01.12.2010 йилдаги 85-ТК-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси («Бошдавэкосертификат»), 01.12.2010 йилдаги 85-ТК-сон
Date of entry into force
01.12.2010
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси («Бошдавэкосертификат»)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулотларни экологик сертификатлаш қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қўлланиш соҳаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур стандарт, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 апрелдаги 151-сонли «Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида»ги, 2002 йил 21 февралдаги 62-сонли «Ўта хавфли юкларни ва ҳарбий контингентни Ўзбекистон Республикаси Ҳудудидан транзит йўли билан олиб ўтишни давлат назорати ва бошқаруви тўғрисида»ги, 2004 йилнинг 6 июлдаги 318-сонли «Маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнини соддалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасининг табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш, уни ишлаб чиқаришда, транспортда ташишда, сақлашда, утиллаштириш ва йўқ қилишда Давлат Экологик Сертификатлаштириш Тизими (ДЭСТ) ва Ўзбекистон Республикасининг Миллий Сертификатлаштириш Тизими (МСТ) талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган, Республика ҳудудига олиб кирилаётган ёки ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётган, ҳудуддан транзит усулида олиб ўтилаётган маҳсулотларни экологик сертификатлаштиришга тайёрлаш ва экологик сертификатлаштиришнинг умумий қоидаларини ўрнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулотларни мажбурий экологик сертификатлаштиришнинг ўзига хослигини, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг алоҳида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Меъёрий ҳаволалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Асосий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1 Экологик сертификатлаштириш мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2 Экологик сертификатлаштиришни ташкил қилиш ва ўтказиш қонунчиликда ўрнатилган тартибда аккредитланган идоралар томонидан амалга оширилади (матнда кейинги ўринларда — ЭСИ).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.3 Маҳсулотни экологик сертификатлаштириш чизмалари ушбу Қоидаларнинг иловасида келтирилган. Маҳсулотни экологик сертификатлаштиришнинг тавсиявий чизмалари ушбу стандартнинг А иловасида келтирилган. Ҳар бир аниқ ҳолат учун, буюртмачининг таклифини ҳисобга олган ҳолда, ЭСИ сертификатлаштиришнинг чизмасини, маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг ўзига хос томонларини ва экологик хавфини, синов усулларини, хўжалик фаолиятини юритувчи объектни атроф-муҳитни муҳофазасига таъсирини, шунингдек, маҳсулотни қўлланишида, транспортда ташишда, сақлашда, утиллаштириш ва йўқ қилишда фараз қилинган (потенциал) экологик хавфини ҳисобга олиб, танлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.4 Экологик сертификатлаштиришда, маҳсулотни унга ўрнатилган меъёрий ҳужжатларда (кейинги ўринларда — МҲ деб юритилади)ги талабларга мувофиқлигини, экологик сертификатлаштиришга оид кўрсаткичларини тасдиқлаш амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.5 Маҳсулотни экологик сертификатлаштиришда, шунингдек, меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа расмий MҲ ларнинг маҳсулотга қўйилган мажбурий талабларига ҳам риоя қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.6 Маҳсулотни экологик сертификатлаштиришда, тансифлагич гуруҳига мансублигини, шу тўпга мансублигини, маҳсулотни келиб чиқишини, техник ҳужжатларга мувофиқлигини, шунингдек, уни оддий шароитларда қўлланиши, транспортда ташиш ва сақланишини идентификациялаш имконини берувчи тавсифлари (кўрсаткичлари), синов усуллари қўлланилади ва текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.7 Ўтказилган синовларни қайтарилмаслигини олдини олиш мақсадида, аккредитланган синов лабораториялари (кейинги ўринларда — АСЛ) ёки аккредитланган экоаналитик лабораториялари (кейинги ўринларда — АЭАЛ) улардан аввал бошқа АСЛ ва АЭАЛ томонидан ўтказилган синовлар натижаларини тан олишни амалга оширишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.8 Экологик сертификатлаштириш ишларини ҳақини тўлаш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда, ариза берувчи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Экологик сертификатлаштиришни ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1 Экологик сертификаталаштириш ўз ичига қуйидагиларни олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) экологик сертификатлаштиришга буюртма бериш (В иловаси) ва уни кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) буюртма қилинган маҳсулотни MҲ га ва бошқа тақдим этилган ҳужжатларга мослигини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) буюртма бўйича қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) синовлар дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) намуналар танлаб олиш ва уларни етказиб бериш, идентификатлаш ва уларни синовлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) намуналар синовларини АСЛ ёки АЭАЛ да ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) маҳсулот ишлаб чиқаришни ўрганиш мақсадида текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) маҳсулотни экологик хавфсизлик талабларига декларациялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) олинган таҳлиллар натижалари ва экологик сертификатни бериш имкони ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) экологик сертификатларни, экологик сертификат бериш идорасида ва ДЭСТ да Давлат реестрига рўйхатга олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2 ЭСИ қуйидаги маълумотларни тайёрлаши ва ариза берувчига, унинг талабига кўра, тақдим этиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) экологик сертификатлаштирилиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхати ёки ундан кўчирма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ЭСИ нинг аккредитация соҳаси бўйича экологик сертификатлаштиришни ўтказиш қоидалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) экологик сертификатлаштириш бўйича хизматларнинг нарх (тариф)лари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Қонунчиликда ўрнатилган тартибда берилган, ЭСИ нинг аккредитлаш аттестати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.3 Буюртмачининг ёзма аризасига биноан, ЭСИ бошқа тармоқлар сертификатлаштириш тизимларининг (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва бошқалар) сертификатлари ва хулосаларини олиш бўйича агентлик хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга. Бунда намуналар танлаб олиш, уларни тегишли идораларга тақдим этиш масъулиятини бу ишларни бажарган ЭСИ идорасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулот тўпини экологик сертификатлаштиришда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспортда ташилаётган маҳсулотнинг меъёрий ҳужжат нусхаси ёки бошқа техник тавсифларни ўз ичига олган ҳужжатлар (зарур бўлганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотни етказиб бериш учун тузилган, ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган контрактнинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига етиб келгани тўғрисидаги белгиси билан товар-йўл ҳужжат (инвойс, ҳисоб-фактура, товар-йўл ҳужжати)ларининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотишга режалаштирилган маҳсулотнинг сотиш муддатлари, тўпдан фойдаланиш ва истеъмолчилар тўғрисидаги маълумот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транзит йўли билан маҳсулотларни олиб ўтилганида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналиш маршрути бўйича маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот ташувчи транспорт-экспедитор ташкилотининг кафолат хати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотнинг йўл-товар ҳужжатлари ва етказиб бериш контрактининг нусхалари (инвойс, ҳисоб-фактура, товар-йўл ҳужжати).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулотни декларациялаш жараёни 2005 йил 6 апрелдаги 1465-сонли Низомга асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.4 Республика ҳудудига олиб келинаётган, сертификатлаштирилиши мажбурий бўлган маҳсулот учун MҲлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, амалдаги қонунчиликка асосан, бундай маҳсулотнинг экологик cертификатлаштиришни, идентификатлаш ва ўхшаш бўлган маҳсулот турининг экологик хавфсизлиги кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи томонидан керакли меъёрий ҳужжатлар ёки экологик хавфсизлиги бўйича техник тавсифларни тақдим этмаган ҳолларда, мурожаат қилувчи экологик сертификатлаштириш ўтказишни инкор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.5 Буюртма берилган вақтида, буюртма берилган маҳсулот ЭСИ нинг аккредитлаш соҳасига киритилмаган бўлса, берилган буюртма марказий экологик сертификатлаштириш идорасида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.6 Буюртма берилаётган маҳсулот учун бир неча ЭСИ мавжуд бўлган ҳолларда, буюртмачи уларни ичидан ўзи ҳохлаган идорага мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.7 ЭСИ га буюртма берилганидан кейин, уни кўриб чиқади, тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва ариза берилганига 2 кундан кечиктирмай буюртмачига, экологик сертификатлаштиришнинг асосий шартлари, шу жумладан экологик сертификатлаштиришнинг чизмаси, сертификатлаштиришни ўтказишга асос бўлувчи, керакли МҲлар, синовлар ўтказилиши керак бўлган АСЛ ёки АЭАЛ ларни ўз ичига олган қарорни маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.8 Қарорнинг тавсиявий шакли ушбу стандартнинг С иловасида келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.9 Маҳсулотни экологик сертификатлаштириш муддатлари, шу маҳсулот ва унинг синов усуллари учун амал қилаётган МҲларда ўрнатилган муддатларга мос келиши, аммо бир ойдан ортмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.10 Экологик сертификатлаштиришда, МҲларнинг мажбурий талабларини текшириш заруриятини, ЭСИ, ҳар бир ҳолат учун алоҳида, ўзидаги мавжуд бўлган қўшимча ҳужжат (АСЛ ва АЭАЛларнинг синов баённомалари, техник ҳужжатлар, хавфсизлик маълумотлари ва бошқалар) ларни ҳисобга олган ҳолда белгилайди. Агар қўшимча маълумотларда АСЛ ва АЭАЛ ларда ўтказилган синовларнинг муайян кўрсаткичлар бўйича натижалари мавжуд бўлса, ЭСИ экологик хавфсизлик бўйича қўшимча синовларсиз, бу натижаларни қўллаши мумкин. Бунда ўтказилган синовларнинг муддатлари ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.11 Кўнгилли экологик сертификатлаштиришда, ЭСИ билан ариза берувчи биргаликда экологик сертификатлаштириш тавсифлари рўйхатини ва уларни аниқлаш усулларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар синовлар учун буюртмачи танлаб олган экологик сертификатлаштириш тавсифларининг рўйхати, маҳсулот МҲсининг талабларидан фарқ қилса, унда буни буюртма бўйича қарорда кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.12 Экологик сертификатлаштириш синовлари ўрнатилган тартибда аккредитланган АСЛ ва АЭАЛ ларда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.13 Маҳсулот намунасини танлаб олиш ва уни идентификатлашни АСЛ ва АЭАЛ лар томонидан, жойларга чиқиб, буюртма берилган кундан кейин икки кун кечиктирмай амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.14 Экологик сертификатлаштириши керак бўлган маҳсулотни идентификатлаш, намуналар миқдори, танлаб олиш тартиби, сақлаш қоидалари, ҳар бир маҳсулот учун амал қилаётган МҲларда, шунингдек унинг синов усуллари учун МҲларда ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.15 Экологик сертификатлаштиришга тақдим этилган маҳсулотни идентификатлаш маҳсулотни идентификатлаш бўйича йўриқнома асосида амалга оширилади. Агар идентификатлаш натижалари бўйича, буюртмачи тақдим этган намуналар экологик сертификатлаштиришнинг тур намуналари бўлиб чиқмаса, намуналар танлаб олинмайди ва буюртмачига, маҳсулотни экологик сертификатлаштирилишга асосли рад жавоби тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.16 Божхона назоратида сақланаётган импорт товарларидан, экологик сертификатлаштириш учун намуналар танлаб олиш, божхона идорасининг рухсати билан, ЭСИ ва АСЛ (АЭАЛ) вакиллари билан биргаликда, товар эгаси ёки унинг вакили иштирокида амалга оширилади. Бунда, ўрнатилган тартибда, 3 нусхада намуналар танлаб олиш далолатномаси тузилади, бир нусхаси божхона идорасига, иккинчи нусхаси ариза берувчига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек буюртмачи ЭСИ га, Ўзбекистон Республикаси аккредитлаш тизимида аккредитланган ёки тан олинган лабораторияларда ўтказилган, маҳсулотни ишлаб чиқаришга қўйилишида, ишлаб чиқишдаги синов баённомаларини, синов ҳужжатларини тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.17 Буюртмачига унинг сўровига биноан, АСЛ ёки АЭАЛларда ўтказилаётган синовлар шароитлари билан танишиш имкони берилиши керак. Буюртмачи ўзининг маҳсулотининг синовларида иштирок этиш ҳуқуқига эга, бунда касб сирларига риоя қилиниши чоралари таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.18 Намуналарнинг синовлари сифати ва ишончлилиги, шунингдек, синов баённомаларини сақланиши учун масъулиятни, бу синовларни ўтказган АСЛ ёки АЭАЛларга юклатилади. Синов баённомалари ваколатли синовчи-мутахассислар томонидан имзоланади ва АСЛ ёки АЭАЛ раҳбари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.19 Синовлар баённомалари буюртмачига ва ЭСИга тақдим этилади. Агар ҳар хил синов лабораторияларида ҳар хил кўрсаткичлари бўйича синовлар ўтказилган бўлса, бунда барча керакли баённомалар натижалари ижобий бўлганида, экологик хавфсизлик бўйича талабга жавоб берган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.20 Синовлар натижалари қониқарсиз бўлса ёки тақдим этилган ҳужжатлар тўплами тўлиқ бўлмаган ҳолларда, экологик сертификат беришга, қонунчиликнинг муайян меъёрларини кўрсатилган ҳолда рад жавоби тўғрисидаги хулоса берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.21 Синовлар даврида тўлиқ бузилган маҳсулот бўйича буюртмачи ёки унинг вакили иштирокида рўйхатдан ўчириш бўйича далолатнома тузилади. Синовларда қисман бузилган ёки бузилмаган маҳсулотни буюртмачининг ҳохишига кўра, қайтариш ҳужжатига унинг имзосини қўйдириб қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.22 Сертификатлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш мақсадида таҳлил қилиш ЭСИ нинг ҳужжатларида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таҳлил натижалари бўйича далолатнома тузилиб, экологик сертификат беришда бу далолатнома қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.23 Таҳлилни ўтказиш муддатлари намуналар олинган кунидан бошлаб 10 иш кундан ортмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.24 Ўтказилган таҳлил тўғрисидаги маълумот аудиторлик баённомасида кўрсатилади. ЭСИ буюртмачи тақдим этган, синовлар баёномасини, ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш таҳлили натижаларини кўриб чиққанидан сўнг, натижалар ижобий бўлганида экологик сертификат беради, номувофиқликлар аниқланганида буюртмачига, ёзма равишда, қонунчиликнинг муайян меъёрларини кўрсатиб, экологик сертификат беришни рад жавобини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.25 Экологик сертификат МЭСИ ўрнатган шаклда давлат ёки рус тилларида расмийлаштирилади. Расмийлаштирилган сертификат ЭСИ нинг реестирига рўйхатга олинади. Экологик сертификат, фақат рўйхатга олинган рақами мавжуд ҳолдагина ҳақиқий ҳисобланади. Экологик сертификат буюртмачига 2-ишчи куни давомида берилади, ЭСИ томонидан ишлаб чиқариш шароитларини ўрганилганида эса, ишлаб чиқаришни ўрганиш далолатномасини тайёрланганидан ва синовлар натижалари олинганидан сўнг, беш кун давомида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.26 Транспортда ташиладиган маҳсулот учун экологик сертификат маҳсулот тўпини транспортда ташиш муддатларига, етказиб бериш шартномаларини ҳисобга олган ҳолда берилади, серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун, маҳсулотни бевосита атроф муҳитга кўрсатадиган таъсири даражасини, шунингдек ушбу маҳсулот турини ишлаб чиқаришни экологик хавфи даражасини ҳисобга олиб, бир йилдан уч йилгача муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.27 Келишмовчиликларни ҳал қилиш ва ЭСИ фаолиятини «Ўзстандарт» агентлиги томонидан инспекцион назоратни амалга ошириш мақсадларида, экологик сертификатлаштириш ҳужжатлари (намуналар танлаб олиш далолатномалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш ва таҳлил қилиш далолатномалари, синовлар баённомаларининг нусхалари) экологик сертификатнинг амал қилиш муддатигача, аммо бир йилдан кам бўлмаган вақт сақланиши керак. Ҳужжатларни сақлаш қоидалари ва муддатларини ЭСИ нинг ва синов лабораториясининг процедура ҳужжатларида кўрсатилади. Кўрсатилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддатлари тугаганидан сўнг уларни архивга топширилади ёки йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.28 Экологик сертификатлаштирилган маҳсулотни ишлаб чиқарувчи томонидан сотилишида, экологик сертификатини нусхаси, уни берган идоранинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда бошқа ҳужжатлар билан бирга тақдим этилиши мумкин. Экологик сертификатни асл нусхасини ушлаб турувчи томонидан берилаётган экологик сертификатнинг нусхалари маҳсулот учун бериладиган йўл ҳужжатларига мувофиқ рўйхатга олиб борилади. Ҳар бир нусхада унинг рўйхатга олинган рақами ва сотилаётган маҳсулотнинг миқдори кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.29 Экологик сертификат амал қилаётган даврда ишлаб чиқарилган маҳсулот экологик хавфсиз (тоза) ҳисобланади ва қайта экологик сертификатланмайди. Маҳсулотнинг фойдаланиш ва йўл ҳужжатларидаги ишлаб чиқарилган вақти экологик сертификатининг тасдиғи бўлиб хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.30 Буюртмачи, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотига, экологик сертификатининг амал қилиш муддати тугашига бир ой қолганидан кечиктирмай, қайта экологик сертификатлаштиришга ЭСИ га ариза бериш ҳуқуқига эга. Бунда ЭСИ инспекцион назорат натижаларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаштиришни чизмасини ўзгартириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.31 Экологик сертификатлаштиришда тасдиқланадиган, маҳсулотнинг экологик хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, маҳсулот таркибига киритиладиган ўзгартиришлар, ишлаб чиқариш технологиясидаги ўзгаришлар, утиллаштириш ишларини режалаштирилганида, тайёрловчи ЭСИ ни булар ҳақида огоҳлантиради, ЭСИ уларни ҳисобга олган ҳолда аниқлик киритиш чора-тадбирлари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.32 Серияли ишлаб чиқаришга экологик сертификатни берган ЭСИ, бир йилда бир мартадан кам бўлмаган вақтда, маҳсулотни сертификатлаштириш тавсифларини тасдиқлаш мақсадида, инспекцион назорат ўтказади. Инспекцион назорат ўтказишда, экологик сертификатлаштиришнинг чизмасига боғлиқ равишда, маҳсулотни экологик хавфсизлигига синовлар ўтказилади ёки ишлаб чиқариш шароитларини ўрганилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.33 Инспекцион назорат натижалари бўйича экологик сертификатнинг амал қилиш муддати узайтирилишини, тўхтатишни ёки бекор қилишни тасдиқлаш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.34 Экологик сертификатлаштирилган маҳсулотни инспекцион назоратини ўтказиш тартиби, ҳажми инспекцион назоратни ўтказиш қоидаларида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.35 ЭСИ, тайёрловчи ва Марказий экологик сертификатлаштириш идорасини экологик сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш ёки йўқ қилингани тўғрисида маълумот бериши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Сертификатлаштириш чизмаларини қўллаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.1 № 1 чизма - келтирилаётган маҳсулот тўпларини экологик сертификатлаштиришда қўлланилиб, экологик хавфсизлик талаблари, атроф муҳитни муҳофазаси бўйича АСЛ ёки АЭАЛларда синовлар ўтказишни кўзда тутади. Бу чизмада, сертификатлаш тавсифларини тасдиқлаш, узоқ муддатли сақлаш шартларига, шунингдек, маҳсулот солинган идишлар (ўраб жойлаш) билан муносабат қисмларини кўзда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.2 № 2 чизма - олиб чиқиб кетилаётган маҳсулот тўпларини экологик сертификатлаштиришда қўлланилиб, экологик хавфсизлик талаблари, атроф-муҳитни муҳофазаси бўйича, MҲ ларда ўрнатилган синовлар ўтказишни кўзда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.3 № 3 чизма - ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни экологик сертификатлаштиришда қўлланилади. Маҳсулотни экологик хавфсизлик талабларини ва атроф-муҳитни муҳофазаси талабларини тасдиқлаш мақсадида, синовлар ўтказишни, шунингдек ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш таҳлилларини кўзда тутади. Бу чизма, корхонада, маҳсулот ҳаётий циклини баҳолаш ва сертификатлаштириш тавсифларини тасдиқлаш мақсадида инспекцион назорат ўтказишни кўзда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.4 № 4 чизма - экологик хавфли маҳсулотни транзит усулида олиб ўтилганида қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.5 № 5 чизма - маҳсулотни экологик сертификатлаштиришда қўлланлаб, уни экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофазаси талабларига декларациялашни кўзда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Маълумотлар бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.1 ЭСИ берилган, йўқ қилинган, амал қилиш муддатлари тўхтатилган экологик сертификатларни, шунингдек экологик сертификат беришни рад этилган ҳоллар ҳисобини олиб боради, ўрнатилган тартибда, улар тўғрисида ва экологик сертификатлаштириш фаолияти тўғрисидаги маълумотларни экологик сертификатлаштиришнинг Марказий идорасига жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.2 Экологик Сертификатлаштиришнинг Марказий Идораси (ЭСМИ) фаолият кўрсатаётган АСЛ (АЭАЛ)лар тўғрисида маълумотни нашр қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.3 ЭСМИ маҳсулотни экологик сертификатлаштириш натижаларини, қуйидагиларни ўз ичига олган маълумотномани нашр қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик сертификатларни ушлаб турувчиларнинг рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭСИ лар, АСЛ ёки АЭАЛ ва эксперт-аудитор-экологларнинг рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўқ қилинган ва амал қилиш муддати тўхтатилган экологик сертификатлар рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Хорижий экологик сертификатларни тан олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.1 Экологик сертификатлаштириш ишларини тан олишни, экологик сертификатлаштириш бўйича ишларни, давлатлараро кенгашда (МГС), ўзаро тан олиш тўғрисидаги шартнома имзоланганидан сўнг амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.2 Халқаро тизимлар ва келишувлар доирасида тан олинадиган экологик сертификатларни тан олиш, ушбу халқаро тизимлар ва келишувларда ўрнатилган қоидалар асосида, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мос равишда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулот учун экологик сертификат, агар МҲлардаги маҳсулотнинг экологик хавфсизлигига қўйилган талаблари, Ўзбекистон Республикасининг МҲларида кўрсатилган экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофазаси бўйича талабларига мос келганида тан олинади. Ўзбекистон Республикаси MҲ ларида экологик сертификатлаштириш учун, зарурий қўшимча талаблар бўлганида ёки контрактда бу ҳақида айтилган бўлса, маҳсулотни ушбу қўшимча талабларга мос келишини синовлари ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.3 Экологик сертификатни тан олиниши учун буюртмачи ЭСИ га буюртма юборади. Буюртманинг тавсиявий шакли ушбу стандартнинг Д иловасида келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмага, экологик сертификатнинг экологик сертификатни берган идоранинг муҳри билан тасдиқланган, асли ва нусхаси, шунингдек, ушбу стандартнинг 3.4 бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилиниши керак. Буюртмачи қўшимча тариқасида, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган MҲ ларнинг қўшимча талабларига мос келишини текширилган синов баённомаларини тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.4 Олинган ҳужжатлар ва материаллар асосида ЭСИ экологик сертификатни тан олиш (тан олмаслик) тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭСИ тан олиш жараёнида, маҳсулотни, буюртмада кўрсатилганига идентификатлаштиради (бир хиллигини текширади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.5 Экспорт қилган давлатнинг экологик сертификатлаштириш идораси томонидан берилган экологик сертификатини тан олиш, уни ўрнатилган намунага биноан қайта расмийлаштириш ва давлат реестрига киргазиш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Аппеляцияларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8.1 Экологик сертификатлаштириш натижаларидан норози тараф, ЭСИга, Марказий экологик сертификатлаштириш идорасига, «Ўзстандарт» агентлигининг Аппеляция кенгашига ва бевосита судга аппеляция билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8.2 Апелляциялар Ўз МСТ нинг процедураларида ўрнатилган тартибга асосан, икки ҳафта давомида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8.3 «Ўзстандарт» Агентлигининг Аппеляцион кенгашининг қарори қонунчиликда ўрнатилган тартибда судда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
А ИЛОВА
(тавсиявий)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экологик хавфсизлик талабларини тасдиқлаш чизмалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чизма
‎№ ‎
Экологик сертификатлаштириш объекти‎ Ўтказиш тартиби‎ Инспекцион назорат‎
1.‎ Тўпларни олиб кириш‎ Истеъмолчидан олинган намуналарни синовлари‎ Ўтказилмайди‎
2.‎ Тўпларни олиб чиқиш‎ Тайёрловчидан олинган намуналарни синовлари‎ Ўтказилмайди‎
3.‎ Ишлаб чиқариш (мурожаат)‎ Тайёрловчидан олинган намуналарни синовлари. Ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш таҳлили‎ Ўтказилади‎
4.‎ Транзит‎ Ташқи кўринишини текшириш‎ Ўтказилмайди‎
5.‎ Декларацияни тақдим этилаётган ҳужжатлар билан мос келишини кўриб чиқиш‎ Такдим этилаётган ҳужжатлар билан солиштириш‎ Ўтказилмайди‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
В ИЛОВА
(мажбурий)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

_______________________________________
(экологик сертификатлаштириш идорасининг номи)

_________________________________________________
‎‎‎(экологик сертификатлаштириш идорасининг манзили)‎‎


‎‎‎БУЮРТМА
‎экологик сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича

‎‎__________________________________________________________________

‎‎‎буюртмачининг номи (тайёрловчи корхона, етказиб берувчи ёки индивидуал тадбиркорнинг Ф.И.Ш.)

‎‎__________________________________________________________________

‎(буюртмачи манзили, алоқа телефони)

__________________________________________________________________
‎томонидан_________________________________________________________

‎‎‎(раҳбар Ф.И.Ш.)

‎‎қуйидагиларга буюртма ______________________________________________
‎‎‎‎‎‎‎(маҳсулот номи, ТИФТН коди, серияли ишлаб чиқарилади, олиб киради, олиб чиқади‎‎

__________________________________________________________________

‎‎‎транзит, миқдори (тўпга, транзит)‎‎

‎‎бўйича чиқарилади _________________________________________________

‎‎‎(меъёрий ҳужжат номи)

‎‎‎‎талабларига мос келади______________________________________________

‎(меъёрий ҳужжатлар рақами ва номи)

__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________

‎‎ва маҳсулотни ҳужжатларда кўрсатилган талабларга мос келишига экологик сертификатлаштиришни чизмаси бўйича ўтказишингизни сўрайди_____________________________________________________________________________________________________________________________

‎‎(сертификатлаштириш чизмаси рақами)

‎‎Қўшимча маълумотлар ______________________________________________
‎‎‎‎(бошқа ҳужжатлар кўрсатилади (инвентаризациялаш, ПДВ ва бошқалар))
‎‎__________________________________________________________________
Буюртмачи‎‎

‎‎____________
‎(шахсий имзо)‎

‎‎____________
‎(Ф.И.Ш.)‎

‎‎«‎___» ______________20___й
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
С ИЛОВА
(мажбурий)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
__________________________

‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»

‎‎(Экологик сертификатлаштириш идораси номи)

‎‎Экологик сертификатлаштириш идораси раҳбари

‎‎__________________________

‎‎(ЭСИ манзили)

‎‎«___» _____________ 20___й. ‎‎____________ ‎‎___________________

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.Ш.)

М.Ў.‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎ҚАРОР
‎Экологик сертификатлаштириш буюртмаси бўйича

‎‎№______ «_____» ____________20___йилдан

‎‎Буюртмани қўриб чиқиб_____________________________________________

‎‎(тайёрловчи корхона, етказиб берувчи номи)

экологик сертификатлаштириш _______________________________________

(‎‎маҳсулот номи, ТИФ ТН коди, тўп ўлчами)

__________________________________________________________________‎‎
‎‎қуйидагиларни маълум қиламиз:
‎‎1. Экологик сертификатлаштириш чизма бўйича ўтказилади_______________
‎‎__________________________________________________________________

‎‎(сертификатлаштириш чизмаси рақами)

‎‎2. Экологик сертификатлаштириш учун синовларни______________________
____________________________________________________да ўтказиш керак

‎‎(аккредитланган синов лабораториясининг ёки аккредитланган экоаналитик лабораториянинг номи, манзили)

‎‎3. Экологик сертификатлаштириш_____________________________________
________________________________________талаблари асосида ўтказилади

‎‎(меъёрий ҳужжатлар белгиси ва номи)

4. Ишларни тўлов шакли_____________________________________________

(хўжалик шартномаси, тариф, тўловнинг бошқа тури)‎‎

‎‎‎‎__________________________________________________________________

‎‎5. Экологик сертификатлаштириш мақсадларида қуйидагилари тақдим этилиши керак______________________________________________________

‎‎(керакли ҳужжатлар санаб ўтилсин)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
D ИЛОВА
(мажбурий)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎_______________________________________

‎‎(экологик сертификатлаштириш идораси)

‎‎_______________________________________

‎‎(ЭСИ манзили)


‎‎‎БУЮРТМА
хорижий ‎экологик сертификатни тан олиш тўғрисида

_______‎‎__________________________________________________га экологик

‎‎(экологик хавфли маҳсулот номи, тури, модели, русуми, тўп ўлчами)

‎‎сертификатини тан олиш бўйича мурожаат қилмоқдамиз
_____________________________________________________‎‎да тайёрланган

‎‎‎(тайёрловчи корхона номи, манзили, мамлакат)

________________________________________________________да синалган

‎‎(синов лабораториясининг номи, манзили)

______________________________________________‎‎талабларига мослигини
__________________________________________________________________

‎‎(экологик сертификат мувофиқлигига ўтказилган ҳужжат номи, белгиси)

‎‎Экологик сертификат ________________________________________________

‎‎(экологик сертификатни берган

_________________________________________________‎‎томонидан берилган

‎‎идора)

_____________ қоидалар бўйича ______________________________________

‎‎‎‎(манзил)‎‎

‎‎‎‎(сертификатлаш тизими номи ёки келишув сони)

‎‎дан _______________ ‎‎‎‎гача _________________ муддатга
‎‎Қўшимча маълумотлар ______________________________________________
‎‎__________________________________________________________________
‎‎Буюртмага қуйидагиларни илова
‎‎‎қилмоқдамиз: ______________________________________________________

‎‎(ҳужжат ва материаллар рўйхати)

‎‎Буюртмачининг номи ва манзили _____________________________________
‎‎Буюртмачи телефони/факси __________________________________________
‎‎Шаҳарлараро телефон алоқаси ________________________________________
‎‎Ф. И. Ш., буюртмачи вакилининг Ф.И.Ш., вазифаси ва телефони___________
‎‎‎__________________________________________________________________

‎‎___________________

‎‎«____» ____________ 20___й.

(шахсий имзо)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
E ИЛОВА
(мажбурий)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎_______________________________________

‎‎(экологик сертификатлаштириш идораси номи)

‎‎_______________________________________

‎‎(ЭСИ манзили)

‎‎ДАЛОЛАТНОМА
‎маҳсулотни солиштириб кўриш (идентификатлаш) тўғрисида

‎‎1. Маҳсулот номи___________________________________________________‎
‎‎2. Буюртмачининг номи, унинг юридик манзили
__________________________________________________________________
‎‎__________________________________________________________________
‎‎3. Маҳсулотнинг келиб чиқиши_______________________________________
‎‎__________________________________________________________________
‎‎4. Тўп ўлчами ______________________________________________________
5. Хавфлилик синфи ________________________________________________
‎‎6. ТИФ ТН коди ____________________________________________________

‎‎7. Маҳсулотни экологик хавфсизлик тавсифларига мувофиқлик кўрсаткичларини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига таҳлили __________________________________________________________________

‎‎__________________________________________________________________

‎‎меъёрий ҳужжатлар номи

‎‎
‎‎ХУЛОСАЛАР:

‎‎Тақдим этилган маҳсулот намуна ва тамғаланишига солиштириб кўрилди (идентификацияланди) (идентификацияланиши мумкин эмас)_____________

‎‎__________________________________________________________________
‎‎__________________________________________________________________
‎‎Экологик сертификатлаштириш идораси вакили ‎

‎‎____________

‎‎________________

‎‎имзо

‎‎Ф.И.Ш.

М.Ў.‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Библиографик маълумотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Ўзгартиришларни қайд қилиш
‎варағи (Мажбурий)


‎‎‎Ўзгартиришларни қайд қилиш варағи

Нашри‎ Редакция‎ Ўзгартириш киритилган варақлар‎ Киритилган ўзгартиришлар мазмуни‎ Санаси‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Бошдавэкосертификат» бошлиғи‎ ‎ Каримов Н.М.‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎АНИДИ бошлиғи‎ ‎ ‎Миррахимов М.М.‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎АНИДИ, экологик стандартлаштириш ва метрология бўлим бошлиғи‎ ‎ ‎Набиева М.С.‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎АНИДИ, нормаконтроли‎ ‎ ‎Бекмирзаева К.М.‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎КЕЛИШИЛГАН:‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раис ўринбосари‎ ‎ ‎Садыков К.Ф.‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти ва уни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи‎ ‎ ‎Маматқулов Р.И.‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг экологик-ҳуқуқ бўлими бошлиғи‎ ‎ ‎Тилляев Т.С.‎