга ID-картани расмийлаштиради ва беради.

Ариза берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида

7-босқич

Ички ишлар вазирлиги

16 ёшга тўлган шахсларга идентификация

ID-карталари берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиққўмитаси

ва АТ «Халқ банки»га тақдим этади.

Реал вақт режимида

8-босқич

Давлат солиқ қўмитаси

Идентификация ID-карталари берилган 16 ёшга тўлган шахсларни солиқ тўловчи сифатида ҳисобга олади.

Маълумотлар олинган куни

9-босқич

АТ «Халқ банки»

Идентификация ID-карталари берилган 16 ёшга тўлган шахсларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олади.

Маълумотлар олинган куни

10-босқич

Ички ишлар вазирлиги

Шахснинг биографик маълумотлари ўзгариши муносабати билан ID-карта алмаштирилганда ёки бекор қилинганда бу ҳақидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитаси ва АТ «Халқ банки»га тақдим этади.

Ўзгариш бўлган куни реал вақт режимида

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.09.2020 й., 06/20/6065/1316-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон; 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон; 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон; 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)