Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар мактабларининг намунавий устави 2-иловага мувофиқ;
Ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган коллежларнинг намунавий устави 3-иловага мувофиқ;
Ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган техникумларнинг намунавий устави 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Тизимида ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган коллежлар ва техникумлар бўлган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари тасдиқланган намунавий устав асосида таълим муассасаларининг уставларини ишлаб чиқсинлар ҳамда уларнинг фаолияти йўлга қўйилишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қарорига мувофиқ касб-ҳунар мактабларида бошланғич профессионал таълим дастурлари асосида таълим оладиган ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ойлик стипендия ҳамда уч маҳал овқат билан таъминлаш тартиби 2021/2022 ўқув йилидан жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 7 август,
466-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълимни (кейинги ўринларда профессионал таълим деб аталади) ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикасида профессионал таълим «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикасида профессионал таълим — иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини, замонавий техника ва технологик тенденцияларни ҳисобга олиб, меҳнат бозоридаги кадрларга бўлган реал эҳтиёж, иш берувчиларнинг таклифлари ҳамда «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида шахсларнинг таълим олишига мўлжалланган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Профессионал таълимни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бошланғич профессионал таълим — ЮНЕСКО ташкилоти томонидан қабул қилинган Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (кейинги ўринларда Халқаро таснифлагич деб аталади) 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари;
касб — махсус тайёргарлик ва иш тажрибаси натижасида маълум бир соҳада меҳнат фаолиятни амалга ошириш учун лозим бўлган назарий билимлар, амалий кўникма ва малакалар мажмуасини эгаллаган, жисмоний имконият, ақлий қобилият ва ҳуқуқлари таъминланган меҳнат фаолияти (машғулоти)нинг туридир;
касбий компетенция — билим, кўникма ва амалий тажриба асосида касбий фаолиятга тегишли вазифаларни бажаришда фаолият юритиш қобилияти;
касб-ҳунар мактаби — Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари;
квалификация — касбий маҳорат даражаси ёки поғонаси касбий талабларнинг муайян поғонасига мувофиқлиги даражаси;
коллеж — Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасигача мос келувчи таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган вазирликлар ва идоралар тизимида фаолият кўрсатадиган таълим муассасалари;
компетенция — билим, кўникма, малака ва шахсий сифатлар мажмуи;
кўникма — муайян вазифани бажариш учун эгалланган қобилият;
мутахассислик — бирор касб доирасида маълум бир фаолият тури учун махсус тайёргарлик ва амалий тажрибаси билан эришилган зарур билим, кўникма ва малакалар мажмуи;
профессионал стандарт — ходимга маълум бир касбий фаолият турини, шу жумладан, маълум бир меҳнат функциясини бажариш учун зарур бўлган малака талаблари;
профессионал таълим — таълим олувчиларда маълум бир мутахассислик ва касблар бўйича касбий компетенцияларни шакллантирадиган ва ривожлантирадиган узлуксиз таълим тизими;
табақалаштирилган таълим дастури — Халқаро таснифлагичнинг тегишли даражаларига мувофиқ бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълимда кадрлар тайёрлаш учун касб ёки мутахассисликларнинг мураккаблик даражалари, ўқитиш муддатлари бир-биридан фарқ қиладиган таълим дастури;
Олдинги таҳрирга қаранг.
таълим дастури — профессионал таълим муассасаси битирувчисига муайян эгаллаган касб ёки мутахассислик бўйича касбий фаолиятни малакали бажариш имконини беришга қаратилган профессионал таълим тайёргарлигининг асосий мазмунини аниқловчи давлат таълим стандартлари, ўқув режаси, ўқув фанлари (модуллар) дастурлари, малака амалиёт дастурларидан иборат ҳужжатлар тўплами;
(5-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат таълим стандартлари — давлат томонидан таълимнинг мазмуни ва сифатига нисбатан белгиланадиган талаблар мажмуи;
(5-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
техникум — Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасигача мос келувчи ва олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган ҳамда олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари;
умумий компетенция — билим, кўникма ва амалий тажриба асосида касбига яқин фаолият турларининг кўпчилиги учун умумий бўлган масалаларни ҳал этишда муваффақиятли фаолият юритиш қобилияти;
ўрта махсус профессионал таълим — Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари;
ўрта профессионал таълим — Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари;
ўқитишнинг дуал тизими — таълимнинг назарий қисми таълим муассасасида ва амалий қисми иш жойларида ташкил этиладиган ўқитиш тури;
ўқув режаси — профессионал таълимнинг муайян касби ёки мутахассислиги бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари (модуллари) ва курслари ҳамда малака амалиётлари таркиби, уларни ўрганиш изчиллиги, соҳа ва тармоқларда иш турларининг мавсумийлигини ҳамда соатлардаги ҳажмини белгилайдиган ҳужжат;
ўқув дастури — профессионал таълим ўқув режасига киритилган фанлар ва амалиётларнинг мазмуни, ўқитишнинг мақбул усуллари, ахборот манбалари кўрсатилган ҳужжат;
ўқув жараёнининг графиги — таълим жараёнининг кетма-кетлиги ва алмашувчанлигини, аттестация ва таътил вақтларини белгиловчи ҳужжат.
2-боб. Профессионал таълимнинг мақсади ва вазифалари
6. Меҳнат бозоридаги эҳтиёжлар, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун рақобатбардош кадрларни профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали тайёрлаш ҳамда турли ёшдаги шахсларнинг «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида таълим олишга бўлган талабларини қондириш профессионал таълимнинг мақсади ҳисобланади.
7. Қуйидагилар профессионал таълимнинг вазифалари ҳисобланади:
иш берувчиларнинг талаб ва таклифларига асосан кадрларга бўлган реал эҳтиёжни инобатга олган ҳолда иқтисодиёт соҳа ва тармоқлари учун зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда жамиятнинг касблар ва мутахассисликларга бўлган талабларини қондириш;
меҳнат фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш;
маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий инновацион ўқув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш;
Халқаро таснифлагич даражалари билан уйғунлашган табақалаштирилган таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш;
таълим олиш билан биргаликда ўқувчиларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур билимларни бериш ва уларни келгусида ўз бизнесини ташкил этиши юзасидан методик қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш;
мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, уни барқарор ўстириш ҳамда модернизациялаш жараёнларида самарали иштирок этишга қодир бўлган кадрларни тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнига инновация шакллар, технологиялар ва ишланмаларни фаол қўллаб, профессионал таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
шахсларнинг профессионал таълим муассасаларини ихтиёрий танлаши ва касб ёки мутахассислик бўйича билим олиш, шунингдек, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида касбий тайёргарлик ва қайта тайёрлашдан ўтиш имконига эга бўлиш шароитларини яратиш;
профессионал таълим олиш орқали шахснинг интеллектуал, маданий ва маънавий ривожланишга бўлган индивидуал эҳтиёжларини қондириш, ўқувчиларда ватанпарварликни, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ҳамда уларда масъулият ва ижодий фаолиятни ривожлантириш.
3-боб. Профессионал таълимни ташкиллаштириш
8. Профессионал таълим тизимида кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагич даражалари билан уйғунлашган ва табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган профессионал таълим муассасаларида амалга оширилади.
Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар профессионал таълим муассасалари тоифасига киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Профессионал таълим муассасалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Давлат профессионал таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Нодавлат профессионал таълим муассасалари белгиланган тартибда жисмоний ва нодавлат юридик шахслар томонидан ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг хорижий давлатлар ва инвесторлар билан тузилган шартномалари ва келишувлари асосида халқаро профессионал таълим муассасалари ташкил этилиши мумкин.
Халқаро (давлатлараро) профессионал таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Профессионал таълим муассасасини лицензиялаш ва аккредитация қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ профессионал таълим муассасаларининг муассислари бўлиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
11. Профессионал таълим муассасалари хусусан, касб-ҳунар мактаблари номлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) томонидан коллежлар ва техникумларнинг номлари эса тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Вазирлик билан келишган ҳолда белгиланиши ёки ўзгартирилиши мумкин.
12. Профессионал таълим муассасаси ўз таркибида филиаллар, кафедралар, бўлимлар, ўқув хоналари ва лабораториялар, ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари ва хўжаликлари, технопарклар, ўқув майдончалари (полигонлар), ётоқхоналар, умумий таълим дастурларини, профессионал таълим дастурларини амалга оширувчи таркибий бўлинмалар, таълим жараёни билан боғлиқ бошқа таркибий бўлинмаларга эга бўлиши мумкин.
Профессионал таълим муассасаларининг намунавий тузилмалари бўйсунувидаги вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади.
Профессионал таълим муассасасининг филиали мазкур профессионал таълим муассасаси идоравий мансублиги бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан Вазирлик билан келишган ҳолда ташкил этилади ва тугатилади. Профессионал таълим муассасасининг филиали ушбу Низом асосида фаолият кўрсатади.
13. Профессионал таълим муассасаларида табақалаштирилган таълим дастурлари доирасида профессионал таълим берилади, ўқувчиларнинг касбий мойилликлари, маҳорати ва кўникмаларининг ривожланиши, танланган касблар ёки мутахассисликларга эга бўлиши таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Давлат таълим стандарти талабларини бажариш, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар (хорижий таълим муассасаси филиаллари бундан мустасно) барча профессионал таълим муассасалари учун мажбурийдир.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Профессионал таълим соҳалари бўйича давлат таълим стандарти намунаси Вазирлик томонидан белгиланади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим соҳалари бўйича давлат таълим стандартлари асосида касблар ва мутахассисликларнинг малака талаблари ишлаб чиқилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Таълим соҳалари бўйича давлат таълим стандартлари, касблар ва мутахассисликлар малака талаблари, ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқиш учун Вазирлик, тегишли вазирликлар ва идоралар, таянч профессионал таълим муассасалари ҳамда олий таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларидан иборат таркибда муаллифлар жамоаси шакллантирилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат таълим стандартлари ва малака талаблари тегишли касб ва лавозимларнинг профессионал стандартлари ёки малака талаблари асосида ишлаб чиқилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Таянч профессионал таълим муассасалари рўйхати Вазирлик томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишлаб чиқилган давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режаси ва дастурлари Вазирлик томонидан тасдиқлангандан сўнг таълим жараёнига жорий этилади.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режаси ва дастурларини такомиллаштириш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш иш берувчи ташкилотларнинг таклифларига асосан Вазирлик томонидан амалга оширилади.
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Имкониятлари чекланган шахслар учун Вазирлик томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда профессионал таълимнинг махсус дастурлари ишлаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режаси ва дастурларини жорий этиш, мувофиқлаштириш ҳамда унга методик раҳбарлик қилиш Вазирлик томонидан амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
18. Табақалаштирилган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашда халқаро тажрибани ўрганган ҳолда профессионал таълим жараёнларига ўқитишнинг кредит-модуль тизими босқичма-босқич жорий этилади.
Профессионал таълим тизимида ўқитишнинг кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби, жорий этиладиган касблар ва мутахассисликлар ҳамда тўпланадиган кредитлар ҳажми бўйсунувидаги вазирликлар ва идоралар томонидан Вазирлик билан келишган ҳолда тасдиқланади.
19. Профессионал таълим муассасаларида асосий таълим дастурларидан ташқари қуйи даражадаги таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш Вазирликнинг рухсати асосида амалга оширилади. Профессионал таълим муассасалари ушбу таълим дастурларини тегишли турдаги профессионал таълим муассасалари учун белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда амалга оширади.
20. Профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар, раҳбар кадрлар, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари ҳамда иш берувчилар таълим жараёни иштирокчилари ҳисобланади.
21. Профессионал таълим муассасаси юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисобварақларига (давлат таълим муассасалари учун), ўз номи кўрсатилган муҳрга, бурчакли штампга ва бланкаларга эга бўлади.
22. Профессионал таълим муассасаларининг устави белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
23. Профессионал таълим муассасалари ҳудудларнинг демографик, ижтимоий-иқтисодий ва географик шароитларини, меҳнат бозорининг тегишли соҳа мутахассисларига бўлган талабини, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжи ҳамда олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Бошқа жойлардан келган ўқувчиларга, имкониятга қараб, профессионал таълим муассасалари учун ётоқхоналар ташкил этилади.
Ётоқхоналарда ўқувчиларнинг яшаш учун тўланадиган тўлов миқдори (бепул фойдаланишда бўладиган ётоқхоналар бундан мустасно) профессионал таълим муассасалари томонидан белгиланади.
24. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари профессионал таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлашда ўз ваколатлари доирасида ёрдам кўрсатадилар ва касб-ҳунар мактаблари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари ва ходимларига ижтимоий кафолатлар, қўллаб-қувватлаш ва имтиёзлар қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, профессионал таълим муассасасининг устави асосида белгиланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
26. Коллежлар ва техникумларда кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари жорий этилади.
Таълим шакллари Вазирлик томонидан тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар билан келишган ҳолда белгиланади.
Сиртқи ва кечки таълим шаклларини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
27. Профессионал таълим муассасаларида қўшимча касблар ва мутахассисликлар бўйича квалификацияларни эгаллаш, жумладан, тракторчи, комбайн оператори, «В» ёки «ВС» тоифадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини ва шу кабиларни олиш истагидаги аҳолининг турли қатламлари учун ўқитиш муддати 6 ойдан ошмаган интенсив ва қўшимча ўқув курслари ташкил этилиши мумкин.
Мазкур ўқув курслари битирувчиларига белгиланган тартибда ташкил этилган имтиҳонларни муваффақиятли якунлаганидан сўнг келгусида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган давлат намунасидаги сертификат ёки гувоҳнома берилади.
28. Профессионал таълимнинг тайёрлов йўналишлари, касблар ва мутахассисликлар рўйхати Вазирлик томонидан тасдиқланадиган профессионал таълимнинг тайёрлов йўналишлари, касблар ва мутахассисликлар классификатори асосида белгиланади.
29. Профессионал таълим муассасалари касблар ва мутахассисликлар бўйича ўқувчиларни касбга йўналтириш ишларини тизимли равишда ташкил этадилар.
Умумтаълим мактабларида касбга йўналтириш бўйича тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда ташкил этилади.
30. Профессионал таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш белгиланган тартибда тузилган шартномалар асосида ўқитишнинг дуал тизими асосида ташкил этилиши мумкин. Ўқитишнинг дуал тизими жорий этиладиган профессионал таълим муассасалари, касблар ёки мутахассисликлар рўйхати Вазирлик билан келишган ҳолда тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади.
Ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
31. Профессионал таълим муассасаларини қайта ихтисослаштириш ва тайёрланадиган касблар ва мутахассисликлар рўйхати Вазирлик томонидан меҳнат бозорининг кадрларга бўлган эҳтиёжидан ва тармоқ вазирликлари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, кадрлар буюртмачиларининг таклифларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Профессионал таълим муассасаларига ўқувчилар қабул кўрсаткичлари ва ўқувчиларни қабул қилиш тартиби, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
33. Ўқувчилар ўқитиш курслари бўйича гуруҳларга, ўқитиш йўналиши бўйича эса — бўлимларга ҳамда техникумларда кафедраларга бирлаштирилади.
Профессионал таълим муассасаси ўқув машғулотлари маърузалар шаклида ўтказилганда ўқувчилар гуруҳларини бирлаштириши мумкин.
34. Профессионал таълим муассасаларида қоидага кўра гуруҳларни тўлдириш камида 12 нафар ва энг кўпи билан 30 нафар ўқувчилар доирасида белгиланади.
Зарур ҳолларда буюртмачиларнинг таклифлари асосида касблар ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш харажатларининг қопланишидан келиб чиқиб, гуруҳдаги ўқувчилар сони 12 нафардан кам бўлиши мумкин.
Касб-ҳунар мактаблари бошланғич профессионал таълим босқичидаги таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлашда гуруҳлардаги ўқувчилар сони камида 26 нафар этиб белгиланади.
35. Ўқувчиларнинг ўқув юкламаси, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларининг ҳажми, семестрлар сони, бериладиган таътиллар ва ўқув жараёнини ташкил этишнинг бошқа масалалари профессионал таълимнинг табақалаштирилган таълим дастурларига мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Профессионал таълимнинг ўқув режа ва дастурлари, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса, Вазирлик томонидан тасдиқланади.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айрим касблар ва мутахассисликлар бўйича танланган профессионал таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари тажриба-синовдан ўтказилиши ҳамда натижалар бўйича хулосалар қабул қилиниши мумкин.
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
36. Ўқув машғулотларини ўтказиш учун профессионал таълим муассасаларида гуруҳларда ўқувчилар сони 26 нафар ва ундан ортиқ бўлганда иккита кичик гуруҳга бўлган ҳолда қуйидаги тартибда ўқитишга рухсат этилади:
ўзбек тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган гуруҳлар учун);
рус тили (таълим рус тилида олиб борилмайдиган гуруҳлар учун);
чет тили;
информатика ва ахборот технологиялари фанининг амалий машғулотлари;
жисмоний тарбия (ҳар бир гуруҳда камида 13 нафар йигит ёки қиз бўлганда) машғулотлари;
Қорақалпоғистон Республикасидаги таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган гуруҳларда қорақалпоқ тили ўқув режасидаги она тили ва адабиёти фанига ажратилган соатлар ҳисобидан, таълим рус гуруҳларида олиб бориладиган гуруҳларга ўзбек тили учун ажратилган соатлар ҳажмида ўзбек тилига қўшимча соат ажратилган ҳолда ўқитилади. Бошқа тилларда олиб бориладиган гуруҳларда ўзбек тили учун ажратилган соатлар ҳажмида қорақалпоқ тилига қўшимча дарс соати ажратилади.
37. Вазирлик томонидан тасдиқланган намунавий ўқув режалари асосида профессионал таълимнинг тиббиёт, таълим (мусиқа ходими) йўналишлари бўйича махсус мутахассислик фанларининг амалий машғулотлари кичик гуруҳларга бўлиб ўқитилади.
Таълим (мусиқа ходими) йўналишлари бўйича якка тартибдаги ўқув машғулотлари тайёрлов йўналишларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, тасдиқланган намунавий ўқув режаларига мувофиқ амалга оширилади.
Айрим касбий фанларни ўзлаштириш мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда кичик гуруҳларга бўлиб ўқитиш касблар ва мутахассисликлар бўйича ишлаб чиқиладиган намунавий ўқув режаларида белгиланади.
Ўқув режасидаги бошқа фанлар бўйича гуруҳларни кичик гуруҳларга бўлиб ўқитиш (ўқув амалиёти бундан мустасно) тақиқланади. Ўқув режасидаги бошқа фанлар бўйича гуруҳларни кичик гуруҳларга бўлиб ўқитиш кадрлар тайёрлаш бўйича буюртмачиларнинг қўшимча ажратилган маблағлари ҳисобига амалга оширилишига рухсат этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Давлат таълим стандарти талабларига риоя қилиш устидан назорат Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органи томонидан қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
давлат таълим стандарти асосида профессионал таълим муассасаларида битирувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малака ва компетенцияларга баҳо бериш;
ўқув режаси ва дастурларининг давлат таълим стандартига мувофиқлигини таҳлил қилиш.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Назорат қилишнинг бош вазифаси давлат таълим стандарти бузилишини аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилиш ҳисобланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Таълим стандарти талабларининг бузилганлиги учун жавобгарлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ профессионал таълим муассасаси раҳбариятига юкланади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
41. Профессионал таълим муассасаларида таълим сифатини назорат қилиш қуйидаги усулларда олиб борилади:
ички назорат — Вазирлик ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида профессионал таълим муассасаси томонидан амалга оширилади. Ички назоратни ташкил этиш учун профессионал таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига штат бирликлари ажратилиши мумкин.
ташқи назорат — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади;
давлат-жамоат назорати — таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ва у билан келишган ҳолда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кадрларга талабгорлар томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
якуний давлат аттестацияси — профессионал таълим муассасаларида ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссиялари томонидан амалга оширилади. Профессионал таълим муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса, Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси билан келишган ҳолда тасдиқланади.
(41-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
42. Ўқувчиларни профессионал таълим муассасаларида ўқитиш профессионал таълим тизимининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси билан ўзаро ҳамкорлиги асосида қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг корхоналарда тизимли асосда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи учун шарт-шароитлар яратиш, иш берувчиларни ўқув жараёнига, касблар ва мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишга жалб этиш;
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
профессионал таълим соҳасида ўтказилган илмий изланишлар натижаларини профессионал таълим муассасаларида тажриба-синовдан ўтказиш ишларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
иш берувчилар билан бирга ишлаб чиқариш участкалари, қўшма корхоналар ташкил этиш асосида малакали кадрларни тайёрлашнинг дуал тизимини ривожлантириш;
(42-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташкил этилган ишлаб чиқариш участкалари, қўшма корхоналарда ўқувчиларни товар маҳсулотлар ишлаб чиқарган ҳолда меҳнат фаолиятига ва ишлаб чиқариш жараёнига фаол жалб этиш;
(42-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
профессионал таълим муассасалари битирувчиларига битирув малакавий ишлари мавзуларини таклиф этиш жараёнига корхона, ташкилот ва бошқа иш берувчиларни жалб қилиш ҳамда ушбу битирув малакавий ишларида эришилган натижа ва ечимларни ёки ижрочи-битирувчиларнинг ўзларини бундай лойиҳаларни жойларда амалга оширишда иштирокини таъминлаш;
ишлаб чиқариш таълими усталари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнлари бевосита ишлаб чиқаришда амалга оширилишига эришиш, ишлаб чиқаришдаги малакали мутахассислар – ишлаб чиқариш вакилларини таълим жараёнига жалб этиш.
43. Профессионал таълим муассасасида таълим дастурларини муваффақиятли битирган ўқувчига давлат намунасидаги диплом берилади.
Ушбу диплом олинган билим, кўникма ва малакаларни меҳнат фаолиятида қўллаш ҳуқуқини беради.
Олдин таълим олган касб ёки мутахассислик доирасида қўшимча квалификацияларни ўзлаштирган шахсларга белгиланган намунадаги гувоҳнома ёки сертификатлар берилади.
Битирувчиларга белгиланган тартибда тегишли разрядлар белгиланади.
44. Профессионал таълим муассасаларида бериладиган давлат намунасидаги диплом, сертификат, гувоҳнома ва академик маълумотномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Давлат намунасидаги ҳужжатларни тўлдириш, сақлаш, битирувчиларга бериш ва ҳисобини юритиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.
45. Давлат аттестациясидан ўтмаган битирувчиларга малака талаб этилмайдиган иш ўринларига жойлашиш ҳуқуқини берадиган маълумотнома берилади. Мазкур ўқувчилар 3 йил давомида давлат аттестацияси фаолият кўрсатаётган даврда қайта давлат аттестациясидан ўтишлари мумкин.
3 йил давомида давлат аттестациясидан ўтмаган битирувчилар тегишли курсда қайта ўқишлари мумкин.
4-боб. Ўқувчилар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш
46. Ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш қоидага кўра, ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.
47. Ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш ўқувчининг (ўқувчи вояга етмаган бўлса унинг ота-онасидан бирининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) аризаси ва профессионал таълим муассасаси томонидан берилган академик маълумотнома, ўқувчининг курсдан курсга ўтганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, ўқувчи паспорти нусхаси, вояга етмагани сабабли паспорти бўлмаганда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг доимий яшаш жойи кўрсатилган паспорти нусхасидан иборат ҳужжатлар йиғма жилди асосида кўриб чиқилади.
48. Ўқувчиларнинг ўқишини кўчириш ёки қайта тиклашда профессионал таълим муассасаси директори томонидан таълим дастурларидаги фарқларни ёки қарзларни топшириш тартиби ва муддатлари (икки ойдан ортиқ бўлмаган), шунингдек, ўқувчиларни ўқитиш курси белгиланади.
49. Профессионал таълим муассасаси миқёсида бир даражадаги таълим дастурлари бўйича ўқишни кўчириш ёки таълим шаклини ўзгартириш масаласи мазкур профессионал таълим муассасаси томонидан кўриб чиқилади.
50. Бошланғич профессионал таълим дастурида таълим олаётган ўқувчилар ўқишини умумий ўрта таълимнинг 10 ёки 11 синфларида ёки бошқа бошланғич профессионал таълим дастурларида таълимни давом эттириши учун ўқишини кўчириш бўйича мурожаат этишлари мумкин.
Умумтаълим мактабларида ўқишни давом эттириш истагидаги ўқувчиларнинг аризалари тегишли Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси томонидан ўқувчининг умумтаълим мактабларида ўқишни давом эттиришини ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига юборилади.
Ўқишни кўчириш ҳудуд миқёсида тегишли Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, бир минтақадаги профессионал таълим муассасасидан бошқа минтақанинг (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) профессионал таълим муассасасига кўчириш Вазирлик томонидан кўриб чиқилади.
51. Давлат гранти асосида таълим олаётган ўқувчилар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклашда уларга давлат гранти асосида таълимни давом эттириш имконияти берилади.
52. Ўрта профессионал таълим дастурлари доирасида ўқишни бошқа таълим муассасаларига кўчириш қабул қилувчи таълим муассасаси бўйсунувчи тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.
53. Ўрта махсус профессионал таълим дастурлари бўйича ўқишни кўчириш қабул қилувчи таълим муассасаси тегишли бўлган олий таълим муассасасининг хулосасига кўра тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.
54. Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим дастурлари бўйича ўқувчилар ўқиши бир таълим шаклидан бошқа таълим шаклига кўчирилиши мумкин.
55. Ўқишни қайта тиклаш ўқувчи таълим олган тегишли профессионал таълим муассасаси томонидан кўриб чиқилади ва ҳал этилади.
Ўқувчи олдин ўқиган касб ёки мутахассислик тўхтатилган бўлса, унинг хоҳишига кўра турдош касб ёки мутахассисликка ёки мазкур таълим муассасасида тегишли касб ёки мутахассислик бўлмаса, унинг ўқиши Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси томонидан бошқа таълим муассасасига тикланиши мумкин.
56. Ўқув курсини тамомлаш якунлари бўйича ўқувчини навбатдаги курсга ўтказиш, такрорий йилга қолдириш ёки ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинади.
57. Ўқувчини курсдан-курсга ўтказиш, курсда қолдириш ёки ўқувчилар сафидан чиқариш профессионал таълим муассасасининг буйруғи билан амалга оширилади. Курсдан-курсга шартли равишда ўтказишга йўл қўйилмайди.
58. Профессионал таълим дастурлари бўйича академик қарздорликка (ўзлаштирмасликка) эга бўлган ёки ўқув режаси талабларини бажармаган (ишлаб чиқариш ёки диплом олди амалиётидан ўтмаган, курс ишини топширмаган, 3 ва ундан ортиқ фан бўйича «қониқарсиз» якуний йиллик баҳо олган) ўқувчилари Педагогик кенгашнинг қарори бўйича тегишли таълим дастурида такроран ўқиш учун курсда қолдирилиши мумкин.
Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим дастурлари асосида таълим олаётган ўқувчиларга ўзлаштирилмаган фанларни қайта топширишга қўшимча тўловларни амалга ошириш орқали рухсат берилади.
Ўқувчи такроран ўқиш учун курсда қолдирилганда унинг ўқиган ўқув йили учун тўлаган контракт пули қайтарилмайди ва такроран ўқиётган курси учун янгидан тўлов амалга оширилади.
59. Профессионал таълим муассасаси ўқувчилари қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлаштирилиши мумкин:
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида) академик таътил олганда;
ўқиши бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
доимий яшаш учун бошқа давлатга чиқиб кетганда;
суднинг қарори билан озодликдан маҳрум этилганда;
ўрта ёки ўрта махсус профессионал таълим дастурларида таълим олаётган ўқувчилар сафидан ўз хоҳишига кўра чиқаришни сўраб ариза билан мурожаат қилганда;
профессионал таълим муассасасининг уставида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда;
вафот этганлиги сабабли;
узрсиз сабабларга кўра 74 соатдан ортиқ дарс қолдирганда.
60. Ўрта ёки ўрта махсус профессионал таълим дастурларида таълим олаётган ўқувчилар қуйидаги сабабларга кўра ўқувчилар сафидан четлаштирилганда профессионал таълим муассасаси томонидан унинг ўқиган муддати учун ҳақиқатда сарфланган харажатлар чегирилган ҳолда тегишли ўқув йили ёки семестри учун олдиндан амалга оширилган тўловнинг қолган қисми контрактнинг тегишли тарафи ёзма мурожаатига кўра қайтариб берилади:
ўз хоҳишига биноан;
ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
ўқувчи суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
вафот этганлиги сабабли.
61. Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига академик таътил бериш тартиби Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.
Профессионал таълим муассасаси ташаббуси билан ўқувчиларни касаллик, таътил, академик таътил ёки туғруқ таътиллари пайтида таълим муассасаси ўқувчилари сафидан чиқариб юборишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
611. Техникум ўқувчиларини ўқишдан четлаштириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўқувчи четлаштирилгунига қадар ўзлаштирган кредитлар миқдори техникум томонидан тўлиқ ҳажмда ҳисобга олинади.
Четлаштирилган ўқувчига белгиланган шаклдаги академик маълумотнома берилади.
612. Ўқувчилар қонунчилик ҳужжатлари асосида ўқишини қайта тиклаш ва кўчириш ҳуқуқига эга.
613. Бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизини ва ундан ортиқ соатни сабабсиз қолдирган ўқувчи ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди ҳамда мазкур фан бўйича тегишли кредитларни ўзлаштирмаган ҳисобланади.
Якуний назоратга киритилмаган ёки кирмаган, шунингдек, ушбу назорат тури бўйича қониқарсиз баҳо олган ўқувчи академик қарздор ҳисобланади.
Техникумда академик қарздор ўқувчилар таътил вақтида ёки кейинги семестрлар мобайнида тегишли фанлардан ўзлаштирилмаган кредитлар миқдорига мос равишда базавий тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўловни амалга оширгандан сўнг ўзлаштирилмаган фанларни ўз ҳисобидан қайта ўқиш ҳуқуқига эга бўлади.
Техникум педагогик кенгаши қарори билан академик қарздорликни бир марта бепул топширишга рухсат берилиши мумкин.
614. Ўқувчини курсдан курсга ўтказиш, унинг GPA қийматини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Бунда GPA кўрсаткичи 2,4 дан кам бўлмаслиги талаб этилади. GPA кўрсаткичини тўплай олмаган ўқувчи қайта ўқиш учун тегишли курсда қолдирилади.
615. Семестр ва ўқув йили якуни натижалари бўйича академик қарздорлиги бор таълим олувчилар ўқишдан четлаштирилмайди ва курсда қолдирилади.
Курсда қолган ўқувчилар фақат қарздор бўлган модулларни ўзлаштириб, уларга мос равишда шартнома маблағларини тўлайди. Шартнома асосида бир курсда қайта ўқиш сони чегараланмайди.
GPA кўрсаткичини ҳисоблашда ўқувчи таҳсил олган курс якунига кўра қайта топшириш натижалари ҳам инобатга олинади.
Ўқувчи ишлаб чиқариш (дипломолди) амалиётига қатнашмаган ёки амалиёт якунлари бўйича қониқарсиз баҳо билан баҳоланган ҳолларда, у академик қарздор ҳисобланади ва GPA кўрсаткичидан қатъи назар курсда қолдирилади.
Ўқув режасида белгиланган таълим олиш муддатида тегишли курсларни тамомлаган, лекин белгиланган кредит миқдорини тўплай олмаган ўқувчи техникумда ўқишни битираётган ўқувчи сифатида қайд этилади.
Жами таълим олиш муддати биринчи курсга ўқишга қабул қилингандан сўнг 6 йилгача деб белгиланади.
Ўқувчи таълим дастури бўйича якуний курсни тугатгандан сўнг белгиланган энг кам кредитлар миқдорини тўплаб, шартнома тўловидан қарзи бўлмаса, «битирувчи» мақомига эга бўлади.
(611 — 615-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 декабрдаги 648-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 09/23/648/0929-сон)
5-боб. Бошланғич профессионал таълим
1-§. Бошланғич профессионал таълим муассасалари бошқаруви
62. Бошланғич профессионал таълим босқичидаги таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлашга ихтисослашган касб-ҳунар мактаблари Вазирлик тизимида бўлади.
63. Касб-ҳунар мактабларига Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади. Директор касб-ҳунар мактабининг фаолияти натижалари учун шахсан жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Касб-ҳунар мактаби директори қонунчилик ҳужжатларига ва уставга мувофиқ таълим муассасаси номидан иш юритади, шартномалар, шу жумладан, меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, белгиланган тартибда касб-ҳунар мактабининг шахсий ҳисобварақларини очади, ўз ваколати доирасида барча ходимлар ва ўқувчилар учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
(63-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Директор белгиланган тартибда ишчи ва хизматчиларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, шунингдек, уларнинг хизмат вазифаларини белгилайди.
64. Касб-ҳунар мактаби директори ҳузурида коллегиал орган ҳисобланган педагогик кенгаш ташкил этилади.
Педагогик кенгашнинг функциялари касб-ҳунар мактабининг Уставида белгиланади.
2-§. Бошланғич профессионал таълим босқичида таълим жараёнини ташкил этиш
65. Профессионал таълим муассасасига ўқишга ўқувчилар директорнинг буйруғи билан қабул қилинади.
66. Ўқувчиларга ўқувчилик гувоҳномаси берилади. Ўқувчилик гувоҳномаси намунаси Вазирлик томонидан тасдиқланади.
67. Ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
профессионал таълим муассасаси фаолиятига доир масалаларни муҳокама ва ҳал этишда бевосита ёки билвосита (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали) иштирок этиш;
белгиланган тартибда профессионал таълим муассасалари маъмуриятининг буйруқлари устидан шикоят қилиш;
касбий компетенциялар ва умумтаълим фанларини ўзлаштиришни ривожлантиришга қаратилган турли кўрик-танловларда белгиланган тартибда иштирок этиш;
ахборот — кутубхоналар, профессионал таълим муассасасининг ўқув, ижтимоий, даволаш ва бошқа бўлинмалари хизматларидан таълим муассасаси уставида белгиланган тартибда бепул фойдаланиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўқувчилар бошланғич профессионал таълим дастурида, профессионал таълим муассасасининг уставида, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиши мумкин.
(67-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
68. Бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлаш умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурларига асосан касб-ҳунар мактабларида амалга оширилади.
Ўқувчилар касбларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда бир ёки бир нечта квалификацияларни ўзлаштиришига мўлжалланган 2 йиллик бошланғич профессионал таълим дастурлари асосида таълим оладилар.
69. Бошланғич профессионал таълим дастурлари кундузги таълим шаклида ташкил этилади.
70. Умумтаълим фанлари қоидага кўра касбларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб қисқартирилган ҳолда малака талаблари ва ўқув режаларига киритилади.
Малака талаблари ва ўқув режаларига киритиладиган умумтаълим фанлари рўйхати ва соатлар ҳажми Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда Вазирлик томонидан белгиланади.
Ўқув режаларига ўқувчиларда мантиқий фикрлашни ривожлантирувчи қўшимча фанлар ҳам киритилиши мумкин.
Ўқув режасидаги ўқув юкламасининг тақсимоти тегишли касбнинг хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланади.
Касбларнинг хусусиятлари ҳамда уларни ўқитиш учун белгиланган соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларни икки йил давомида амалга оширилган таълим дастурида икки ёки ундан кўп квалификацияларга ўқитиш йўлга қўйилиши мумкин.
71. Таълим жараёни меҳнат бозори талабларини ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда профессионал таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган ўқув жараёни графиги ҳамда дарс жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
72. Бошланғич профессионал таълим дастурлари асосида фаолият кўрсатувчи таълим муассасаларида ўқув йили 2 сентябрдан бошланади ва тасдиқланган ўқув жараёни графигига мувофиқ якунланади.
Ўқув даврининг умумий ҳажми қуйидагича тақсимланади:
назарий ва амалий таълим: 80 — 85 фоиз;
якуний давлат аттестацияси: 2 — 4 фоиз;
таътиллар: 13 — 16 фоиз.
Ўқув юкламалари умумтаълим, касбий (умумкасбий ва махсус) фанлар ва амалиётлар блоклари бўйича тақсимланиши Вазирлик томонидан белгиланади.
Ўқув йили давомида ўқувчиларга бериладиган таътиллар ўқув жараёни графигига мувофиқ берилади. Вазирлик томонидан ўқувчиларга қўшимча таътиллар берилиши мумкин.
73. Ўқувчиларнинг умумий ҳафталик юкламалари 54 соат, шундан аудитория ва амалиёт машғулотлари ҳажми 42 соатгача бўлади.
Ўқув машғулотлари учун икки академик ўқув соати давомийлиги узлуксиз 80 дақиқани ташкил этади. Бунда ўқув режасига мувофиқ 40 дақиқадан иборат бир академик ўқув соати жорий этилиши мумкин.
Ўқишнинг норматив муддати икки йил бўлгани ҳолда ўқув жараёни 94 ҳафта давом этади.
74. Касб-ҳунар мактабида асосий таълим босқичидан ташқари тўлов-контракт асосида қўшимча таълим хизматлари кўрсатилиши мумкин.
Бунда касб-ҳунар мактабининг ўқувчиларни қабул қилиш имкониятлари, моддий-техник базанинг яратилганлиги, ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталар таъминоти ва ўқиш истагидаги шахсларнинг мавжудлиги ҳисобга олинади.
75. Касб-ҳунар мактабларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган касблар доирасида тўлов-контракт асосида қўшимча квалификацияларни ўзлаштириш истагидаги шахсларнинг ўқитиш муддатлари олдинги таълим олган дастурларни кўриб чиққан ҳолда касбларнинг ўқув режасида мазкур квалификацияларни ўзлаштириш учун ажратилган соатлардан келиб чиқиб белгиланади.
76. Бошланғич профессионал таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган ва давлат намунасидаги диплом олган битирувчилар мазкур диплом асосида олий таълим муассасаларида таълимни давом эттириш учун ҳужжат топширишлари мумкин.
6-боб. Ўрта профессионал таълим
1-§. Ўрта профессионал таълим муассасалари бошқаруви
77. Ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлаш асосан вазирликлар ва идоралар тизимида фаолият кўрсатадиган коллежларда амалга оширилади ва улар тегишли равишда вазирликлар ва идораларнинг идоравий бўйсунувида бўлади.
78. Коллежларга тегишли вазирликлар ва идора раҳбари томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади. Директор коллежнинг фаолияти натижалари учун шахсан жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
79. Коллеж директори қонунчилик ҳужжатларига ва уставга мувофиқ таълим муассасаси номидан иш юритади, шартномалар, шу жумладан, меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, белгиланган тартибда коллежнинг шахсий ҳисобварақларини очади, ўз ваколати доирасида барча ходимлар ва ўқувчилар учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
(79-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Директор белгиланган тартибда ишчи ва хизматчиларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, шунингдек, уларнинг хизмат вазифаларини белгилайди.
80. Коллеж директори ҳузурида коллегиал орган ҳисобланган педагогик кенгаш ташкил этилади.
Педагогик кенгашнинг фаолияти коллежнинг Уставида белгиланади.
81. Коллежларда тармоқ вазирликлари ва идоралари вакилларидан иборат таркибда васийлик кенгашлари тузилиши мумкин.
Васийлик кенгаши таркиби ва унинг фаолияти тартиби тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади.
82. Тизимида коллежлар мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар:
коллежларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига моддий ва молиявий таъминлайдилар;
ўқувчиларда касбий компетенцияларни шакллантириш учун тегишли шарт-шароитларни яратадилар;
битирувчиларни амалиёт ўташи учун амалиёт базалари билан таъминлайдилар ва эгалланган касб ёки мутахассисликлар бўйича улар меҳнатидан самарали фойдаланиш масалаларини ҳал этадилар.
83. Тизимида коллежлар мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар ўқувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш учун чора-тадбирларни ишлаб чиқиши ва уни амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратиши мумкин.
2-§. Ўрта профессионал таълим даражасида таълим жараёнини ташкил этиш
84. Вазирликлар ва идоралар тизимида фаолият кўрсатадиган профессионал таълим муассасасига ўқишга ўқувчилар директорнинг буйруғи билан қабул қилинади.
85. Ўрта профессионал таълим дастурларида ўқувчилар тўлов-контракт ёки давлат буюртмаси бўйича давлат гранти асосида таълим олишлари мумкин.
86. Ўқувчиларга коллеж томонидан ўқувчилик гувоҳномаси берилади. Ўқувчилик гувоҳномаси тизимида коллежлар мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан Вазирлик билан келишган намуна асосида белгиланган тартибда таъминланади.
87. Тизимида коллежлар мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига таълим оладиган ўқувчилар бўйича маблағ ажратган муассаса, ўқувчи ва коллеж ўртасида кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ қўшимча шартларни акс эттирган шартномалар имзоланиши мумкин.
88. Ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
профессионал таълим муассасаси фаолиятига доир масалаларни муҳокама ва ҳал этишда бевосита ёки билвосита (фуқаролардан ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари орқали) иштирок этиш;
белгиланган тартибда профессионал таълим муассасалари маъмуриятининг буйруқлари устидан шикоят қилиш;
таълим дастурлари бўйича таълимни давом эттиришини тўхтатиш бўйича профессионал таълим муассасаси раҳбариятига мурожаат қилиш;
ахборот — кутубхоналардан, профессионал таълим муассасасининг ўқув, ижтимоий, даволаш ва бошқа бўлинмалари хизматларидан таълим муассасаси уставида белгиланган тартибда бепул фойдаланиш;
касбий компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган турли кўрик-танловларда белгиланган тартибда иштирок этиш;
иш берувчилар томонидан тавсия қилинган иш жойларида ишлаш бўйича мурожаат қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўқувчилар ўрта профессионал таълим дастурида, профессионал таълим муассасасининг уставида, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиши мумкин.
(88-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
89. Таълим дастурларини ўзлаштиришдаги ютуқлар, экспериментал конструкторлик, дизайн ва бошқа ишларни ривожлантиришда муваффақиятга эришганлиги учун ўқувчиларни маънавий рағбатлантиришнинг турли шакллари қўлланилиши мумкин.
90. Ўрта профессионал таълим даражасида кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган ёки умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда ташкил этилади.
91. Ўрта профессионал таълим дастурларининг давомийлиги касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилади.
Профессионал таълимнинг тайёрлов йўналишлари, касблар ва мутахассисликлар классификаторида касблар ва мутахассисликларнинг ўқитиш муддатлари белгиланади.
«Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида касб ёки мутахассислик доирасида қўшимча квалификацияларни ўзлаштириш истагидаги шахсларни ўқитиш муддатлари олдинги таълим олган дастурларни кўриб чиққан ҳолда касблар ва мутахассисликларнинг ўқув режасида мазкур квалификацияларни ўзлаштириш учун ажратилган соатлардан келиб чиқиб белгиланади.
92. Таълим жараёни меҳнат бозори талабларини ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда профессионал таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган ўқув жараёни графиги ҳамда дарс жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
93. Ўрта профессионал таълим дастурлари асосида фаолият кўрсатувчи таълим муассасаларида ўқув жараёни таълим муассасалари ва буюртмачиларнинг келишуви асосида бошланади ва тасдиқланган ўқув жараёни графигига мувофиқ якунланади.
Ўқув даврининг умумий ҳажми қуйидагича тақсимланади:
назарий ва амалий таълим: 75 — 95 фоиз;
якуний давлат аттестацияси: 1 — 5 фоиз;
таътиллар: 4 — 20 фоиз
Ўқув юкламалари касбий (умумкасбий ва махсус) фанлар ва амалиётлар блоклари бўйича тақсимланиши Вазирлик томонидан белгиланади.
Ўқув йили давомида ўқувчиларга бериладиган таътиллар ўқув жараёни графигига мувофиқ берилади. Вазирлик томонидан ўқувчиларга қўшимча таътиллар берилиши мумкин.
94. Вазирликлар, идоралар ва иш берувчиларнинг буюртмалари ёки ўқувчиларнинг хоҳиш-истаклари асосида ўқув режаларига қўшимча фанлар киритилиши мумкин. Мазкур ўқув режасидаги қўшимча фанларни ўқитиш харажатлари буюртмачиларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
95. Ўқувчиларнинг умумий ҳафталик юкламалари 54 соат, шундан кундузги таълим шаклида аудитория ва амалиёт машғулотлари ҳажми 36 соатгача бўлади.
Ўқув машғулотлари учун икки академик ўқув соати давомийлиги узлуксиз 80 дақиқани ташкил этади. Бунда ўқув режасига мувофиқ 40 дақиқадан иборат бир академик ўқув соати жорий этилиши мумкин.
Ўқишнинг норматив муддати икки йилгача бўлгани ҳолда ўқув жараёни 22 — 94 ҳафта давом этиши зарур.
96. Сиртқи ва кечки таълим шаклларининг ўқув режаси ва дастурлари буюртмачиларнинг таклифлари асосида профессионал таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилади ва Вазирликка тасдиқлаш учун киритилади.
Сиртқи ва кечки таълим шаклларининг ўқитиш давомийлиги кундузги таълим шаклидаги муддатлардан фарқланиши мумкин.
7-боб. Ўрта махсус профессионал таълим
1-§. Ўрта махсус профессионал таълим муассасалари бошқаруви
97. Ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлаш асосан олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият кўрсатувчи техникумларда амалга оширилади ва улар тегишли равишда олий таълим муассасалари, вазирликлар ва идораларнинг идоравий бўйсунувида бўлади.
98. Техникумларга тегишли олий таълим муассасасининг тавсияси асосида вазирлик ва идора раҳбари томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади. Директор техникумнинг фаолияти натижалари учун шахсан жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
99. Техникум директори қонунчилик ҳужжатларига ва уставга мувофиқ таълим муассасаси номидан иш юритади, шартномалар, шу жумладан, меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, белгиланган тартибда техникумнинг шахсий ҳисобварақларини очади, ўз ваколати доирасида барча ходимлар ва ўқувчилар учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
(99-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Директор белгиланган тартибда ишчи ва хизматчиларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, шунингдек, уларнинг хизмат вазифаларини белгилайди.
100. Техникум директори ҳузурида коллегиал орган ҳисобланган педагогик кенгашлар ташкил этилади.
Педагогик кенгашнинг функциялари техникумнинг Уставида белгиланади.
101. Техникумларда тармоқ вазирликлари, идоралари, белгиланган тартиб ва устав асосида иш кўрувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини ўз ичига оладиган васийлик кенгашлари тузилиши мумкин.
Васийлик кенгаши таркиби ва унинг фаолияти тартиби тегишли вазирлик ва идора томонидан тасдиқланади.
102. Тизимида техникумлар мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар:
а) тегишли иш берувчилар билан биргаликда:
техникумларни моддий ва молиявий таъминлайдилар;
битирувчиларни амалиёт ўташи учун амалиёт базалари билан таъминлайдилар ва эгалланган касб ёки мутахассисликлар бўйича улар меҳнатидан самарали фойдаланиш масалаларини ҳал этадилар.
б) тегишли олий таълим муассасалари билан биргаликда:
ўқувчиларда касбий компетенцияларни шакллантириш учун тегишли шарт-шароитлар яратадилар;
техникум битирувчилари келгусида олий таълим муассасаларининг тегишли йўналишларида таълимни давом эттиришини ҳисобга олган ҳолда тайёрланадиган мутахассисликлар рўйхатини шакллантирадилар;
техникумларнинг камида 2 йиллик муддатга мўлжалланган таълим дастурларини ишлаб чиқадилар ва Вазирликка тасдиқлаш учун тақдим этадилар;
кундузги таълим дастурлари битирувчилари олий таълим муассасасининг 2-курсидан тўлов-контракт асосида таълимни давом эттиришини ташкил этадилар.
Тегишли олий таълим муассасалари техникумларни моддий ва молиявий таъминлашда иштирок этишлари ҳамда молиявий ёрдам кўрсатишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тизимида техникумлар мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ техникумлар фаолиятини ташкил этишда бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
(102-банд «б» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2-§. Ўрта махсус профессионал таълим даражасида таълим жараёнини ташкил этиш
103. Олий таълим муассасалари ҳузуридаги профессионал таълим муассасасига ўқишга ўқувчилар директорнинг буйруғи билан қабул қилинади.
104. Ўрта махсус профессионал таълим дастурларида ўқувчилар тўлов-контракт ёки давлат буюртмаси бўйича давлат грантлари асосида таълим олишлари мумкин.
105. Ўқувчиларга техникум томонидан ўқувчилик гувоҳномаси берилади. Тизимида техникумлар мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар Вазирлик билан келишилган намуна асосида белгиланган тартибда ўқувчилик гувоҳномаси билан таъминлайдилар.
106. Ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
профессионал таълим муассасаси фаолиятига доир масалаларни муҳокама ва ҳал этишда бевосита ёки билвосита (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали) иштирок этиш;
белгиланган тартибда профессионал таълим муассасалари маъмуриятининг буйруқлари устидан шикоят қилиш;
таълим дастурлари бўйича таълимни давом эттиришини тўхтатиш бўйича профессионал таълим муассасаси раҳбариятига мурожаат қилиш;
ахборот кутубхоналардан, профессионал таълим муассасасининг ўқув, ижтимоий, даволаш ва бошқа бўлинмалари хизматларидан таълим муассасаси уставида белгиланган тартибда бепул фойдаланиш;
касбий компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган турли кўрик-танловларда белгиланган тартибда иштирок этиш;
иш берувчилар томонидан тавсия қилинган иш жойларида ишлаш бўйича мурожаат қилиш;
олий таълим муассасасининг тегишли йўналишларида таълимни давом эттириш мақсадида суҳбатларда қатнашиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўқувчилар ўрта махсус профессионал таълим дастурида, профессионал таълим муассасасининг уставида, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиши мумкин.
(106-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
107. Таълим дастурларини ўзлаштиришдаги ютуқлари, экспериментал конструкторлик, дизайн ва бошқа ишларни ривожлантиришда муваффақиятга эришганлиги учун ўқувчиларни маънавий рағбатлантиришнинг турли шакллари қўлланилиши мумкин.
108. Ўрта махсус профессионал таълим даражасида кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3 ёки 4-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган ёки умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда ташкил этилади.
109. Ўрта махсус профессионал таълим дастурлари олий таълим муассасаларининг тегишли йўналишлари таълим дастурлари билан интеграцияланади.
110. Ўрта махсус профессионал таълим дастурларининг давомийлиги мутахассисликларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилади.
Профессионал таълимнинг тайёрлов йўналишлари, касблар ва мутахассисликлар классификаторида мутахассисликларнинг ўқитиш муддатлари белгиланади.
«Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида мутахассислик доирасида қўшимча квалификацияларни ўзлаштириш истагидаги шахсларнинг ўқитиш муддатлари олдинги таълим олган дастурларни кўриб чиққан ҳолда мутахассисликларнинг ўқув режасида мазкур квалификацияларни ўзлаштириш учун ажратилган соатлардан келиб чиқиб белгиланади.
111. Ўрта махсус профессионал таълим дастурлари асосида фаолият кўрсатувчи таълим муассасаларида ўқув жараёни қоидага кўра 2 сентябрда бошланади ва тасдиқланган ўқув жараёни графигига мувофиқ якунланади.
Ўқув даврининг умумий ҳажми қуйидагича тақсимланади:
назарий ва амалий таълим: 80 — 85 фоиз;
якуний давлат аттестацияси: 1 — 3 фоиз;
таътиллар: 14 — 18 фоиз.
Ўқув юкламалари гуманитар ва табиий фанлар, мутахассислик фанлари ва амалиётлар блоклари бўйича тақсимланиши Вазирлик томонидан белгиланади.
Ўқув йили давомида ўқувчиларга бериладиган таътиллар ўқув жараёни графигига мувофиқ берилади. Вазирлик томонидан ўқувчиларга қўшимча таътиллар берилиши мумкин.
112. Ўқувчиларнинг умумий ҳафталик юкламалари 54 соат, шундан кундузги таълим шаклида аудитория ва амалиёт машғулотлари ҳажми 36 соатгача бўлади.
Ўқув машғулотлари учун икки академик ўқув соати давомийлиги узлуксиз 80 дақиқани ташкил этади. Бунда ўқув режасига мувофиқ 40 дақиқадан иборат бир академик ўқув соати жорий этилиши мумкин.
Ўқишнинг норматив муддати икки йилдан кам бўлмагани ҳолда ўқув жараёни камида 94 ҳафта давом этиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
113. Ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларнинг олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқишини давом эттириши тартиби, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса, Вазирлик томонидан тасдиқланади.
(113-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
114. Сиртқи ва кечки таълим шаклларининг ўқув режаси ва дастурлари буюртмачиларнинг таклифлари асосида профессионал таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилади.
Сиртқи ва кечки таълим шаклларининг ўқитиш давомийлиги кундузги таълим шаклидаги муддатлардан фарқланиши мумкин.
8-боб. Профессионал таълим муассасалари ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари
115. Профессионал таълим муассасаларида Вазирлик томонидан тасдиқланадиган профессионал стандартлар асосида тегишли маълумотга ва белгиланган талабларга жавоб берадиган ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари ишлаш ҳуқуқига эга. Педагогик фаолият билан шуғулланиш суд қарорига мувофиқ тақиқланган шахслар бундан мустасно.
116. Профессионал таълим муассасаларига ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарини ишга қабул қилиш профессионал таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.
Профессионал таълим муассасаларида ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарини ишга қабул қилишда танлов ташкил этиш тартиби Вазирлик томонидан тасдиқланади.
Айрим вазирликлар ва идораларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, уларнинг тизимидаги профессионал таълим муассасаларига ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарини ишга қабул қилишда ўша вазирлик ва идора томонидан Вазирлик билан келишган ҳолда бошқача тартиб белгиланиши мумкин.
117. Профессионал таълим муассасаси ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ўқув юкламалари тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида белгиланади.
Ўқитувчиларнинг (ўқув фанлари ва соатлар бўйича) бошқа ўқитувчилар ўрнида ишлаши тартиби тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
118. Профессионал таълим муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
119. Профессионал таълим муассасаси маъмурияти ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик, касбий ва психологик маҳоратини доимий равишда такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун жавоб беради.
120. Профессионал таълим муассасаси ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарини тайёрлаш, малакасини ошириш, ва уларни қайта тайёрлаш белгиланган муддатларда ва тартибда амалга оширилади.
121. Профессионал таълим муассасаларида амалиёт машғулотларини ўтказишда педагогик маълумотга эга бўлмаган, бироқ кўп йиллик тажрибага эга малакали мутахассислар жалб этилиши мумкин.
122. Профессионал таълим муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
123. Профессионал таълим муассасалари маъмурияти ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг профессионал таълим тизимида кадрлар тайёрлаш соҳасидаги инновацион ғоялари ва таклифларини, ўқув-методик материалларини, шунингдек, илмий изланишлар олиб боришини ўз ваколатлари доирасида қўллаб-қувватлайди.
Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг таклифлари ва ўқув-методик материалларни профессионал таълим тизимида оммалаштириш бўйича таълим муассасалари раҳбарияти ваколатли органлар билан ҳамкорликни ўрнатади.
9-боб. Профессионал таълим муассасаларининг молиявий таъминоти
Олдинги таҳрирга қаранг.
124. Профессионал таълимни молиялаштириш манбалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(124-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
125. Касб-ҳунар мактабларида бошланғич профессионал таълим дастурлари асосида таълим олаётган ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ойлик стипендия ҳамда уч маҳал овқат билан таъминланади.
126. Касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларни уч маҳал овқат билан таъминлаши ёки мазкур овқат пулларини уларга тўлаб бериши мумкин.
Касб-ҳунар мактабларида ўқувчиларни уч маҳал овқатлантириш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ўқувчиларни уч маҳал овқат билан таъминлаш аутсорсинг шартлари асосида амалга оширилади.
Профессионал таълим муассасаларида аутсорсинг усулида овқатлантиришни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
127. Кам таъминланган оилалардан ўқувчилар коллежлар ва техникумларда таълим олишлари, белгиланган тартибда бепул амалга оширилади.
128. Етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар белгиланган тартибда моддий таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
129. Профессионал таълим муассасаларининг молиявий таъминоти даражасини ошириш мақсадида қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган таълим хизматлари кўрсатилиши, тадбиркорлик фаолиятини, маслаҳатлар бериш тизимини, экспертиза қилишни, ноширлик ишларини ва ишлаб чиқаришнинг бошқа турлари йўлга қўйиши мумкин.
(129-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
130. Коллежлар ва техникумлар бўйсуниви бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда Вазирликнинг Касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда ҳар йили ўқитишнинг шаклланаётган жами харажатларидан келиб чиқиб тўлов-контракт миқдорларини белгилайдилар.
Нодавлат профессионал таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт қиймати миқдорлари нодавлат профессионал таълим муассасаси томонидан муассислар билан келишган ҳолда белгиланади.
131. Хорижий фуқаролар белгиланган тартибда профессионал таълим муассасаларида таълим олишлари мумкин. Хорижий фуқароларни ўқитиш муддати, давомийлиги ва уларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати профессионал таълим муассасалари томонидан бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«IT-visa»га эга бўлган хорижий фуқаролар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартлар асосида таълим олиш ва ўқишга кириш ҳуқуқига эга.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
132. Профессионал таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи, самарали фаолиятларини рағбатлантириш миқдори ва иш ҳақига бошқа қўшимча тўловлар қонунчилик ҳужжатларига ва профессионал таълим муассасаларининг уставларига мувофиқ белгиланади.
(132-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
133. Профессионал таълим муассасасининг мол-мулки унинг тезкор бошқарувида бўлади ва улардан фақат мазкур Низом ҳамда уставда қайд этилган вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади.
134. Профессионал таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган жиҳозлашнинг намунавий меъёрлари асосида жиҳозланади.
135. Нодавлат профессионал таълим муассасаларини моддий-техник таъминлаш муассислар томонидан, давлат таълим муассасалари учун Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи намунавий меъёрлардан паст бўлмаган миқдорларда амалга оширилади.
136. Профессионал таълим муассасаларининг мол-мулки, бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонлари бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилади.
Профессионал таълим муассасасининг мол-мулкидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши учун профессионал таълим муассасаси директори тўлиқ жавоб беради.
137. Профессионал таълим муассасалари молия ва статистика ҳисоботини юритади ҳамда уни белгиланган муддатларда тегишли органларга тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
138. Профессионал таълим муассасаларининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
(138-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
139. Профессионал таълим дастурлари асосида кадрларни мақсадли тайёрлашни молиялаштиришда, профессионал таълим муассасаларининг моддий-техника ва ресурс базасини мустаҳкамлашда, шунингдек, замонавий анжомлар, аппаратуралар ва ускуналар билан жиҳозлашда корхоналар, ташкилотлар ва бошқа иш берувчилар ихтиёрий (ёки тузилган шартномалар асосида) қатнашиши мумкин.
140. Профессионал таълим муассасаси белгиланган тартибда мулкни ижарага олувчи ва ижарага берувчи сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга.
141. Профессионал таълим муассасаси томонидан қўшимча маблағлар жалб қилиниши давлат бюджети томонидан уни молиялаштириш миқдорини камайтиришга олиб келмайди.
142. Профессионал таълим муассасаси томонидан тадбиркорлик ва бошқа даромад келтирадиган фаолиятдан олинган бюджетдан ташқари маблағлар белгиланган тартибда ишлатилади.
Ушбу маблағлар билан операциялар белгиланган тартибда даромад келтирадиган фаолиятни амалга ошириш учун даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ амалга оширилади.
10-боб. Халқаро ҳамкорлик
143. Профессионал таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ таълим, илмий ва бошқа фаолият соҳаларида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Профессионал таълим муассасаларининг халқаро ҳамкорлиги хорижий жисмоний ва (ёки) юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида ҳам амалга оширилади.
144. Профессионал таълим муассасаларида хорижий давлатларнинг таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари амалга оширилиши ва ҳамкорликда қўшма бўлимлар (факультетлар) белгиланган тартибда ташкил этилиши мумкин.
145. Профессионал таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
146. Белгиланган тартибда профессионал таълим муассасалари ходимлари халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий давлатларга малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларига жалб этилиши мумкин.
147. Профессионал таълим муассасалари хорижий давлатларнинг фуқароларига таълим хизматларини кўрсатишни ташкил этиш ва ривожлантириш учун белгиланган тартибда мазкур давлатлар фуқаролари ўртасида касбга йўналтириш тадбирларини ташкил этиши мумкин.
11-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
148. Профессионал таълим муассасаларида ўқув юкламаларининг ҳажми ва тақсимоти бўйича бошқа меъёрлар давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва малака талабларида белгиланади.
(148-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
149. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча профессионал таълим муассасалари ҳар чорак якуни бўйича ўқувчилар ҳаракати ва фаолият кўрсатаётган раҳбар ҳамда ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари тўғрисида статистик маълумотларни тегишли Касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига ва бошқармалар Вазирликка тақдим этади.
150. Профессионал таълим муассасаларини қайта ташкил этиш ёки тугатишда мазкур профессионал таълим муассасалари ўқувчилари Вазирлик томонидан бошқа профессионал таълим муассасаларига ўтказиш ва амалдаги таълим дастурлари асосида ўқишни тамомлашга шароит яратиш чоралари кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
151. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар мактабларининг
НАМУНАВИЙ УСТАВИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Устав бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар мактабларининг мақоми, асосий мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Касб-ҳунар мактаби — Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасаси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Касб-ҳунар мактаби ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ушбу Устав асосида амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Касб-ҳунар мактабини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5. Касб-ҳунар мактаблари юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, алоҳида мол-мулкига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга, давлат намунасидаги бланкаларга, Молия вазирлигининг Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлимларида шахсий ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ва бошқа ҳисобварақларига, реквизитларга эга бўлган, ўз номидан шартномалар тузадиган, мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга оширадиган, юкланган мажбуриятларни бажарадиган ҳамда суд, арбитраж органларида даъвогар ва жавобгар бўладиган таълим муассасаси ҳисобланади.
6. Касб-ҳунар мактабларининг расмий номланиши:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи: «.....касб-ҳунар мактаби», қисқартирилган номи — «..КҲМ»;
б) инглиз тилида:
тўлиқ номи: « ..... vocational school», қисқартирилган номи — «...VSc»;
в) рус тилида:
тўлиқ номи: «...профессиональная школа», қисқартирилган номи — «...ПШ».
7. Касб-ҳунар мактабининг жойлашган жойи (почта манзили): почта индекси, вилояти (шаҳар), _______тумани, ____-мавзе, кўча номи,- «___»-уй.
2-боб. Касб-ҳунар мактабларининг асосий мақсад ва вазифалари
8. Касб-ҳунар мактабларининг асосий мақсади:
умумтаълим муассасаларининг 9-синфи битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим шаклида кадрлар тайёрлашни амалга ошириш;
ўқувчиларни танлаган касб бўйича замонавий талабларга жавоб берувчи, пухта билим, амалий кўникма ва малакага ҳамда юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган, интеллектуал жиҳатдан етук кадрлар этиб тайёрлашдан иборат.
9. Қуйидагилар касб-ҳунар мактабларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
иқтисодиёт соҳа ва тармоқларидаги зарур соҳавий касб-ҳунар бўйича билим, малака ва кўникмаларга эга бўлган ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллай оладиган мутахассислар тайёрлаш;
эгаллаган касб-ҳунар бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган, сифатли билим олишни ва касбий тайёргарликни таъминлайдиган таълим дастури асосида ўқитиш;
танлаб олинган касб-ҳунарни эгаллаш жараёнида ўқувчиларнинг касбий лаёқат, кўникма ва малакаларини шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат таълим стандартлари талабларига кўра ўқувчиларда малака ва кўникмаларни шакллантириш;
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
таълим жараёни учун зарур моддий — техника, ўқув — методик базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиб бориш;
касб-ҳунарга тайёрлаш тизими ва мазмунини жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият ва замонавий инновацион техника ютуқларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;
ўқувчиларда ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш, халқнинг миллий, маданий, тарихий анъаналарига ҳурмат, Ватан билан ғурурланиш ва ифтихор туйғусини шакллантириш;
ўқувчиларни маънавий — ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларидан фойдаланган ҳолда камол топтириш;
ўқитувчи, таълим олувчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг билим олиши, турмуши ва дам олиши учун етарли шарт-шароитлар яратиш.
3-боб. Касб-ҳунар мактабларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
10. Касб-ҳунар мактаби:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ваколати доирасида ўз номидан юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар ва бошқа ҳужжатларни тузиш;
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тақиқланмаган ва мазкур Уставга зид бўлмаган фаолиятни амалга ошириш;
таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида танловлар ташкил этиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Касб-ҳунар мактаби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
11. Касб-ҳунар мактаби:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим-тарбия соҳасидаги фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг норматив ҳужжатларида белгиланган вазифаларни бажариши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат таълим стандартлари, ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида сифатли касб-ҳунар таълимини бериши;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
касб-ҳунар мактаби ахборот — кутубхона технологияси фонди умумий ўқувчилар сонини ҳисобга олган ҳолда замонавий талабга жавоб берадиган дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар (шу жумладан, бадиий адабиётлар) мажмуи билан етарли даражада таъминланишини ташкил этиши;
касб-ҳунар мактаби ўқувчиларида юксак маънавий — ахлоқий ва миллий ўзликни англаш каби сифатларни шакллантириши;
касб-ҳунар мактаби ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари малакасини ошириш, тажриба алмашинувини ташкил этиш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши;
таълим жараёни қатнашчиларини ижтимоий ҳимоя қилиши;
педагогик фаолиятнинг сифати, ижтимоий мақоми, нуфузи ва обрў-эътиборини ошириш борасида фаолият кўрсатиши;
меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб берадиган таълим-тарбия ва меҳнат шароитларини яратиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Касб-ҳунар мактаби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(11-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4-боб. Таълим олувчилар
12 .Касб-ҳунар мактабига ўқишга қабул қилинган фуқаро ушбу таълим муассасаси ўқувчиси ҳисобланади.
13. Касб-ҳунар мактаби ўқувчиларига ўқувчилик гувоҳномаси берилади.
14. Касб-ҳунар мактаби ўқувчилари:
билим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб, тегишли касблар бўйича замонавий илм, фан-техника тараққиёти ривожланишига мос назарий ва амалий билим олиш;
таълим-тарбия жараёни давомида ўқув-техника жиҳозлари ва воситаларидан, фан кабинетлари ахборот-кутубхонаси фондидан, ахборот-кутубхона ўқув зали ва бошқа ўқув, ёрдамчи хоналардан, спорт мажмуалари, касб-ҳунар мактабига қарашли тиббий ва техник жиҳозлардан бепул фойдаланиш;
туман, шаҳар, ҳудуд ва республика миқёсида ўтказиладиган турли кўрик-танловлар, спорт мусобақалари, амалий семинарлар, конференцияларда иштирок этиш;
касб-ҳунар мактабида ташкил этилган турли тадбирларда ва тўгаракларда қатнашиш;
касб-ҳунар мактаби Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларига сайлаш ва сайланиш, таълим-тарбия жараёнига тааллуқли масалалар юзасидан ваколати доирасида таклифлар киритиш, шунингдек, ўқувчилар давомати, уларнинг ички тартиб-қоидаларга риоя этиши ва бошқа масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Касб-ҳунар мактаби ўқувчилари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
15. Касб-ҳунар мактаби ўқувчилари:
таълим-тарбия жараёнида касб-ҳунар мактаби Уставига, ички тартиб-қоидаларига, одоб-ахлоқ, кийиниш ва ўқувчи-ёшлар уйида яшаш қоидаларига қатъий риоя қилишга;
ўқув ва амалий машғулотларда тўлиқ иштирок этиш, фанлар бўйича ўқув дастури асосида билимларни мунтазам ўзлаштириб бориш, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан берилган топшириқларни бажариш ҳамда дарсларга тайёргарлик кўришга;
таълим-тарбия жараёни давомида ўқув-техника жиҳозлари ва воситаларидан, фан кабинетлари, ахборот — кутубхона фондидан, ўқув зали ва бошқа ўқув, ёрдамчи хоналардан, спорт мажмуалари, касб-ҳунар мактабига қарашли жиҳозлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланишга;
ўқув режасида белгиланган муддатларда амалиётларни тўлиқ ўташга;
фан кабинетлари, ахборот-кутубхона ўқув зали ва спорт залида, ошхона, ётоқхона ва устахоналарда санитария-гигиена, техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий амал қилишга;
касб-ҳунар мактаби ҳудудида уяли телефонлардан фойдаланишни тартибга солувчи тегишли ички тартибларга риоя қилишга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Касб-ҳунар мактаби ўқувчилари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(15-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
16. Ўқишда эришган ютуқлари, ижодий фаолияти ва жамоат ишларида фаол қатнашган ўқувчиларга рағбатлантиришнинг турли шакллари қўлланилади.
17. Ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузган ҳамда ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир этган ўқувчиларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилади.
5-боб. Ўқув-тарбиявий ва илмий-методик иш
18. Ўқитувчилар, иш берувчилар, ўқувчилар таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланади.
19. Касб-ҳунар мактабида:
таълим бериш муддати 2 йил бўлиб, таълим кундузги шаклда амалга оширилади;
ўқувчилар ўқитиш курслари ва тили бўйича гуруҳларга, ўқитиш йўналиши бўйича эса бўлимларга бирлаштирилади;
гуруҳларда ўқувчилар сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган меъёрлар асосида шакллантирилади;
ўқув йилининг бошланиши, тугалланиши, ҳафталик юклама, таътилларнинг муддати, давомийлиги, шунингдек, ўқув-тарбия жараёни якунларини белгилаш шакллари, амалиёт турлари ва якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби ҳамда таълим жараёнига тегишли бошқа талаблар қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режалари ва бошқа норматив ҳужжатлар асосида белгиланади;
касб-ҳунар мактабида барча турдаги ўқув машғулотлари давомийлиги тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Таълимни ташкил этиш давлат таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган таълим дастурлари (малака талаби, ўқув режаси ва ўқув дастурлари) асосида белгиланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
21. Ўқувчиларнинг назарий ва амалий кўникмалари норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда аниқлаштирилади.
22. Касб-ҳунар мактабида ўқитиш курси тугагандан кейин назоратларнинг якуний натижалари асосида ўқувчини навбатдаги курсга ўтказиш, курсда қолдириш ва ўқишни кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчиларни курсдан курсга ўтказиш, курсда қолдириш касб-ҳунар мактаби педагогик кенгашининг қарори ва директорнинг буйруғи билан расмийлаштирилади.
23. Ўқувчиларни касб-ҳунар мактабида ўқитиш таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан ўзаро ҳамкорлиги асосида амалга оширилади.
24. Касб-ҳунар мактаби ўқувчиларининг корхона ва ташкилотларда тизимли асосда ишлаб чиқариш ва малакавий амалиёт ўташи учун шарт-шароитлар яратилади.
25. Ўқув режаси ва фан дастурларининг барча талабларини бажарган ўқувчи касб-ҳунар мактаби педагогик кенгашининг қарорига асосан директорнинг буйруғи билан Якуний давлат аттестацияси имтиҳонларига қўйилади. Якуний давлат аттестацияси амалдаги норматив ҳужжатларга асосан ёки «Амалий-кўргазмали» имтиҳон топшириш шаклида ўтказилади.
26. Якуний давлат аттестацияси комиссияси қарори билан таълим олган мутахассислиги (касби) ва эгаллаган малакаси (малакалари) кўрсатилган ҳолда давлат намунасидаги диплом берилади.
27. Дипломга ўзлаштирилган фанлар рўйхати, ўтилган соатлар ҳажми, уларни ўзлаштириш даражаси (баҳолар) ва Якуний давлат аттестацияси натижалари кўрсатилган қўшимча варақ илова қилинади.
28. Касб-ҳунар мактабини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом эгалланган билим ва квалификацияни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради.
29. Ўқув-методик, илмий-методик ва тажриба ишларини амалга ошириш мақсадида касб-ҳунар мактабида фанлар бўйича методик бирлашма(уюшма)лар ташкил қилинади.
30. Ўқув жараёни шакли илмий асосланган инновацион восита ва ўқитиш усулларини танлаш асосида ташкил этилади.
31. Касб-ҳунар мактабида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар умумбашарий қадриятларга ва миллий анъаналарга асосланади:
касб-ҳунар мактабида ватанпарварлик ва миллий мустақиллик ғояларига садоқатли ҳамда жамият тараққиётига ҳисса кўша оладиган шахсни тарбиялаш ўқув жараёни билан узвий равишда «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, шахснинг ижодий фаоллигини шакллантирувчи фондларнинг фаол иштироки билан амалга оширилади;
ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий-маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатларига асосланган тарбиявий ишларнинг турли шаклларини оммалаштириш мақсадида касб-ҳунар мактабининг веб-сайти ва ижтимоий саҳифаларини яратиш йўлга қўйилади;
ўқувчиларнинг ўз интеллектуал даражасини оширишлари учун бадиий адабиётларни ўқишга қизиқтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини олиб бориш янги адабий китобларнинг тақдимотини уюштириш ва тарғиб қилиш орқали амалга оширилади;
ёш авлодни маънавий-ахлоқий, миллий ғояларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақил дунёқарашга ва фикрлашга эга бўлган маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантиришда миллий-маданий, тарихий анъаналарга, урф-одатлар ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган тарбиявий ишларнинг турли хил шакллари қўлланилади.
6-боб. Таълим муассасасини бошқариш
32. Касб-ҳунар мактабига Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан тайинланган директор раҳбарлик қилади.
Касб-ҳунар мактаби фаолиятини бошқариш директор томонидан амалга оширилади.
Директор:
касб-ҳунар мактабининг фаолиятини юритишга шахсан жавоб беради;
давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, бошқа ташкилотлар билан муносабатларда Касб-ҳунар мактаби номидан иш юритади;
ташаббускор ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари ва ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантириш чораларини кўради;
ўз ваколати доирасида ходимлар томонидан ижро этилиши шарт бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
ўз ваколати доирасида бошқа функцияларни бажаради.
Директор маъмурият фаолияти натижалари бўйича педагогик кенгаш ва Касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ҳамда вазирликка ҳисобот беради.
33. Касб-ҳунар мактабининг олий органи Педагогик кенгаш ҳисобланади.
Педагогик кенгаш:
касб-ҳунар мактабини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, бошланғич профессионал таълимга эга кадрлар тайёрлаш ва тарбиялаш сифатини ошириш ва такомиллаштиришни;
ўқувчиларни қабул килиш, курсдан курсга ўтказиш ва қолдириш масалаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарорлар қабул қилади;
ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ижодий ташаббускорлигини ошириш, уларнинг педагогик тажрибасини оммалаштириш бўйича малака ошириш ишларининг ташкил этилишини муҳокама қилади;
тегишли норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига касбий тоифа бериш ҳамда базавий таъриф ставкасига белгиланган устама ҳақ тўловларини белгилаш тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилади ва тегишли тоифаларга тавсия беради;
Давлат аттестация комиссияси ва қабул комиссияси ҳисоботини муҳокама қилади;
Педагогик кенгаш таркибига касб-ҳунар мактаби директори, унинг ўринбосарлари, ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, психолог, ахборот-кутубхона бўйича мутахассис киради. Педагогик кенгаш таркибига заруратга кўра ишлаб чиқариш корхоналари ва иш берувчиларнинг вакиллари киритилиши мумкин. Директор Педагогик кенгаш раиси ҳисобланади.
34. Педагогик кенгаш мажлислари икки ойда камида бир марта ўтказилади, зарур ҳолларда навбатдан ташқари Педагогик кенгаш мажлиси ўтказилиши мумкин. Кенгаш қарори умумий, очиқ овоз бериш орқали қабул килинади. Педагогик кенгаш қарорлари директорнинг буйруғи билан кучга киради.
35. Касб-ҳунар мактаби штатлари жадвали белгиланган тартибда ишлаб чиқилади, тасдиқланади ҳамда рўйхатдан ўтказилади.
36. Касб-ҳунар мактабида Педагогик кенгаш, методик кенгаш, ота-оналар кенгаши тузилади ва фаолият юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Касб-ҳунар мактаби таркибида касаба уюшмаси, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилот, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, мураббийлар кенгаши ва касб-ҳунар мактабидаги таълим-тарбия жараёнига дахлдор бўлган бошқа жамоат тузилмалари ташкил этилиши мумкин.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
38. Касб-ҳунар мактабида фан кафедралари ташкил этилади.
Ташкил этилган кафедралар улар фаолияти тўғрисидаги низомлар билан тартибга солинади.
39. Касб-ҳунар мактаби ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари билан ҳамкор ташкилотлар ўртасида таълим сифатини ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилади.
7-боб. Педагог ходимлар, ўқув-тарбиявий ходимлар
40. Тегишли олий маълумотга, касбий тайёргарликка ҳамда юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар касб-ҳунар мактабида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Педагогларни ишга қабул қилиш, уларнинг ўқув юкламасини белгилаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
42. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик фаолият даражасини баҳолаш учун аттестациядан ўтказиш ва малака тоифаси бериш тартиби тегишли норматив ҳужжатларга асосан амалга оширилади.
43. Ўқитувчиларнинг педагогик, психологик, касбий маҳоратини ва малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш 4 йилда камида бир марта амалга оширилади.
44. Гуруҳларда ўқув, маънавий — ахлоқий, тарбиявий ҳамда ташкилий ишларга раҳбарлик қилиш учун ўқитувчилардан гуруҳ мураббийлари тайинланади.
45. Ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари ва ходимларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари, лавозим вазифалари, малака талаблари ва мажбуриятлари касбга қўйилган талаблар билан белгиланади ва Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳақидаги қонунлари асосида тартибга солинади. Ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари ва ходимлар педагогик меҳнатнинг, тарбиявий ва илмий жараённинг юқори самара беришига, ўқувчиларда мустақиллик, ташаббускорлик, ижодий қобилият, зарур касбий кўникмаларни ривожлантиришга, касб-ҳунар мактаби Уставига риоя қилишга мажбур.
46. Ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари ва ходимлар Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳақидаги қонунлари асосида лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
47. Ўқув-тарбия жараёни сифати ошишига аниқ шахсий ҳисса қўшаётган, юксак касб маҳоратига эга бўлган;
ўқувчиларда амалий кўникмалар ва ижодий фаолиятни ривожлантиришдаги хиссаси учун;
ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг илмий-тадқиқотчилик ишларидаги фаоллиги учун;
ижтимоий, маънавий-маърифий ва жамоат ҳаётида фаол иштироки учун ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари ва ходимлар рағбатлантирилади.
8-боб. Жамоат ташкилотлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Касб-ҳунар мактабида ўқувчи, ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари, маъмурий ва ёрдамчи ходимларни бирлаштирувчи жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатади. Жамоат ташкилотларининг фаолияти амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
49. Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ўқувчиларни ихтиёрий равишда бирлаштиради.
Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг мақсад ва вазифалари касб-ҳунар мактаби ёшларини бирлаштириш, соғлом турмуш тарзи асосида тарбиялаш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга кўмаклашиш, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишдан иборатдир.
50. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмаси қўмитаси касб-ҳунар мактаби ходимлари ва ўқувчиларининг кўнгилли жамоат бирлашмаси сифатида эътироф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Касаба уюшмаси қўмитаси касаба уюшмалари тўғрисидаги ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан иш кўради.
(50-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
9-боб. Касб-ҳунар мактабининг мол-мулки ва маблағлари
51. Касб-ҳунар мактаби ўзининг молия–хўжалик фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари, ходимларнинг иш ҳақи, сифатли фаолият учун уларни рағбатлантириш миқдори ва иш хақига устамалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
53. Молиявий маблағлар касб-ҳунар мактабининг тасарруфида бўлади ва улардан қонунчиликда белгиланган тартибда Уставда белгиланган вазифаларини амалга ошириш мақсадида фойдаланилади.
54. Касб-ҳунар мактабининг объектлари ва мол-мулкидан ўқув машғулотлари даврида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
55. Фан кабинетлари, устахона ва бошқа объектларнинг ўқув-методик ва техник жиҳозланиши намунавий нормативлар билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Касб-ҳунар мактабининг мол-мулкидан самарали ва мақсадга йўналтирилган тарзда фойдаланилиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ директор тўлиқ жавоб беради.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Касб-ҳунар мактаби ўз молиявий фаолиятини амалга ошириш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига биноан бухгалтерия ва статистика ҳисобини юритади, молиявий фаолиятни мунтазам таҳлил қилади ҳамда маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлайди, молиявий ва статистик ҳисоботларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда тегишли органларга тақдим этади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Касб-ҳунар мактабининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
10-боб. Қайта ташкил этиш ва тугатиш
59. Касб-ҳунар мактаби қонунда белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан ташкил қилинади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган коллежларнинг
НАМУНАВИЙ УСТАВИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Устав ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган коллежларнинг мақоми, асосий мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Коллежлар — Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Коллеж ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ушбу Устав асосида амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Коллежлар тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг тизимидаги ташкилий тузилма ҳисобланади ва фаолиятлари уларнинг маблағи асосида молиялаштирилади.
Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар коллеж ўқувчиларининг касбий таълим жараёнида амалий кўникмаларини шакллантиришда кўмаклашади, меҳнат бозорида Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи мутахассисларга (кейинги ўринларда – мутахассислар) бўлган эҳтиёжни аниқлайди, битирувчиларни иш билан таъминлаш чораларини кўради.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги идоравий бўйсунувидан қатъи назар коллежларда таълим жараёнида давлат сиёсатини юритади ва уларга ўқув-методик раҳбарлик қилади.
5. Коллеж юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, алоҳида мол-мулкига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга, давлат намунасидаги бланкаларига, Молия вазирлигининг Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлимларида шахсий ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ва бошқа ҳисобварақларга, реквизитларга эга бўлган, ўз номидан шартномалар тузадиган, мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга оширадиган, юклаган мажбуриятларни бажарадиган ҳамда суд, арбитраж органларида даъвогар ва жавобгар бўладиган таълим муассасаси ҳисобланади.
6. Коллежнинг расмий номланиши:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи: « », қисқартирилган номи — « » ;
б) инглиз тилида:
тўлиқ номи: « », қисқартирилган номи — « » ;
в) рус тилида:
тўлиқ номи: « », қисқартирилган номи — « » .
7. Коллежнинг жойлашган жойи (почта манзили): почта индекси, вилояти (шаҳар), туман, -мавзе, - кўчаси, « »-уй.
2-боб. Коллежларнинг асосий мақсад ва вазифалари
8. Коллежларнинг асосий мақсади:
кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлашдан;
таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлаш борасида соҳага доир илмий, методик тадқиқотларни олиб боради, педагог ходимларнинг илмий тадқиқотлар олиб боришини қўллаб-қувватлашдан;
ўқувчиларни танлаган касб ёки мутахассислиги бўйича замонавий талабларга жавоб берувчи, пухта билим, амалий кўникма ва малакага ҳамда юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган, интеллектуал жиҳатдан етук кадрлар этиб тайёрлашдан иборат.
9. Қуйидагилар коллежларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
иқтисодиётнинг соҳа ва тармоқларида талаб юқори бўлган тор доирадаги ва соҳавий мутахассисликлар бўйича тизимли фикрлаш, иш юритиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш кўникмаларига эга бўлган ҳамда хорижий тилларни биладиган мутахассислар тайёрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
эгаллаган касби ва мутахассислиги бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган, юқори даражада сифатли билим олишини ва касбий тайёргарликни таъминлайдиган Миллий профессионал ва давлат таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича ўқитиш;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
соҳадаги мутахассислар ва ишчиларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
танлаб олинган касб ёки мутахассислик бўйича бир ёки бир неча ихтисосликни эгаллаш жараёнида ўқувчиларнинг касбий лаёқат, кўникма ва малакаларини ошириш;
мутахассисларни тайёрлаш тизими ва мазмунини жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият ва замонавий инновацион техника ютуқларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;
ўқувчиларда ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш, халқнинг миллий, маданий, тарихий анъаналарига ҳурмат, Ватан билан ғурурланиш ва ифтихор туйғусини шакллантириш;
ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларидан фойдаланган ҳолда камол топтириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат таълим стандартлари талабларига кўра ўқувчиларда билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш;
(9-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари, таълим олувчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг билим олиши, турмуши ва дам олиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш;
таълим жараёни учун зарур моддий-техника, ўқув-методик базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиб бориш.
3-боб. Коллежларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
10. Коллеж:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз номидан юридик ва жисмоний шахслар билан ваколати доирасида шартномалар ва бошқа ҳужжатлар тузиш;
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тақиқланмаган ва мазкур Уставга зид бўлмаган фаолиятни амалга ошириш;
таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида танловлар ташкил этиш;
иқтисодиёт тармоқлари, хўжалик ва хизмат кўрсатиш соҳасида кадрларга бўлган реал эҳтиёж асосида кадрлар тайёрловчи қўшимча касблар ва мутахассисликлар, шартнома асосида қисқа муддатли ўқув курслари очиш;
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан тушган маблағларни коллежнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга ва таълим-тарбия жараёнини замонавий ўқув-техник воситалар, мебеллар билан таъминлашга, коллеж ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари, ходимларини ижтимоий ҳимоялашга ва уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишни рағбатлантиришга сарфлаш.
коллеж ўқувчининг касбий ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, бюджетдан ташқари маблағ ишлаб топиш мақсадида аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш бўйича турли соҳалар билан боғлиқ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Коллеж қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
11. Коллеж:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим-тарбия соҳасидаги фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва фармойишлари, тегишли вазирлик, идоралар ва ташкилотларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа ваколатли давлат органларининг норматив ҳужжатларида белгиланган вазифаларини бажариши;
коллежнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда маблағ билан таъминлашнинг муқобил манбаларини, шу жумладан, ташкилотлар, ҳомийлар маблағларини, хорижий инвестицияларни жалб этиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат таълим стандартлари, малака талаби, ўқув режаси ва фан дастурлари асосида юқори сифатли касб-ҳунар таълимини бериши;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
коллеж Ахборот-кутубхона фондини умумий ўқувчилар сонини ҳисобга олган ҳолда замонавий талабга жавоб берадиган дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар (шу жумладан, бадиий адабиётлар) мажмуи билан етарли даражада мунтазам равишда тўлдириб боришни таъминлаш ва ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиши;
коллеж ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари малакасини ошириш, тажриба алмашинувини ташкил этиш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши;
таълим жараёни қатнашчиларини ижтимоий ҳимоя қилиши;
педагогик фаолиятнинг сифати, ижтимоий мақоми, нуфузи ва обрў-эътиборини ошириш борасида фаолият кўрсатиши;
меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб берадиган таълим-тарбия ва меҳнат шароитларини яратиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Коллеж қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(11-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4-боб. Таълим олувчилар
12. Коллежга ўқишга қабул қилинган фуқаро ушбу таълим муассасаси ўқувчиси ҳисобланади.
13. Коллеж ўқувчиларига ўқувчилик гувоҳномаси берилади.
14. Коллеж ўқувчилари:
билим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб, тегишли касблар ва мутахассисликлар бўйича замонавий илм, фан-техника тараққиёти ривожланишига мос назарий ва амалий билим олиш;
таълим-тарбия жараёни давомида ўқув-техника жиҳозлари ва воситаларидан, фан кабинетларидан Ахборот-кутубхона фондидан, Ахборот¬кутубхона ўқув зали ва бошқа ўқув, ёрдамчи хоналардан, спорт мажмуалари, коллежга қарашли тиббий ва техник жиҳозлардан бепул фойдаланиш;
коллеж, туман, шаҳар, республика миқёсида ўтказиладиган турли кўрик танловлар, спорт мусобақалари, амалий семинарлар, конференцияларда иштирок этиш;
коллеж Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларига сайлаш ва сайланиш, таълим-тарбия жараёнига тааллуқли масалалар юзасидан ваколати доирасида таклифлар киритиш, шунингдек, ўқувчилар давомати, уларни ички тартиб-қоидаларга риоя этиши ва бошқа масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Коллеж ўқувчилари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
15. Коллеж ўқувчилари:
таълим-тарбия жараёнида коллеж Уставига, ички тартиб-қоидаларга, ўқув интизомига, кийиниш қоидаларига, ўқувчи-ёшлар уйида яшаш қоидаларига қатъий риоя қилишга;
фанлар бўйича ўқув дастури асосида билимларни виждонан ва мунтазам ўзлаштириб боришга, ўқитувчилар томонидан берилган топшириқларни бажаришга ҳамда дарсларга мустақил тайёргарлик кўришга;
таълим-тарбия жараёни давомида ўқув-техника жиҳозлари ва воситаларидан, фан кабинетлари, Ахборот-кутубхона фондидан, ўқув зали ва бошқа ўқув, ёрдамчи хоналардан, спорт мажмуалари, коллежга қарашли тиббий ва техник жиҳозлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланишга;
ўқув режасида белгиланган муддатларда ўқув ва малакавий амалиётларни ўташга ҳамда амалиёт дастурларида белгиланган вазифаларни бажаришга;
коллеж ҳудудида, фан кабинетлари, Ахборот кутубхона ўқув зали ва спорт залида санитария¬гигиена, техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий амал қилишга ҳамда ўқувчилар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи, коллеж мол-мулкига моддий зарар етказувчи ҳар қандай ҳолатлар тўғрисида зудлик билан маъмуриятни хабардор қилишга;
тўлов-контракт бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажаришга;
миллий қадриятлар ва урф-одатларни ҳурмат қилишга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга;
коллеж ҳудудида уяли телефонлардан фойдаланишни тартибга солувчи тегишли норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилишга мажбур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Коллеж ўқувчилари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(15-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
16. Ўқишда эришган ютуқлари, ижодий фаолияти ва коллежнинг жамоат ишларида фаол қатнашган ўқувчиларга рағбатлантиришнинг турли шакллари қўлланилади.
17. Коллеж ички тартиб қоидаларини, ўқув интизомини бузган ҳамда бошқа турдаги ҳуқуқий жавобгарликларни келтириб чиқарувчи ножўя хатти-ҳаракатлар содир этган ўқувчиларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилади.
5-боб. Ўқув-тарбиявий ва илмий-методик иш
18. Коллежда ўқитувчилар таркиби, иш берувчилар, ўқувчилар таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.
19. Коллежда ўқитиш қуйидаги тамойилларга асосланади:
таълимнинг демократик характерда эканлиги — давлат таълим дастурлари доирасида таълим-тарбия усулларини танлашда коллежнинг мустақиллиги;
таълимнинг инсонпарварлиги — шахснинг таълимга нисбатан бўлган турли-туман эҳтиёжларининг қондирилиши, миллий ва умумбашарий қадриятлар устуворлигининг таъминланиши, инсон, жамият ва атроф муҳит ўзаро муносабатларининг уйғунлашуви;
таълимнинг ижтимоийлиги — таълим олувчиларда эстетик бой дунёқарашни ҳосил қилиш, уларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантириш;
таълимнинг миллий йўналтирилганлиги — таълимнинг миллий тарих, халқ анъаналари ва урф-одатлари билан узвий уйғунлиги, Ўзбекистон халқларининг маданиятини сақлаб қолиш ва бойитиш, таълимни миллий тараққиётнинг ўта муҳим омили сифатида эътироф этиш, бошқа миллатларнинг тарихи ва маданиятини ҳурмат қилиш;
таълим ва тарбиянинг узлуксизлиги ва узвий боғлиқлиги уйғун олиб борилиши;
ёшларнинг келгусида меҳнат фаолиятини давом эттиришини таъминловчи юқори даражадаги билимларни эгаллаши;
иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларга сифатли билим олиш учун шарт-шароитлар яратиш.
20. Коллежда:
таълим бериш 2 йилгача муддатда кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
кечки ва сиртқи таълим шаклида ўқиш муддати ва семестрлар давомийлиги ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган меъёрлар асосида шакллантирилади;
ўқувчилар ўқитиш курслари ва тили бўйича гуруҳларга, ўқитиш йўналиши бўйича эса бўлимларга бирлаштирилади;
гуруҳларда ўқувчилар сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган меъёрлар асосида шакллантирилади;
ўқув йилининг бошланиши, тугалланиши, ҳафталик юклама, таътилларнинг муддати, давомийлиги, шунингдек, ўқув-тарбия жараёни якунларини белгилаш шакллари, амалиёт турлари ва якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби ҳамда таълим жараёнига тегишли бошқа талаблар қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режалари ва бошқа норматив ҳужжатлар асосида белгиланади;
коллежда барча турдаги ўқув машғулотлари давомийлиги тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
21. Таълимнинг мазмуни таълим дастурлари (ўқув режаси ва ўқув дастурлари) асосида белгиланади.
Мутахассисларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар касб стандартлари ва малака талаблари асосида белгиланади.
22. Ўқувчиларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини рейтинг тизими асосида баҳолаш тегишли норматив-ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
23. Коллежда ўқитиш курси тугагандан кейин назоратларнинг якуний натижалари асосида ўқувчини навбатдаги курсга ўтказиш, курсда қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчиларни курсдан курсга ўтказиш, курсда қолдириш коллеж педагогик кенгашининг қарорига асосан коллеж директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Курсдан курсга шартли равишда ўтказишларга йўл қўйилмайди.
24. Ўқувчиларни коллежда ўқитиш таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан ўзаро ҳамкорлиги асосида қуйидагича амалга оширилади:
коллеж ўқувчиларининг муассаса ва ташкилотларда тизимли асосда ишлаб чиқариш ва малакавий амалиёт ўташи учун шарт-шароитлар яратиш;
бевосита ишлаб чиқаришни модернизациялаш жараёнларида иштирок этишга қодир бўлган кадрларни тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнига инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни қўллаб, коллеж ҳамда муассаса ва ташкилотларнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш.
25. Ўқувчиларнинг ўқув, ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиёти коллежнинг амалдаги норматив ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
26. Ўқув режасида мавжуд бўлган фанлар бўйича фан дастурларини тўлиқ ўзлаштирган ўқувчи коллеж педагогик кенгашининг қарори ва директорнинг буйруғи билан Якуний давлат аттестацияси имтиҳонларига қўйилади. Якуний давлат аттестацияси амалда бўлган норматив ҳужжатларга асосан ўтказилади.
Якуний давлат аттестацияси комиссияси қарори билан таълим олган мутахассислиги (касби) ва эгаллаган малакаси (малакалари) кўрсатилган ҳолда давлат намунасидаги диплом берилади.
Дипломга ўзлаштирилган фанлар рўйхати, ўтилган соатлар ҳажми, уларни ўзлаштириш даражаси (баҳолар) ва Якуний давлат аттестацияси натижалари кўрсатилган қўшимча варақ илова қилинади.
27. Коллежни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом олинган билим, кўникма ва малакаларини меҳнат фаолиятида қўллаш ҳуқуқини беради.
28. Ўқув-методик, илмий-методик ва тажриба ишларини амалга ошириш мақсадида коллеж фан кафедраларини ташкил килади.
29. Ўқув жараёни шакли илмий асосланган инновацион восита, интеграциялашган дастурлар ва ўқитиш усулларини танлаш асосида ташкил этилади.
30. Ўқув жараёнига йўналишлар бўйича олим ва мутахассислар жалб қилинади. Коллежда ўқитувчиларнинг ўқув-методик ва илмий ижод қилишлари учун шароит яратилади ва рағбатлантирилади.
31. Коллежда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар умумбашарий қадриятларга ва миллий анъаналарга асосланади:
коллежда ватанпарварлик ва миллий мустақиллик ғояларига садоқатли ҳамда жамият тараққиётига ҳисса кўша оладиган шахсни тарбиялаш ўқув жараёни билан узвий равишда «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, шахснинг ижодий фаоллигини шакллантирувчи фондларнинг фаол иштироки билан амалга оширилади;
ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий-маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатларига асосланган тарбиявий ишларнинг турли шаклларини оммалаштириш мақсадида коллежнинг веб-сайти ва ижтимоий саҳифаларини яратиш йўлга қўйилади;
ўқувчиларнинг ўз интеллектуал даражасини ошириш бадиий адабиётларни ўқишга қизиқтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини олиб бориш, янги адабий китобларнинг тақдимотини уюштириш ва тарғиб қилиш орқали амалга оширилади;
коллеж ўқувчиларида мулоқот маданиятининг замонавий шаклларини яратиш мақсадида тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда баҳс-мунозаралар ва давра суҳбатлари уюштирилади;
чет тилларидаги бадиий адабиётлар, илмий материалларни ўрганиш ва таълим-тарбияга татбиқ этиш мақсадида видеороликлар, буклетлар, флайерлар тайёрлаш йўлга қўйилади;
коллежда ёш авлодни маънавий-ахлоқий, миллий ғояларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақил дунёқарашга ва фикрлашга эга бўлган маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантиришда миллий-маданий, тарихий анъаналарга, урф-одатлар ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган тарбиявий ишларнинг турли хил шакллари қўлланилади.
32. Ўқувчиларда таълим муассасаси ва танлаган касбни эгаллаш бўйича берилган имкониятлардан ғурурланиш ҳиссини оширишга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқилади.
33. Коллежда ўқув йилининг биринчи куни вазирлик ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўқувчиларнинг тантанали сафланиши, Ўзбекистон Республикаси байроғини олиб чиқиш, Давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланади ва белгиланган тадбир асосида давом эттирилади.
34. Биринчи машғулот Ўзбекистон Республикасининг миллий мустақиллик ғояларига бағишланади.
6-боб. Таълим муассасасини бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Коллеж фаолиятини бошқариш директор томонидан амалга оширилади. Коллеж директори тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Унинг лавозим мажбуриятлари қонунчилик ҳужжатларига асосан белгиланади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
36. Коллеж директори:
умумий раҳбарлик қилади, коллежнинг жорий фаолиятини ташкил этади ва ўз зиммасига юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, бошқа ташкилотлар билан муносабатларда коллеж номидан иш юритади;
тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан келишган ҳолда коллежнинг штатлар жадвалини, уни сақлаш учун харажатлар сметасини тасдиқлайди;
ўз функционал мажбуриятларини самарали бажараётган, коллеж олдига қўйилган вазифаларга эришишга салмоқли ҳисса қўшган юксак профессионал, ташаббускор ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантириш чораларини кўради;
ўз ваколати доирасида ходимлар томонидан ижро этилиши шарт бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
коллежга юкланган вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
37. Директор коллежнинг мол-мулки, моддий базаси ва маблағининг тақсимотчиси ҳисобланади, меҳнат ва хўжалик шартномалари тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисобварақларини очади.
38. Коллеж директорининг ўринбосарлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишган ҳолда профессионал таълим муассасалари директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
коллежнинг бош бухгалтери ва ўқув бўлимлари бошлиқлари коллеж директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Директор маъмурият фаолияти натижалари бўйича илмий-педагогик кенгаш ва юқори ташкилотларга ҳисобот беради.
39. Коллежнинг олий органи Педагогик кенгаш ҳисобланади.
Педагогик кенгаш:
коллежни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, мутахассислар тайёрлаш ва тарбиялаш сифатини ошириш ва такомиллаштиришни, коллежга қўшимча маблағларни жалб қилишни ва моддий-техника базани мустаҳкамлашни белгилайди;
таълим мазмунининг турли вариантларини муҳокама килиш ва танлаб олиш (ўқув режалари, дастурлар, дарсликлар), ўқув-тарбия жараёнининг шакл ва усулларини, уларни амалга ошириш усулларини, ўқувчиларни қабул килиш, курсдан курсга ўтказиш ва қолдириш, четлаштириш масалаларини муҳокама этади ҳамда тегишли қарорлар қабул килади;
ўқитувчиларнинг ижодий ташаббускорлигини ошириш, уларнинг педагогик тажрибасини оммалаштириш бўйича малака ошириш ишларининг ташкил этилишини муҳокама қилади;
тегишли норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўқитувчиларга касбий тоифа бериш ҳамда базавий таъриф ставкасига белгиланган устама ҳақ тўловларини белгилаш тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилади ва тегишли тоифаларга тавсия беради;
коллежнинг бўлимлари, Давлат аттестация комиссияси ва қабул комиссияси ҳисоботини эшитади ва муҳокама қилади.
Педагогик кенгаш таркибига коллеж директори, унинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, кафедра мудирлари, ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, психолог, Ахборот-кутубхона бўйича мутахассис киради. Коллеж директори Педагогик кенгаш раиси ҳисобланади.
40. Педагогик кенгаш мажлислари икки ойда камида бир марта ўтказилади, зарур ҳолларда навбатдан ташқари Педагогик кенгаш мажлиси ўтказилиши мумкин. Кенгаш қарори умумий, очиқ овоз бериш орқали кабул килинади. Педагогик кенгаш қарори коллеж директорининг буйруғи билан кучга киради. Педагогик кенгаш мажлисларида тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда иш берувчи ташкилот вакиллари кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.
41. Коллежнинг штатлари жадвали амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилади, тасдиқланади ҳамда рўйхатдан ўтказилади.
42. Коллежда Педагогик кенгаш, методик кенгаш, ота-оналар кенгаши тузилади ва фаолият юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Коллеж таркибида касаба уюшмаси, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилот, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, мураббийлар кенгаши ва касб-ҳунар мактабидаги таълим-тарбия жараёнига дахлдор бўлган бошқа жамоат тузилмалари ташкил этилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
44. Коллежда фан кафедралари ташкил этилади.
Ташкил этилган кафедралар улар фаолияти тўғрисидаги Низомлар билан тартибга солинади.
45. Коллежнинг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари билан ҳамкор корхона ва ташкилотлар ўртасида таълим сифатини ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилади.
7-боб. Педагог ходимлар, ўқув-тарбиявий ходимлар
46. Тегишли олий маълумотга, касбий тайёргарликка ҳамда юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар коллежда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Суднинг қарорига асосан педагогик фаолият билан шуғулланиш таъқиқланган шахслар бу ишга қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Коллежга профессор-ўқитувчилар, педагоглар таркибини ишга қабул қилиш, уларнинг ўқув-педагогик юкламасини белгилаш тегишли қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
48. Ўқитувчиларнинг (ўқув фанлари ва соатлар бўйича) бошқа ўқитувчилар ўрнида ишлаши тартиби тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
49. Ўқитувчиларнинг педагогик фаолият даражасини баҳолаш учун аттестациядан ўтказиш ва малака тоифаси бериш тартиби тегишли норматив ҳужжатларга асосан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Ўқитувчиларнинг педагогик, психологик, касбий маҳоратини ва малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда амалга оширилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
51. Директорнинг буйруғи билан ўқитувчилар зиммасига ўқув фанлари бўйича кафедра мудирлиги, тегишли ўқув фанлар бўйича мавжуд ўқув хонаси мудирлиги вазифаси юкланиши мумкин.
Гуруҳларда ўқув, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ҳамда ташкилий ишларга раҳбарлик қилиш учун ўқитувчилардан гуруҳ мураббийлари тайинланади.
52. Коллежнинг ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълим усталари ва ходимларининг ҳуқуқ ва бурчлари, лавозим вазифалари, малака талаблари ва мажбуриятлари касбга қўйилган талаблар билан белгиланади ва Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳақидаги қонунлари асосида тартибга солинади. Ўқитувчи ва ходимлар педагогик меҳнатнинг, тарбиявий ва илмий жараёнининг юқори самара беришига, ўқувчиларда мустақиллик, ташаббускорлик, ижодий қобилият, зарур касбий кўникмаларни ривожлантиришга, коллеж Уставига риоя қилишга мажбур.
53. Коллеж ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг Устави, директор томонидан тасдиқланган Ички меҳнат тартиби қоидалари ва лавозим йўриқномалари билан белгиланади.
54. Коллежнинг ўқув-тарбия жараёни сифати ошишига аниқ ҳисса қўшаётган, юксак касб маҳоратига эга бўлган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари ва ходимларини рағбатлантириш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:
ўқитувчилар томонидан ўқитишнинг интерфаол усулларидан фойдаланган ҳолда ахборот технологияларини қўллаб таълим беришнинг юқори даражасига эришиш;
ўқувчиларда амалий кўникмалар ва ижодий фаолиятни ривожлантириш бўйича мустақил самарали ишлашни ўргатиш;
гуруҳлар мураббийларининг ўз вазифаларини сидқидилдан бажариши;
ўқитувчи-педагогларнинг илмий-тадқиқотчилик ишлари;
коллеж ижтимоий, маънавий-маърифий ва жамоат ҳаётида фаол иштирок этиш.
55. Коллежда ўқитувчи, ўқув-тарбиявий ходимлар меҳнатини рағбатлантириш ишлаб чиқилган ички локал ҳужжатлар билан белгиланади.
8-боб. Жамоат ташкилотлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Коллежда ўқувчи, ўқитувчи, маъмурий ва ёрдамчи ходимларни бирлаштирувчи жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатади. Жамоат ташкилотларининг фаолияти амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
57. Коллеж ўқувчиларининг Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ўзини ўзи бошқарадиган нодавлат, нотижорат ташкилот бўлиб, ёшларни ихтиёрий равишда бирлаштиради ҳамда ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида иш юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг Низоми асосида фаолият кўрсатади.
(57-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг мақсад-вазифалари коллеж ёшларини бирлаштириш, соғлом турмуш тарзи асосида тарбиялаш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга кўмаклашиш, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишдан иборатдир.
58. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмаси қўмитаси коллеж ходимлари ва ўқувчиларининг кўнгилли жамоат бирлашмаси сифатида эътироф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Касаба уюшмаси қўмитаси касаба уюшмалари тўғрисидаги ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан иш кўради.
(58-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
9-боб. Коллежнинг мол-мулки ва маблағлари
59. Коллеж ўзининг молия-хўжалик фаолиятини бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади. Коллеж фаолиятини молиялаштириш:
тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари;
ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-шартнома асосида ўқитишдан тушган маблағлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
60. Коллеж ходимларининг иш ҳақи, сифатли фаолият учун уларни рағбатлантириш миқдори ва иш хақига устамалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
61. Коллежнинг молиявий маблағлари унинг тасарруфида бўлади ва улардан қонунчиликда белгиланган тартибда Уставда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланилади.
62. Коллеж фан кабинетлари ва бошқа объектларнинг ўқув-методик ва техник жиҳозланиши намунавий нормативлар билан ва илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Коллежнинг мол-мулкидан самарали ва мақсадга йўналтирилган тарзда фойдаланилиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ коллеж директори тўлиқ жавоб беради.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
64. Коллеж ўз молиявий фаолиятини амалга ошириш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига биноан бухгалтерия ва статистика ҳисобини юритади, молиявий фаолиятни мунтазам таҳлил қилади ҳамда маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлайди. Молиявий ва статистик ҳисоботларни тегишли органларга тақдим этади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
65. Коллежнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
10-боб. Қайта ташкил этиш ва тугатиш
66. Коллеж қонунда белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан қайта ташкил қилинади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган техникумларнинг
НАМУНАВИЙ УСТАВИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Устав ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган техникумларнинг мақоми, асосий мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Техникумлар — Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган, олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Техникум ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ушбу Устав асосида амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Техникумлар тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг тизимидаги ташкилий тузилма ҳисобланади, фаолияти маҳаллий ва хорижий грантлар, таълим хизматларини кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари асосида молиялаштирилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар техникум ўқувчиларини касбий таълим жараёнида амалий кўникмаларини шакллантиришда, меҳнат бозорида Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи мутахассисларга (кейинги ўринларда — мутахассислар) бўлган эҳтиёжни аниқлашда, битирувчиларни иш билан таъминлашда кўмаклашади.
Олий таълим муассасалари техникумларнинг идоравий бўйсунувидан қатъи назар, таълим жараёнига ўқув-методик кўмаклашади.
5. Техникум юридик шахс ҳисобланиб, ўзининг мустақил балансига, алоҳида мол-мулкига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга, давлат намунасидаги бланкаларга, Молия вазирлигининг Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлимларида шахсий ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ва бошқа ҳисобварақларига, реквизитларга эга бўлган, ўз номидан шартномалар тузадиган, мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга оширадиган, юкланган мажбуриятларни бажарадиган ҳамда суд, арбитраж органларида даъвогар ва жавобгар бўладиган таълим муассасаси ҳисобланади.
6. Техникумнинг расмий номланиши:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи: « », қисқартирилган номи — « » ;
б) инглиз тилида:
тўлиқ номи: « », қисқартирилган номи — « » ;
в) рус тилида:
тўлиқ номи: « », қисқартирилган номи — « ».
7. Техникумнинг жойлашган жойи (почта манзили):, ҳудуд, туман (шаҳар), -мавзе,- « »-уй.
2-боб. Техникумларнинг асосий мақсад ва вазифалари
8. Техникумларнинг асосий мақсади:
кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3 ёки 4-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида шакллантирилган гуруҳларда мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш;
кадрлар буюртмаси асосида профессионал касбий малакага эга бўлган кадрлар тайёрлаш:
Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлаш;
ўқувчиларни танланган мутахассислик бўйича замонавий талабларга жавоб берувчи, пухта билим, амалий кўникма ва малакага ҳамда юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган, интеллектуал жиҳатдан етук кадрлар этиб тайёрлашдан иборат.
9. Қуйидагилар техникумларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
иқтисодиёт соҳа ва тармоқларида талаб юқори бўлган тор доирадаги ва соҳавий мутахассисликлар бўйича тизимли фикрлаш, иш юритиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш кўникмаларига эга ҳамда хорижий тилларни биладиган мутахассислар тайёрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
эгаллаган мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган, юқори даражада сифатли билим олишни ва касбий тайёргарликни таъминлайдиган давлат таълим стандартлари доирасида танланган мутахассислик бўйича ўқитиш;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
танлаб олинган мутахассислик бўйича бир ёки бир неча квалификацияни эгаллаш жараёнида ўқувчиларнинг касбий лаёқат, кўникма ва малакаларини ошириш;
мутахассисларни тайёрлаш тизими ва мазмунини жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият ва замонавий инновацион техника ютуқларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;
ўқувчиларда ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш, халқнинг миллий, маданий, тарихий анъаналарига ҳурмат, Ватан билан ғурурланиш ва ифтихор туйғусини шакллантириш;
ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларидан фойдаланган ҳолда камол топтириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат таълим стандартлари талабларига кўра ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган малака ва кўникмаларни ўқувчилар онгига сингдириш;
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
ўқитувчи, таълим олувчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини жорий этиш, уларнинг билим олиши, турмуши ва дам олиши учун етарли шарт-шароитлар яратиш;
таълим жараёни учун зарур моддий-техника, ўқув-методик базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиб бориш.
3-боб. Техникумларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
10. Техникум:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз номидан юридик ва жисмоний шахслар билан ваколати доирасида шартномалар ва норматив-ҳужжатлар тузиш;
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тақиқланмаган ва ушбу Уставга зид бўлмаган фаолиятни амалга ошириш;
таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида ўқитувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида танловлар ташкил этиш;
республика иқтисодиёти, хўжалик ва хизмат кўрсатиш соҳасида мутахассисларга бўлган талаб ва реал эҳтиёжлар асосида белгиланган тартибда тегишли мутахассислар тайёрловчи қўшимча йўналишлар, шартнома асосида касбга тайёрловчи қисқа муддатли ўқув курслари очиш;
техникум ўқувчисининг касбий ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, бюджетдан ташқари маблағ ишлаб топиш мақсадида аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш бўйича турли соҳалар билан боғлиқ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш;
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан тушган маблағларни техникумнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга ва таълим-тарбия жараёнини замонавий ўқув-техник воситалар, мебеллар билан таъминлашга, техникум ходимларини ижтимоий ҳимоялашга ва уларнинг фаолият самарадорлигини оширишни рағбатлантиришга сарфлаш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Техникум қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
11. Техникум:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим-тарбия соҳасидаги фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва фармойишлари, тегишли вазирлик, идоралар ва ташкилотларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа ваколатли давлат органларининг норматив ҳужжатларида белгиланган вазифаларни бажаришга;
техникумнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда маблағ билан таъминлашнинг муқобил манбаларини, шу жумладан, ташкилотлар, ҳомийлар маблағларини, хорижий инвестицияларни жалб этишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат таълим стандартлари, малака талаби, ўқув режа ва фан дастурлари асосида юқори сифатли ўрта махсус профессионал таълимни беришга;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
техникум ахборот-кутубхона фондини умумий ўқувчилар сонини ҳисобга олган ҳолда замонавий талабга жавоб берадиган дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар (шу жумладан, бадиий адабиётлар) мажмуи билан етарли даражада мунтазам равишда тўлдириб боришни таъминлаш ҳамда ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларини жорий этишга;
техникум ўқитувчилари малакасини ошириш, тажриба алмашинувини ташкил этиш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга;
таълим жараёни қатнашчиларини ижтимоий ҳимоя қилишга;
педагогик фаолиятнинг сифати, ижтимоий мақоми, нуфузи ва обрў-эътиборини ошириш борасида фаолият кўрсатишга;
меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб берадиган таълим-тарбия ва меҳнат шароитларини яратишга мажбур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Техникум қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(11-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4-боб. Таълим олувчилар
12. Техникумга ўқишга қабул қилинган фуқаро ушбу таълим муассасаси ўқувчиси ҳисобланади.
13. Ўқишда эришган ютуқлари, ўқув-ишлаб чиқариш, ижодий фаолият ва техникумнинг бошқа ишларида фаол қатнашган ўқувчиларга моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг турли хил шакллари қўлланилади.
14. Техникум ўқувчилари:
профессионал таълим муассасаси фаолиятига доир масалаларни муҳокама ва ҳал этишда бевосита ёки билвосита (маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари орқали) иштирок этиш;
белгиланган тартибда профессионал таълим муассасалари маъмуриятининг буйруқлари устидан шикоят қилиш;
таълим дастурлари бўйича таълимни давом эттиришини тўхтатиш бўйича профессионал таълим муассасаси раҳбариятига мурожаат қилиш;
ахборот-кутубхона, профессионал таълим муассасасининг ўқув, ижтимоий, даволаш ва бошқа бўлинмалари хизматларидан таълим муассасаси уставида белгиланган тартибда бепул фойдаланиш;
касбий компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган турли кўрик танловларда белгиланган тартибда иштирок этиш;
иш берувчилар томонидан тавсия қилинган иш жойларида ишлаш бўйича мурожаат қилиш;
олий таълим муассасасининг тегишли йўналишларида таълимни давом эттириш;
таълим олишда ўрта махсус профессионал таълим дастурида ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Техникум ўқувчилари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(14-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
15. Техникум ўқувчилари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат таълим стандартларида белгиланган талабларни ўқувчилар белгиланган муддатларда бажариши ҳамда билим ва кўникмаларни эгаллашга;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
узрсиз сабабларга кўра дарс машғулотларини қолдирмаслик;
ушбу Уставга, Техникумнинг ички тартиб-қоидаларига, одоб-ахлоқ қоидаларига ҳамда ўқув интизомига риоя қилишга;
техникум бинолари ва унинг мол-мулкини асраб-авайлашга;
тўлов-контракт бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажаришга мажбур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Техникум ўқувчилари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(15-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5-боб. Ўқув тарбиявий ва илмий-методик иш
16. Техникумларда идоравий бўйсунувидан қатъи назар ўқув-методик раҳбарлик қилиш ҳамда бу соҳада давлат сиёсатини юритиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.
17. Техникумда:
таълим бериш камида 2 йил муддатда кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
кечки ва сиртқи таълим шаклида ўқиш муддати ва семестрлар давомийлиги ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган меъёрлар асосида шакллантирилади;
ўқувчилар ўқитиш курслари бўйича гуруҳларга, ўқитиш йўналиши бўйича эса бўлимларга бирлаштирилади;
гуруҳларда ўқувчилар сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган меъёрлар асосида шакллантирилади;
ўқув йилининг бошланиши, тугалланиши, ҳафталик юклама, таътилларнинг муддати, давомийлиги, шунингдек, ўқув-тарбия жараёни якунларини белгилаш шакллари, амалиёт турлари ва якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби ҳамда таълим жараёнига тегишли бошқа талаблар қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режалари ва бошқа норматив ҳужжатлар асосида белгиланади;
техникумда барча турдаги ўқув машғулотлари давомийлиги тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади;
техникумда ўқитиш курси тугагандан кейин назоратларнинг якуний натижалари асосида ўқувчини навбатдаги курсга ўтказиш, курсда қолдириш, ўқишдан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчиларни курсдан курсга ўтказиш, ўқишдан четлаштириш, курсда қолдириш илмий педагогик кенгашнинг қарори ва техникум директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади;
курсдан курсга шартли равишда ўтказишларга йўл қўйилмайди;
ўқувчиларни техникумда ўқитиш таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан ўзаро ҳамкорлиги асосида қуйидагича амалга оширилади;
техникум ўқувчиларининг муассаса ва ташкилотларда тизимли асосда ишлаб чиқариш ва малакавий амалиёт ўташи учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, иш берувчиларни ўқув жараёнига фойдаланиладиган ўқув-норматив хужжатларни ишлаб чиқишга жалб этиш;
бевосита ишлаб чиқаришни модернизациялаш жараёнларида иштирок этишга қодир бўлган кадрларни тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнига инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни қўллаб, техникум ҳамда муассаса ва ташкилотларнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш;
ўқувчиларнинг ўқув, ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиёти белгиланган норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади;
ўқув режа ва фан дастурларининг барча талабларини бажарган ўқувчи техникум илмий педагогик кенгашининг қарори ва директорнинг бўйруғи билан Якуний давлат аттестацияси имтиҳонларига қўйилади. Якуний давлат аттестацияси белгиланган норматив ҳужжатларга мувофиқ тартибга солинади;
Якуний давлат аттестацияси комиссияси қарори билан таълим олган мутахассислиги (касби) ва эгаллаган малакаси (малакалари) кўрсатилган ҳолда давлат намунасидаги диплом берилади;
Дипломга ўзлаштирилган фанлар рўйхати, ўтилган соатлар ҳажми, уларни ўзлаштириш даражаси (баҳолар) ва Якуний давлат аттестацияси натижалари кўрсатилган қўшимча варақ илова қилинади;
техникумни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом эгалланган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради;
ўрта махсус таълим дастурларини мувоффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги сухбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишни давом эттириш хуқуқига эга бўлади;
ўқув-методик, илмий-методик ва тажриба ишларини амалга ошириш мақсадида техникум фан кафедраларини ташкил килади;
ўқув жараёни шакли илмий асосланган инновацион восита ва ўқитиш усулларини танлаш асосида ташкил этилади;
ўқув жараёнига йўналишлар бўйича олим ва мутахассислар жалб қилинади. Техникумда ўқитувчиларнинг ўқув-методик ва илмий ижод қилишлари учун шароит яратилади ва рағбатлантирилади.
18. Техникумда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар умумбашарий қадриятларга ва миллий анъаналарга асосланади.
Техникумда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ватанпарварлик ва миллий мустақиллик ғояларига садоқатли ҳамда жамият тараққиётига ҳисса қўшишга қодир шахсни тарбиялаш ўқув жараёни билан узвий равишда оила, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Маънавият ва маърифат маркази ва бошқа жамоат ташкилотлари иштирокида амалга оширилади;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий-маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатларига асосланган тарбиявий ишларнинг турли шаклларини оммалаштириш мақсадида техникумнинг веб-сайти ва ижтимоий саҳифаларини яратиш йўлга қўйилади;
ўқувчиларнинг ўз интеллектуал даражасини оширишлари учун бадиий адабиётларни ўқишга қизиқтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини олиб бориш янги адабий китобларнинг тақдимотини уюштириш ва тарғиб қилиш орқали амалга оширилади;
техникум ўқувчиларида мулоқот маданиятининг замонавий шаклларини яратиш мақсадида тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда баҳс-мунозаралар ва давра суҳбатлари уюштирилади;
чет тилларидаги бадиий адабиётлар, илмий материалларни ўрганиш ва таълим-тарбияга татбиқ этиш мақсадида видеороликлар, буклетлар, флайерлар тайёрлаш йўлга қўйилади;
ёш авлодни маънавий-ахлоқий, миллий ғояларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақил дунёқарашга ва фикрлашга эга бўлган маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантиришда миллий-маданий, тарихий анъаналарга, урф-одатлар ҳамда умумбашарий қадриятларига асосланган тарбиявий ишларнинг турли хил шакллари қўлланилади;
ўқувчиларда таълим муассасаси ва танлаган касбни эгаллаш бўйича берилган имкониятлардан ғурурланиш ҳиссини оширишга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқилади;
ўқув йилининг биринчи куни вазирлик, ҳокимият, ҳудудий касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси, олий таълим муассасаси ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўқувчиларнинг тантанали сафланиши, Ўзбекистон Республикаси байроғини олиб чиқиш, Давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланади ва белгиланган тадбир асосида давом эттирилади;
биринчи машғулот Ўзбекистон Республикасининг миллий мустақиллик ғояларига бағишланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ҳудудий касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбарияти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида ёшларга оид муҳим масалаларни муҳокама этиш учун мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб борилади.
6-боб. Таълим муассасасини бошқариш
19. Техникумни бошқариш директор томонидан амалга оширилади.
Олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил этилган техникумлар директори ректор тавсиясига биноан бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик, идора ва ташкилот раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Техникум директори:
техникум фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва техникумга юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўринбосарлар ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, техникумнинг таркибий бўлинмаси раҳбарлари ваколатларини, уларнинг фаолияти учун жавобгарлигини белгилайди;
техникум фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, буйруқлари ва кўрсатмалари амалга оширилишини ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларига асосан техникум номидан иш олиб боради, барча ташкилотларда унинг вакили сифатида қатнашади, шартномалар тузади, ишончномалар беради;
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
техникум таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
техникум ўқитувчи ва ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
техникум таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
техникум педагогик ходимлари ва ўқувчилари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
техникумнинг ташкилий ва молиявий фаолияти масалаларини ҳал қилади;
техникумнинг мол-мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш бўйича белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади;
техникумнинг штат жадваллари ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
техникум ўқитувчилари ва бошқа ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, ўрнак кўрсатган техникум ходимларига унвонлар бериш ва давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
техникум директори қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(19-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
7-боб. Таълим муассасасининг тузилиши
20. Техникум штатлари жадвали амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилади, тасдиқланади ҳамда рўйхатдан ўтказилади.
21. Техникумда Илмий педагогик кенгаш, методик кенгаш, ота-оналар кенгаши, Жамоатчилик кенгаши тузилади ва фаолият юритади.
22. Техникум фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун техникум илмий педагогик кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) ташкил этилади. Кенгаш тўғрисидаги низом ва унинг иш режаси Кенгаш йиғилишида тасдиқланади.
Кенгаш таркиби директор томонидан тасдиқланади. Кенгаш таркибига олий таълим муассасасининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, директор ўринбосарлари, котиб, юқори малакали ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари ҳамда бириктирилган олий таълим муассасаси вакиллари киради.
Кенгаш қарорларининг ижроси директор ва унинг ўринбосарлари томонидан таъминланади.
23. Кенгашнинг ваколатларига қуйидагилар киради:
техникум фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларининг буйруқлари, ҳудудий касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармасининг кўрсатмалари ва топшириқлари ижроси таъминланишини ташкил қилиш;
техникумнинг йиллик иш режаси ва бошқа режаларни тасдиқлаш;
бюджетдан ташқари маблағлар сарф-харажати ҳисоботларини кўриб чиқиш;
техникум педагогик жамоасининг фаолиятини ўқувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларини таъминлашга, ўқувчиларга таълим бериш сифатини оширишга йўналтириш;
олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда ўқув-методик жараённи ташкил этиш, моддий-техник базадан унумли фойдаланиш масалаларини кўриб чиқиш;
техникум ўқувчиларининг йўналишлар бўйича ахборотлари ва ҳисоботларини эшитиш, таълим муассасасининг санитария-гигиеник ҳолати, ёнғинга қарши амалга ошириладиган ишлар, меҳнатни муҳофаза қилиш, ўқувчиларнинг соғлиғи ва ҳаётига оид ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилиш ва қарор қабул қилиш;
техникум гуруҳ мураббийлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни эшитиш;
қабул комиссиясининг техникумга ўқувчиларни қабул қилиш юзасидан ҳисоботини эшитиш;
ўқувчиларга таълим беришда ўқитишнинг илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни татбиқ этиш чораларини кўриш;
ўқувчиларни юксак маънавий-ахлоқий, умуминсоний ва миллий руҳда, ўз Ватани, халқини ардоқловчи, тинчлик ва барқарорликка қаратилган миллий қадриятлар асосида тарбиялаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
техникумда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва таълим самарадорлигини ошириш бўйича зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган қарорлар қабул қилиш;
ўқувчиларни курсдан курсга ўтказиш, курсда қолдириш, четлаштириш, ўқишга тиклаш, битирувчиларга ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги дипломлар, шу жумладан, уларнинг дубликатини бериш масалаларини кўриб чиқиш;
юқори малакали педагогларнинг иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, уларни давлат мукофотларига тавсия этиш, ёш педагог ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш;
ўз ваколати доирасида локал ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
чин етим, етим, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчиларни ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини кўриб чиқиш;
директор ўринбосарлари, таркибий бўлинма раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш.
Кенгаш техникум фаолиятига тааллуқли бўлган бошқа муҳим масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Техникум таркибида касаба уюшмаси, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилот, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, мураббийлар кенгаши ва таълим-тарбия жараёнига дахлдор бўлган бошқа жамоат тузилмалари ташкил этилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
25. Техникумда фан кафедралари ва бириктирилган олий таълим муассасаларининг кафедра филиаллари ташкил этилади.
Ташкил этилган кафедралар улар фаолияти тўғрисидаги низомлар билан тартибга солинади.
26. Техникумнинг ўқитувчилари ва тегишли олий таълим муассасаси кафедраларининг профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда таълим сифатини ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилади.
27. Техникум директори таълим муассасасидаги ўқув-тарбия ва илмий-методик ишлар самарадорлиги бўйича олий таълим муассасасининг кенгашида ҳисобот беради.
Олий таълим муассасаси кенгаши йиғилишларида техникум директори иштирок этади.
8-боб. Педагог ходимлар, ўқув-тарбиявий ходимлар
28. Техникумда педагог ходимлаор, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар фаолият юритади.
29. Педагог ходимлар таркибига олий маълумотли, катта, етакчи ва бош ўқитувчи ва ишлаб чиқариш устаси лавозимлари киради.
30. Белгиланган талабларга мувофиқ тегишли олий маълумотга, касб тайёргарлиги ва замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малака, профессионал тайёргарлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар техникумда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Суд қарори билан касб-ҳунар таълими муассасаларида ишлаши тақиқланган шахсларнинг техникумга фаолият олиб боришига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Техникумларга ходимларни ишга қабул қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ўриндошлик асосида ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари асосида педагогик фаолиятга жалб этилиши мумкин.
32. Педагог, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари техникумнинг ички тартиб-қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари ва лавозим йўриқномаларида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Техникумнинг ўқитувчи ва бошқа ходимлари таркибини даврий аттестациядан ўтказиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
34. Техникум директори ўринбосарлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишган ҳолда техникум директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
9-боб. Жамоат ташкилотлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Техникумда ўқувчи, педагог ходим, маъмурий ва ёрдамчи ходимларни бирлаштирувчи жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатади. Жамоат ташкилотларининг фаолияти амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
36. Техникум ўқувчиларининг Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ўзини ўзи бошқарадиган нодавлат, нотижорат ташкилот бўлиб, ёшларни ихтиёрий равишда бирлаштиради ҳамда ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида иш юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Низоми асосида фаолият кўрсатади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
38. Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг мақсад-вазифалари техникум ёшларини бирлаштириш, соғлом турмуш тарзи асосида тарбиялаш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга кўмаклашиш, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишдан иборатдир.
39. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмаси қўмитаси техникум ходимлари ва ўқувчиларининг кўнгилли жамоат бирлашмаси сифатида эътироф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Касаба уюшмаси қўмитаси касаба уюшмалари тўғрисидаги ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан иш кўради.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
10-боб. Техникумнинг мол-мулки ва маблағлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Техникум ўзининг молия-хўжалик фаолиятини бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади. Техникум фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ва маблағлар орқали амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда:
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари;
ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-шартнома асосида ўқитишдан тушган маблағлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобидан амалга оширилади.
42. Техникумнинг молиявий маблағи унинг тўлиқ ихтиёрида бўлиб, қонун билан белгиланган тартибда таълим муассасасининг эҳтиёжини қондиришга ишлатилади.
43. Бино, хоналар меҳнатни муҳофаза қилиш, санитария-гигиена меъёрларига ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ жиҳозланади ва фойдаланилади.
44. Техникум ўз фаолияти натижаларининг бухгалтерия ҳисобини белгиланган тартибда амалга оширади, молия ва статистика ҳисоботларини юритади ҳамда тегишли органларга тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Техникумнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
11-боб. Қайта ташкил этиш ва тугатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Техникумни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 6 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 7-сон, 49-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2017 йил 1 майдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 18-сон, 324-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2020 й., 09/20/466/1164-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 11.12.2023 й., 09/23/648/0929-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)