Ҳужжат кучини йўқотган 26.10.2024 06.05.1993 йилдаги 818-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 06.05.1993 йилдаги 818-XII-сон
Date of entry into force
13.05.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 26.10.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2024 йил 25 октябрдаги ЎРҚ-982-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Вазирлар Маҳкамаси — Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси — Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати — иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига, қонунлар ижро этилишига, Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари бажарилишига раҳбарликни таъминловчи Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқаруви органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви органларига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик билан фаолият кўрсатишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси тасарруфига оид бўлган, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва мазкур Қонунга мувофиқ ўзининг ваколатига кирувчи давлат ва хўжалик бошқарувининг барча масалаларини ҳал этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принциплари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида коллегиаллик, демократия ва қонунийлик, Ўзбекистон Республикасида яшовчи барча миллатлар ва элатларнинг манфаатларини ҳисобга олиш принципларига асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Вазирлар Маҳкамасининг жамоат бирлашмалари билан ўзаро муносабатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга зарур ёрдам кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТАРКИБИ ВА УНИ ТУЗИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Вазирлар Маҳкамаси таркиби ва уни тузиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси таркибига Бош вазир, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси вазирлари, давлат қўмиталарининг раислари, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари кирадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар, кейинчалик бу масала Олий Мажлис тасдиғига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозими бўйича Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда унинг ўз ваколатларини самарали амалга ошириши учун чора-тадбирлар кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ВА ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИНИНГ БОШҚА ОРГАНЛАРИ БИЛАН МУНОСАБАТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан муносабатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги тузилган Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлисга кўриб чиқиш учун ўз ваколатлари давридаги фаолияти дастурини тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, Ўзбекистон Республикаси бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва унга киритиладиган ўзгаришларни ишлаб чиқади ҳамда Олий Мажлиснинг тасдиғига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ўз иши тўғрисида Олий Мажлис олдида ҳисоб бериб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлис Вазирлар Маҳкамаси алоҳида аъзосининг ўзи раҳбарлик қилаётган давлат ёки хўжалик бошқаруви органи фаолияти масаласи юзасидан ҳисоботини эшитиши ҳамда зарур бўлганда унинг истеъфога чиқиши тўғрисида Президент кўриб чиқиши учун таклиф киритиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Олий Мажлис йиғилишларида, унинг қўмиталари ва комиссиялари йиғилишларида қатнашиш ва ахборот бериш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий Мажлиснинг депутатлари Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг алоҳида аъзолари фаолиятига тааллуқли масалани қўйган тақдирда, Бош вазир шу масалалар юзасидан зарур тушунтириш, изоҳларни олиш ва бериш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари ва комиссияларининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти масалаларига доир тавсиялари ва таклифларини кўриб чиқади ва улар юзасидан чора-тадбирлар кўради. Тавсиялар ва таклифларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлиснинг тегишли қўмиталари ва комиссияларига улар билан келишилган муддатларда ахборот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Олий Мажлис депутатлари, қўмиталари ва комиссияларининг сўровларига жавоблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзосига Олий Мажлис мажлисида депутатлар, депутатлар гуруҳи, Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки унга бўйсунувчи давлат ёки хўжалик бошқаруви органлари фаолиятига доир сўров билан мурожаат қилганларида, улар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси мажлисларида уч кундан кеч бўлмаган муддатда оғзаки ёки ёзма жавоб беришга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан муносабатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ўзаро ҳамкорлик қилади, унинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ҳамда хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилиш масалалари бўйича бошқа актларнинг қандай бажарилаётганлиги ҳақидаги ахборотларини эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқлараро ва минтақавий энг муҳим комплекс дастурларни амалга оширишда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайди, бунда келиб чиқадиган низоли масалаларни ҳал этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига зид бўлган қарорлари ва фармойишларининг ижро этилишини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий, ижтимоий-маданий ва миллий ривожлантиришга, унинг миллий бойликларидан оқилона фойдаланишга тааллуқли масалалар ҳал этилаётганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фикри ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий ваколатхонаси бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан муносабатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколати доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантиришни таъминлаш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилишини талаб киладиган масалалар бўйича таклифларини кўриб чиқади, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилишини назорат қилади, уларни бажариш юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини таклиф этиш ва уларнинг ахборотини тинглашга ҳақлидир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди, бундан келиб чиқадиган низоли масалаларни ҳал этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичларини тасдиқлайди, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият аппаратининг сони ва намунавий тузилмасини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлган қарорлари ва фармойишларини тўхтатиб қўйиш ва бекор қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ВАЗИРЛАР MAҲKAMACИНИНГ АСОСИЙ ВАКОЛАТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, ижтимоий-маданий ривожлантириш соҳасидаги асосий ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий, ижтимоий-маданий жараёнларни бошқаради: мулкчиликнинг барча шаклларини уйғунлаштириш ва уларнинг тенглиги, иқтисодиётни монополиялаштиришдан чиқариш, бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий механизмини рўёбга чиқариш асосида эркин тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритишнинг янги шакллари — концернлар, консорциумлар, тармоқлараро бирлашмалар, турли уюшмалар ва бошқа ана шундай ташкилотларни барпо этишга ва мустаҳкамлашга кўмаклашади, халқ хўжалиги ва аҳоли талабларини қондириш заруриятидан келиб чиққан ҳолда улар фаолиятини йўналтиради ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида пул ва кредит тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади, ягона нарх сиёсатини ўтказиш, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг белгиланган кафолатларини ва ижтимоий таъминот даражасини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бюджетини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболларини ва энг муҳим дастурларини ишлаб чиқишни ва уларнинг ижросини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан ва техникани ривожлантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлаш чора-тадбирларини кўради, ижтимоий таъминот тизимини такомиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш, халқ таълимини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, маданиятни ривожлантиришга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини ва мудофаа қудратини ошириш, давлат чегараларини қўриқлашни таъминлаш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарув органларининг табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини биргаликда ўтказиш ҳамда республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган йирик экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради, катта авариялар ва фалокатларнинг, шунингдек, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди, ҳукуматлараро шартнома ва битимлар тузади, уларни бажариш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи иқтисодий фаолият, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик соҳасида раҳбарликни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларига раҳбарликнинг умумий масалалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари ишини мувофиқлаштиради ва йўналтиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари ҳақидаги низомлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат бюджетида бўлган давлат бошқаруви бошқа органларининг марказий аппарати ходимларининг сонини ва уларга сарфланадиган маблағлар миқдорини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси вазирларнинг ўринбосарларини, давлат қўмиталари раисларининг ўринбосарларини, бош бошқармалар ҳамда давлат бошқаруви бошқа органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларини ва вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳайъатлари аъзоларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органлари бошқарувлари аъзоларини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси зарурият бўлганда давлат бошқарувининг ўз ваколатига кирувчи айрим масалалари ҳал этилишини, агар бу масалаларнинг ҳал этилиши қонунчилик билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мутлақ ваколатига киритилмаган бўлса, вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг ўзига бўйсунувчи бошқа органларига бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Вазирлар Маҳкамасининг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари фаолияти устидан назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг фаолияти устидан назоратни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг актлари амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда уларни бекор қилиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Фақат Вазирлар Маҳкамаси мажлисларидагина қарор қабул қилинадиган масалалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида давлат бошқаруви, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишнинг энг муҳим масалалари ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фақат Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида қуйидагилар кўриб чиқилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси бюджетини тайёрлаш ва ижро этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ихтиёридаги бюджетдан ташқари давлат жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш масалалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув тузилмасини такомиллаштириш масалалари, Ўзбекистон Республикасини ва унинг айрим минтақаларини иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш дастурлари лойиҳалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатнинг қимматбаҳо қоғозларини чиқариш ҳажми ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат ички ва ташқи қарзи кўламлари тўғрисидаги таклифлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ ва давлат божларининг ставкаларини белгилаш ва ўзгартириш тўғрисидаги таклифлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки объектларини хусусийлаштириш дастурларининг лойиҳалари ва хусусийлаштиришдан олинган маблағлардан фойдаланишнинг асосий йуналишлари тўғрисидаги таклифлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгилаб қўйилган давлат нархлари қўлланиладиган маҳсулотлар, товарлар ва хизматлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ташаббуси тартибида Олий Мажлисга киритиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатлараро шартномалар ва битимларни имзолаш тўғрисида таклифлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларини ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларини Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ёки унинг топшириғига биноан Бош вазир ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Бош вазир
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг ишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош Вазирнинг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, кейинчалик бу масала Вазирлар Маҳкамасининг Раиси томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан иш кўради ҳамда ҳукуматлараро шартномалар ва битимларни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқиш талаб этилмайдиган давлат ва хўжалик бошқаруви масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг топшириғи бўйича бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини биринчи ўринбосар бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Бош вазирнинг ўринбосарлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазирнинг ўринбосарлари вазифалар тақсимотига мувофиқ ўзлари раҳбарлик қиладиган тармоқлардаги ишларнинг аҳволи учун жавоб берадилар, улар тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни, уларнинг ишини назорат қилишни амалга оширадилар ва уларга топшириқ берадилар, Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ҳамда қарор ва фармойишлар лойиҳаларини дастлабки тарзда кўриб чиқадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзларига топширилган фаолият соҳаси учун жавоб берадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи масалаларни кўриб чиқиш ҳақида таклифлар киритишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларини ишлаб чиқишда ташаббус кўрсатишлари мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда бошқа пул тўланадиган лавозимни эгаллаш, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг доимий органи сифатида Бош вазир ва унинг ўринбосарларидан иборат таркибдаги Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати фаолият кўрсатади. Вазирлар Маҳкамаси Раисининг қарорига биноан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг таркибига Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бошқа аъзолари ҳам киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг ҳужжатлари қарорлар, фармойишлар ва баён қарорлар шаклида чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Вазирлар Маҳкамасининг доимий, вақтинчалик комиссиялари ва бошқа ишчи органлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси доимий комиссияларни тузади ва уларнинг вазифалари, ваколатлари ҳамда фаолият тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хўжалик бошқарувининг алоҳида масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида топшириқларини бажариш учун Вазирлар Маҳкамасининг вақтинчалик комиссиялари ва бошқа ишчи органлари тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги ёки жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари шаклида чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шошилинч ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари шаклида чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ёки унинг топшириғига биноан Бош вазир томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, Бош вазир ёки унинг биринчи ўринбосари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, агар уларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ўзи қабул қилган қарорларнинг бажарилиши устидан бевосита ёки вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари орқали назоратни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги қарорлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўпламида эълон қилинади, кенг оммага дарҳол етказиш зарур бўлган тақдирда эса — оммавий ахборот воситалари орқали маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Вазирлар Маҳкамасининг аппарати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини тайёрлаш, тегишли қарорлар лойиҳаларини, таҳлилий, ахборот ва бошқа материалларни тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг бажарилишини мунтазам равишда текшириб бориш учун Вазирлар Маҳкамасининг аппарати фаолият кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг аппарати ва унинг бўлимлари тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг аппарати асосий таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари Бош вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамасининг Раиси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 6 май ,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
818-ХII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 202-модда)