08.02.2021 йилдаги ПҚ-4982-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 08.02.2021 йилдаги ПҚ-4982-сон
Date of entry into force
09.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда юқори сифатли чарм, пойабзал, чарм-атторлик маҳсулотлари, шунингдек, мўйна ва жундан юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, соҳада кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш, замонавий технологияларни жорий этишни рағбатлантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги «Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2718-сон қарорига асосан очилган кредит линияларининг танланмаган маблағлари ҳисобидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 2021-2022 йилларда чармдан тайёр маҳсулотлар, чарм-атторлик, шунингдек, мўйна ва жундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун умумий қиймати 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияларини устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган тижорат банкларида очиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур қарорнинг 1-бандида кўзда тутилган кредит линияларини тегишли тижорат банкларига 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача, йиллик 4 фоиз ставкаси шартларида очади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитлар тадбиркорлик субъектларига замонавий янги ускуна ва технологияларни харид қилиш учун 2 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача, йиллик 6 фоиз ставкасида ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2029 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган хом ашё, материаллар ва фурнитуралар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 январдаги ПФ-4-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2026 й., 06/26/4/0043-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Тошкент ҳамда Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларининг «Ойбек-автойўл» (Тошкент вилояти) ва «Сариосиё-автойўл» (Сурхондарё вилояти) чегара ўтказиш пунктларидан қўшни давлат чегарасигача бўлган жойларда эксперимент тариқасида маҳаллий тайёр маҳсулотлар савдосига ихтисослаштирилган савдо нуқталарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу савдо нуқталарида фаолият юритадиган тадбиркорлар томонидан реализация қилинадиган ҳамда қўшни давлат ҳудудига олиб чиқилган товарлар экспортга тенглаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан биргаликда бир ой муддатда «Ойбек-автойўл» ва «Сариосиё-автойўл» чегара ўтказиш пунктларидан қўшни давлат чегарасигача бўлган жойларда савдо нуқталарини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ер майдонлари ажратилишини ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тегишли инфратузилмалар яратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзчармсаноат», «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзбекипаксаноат», «Ўзэлтехсаноат» ва бошқа уюшмалар ташкил этиладиган савдо нуқталарини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг сифатли маҳаллий маҳсулотлари билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар эксперимент натижаларидан келиб чиқиб, республиканинг бошқа халқаро қатновлари учун очиқ бўлган чегара ўтказиш пунктларидан қўшни давлат чегарасигача бўлган жойларда маҳаллий тайёр маҳсулотлар савдосига ихтисослаштирилган савдо нуқталарини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзчармсаноат» уюшмаси томонидан Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республика ҳудудларида ва хорижий давлатларда маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган чарм маҳсулотлари савдосига ихтисослаштирилган «Multibrand» дўконларини ташкил этиш ва унинг электрон савдо платформасини яратиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Multibrand» дўконларини республика ҳудудларида ва хорижда ташкил этиш ҳамда унинг электрон савдо платформасини яратиш, шунингдек, «Ўзчармсаноат» уюшмаси аъзоларининг етакчи электрон савдо платформаларида маҳаллий чарм маҳсулотларини жойлаштириш бўйича харажатларини Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширишга розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзчармсаноат» уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда янги ташкил этилаётган «Multibrand» дўконларининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказий шаҳарларида аҳолига қулай жойларда жойлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги «Ўзчармсаноат» уюшмаси билан биргаликда «Multibrand» дўконларини хорижий давлатларда ташкил этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзстандарт» агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда чарм, пойабзал, чарм-атторлик маҳсулотлари, жун ва мўйнадан тайёрланган буюмларга уларни синовдан ўтказиш усулларига талабларни белгиловчи стандартлар бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказсин ва халқаро меъёрларни ҳисобга олган ҳолда уларни қайта кўриб чиқиб, амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 мартга қадар чарм, пойабзал, чарм-атторлик маҳсулотлари, жун ва мўйнадан тайёрланган буюмларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, соҳага тегишли бўлган синаш бўйича халқаро, минтақавий ва хорижий давлатларнинг стандартларини асли ёзилган тилларда қабул қилиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ҳар ярим йил якуни бўйича ахборот киритиб борилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 8 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4982-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 февралдаги ПҚ-4982-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган хом ашё, материаллар ва фурнитуралар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Товарлар номи

ТИФ ТН коди

1.

Асосий бўёвчилар ва улар асосида тайёрланган препаратлар

3204 13000 0

2.

Бошқа органик бўёвчи воситалар, улар асосида тайёрланган синтетик препаратлар, шу жумладан 320411-320419 субпозициялари бўйича икки ёки ундан ортиқ бўёвчи воситаларнинг аралашмалари

3204 19 000 0

3.

Бошқа бўёвчилар (мўйна учун тонерлар)

3204 90000 0

4.

Суюқ ялтироқ ва шунга ўхшаш бўёвчи препаратлар (металл учун)

3207 30 000 0

5.

ТК812 Лак полоскаси

3209 90 000 0

6.

Ташқи бўёқлар

3209 90 000 0

7.

ТК 1001 Боғловчи смола (сув муҳитидаги полимерлар асосидаги бўёқ)

3209 90 000 0

8.

Ювувчи ва тозаловчи воситалар (ёғсизлантирувчи порошок, ТК5205 Никель металл тозаловчи, ТК1002 Ювиш воситаси — Ополаскиватель, UC401 Ультра товуш тозаловчи)

3402 90900 0

9.

Бошқа ёпиштирувчи адгезивлар (350610 и 350691 кодларида назарда тутилмаган)

3506 99000 0

10.

Сумкалар ишлаб чиқариш учун пластмассадан монолит чеккалар

3916 90 900 0

11.

Биоксиаль мўлжалланган полипропилен плёнкалар, қалинлиги 0,018 мм (18 мкр)

3920 20 210 0

12.

Пластмассадан бошқа буюмлар ва бошқа материаллардан буюмлар (бошқалар)

3926 90 970 9

13.

Мўйна хом ашёси: боши, думи ёки қўллари мавжуд ёки мавжуд бўлмаган бутун жигарранг норкалар

4301 10 001 0

14.

Мўйна хом ашёси: боши, думи ёки қўллари мавжуд ёки мавжуд бўлмаган бутун бошқа норкалар

4301 10 009 0

15.

Мўйна хом ашёси: қуйидаги зотдаги боши, думи ёки қўллари мавжуд ёки мавжуд бўлмаган бутун қўзилар: астрахань, думли, қоракўл, форс ва шунга ўхшаш зотли, шунингдек, ҳинд, хитой, мўғул ёки тибет зотли

4301 30 000 0

16.

Кумушранг-қора тулкининг мўйна хом ашёси

4301 60 001 0

17.

Қизил тулкининг мўйна хом ашёси

4301 60 002 0

18.

Мовий тулкининг мўйна хом ашёси

4301 60 006 0

19.

Оқ тулкининг мўйна хом ашёси

4301 60 007 0

20.

Бошқа тулкилар мўйна хом ашёси

4301 60 009 0

21.

Суғурлар мўйна хом ашёси

4301 80 300 0

22.

Силовсинлар мўйна хом ашёси

4301 80 501 0

23.

Мушуксимонлар оиласига тааллуқли бошқа ёввойи ҳайвонларнинг мўйна хом ашёси

4301 80 509 0

24.

Оқсувсар мўйна хом ашёси

4301 80 701 0

25.

Соболь мўйна хом ашёси

4301 80 702 0

26.

Сувсар мўйна хом ашёси

4301 80 703 0

27.

Видра мўйна хом ашёси

4301 80 704 0

28.

Колонка мўйна хом ашёси

4301 80 705 0

29.

Сассиқкузан (хорёк) мўйна хом ашёси

4301 80 706 0

30.

Денгиз сувсарларининг хом мўйнаси/бошқалар

4301 80 707 1

4301 80 707 9

31.

Ёввойи қуён ва қуённинг мўйна хом ашёси

4301 80 709 1

32.

Қундузнинг мўйна хом ашёси

4301 80 709 2

33.

Ондатра мўйна хом ашёси

4301 80 709 3

34.

Нутрия мўйна хом ашёси

4301 80 709 4

35.

Гренландия тюлени ва хохлач болалари тери мўйна хом ашёси

4301 80 709 5

36.

Тюлень болалари тери мўйна хом ашёси (гренландия тюлени ва хохлач)

4301 80 709 6

37.

Тюлень мўйна хом ашёси бошқа

4301 80 709 7

38.

Ошланган ёки ишлов берилган жигарранг норка мўйнали териси

4302 11 001 0

39.

Ошланган ёки ишлов берилган бошқа норкалар мўйнали териси

4302 11 009 0

40.

Ошланган ёки ишлов берилган қундуз мўйнали териси

4302 19 100 0

41.

Ошланган ёки ишлов берилган ондатра мўйнали териси

4302 19 200 0

42.

Ошланган ёки ишлов берилган кумушранг-қора тулки мўйнали териси

4302 19 301 0

43.

Ошланган ёки ишлов берилган қизил тулки мўйнали териси

4302 19 302 0

44.

Ошланган ёки ишлов берилган арктик тулки мовийранг мўйнали териси

4302 19 306 0

45.

Ошланган ёки ишлов берилган оқ арктик тулки мўйнали териси

4302 19 307 0

46.

Ошланган ёки ишлов берилган бошқа турдаги тулки терилари

4302 19 309 0

47.

Ошланган ёки ишлов берилган қуён терилари

4302 19 350 0

48.

Ошланган ёки ишлов берилган олмахон ва Гренландия тюлени ва хохлач болалари териси

4302 19 410 0

49.

Ошланган ёки ишлов берилган олмахон, тюлень болалари териси (Гренландия тюлени ва хохлачдан ташқари)

4302 19 491 0

50.

Ошланган ёки ишлов берилган тюлень терилари ва бошқалар

4302 19 499 0

51.

Ошланган ёки ишлов берилган калан терилари

4302 19 501 0

52.

Ошланган ёки ишлов берилган нутрия терилари

4302 19 502 0

53.

Ошланган ёки ишлов берилган суғур терилари

4302 19 600 0

54.

Ошланган ёки ишлов берилган силовсин терилари

4302 19 701 0

55.

Ошланган ёки ишлов берилган бошқа турдаги мушуксимонлар терилари

4302 19 709 0

56.

Ошланган ёки ишлов берилган қуйидаги қўзичоқ терилари:

астрахань, курдюк, қоракўл, форс ва аналог зотлар ҳамда ҳинд, хитой, монгол ва тибет қўзичоқ зотлари

4302 19 750 0

57.

Ошла?ган ёки ишлов берилган оқсувсар териси

4302 19 951 0

58.

Ошланган ёки ишлов берилган соболь

4302 19 952 0

59.

Ошланган ёки ишлов берилган сувсар териси

4302 19 953 0

60.

Ошланган ёки ишлов берилган видра териси

4302 19 954 0

61.

Ошланган ёки ишлов берилган колонка териси

4302 19 955 0

62.

Ошланган ёки ишлов берилган сассиқкузан (хорёк) териси

4302 19 956 0

63.

Ошланган ёки ишлов берилган енот териси

4302 19 957 0

64.

Ошланган ёки ишлов берилган олмахон териси

4302 19 958 0

65.

Ошланган ёки ишлов берилган бошқа турдаги терилар

4302 19 959 0

66.

Бошқа полиестер иплар (якка, чакана савдо учун қадоқланмаган, 50 кр/м. дан ортиқ бўлмаган ёки бурилишга эга бўлмаган)

5402 47 000 0

67.

Никель анод

7508 90 000 9

68.

Асосий анод (қўрғошиндан)

7806 00 800 9

69.

Чамадонлар ва қисқа буюмлар учун, қимматбаҳо металлардан фурнитура ва аналог буюмлар

8302 49 000 9

70.

Тўқимачилик қопламаларисиз пластмасса тугмалар

9606 21000 0

71.

Қиммат бўлмаган металл хом ашёсидан тўқимачилик қопламаларисиз тугмалар

9606 22000 0

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 февралдаги ПҚ-4982-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3693-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 10-банднинг тўртинчи хатбоши «чарм, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни қайта ишлаш, шунингдек, бутловчи буюмлар, фурнитура,» сўзларидан кейин «аксессуарлар, пойабзал қолиплари» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 11-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур қарорда назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар «Ўзчармимпэкс» УКга нисбатан ушбу бандда қайд этилган вазифаларни амалга оширишга, шу жумладан «Ўзчармимпэкс» УК томонидан импорт қилинган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар ва фурнитураларни чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотларга уларнинг ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиши учун сотишга татбиқ этилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги «Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4453-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б) Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава ва трикотаж мато учун 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 январдан — 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан — 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в» кичик банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в) мазкур банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган маблағларнинг (трикотаж мато экспортидан ундирилган йиғимлар бундан мустасно) 75 фоизи, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг алоҳида банк ҳисоб рақамига қуйидагилар учун йўналтирилади:».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги «мажмуаларни ишга тушираётган» сўзлари «мажмуаларга эга ва уларни янгидан ишга тушираётган» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги «Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4759-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 4-бандининг иккинчи хатбошидаги ««Ўзбекипаксаноат» уюшмаси» сўзлари ««Ўзбекипаксаноат» ва «Ўзчармсаноат» уюшмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 11-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда «Ўзбекипаксаноат» ва «Ўзчармсаноат» уюшмалари таркибидаги қўлда гилам тўқиш билан шуғулланувчи корхоналар томонидан экспортга сотилган гиламларни тегишинча ушбу уюшмаларнинг экспорт кўрсаткичларида акс эттирсин.»
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 07/21/4982/0094-сон; 28.02.2023 й., 07/23/77/0111-сон; 15.01.2026 й., 06/26/4/0043-сон)