Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2023 10.06.2021 йилдаги ПҚ-5143-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.06.2021 йилдаги ПҚ-5143-сон
Date of entry into force
11.06.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2023
Ҳужжат 11.06.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли «Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6199-сон ва 2021 йил 9 июндаги «Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6244-сон фармонлари ҳамда 2021 йил 3 апрелдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида»ги ПҚ-5053-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6199-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозими тугатилиб, Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири лавозими киритилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти этиб қайта номланганлиги ва унинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 15 нафар этиб белгиланганлиги. Бунда, қўшимча ажратилган 3 та штат бирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қисқартирилган ходимлари сони ҳисобига шакллантирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти Таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти этиб қайта номланганлиги ҳамда унинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 18 нафар этиб белгиланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тилини ривожлантириш департаменти Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти этиб қайта номланганлиги ва унинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 7 нафар этиб белгиланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 10 нафардан иборат Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ташкил этилганлиги. Бунда, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси штат бирликлари Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказининг 10 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги «Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6244-сон Фармони билан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппарати тузилмасида бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 17 нафардан иборат бўлган Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти ташкил қилинганлиги, улардан 6 та штат бирлиги Вазирлар Маҳкамасининг умумий штат бирликлари доирасида ва 11 та штат бирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг штат бирликлари ҳисобига шакллантирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича ёрдамчилари лавозимлари маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчилари этиб қайта номланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири зиммасига Маҳаллий саноат ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими тугатилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими киритилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти тугатилсин ҳамда унинг негизида Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти ташкил этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти тугатилсин ҳамда унинг негизида қуйидагилар ташкил этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 269 нафардан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ҳамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарорларини қабул қилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг, Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазирининг ҳамда Бош вазир маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифаларини тасдиқлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янги ташкил этилган таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг штат жадвалига ҳамда тегишли таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янгидан ташкил этилган таркибий бўлинмаларини зарур назарий ва амалий кўникмаларга ҳамда юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга ошириш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4710-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 10 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5143-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи тузилмаси

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 269 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник ходимлар сони — 52 нафар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4710-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«г» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«д» кичик банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2-банднинг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 07/21/5143/0547-сон, 07.04.2022 й., 07/22/195/0280-сон, 30.09.2022 й., 07/22/384/0871-сон)