06.04.2021 йилдаги ПФ-6199-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 06.04.2021 йилдаги ПФ-6199-сон
Date of entry into force
07.04.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда республикада туризм ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш, аҳолини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, инфратузилмани яхшилаш, туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш орқали туристлар саёҳати учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маданий меросни муҳофаза қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, яратилган имкониятларга қарамасдан туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларини ривожлантириш борасидаги ишлар талаб даражасида ташкил этилмаган, рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик, шу жумладан хусусий секторнинг ушбу йўналишлардаги ролини ошириш бўйича ўз ечимини топмаган масалалар мавжуд.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш, илғор хорижий тажрибага таяниб ушбу йўналишларда инфратузилмани жадал ривожлантириш, объектлардан самарали фойдаланиш, аҳолига етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари негизида Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, шунингдек, Туризм ва спорт вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ташкил этилсин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм ва спорт вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм ва спорт вазирлиги туризм, жисмоний тарбия, спорт ва маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм ва спорт вазирлиги ўз ваколатлари доирасида умуммажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлар, шунингдек, республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари Туризм ва спорт вазирлигининг мурожаатига кўра тегишли маълумотларни ўрнатилган тартибда тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм, жисмоний тарбия, спорт ва маданий мерос масалаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда Туризм ва спорт вазирлиги билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Туризм ва спорт вазирлигининг асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) туризм соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга, туризм соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишига йўналтирилган туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетинг тадқиқотлари олиб боришга, тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилишга, мамлакатимизнинг туризм қиёфасини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, халқаро стандартларга мувофиқ бўлган туризм инфратузилмасини ривожлантиришга инвестицияларни, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм турларини диверсификациялаш, энг аввало, зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳамда уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм соҳасида хизматларни лицензиялаш ва сертификатлаштириш ҳамда туризм хизматларининг белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлиги бўйича инспекция назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм хизматларини ташкил этишда туристларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга йўналтирилган туризм хизматларини кўрсатиш сифати ва хавфсизлиги стандартларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш, ушбу соҳага илғор ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш, уларга инвесторларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм фаолияти соҳасида туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар ҳамда туризм соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хорижий ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро ва давлатлараро стандартлар ҳамда нормаларни туризм фаолияти ва амалиётига жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни юқори даражада ташкил этиш, тармоқ туризм фанларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этиш, жисмонан соғлом ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантириш, олий спорт маҳорати соҳасида мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонида муносиб иштирокини таъминлашга қаратилган ягона сиёсатни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идораларнинг жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари ҳамда клубларининг, спорт федерацияларининг (ассоциациялари) фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, республика мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим ҳамда олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ўқитувчилари, инструктор ва тренерлари фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли, айниқса, болалар ва ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш, оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш борасида кенг кўламли ишларни ташкиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, барча ҳудудларда, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда спорт объектлари тармоғини янада кенгайтириш орқали болалар спортини янада ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун истиқболли спортчиларни саралаш (селекция қилиш), тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг, улар орасидан мамлакат терма жамоалари сифатли спорт захираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизимини яратишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциациялари) билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикадаги барча вазирлик ва идоралар (жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар) учун спорт нормативларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича ягона сиёсатни олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизда оммавий ва профессионал спортни, шу жумладан, спорт ўйинлари, экстремал ва қишки спорт турларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш, барча спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақалар ташкил этиш, носоғлом спорт рақобатига ва тақиқланган препаратлар ишлатилишига қарши тизимли чоралар кўришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ва профессионал спорт йўналишлари бўйича моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан максимал даражада ва самарали фойдаланишни таъминлаш, спорт асбоб-ускуналари ҳамда инвентарларининг мамлакатимизда ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт ташкилотларини, таълим ва спорт-таълим муассасаларини юқори малакали тренерлар ва бошқа спорт мутахассислари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш, оммабоп спорт дастурларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) моддий маданий мерос соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий мерос объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат назоратини амалга ошириш ҳамда моддий маданий мерос объектларининг, шу жумладан музей ашёлари ва коллекцияларининг давлат ҳисобини юритиш, уларни муҳофаза қилиш, илмий тадқиқ этиш ва оммалаштириш, шунингдек, улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, хусусан, Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция талаблари ҳамда ЮНЕСКО ва бошқа тегишли халқаро ташкилотлар тавсияларини самарали бажариш, халқаро ва хорижий ташкилотлар, олимлар, экспертлар ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элларда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб боришни ташкил қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги ПФ-114-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2023 й., 06/23/114/0527-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий мерос объектларининг ўзига хос хусусиятини инобатга олиб, уларга ҳар қандай салбий таъсирларни олдини олиш, узлуксиз равишда давлат ва илмий-техник назорат олиб боришни назарда тутган ҳолда соҳада давлат-хусусий шерикликни жорий этиш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм, спорт ва маданий мерос объектлари, шу жумладан уларнинг ер участкалари, бинолари ёки қисмлари ва хоналарини давлат-хусусий шериклик асосида бериш юзасидан хатловдан ўтказилишини ҳамда унинг натижаларидан келиб чиқиб, ушбу объектларнинг рўйхати (кейинги ўринларда — рўйхат) тасдиқланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) рўйхатга киритилган ҳар бир объект бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаси ва унинг концепцияси, битимлари ҳамда тендер ҳужжатларини тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашга рўйхатга киритилган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузиш юзасидан рухсат бериш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази негизида Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият вазирлигининг ҳудудий маданият бошқармалари тузилмаларидаги моддий маданий мерос объектларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўлимлари тугатилсин ва уларнинг штат бирликлари тегишлилигича Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Маданият вазирлиги тизимидаги давлат музейлари, музей қўриқхоналар ва уй музейлари, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва «Мозийдан садо» журнали мавжуд штат бирликлари ва моддий-техника базаси билан тўлиқ ҳажмда, молиялаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда Маданий мерос агентлигига ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданий мерос агентлиги Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилда ва келгуси йилларда Маданият вазирлигига Давлат бюджетидан маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш, шунингдек, археологик ишлар харажатлари учун ажратиладиган маблағлар Туризм ва спорт вазирлигига ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети маблағлари ҳисобига моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишларни амалга ошириш бўйича Маданий мерос агентлиги буюртмачи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Кадастр агентлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, Маданий мерос жамғармаси, маданий мерос соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан махсус электрон портални яратсин, ушбу порталга барча спорт ва маданий мерос объектлари ҳақидаги маълумотларнинг (шу жумладан паспорти, давлат кадастри) жойлаштирилишини ва уни давлат электрон хизматлари билан интеграция қилинишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказсин ҳамда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари давлат реестри, электрон каталогини, паспорти ва давлат кадастрини тўлиқ шакллантирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Транспорт вазирлигининг белгиланган штат бирликлари доирасида вазирнинг туризм соҳасида транспорт логистикасини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Белгилансинки, транспорт вазирининг туризм соҳасида транспорт логистикасини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг тақдимномасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти даврида амалга оширган ишлари юзасидан ҳар ойда Кенгашга ҳисобот бериб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий маданий мерос объектининг ўзгартирилиши мумкин бўлмаган ўзига хос хусусиятларини ва унинг тарихий муҳитини сақлаб қолиш мақсадида унга туташ ҳудуддаги муҳофаза теграларида капитал қурилиш ишларини ҳамда уларга зарар етказиш билан боғлиқ фаолиятни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсатнома олмасдан туриб моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини консервациялаш, реставрация қилиш, тузатиш, таъмирлаш, ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш, шунингдек, улар билан боғлиқ илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш ишларини амалга ошириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Туризм ва спорт вазирлиги, Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги, Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) икки ой муддатда молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда маданий мерос объектларини уларнинг муҳофаза тегралари бўйлаб ўраб олиш (тўсиб қўйиш) ва ҳимоя қилиш ҳамда қўриқлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) уч ой муддатда Бош прокуратура билан биргаликда маданий мерос объектларининг қўриқланадиган теграларида ноқонуний қурилган қурилмалар ва бино-иншоотларни бартараф этиш, уларнинг ер майдонларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2022 йил 1 январга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган кўчмас мулк объектларини ҳар бирининг жойига борган ҳолда аниқлаш, янги объект бўйича тарихий-маданий экспертиза ўтказиш ва уларни давлат муҳофазасига олишни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий маданий мерос объектларининг қўриқланадиган теграларини, шу жумладан муҳофаза тегралари, иморатлар қуриш ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш тегралари, қўриқланадиган табиий ландшафт теграларини белгиласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2022 йил 1 апрелга қадар халқаро экспертларни жалб этган ҳолда маданий мерос, шу жумладан археология мероси объектлари, маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш, номоддий мерос соҳасига оид қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалар нормаларини умумлаштириб, тўғридан-тўғри амал қилувчи ягона қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари сонини қисқартириш ҳисобига Бош прокуратура тузилмасида 3 та штат бирлигидан иборат бўлган Маданий мерос соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура ҳамда Туризм ва спорт вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратуранинг Маданий мерос соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими негизида 7 та штат бирлигидан иборат бўлган Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчилари лавозимларини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, мазкур бандда назарда тутилган Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасига қўшимча штат бирликларини ажратиш ҳамда катта ёрдамчиларнинг штат бирликларини шакллантириш Туризм ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларида, шу жумладан, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларига ажратилган Давлат бюджети маблағларидан оқилона, тежамкор ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасининг асосий вазифаларидан бири этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура (Н. Йўлдошев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда катта ёрдамчилари фаолиятини ташкил қилиш бўйича зарур ишларни амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда катта ёрдамчилари лавозимларини юклатилган вазифаларни юқори ва профессионал даражада бажарилишини таъминлай оладиган малакали кадрлар билан тўлдирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2022 йил 1 апрелга қадар спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик аҳволи, шу жумладан ушбу йўналишларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорлари билан юклатилган вазифалар ижроси юзасидан ахборот ва таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Туризм ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Жисмоний тарбия ва спорт университетига қабул қилиш талабларини қайта кўриб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Вазирликлар ва идоралар ҳудудларда ишбилармонлик туризмини (MICE-туризм) янада ривожлантириш мақсадида 2021–2022 йилларда ўтказилиши режалаштирилган спорт, маданият, илм-маърифат, иқтисодиёт, инвестиция ҳамда бошқа йўналишлардаги йирик халқаро тадбирларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Туризм ва спорт вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 июль ва 2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 6 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-6199-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А.Н. Арипов

Бош вазир, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси

2.

А.А. Абдухакимов

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари

3.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

4.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

5.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

6.

Ш.Д. Кудбиев

иқтисодиёт ва молия вазири

7.

Б.И. Закиров

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

8.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

9.

Б.Г. Абдикаримов

Маданий мерос агентлиги директори

10.

Г.Б. Исраилова

Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси раиси

11.

Лавозими бўйича

Туризм қўмитаси раиси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги ПФ-114-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2023 й., 06/23/114/0527-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 06/21/6199/0301-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон; 27.07.2023 й., 06/23/114/0527-сон)