Ҳужжат кучини йўқотган 14.10.2013 17.05.1993 йилдаги 227-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.05.1993 йилдаги 227-сон
Date of entry into force
17.05.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 14.10.2013
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сонли «Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 17 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
227-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 17 майдаги
227-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида давлат ёнғин назорати тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасида давлат ёнғин назорати ёнғин чиқиши мумкин бўлган нуқсонларни ўз вақтида аниқлаш ва ёнғинга қарши аҳволни яхшилаш бўйича асосли тавсиялар бериш ҳамда республикада шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва халқ хўжалиги объектларининг ёнғин хавфсизлигини зарур даражада сақлаш мақсадида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикасида давлат ёнғин назоратини амалга оширувчи органлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимига кирадилар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига амал қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида давлат ёнғин назорати органлари ҳисобланадилар: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғиндан муҳофаза қилиш бошқармаси; Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаларининг ёнғиндан муҳофаза қилиш бошқармалари ва бўлимлари; шаҳарлар, туманлар ва шаҳарлардаги туманлар ички ишлар бўлимларининг давлат ёнғин назорати бўлимлари, инспекциялари, инспекторлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ахлоқ тузатиш ишлари бошқармаси, транспорт ички ишлар бошқармалари, бўлимлари, ички ишларнинг транспорт йўлида ишловчи бўлимлари; Ички ишлар вазирлигининг шаҳарларни, аҳоли пунктларини ва халқ хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш бўйича ҳарбийлаштирилган ва профессионал ёнғиндан муҳофаза қилиш отрядлари ва қисмлари; Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёнғиндан муҳофаза қилиш бошқармасига бевосита бўйсунувчи ёнғиндан муҳофаза қилиш бўлимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёнғиндан муҳофаза қилиш бошқармасининг бошлиғи лавозимига кўра бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасининг ёнғин назорати бўйича Бош давлат инспектори ҳисобланади, унинг ўринбосарлари эса — Ўзбекистон Республикасининг ёнғин назорати бўйича Бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёнғиндан муҳофаза қилиш бошқармаси бўлимларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасининг ёнғин назорати бўйича Бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёнғиндан муҳофаза қилиш бошқармаси таркибий бўлинмаларининг бош мутахассислари, бош муҳандислари, муҳандислари, катта инспекторлари, инспекторлари ва ходимлари Ўзбекистон Республикасининг ёнғин назорати бўйича Бош давлат инспекторининг ёрдамчилари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари ёнғиндан муҳофаза қилиш бошқармалари ва бўлимларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёнғиндан муҳофаза қилиш бошқармасига бевосита бўйсунувчи ёнғиндан муҳофаза қилиш бўлимларининг бошлиқлари, лавозимига кўра, бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва объектларнинг ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ҳисобланадилар, уларнинг ўринбосарлари эса — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва объектларнинг ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар, Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари ёнғиндан муҳофаза қилиш бўлимларининг, бошқарма ва бўлимлари таркибий бўлинмаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида, лавозимларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторларининг катта ёрдамчилари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари ёнғиндан муҳофаза қилиш бошқармалари ва бўлимлари таркибий бўлинмаларининг бош мутахассислари, катта муҳандислари, катта инспекторлари, муҳандислари, инспекторлари ва ходимлари, шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва халқ хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш бўйича ҳарбийлаштирилган ёнғиндан муҳофаза қилиш отрядлари ва қисмларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ахлоқ тузатиш ишлари бошқармаси, транспорт ички ишлар бошқармалари, бўлимларининг, шаҳарлар, туманлар, шаҳарлардаги туманлар ички ишлар бўлимлари Давлат ёнғин назорати бўлинмалари, инспекцияларининг бошлиқлари — ўзлари хизмат кўрсатаётган шаҳарлар, туманлар ва объектларнинг ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбийлаштирилган ёнғиндан муҳофаза қилиш отрядлари ва қисмларининг, Ўзбекистон Республикаси ахлоқ тузатиш ишлари бошқармасининг, транспорт ички ишлар бошқармаси ва бўлимларининг, шаҳарлар, туманлар, шаҳарлардаги туманлар ички ишлар бўлимлари, Давлат ёнғин назорати бўлинмалари ва инспекцияларининг катта муҳандислари, катта инспекторлари, муҳандислари ва инспекторлари, шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва халқ хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш бўйича профессионал ёнғиндан муҳофаза қилиш отрядлари ва қисмларнинг бошлиқлари— ўзлари хизмат кўрсатаётган шаҳарлар, туманлар ва объектларнинг ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, профессионал ёнғиндан муҳофаза қилишга раҳбарлик қилиш бўйича ходимларнинг қўшимча лавозимлари жорий қилиниши ёнғиндан муҳофаза қилиш ходимлари сони ва иш ҳақи фонди ҳисобига амалга оширилади, лекин у бу муҳофаза қилиш ходимлари умумий сонининг 4 фоизидан кўп бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат ёнғин назоратининг органлари ва мансабдор шахслари назорат функцияларини амалга оширишда ва берилган ҳуқуқлардан фойдаланишда мустақилдирлар, қонунларга, бошқа норматив ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси ёнғин хавфсизлиги бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган қоидалар, меъёрлар ва андазаларга, шунингдек, мазкур Низомга амал қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати объектларида давлат ёнғин назорати тегишлича Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек, назорат хизматларининг раҳбарлари билан биргаликда халқ хўжалиги объектларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мазкур Низомни қўллаш бўйича буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Давлат ёнғин назоратининг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва халқ хўжалиги объектларида ёнғин чиқиши хавфсизлигини таъминлаш ишларини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қўшма корхоналар, хорижий фирмалар, объектлар ҳамда фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ёнғинлар ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилишига оид ишлар бўйича суриштирув ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Аҳоли пунктлари ва объектларнинг ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг жанговар тайёргарлигини назорат қилиш ҳамда уларнинг қайси идорага қарашлилигидан қатъи назар, ёнғинларни учиришга, авариялар, табиий офатлар оқибатларини тугатишга жалб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари томонидан корхоналар, бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуриш пайтида назарда тутилган андазалардаги ёнғинга қарши талабларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш. Ер майдонлари танлаш ва корхоналар, бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиб олиш комиссиялари ишида иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ёнғин хавфсизлиги талабларини белгиловчи андазалар, меъёрлар ва қоидаларни ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича меъёрлар ва қоидалар мавжуд бўлмаган объектлар қурилиши учун лойиҳа ечимларини келишиб олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ишчилари, хизматчилари, муҳандис-техник ходимлари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари ва ўқувчиларининг ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича тайёргарлигини ташкил этиш ва унинг сифати устидан назоратни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Давлат ёнғин назоратининг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қайси идорага қарашлилигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қўшма корхоналар, хорижий фирмалар ва турар жойларда Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича амалдаги қонунлари, қарорлари, қонун ҳужжатлари, фармойишларининг қандай бажарилаётганлигини назорат қилишни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Исталган вақтда маъмурият вакиллари билан биргаликда, турар жойларда эса уй эгаси, квартирани ижарага олган шахснинг розилиги билан кундуз куни ёнғинга қарши талаблар ва андазалар, меъёрлар ва қоидаларнинг бажарилишини текшириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ва бошқа хорижий ваколатхоналар эгаллаб турган бинолар ва иморатларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш давлат ёнғин назорати органлари томонидан фақат шу муассасаларнинг расмий вакилларининг илтимоси ҳамда ёзма рухсатномаси асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари, андазалар, техник шартлар ва иш тартиблари бузилганлиги аниқланган ҳолларда, объект (корхона, муассаса, иншоот, бино ва бошқалар)ни қуришда, қайта қуришда, кенгайтиришда ёки техник жиҳатдан қайта қуришда лойиҳада ёки лойиҳалаш нормаларида назарда тутилган ёнғинга қарши талаблар бажарилмаган тақдирда корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарларига, бошқа мансабдор шахсларга ҳамда фуқароларга аниқланган бузилишларни бартараф этиш ва ёнғинларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тезликда бартараф этилмаслиги ёнғин келиб чиқишига, ёйилишига ёки ёнғинни ўчиришни қийинлаштиришга олиб келиши мумкин бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши аниқланган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг ёнғин назорати бўйича Бош давлат инспектори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари корхоналарнинг, айрим ишлаб чиқаришларнинг ишини қисман ёки бутунлай тўхтатиб қўйиш, бинолар, иншоотлардан фойдаланишни тақиқлаш; хатти-ҳаракатларни тўхтатиб қўйиш ёки ишларни бажаришга берилган рухсатларни бекор қилиш; ёнғин чиқариш хавфи бўлган моддалар, материаллар ва буюмларни тайёрлашни, ишлаб чиқаришни ва улардан фойдаланишни тақиқлаш, ёнғин назорати бўйича қолган давлат инспекторлари эса —- агар бу умуман корхонанинг ишдан тўхташига олиб келмаса, алоҳида бинодан фойдаланишни тақиқлаш, ишлаб чиқариш участкаси ёки агрегат ишини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эгадирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона, ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш участкаси, агрегат ишини тўхтатиш ҳақидаги қарор объект раҳбарига тақдим этилади ҳамда у бундай қарор қабул қилиниши учун асос бўлган бузилишлар тўла бартараф этилгунга қадар амалда бўлади.
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, , 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ёнғин назоратининг ёзма кўрсатмалари ва қарорлари мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир. Бу қарор ва ёзма кўрсатмалар ўз ваколати доирасида уларни чиқарган ёнғин назорати бўйича давлат инспектори, Давлат ёнғин назорати юқори органи ёхуд суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг фаолияти тўхтатиб турилишига ёки тўхтатилишига сабаб бўладиган ушбу банднинг бешинчи хатбошида назарда тутилган чоралар суд тартибида қўлланади, фавқулодда вазиятларнинг ва аҳоли ҳаёти ва саломатлигига бошқача муқаррар хавф пайдо бўлишининг олдини олиш муносабати билан фаолиятни ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилди— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплвми, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қўшма корхоналар ва хорижий фирмалардан ёнғин хавфсизлиги ҳолатини тавсифловчи зарур материалларни, ёнғинлар тўғрисидаги маълумотларни, ёнғин чиқариши мумкин бўлган материаллар ва маҳсулотлар ҳақидаги техник ҳужжатларни талаб қилиб олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қўшма корхоналар ва хорижий фирмалар томонидан ёнғин хавфсизлиги ҳолатига баҳо бериш бўйича экспертизалар ўтказилишини, ёнғинларнинг сабабларини аниқлаш, технологиялар, фойдаланиладиган ва ишлаб чиқариладиган асбоб-ускуналар, буюмлар, моддалар ва материалларнинг тез ёниб кетишига, уларнинг меъёрлар, қоидалар, андазалар ва техник шартларга мувофиқлигини аниқлаш бўйича назорат синовлари ўтказилишини тайинлаш. Иш жойи ва атроф-муҳитнинг назорат таҳлилларини ўтказиш. Экспертиза ва назорат ишлари ҳамда синовлар объектлар ҳисобига бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига ва айрим ходимларига, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини, андазалар талаблари ва меъёрларини бузишда айбдор бўлган ёки уларни бажармаган фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жазолар бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарларига андазалар, ёнғин хавфсизлиги меъёрлари ва қоидаларини мунтазам равишда бузувчи ёки давлат ёнғин назорати органларининг ёзма кўрсатмаларини бажармовчи шахсларни белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозимларидан бўшатиш тўғрисида тақдимномалар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Давлат ёнғин назоратининг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ёнғинга оид вазиятни ҳамда ёнғиннинг олдини олиш ишларининг аҳволини ўрганиб чиқиш асосида аҳоли пунктлари ва халқ хўжалиги объектларини ёнғин хавфидан муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича асосли тавсиялар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Манфаатдор ташкилотларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда биноларни лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш ва улардан фойдаланиш вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда ёнғин хавфига қарши ишларни бажариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларда ва аҳоли пунктларида ёнғин муҳофазасини ташкил этиш масалаларини ҳал этишда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Объектлар ва аҳоли пунктлари ёнғин хавфсизлигининг аҳволи, юз берган ёнғинлар, назорат фаолиятининг натижалари тўғрисида белгиланган тартибда жамоатчиликни хабардор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ёнғинга қарши кураш масалалари бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш, белгиланган тартибда ёнғин-техника адабиёти, плакатлар, эсдалик хатлари нашр этишни, ёнғинга қарши мавзуларда кинофильмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Кўнгилли ўт ўчирувчилар жамиятлари ва кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналарининг мустаҳкамланиши ва ривожланишига кўмаклашиш, ёнғинларнинг олдини олишда улар ишини мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича қонун ҳужжатларининг қўлланиши амалиётини умумлаштириш, уни такомиллаштириш бўйича тегишли органларга таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари уларга юклатилган мажбуриятларни бажаришдан бош тортганликлари ёки бажармаганликлари ҳамда уларга берилган ҳуқуқлардан нотўғри фойдаланганликлари учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Давлат ёнғин назорати мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда Давлат ёнғин назорати юқори органига ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)