Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 16.04.2020 йилдаги 232-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.04.2020 йилдаги 232-сон
Date of entry into force
17.04.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4679-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлик ва идоралар, Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1 — 3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган харажатларни 1 ва 1-а иловаларга мувофиқ мақбуллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетлари харажатларини 2-иловага мувофиқ мақбуллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2020 йил II чораги учун режалаштирилган харажатларни 3-иловага мувофиқ 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига 2-иловага мувофиқ иқтисод қилинган маблағларни маҳаллий бюджетларнинг даромадлар прогнозининг бажарилмаган қисмини коплашга йўналтириш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда барча бюджет ташкилотларида (тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасалари ҳамда меҳрибонлик уйларидан ташқари):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни жорий йилнинг 1 июлига қадар тўхтатиш (молиялаштириш бошланган чора-тадбирлар бундан мустасно) ва ушбу мақсадлар учун II чоракда режалаштирилган маблағларни қисқартириш ёки 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизматлар, озиқ-овқат, қоғоз ва бошқа канцелярия товарлари харид қилиш, тадбирлар ўтказиш, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатларни қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш ҳажмини жорий йилнинг II чорагида 3,0 трлн сўмдан оширмаслик бўйича амалий чораларни кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тарақкиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобига 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастуридан чиқариладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириб, уч кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд ва прокуратура органлари, вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддатда уларнинг солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан жамланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари (кейинги ўринларда — жамғармалар) ҳисобида жорий йил 16 апрель ҳолатига мавжуд қолдиқ маблағлари, шу жумладан, тижорат банкларидаги депозит ҳисоб-рақамидаги миллий ва хорижий валютадаги қолдиқ маблағларининг 50 фоизини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказсин ҳамда ижроси юзасидан 2020 йилнинг 5 майига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж. Қўчқоровга 2020 йилнинг 1 майидан бошлаб жамғармаларга солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан тушадиган тушумдан (ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва қонунчиликда белгиланган моддий рағбатлантириш харажатларини чегирган ҳолда) республика бюджетига 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда ажратма белгилаш ваколати берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятларининг — йирик корхоналарнинг кузатув кенгашлари таркибини қайта кўриб чиқсин ва уларнинг таркибига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги вакилларини киритиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 16 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
232-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан мақбуллаштириладиган харажатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
млрд.сўм
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Йўналишлар

сумма

Жами мақбуллаштириладиган маблағлар

2 970,1

1.

Бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1 3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) апрель сентябрь ойлари учун моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан директор жамғармаси бўйича кўзда тутилган маблағларни мақбуллаштириш

1 450,8

2.

Бюджет ташкилотларида (соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) асосий воситалар сотиб олиш учун кўзда тутилган маблағларни мақбуллаштириш

243,2

3.

Карантин давридаги (март-апрель ойлари) бюджет ташкилотларининг IV гуруҳ харажатларини (коммунал тўловлар, кўмир сотиб олиш ва марказлашган харажатларидан ташқари), жумладан, озиқ-овқат харажатларидан иқтисод қилиш

19,0

4.

Маданият ва спорт муассасаларини тадбирлар ва хизмат сафарлари учун кўзда тутилган харажатларни қисқартириш

116,4

5.

Давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларига субсидия учун ажратилган маблағлар ҳисобидан (карантин даврида фаолият юритмаётганлиги сабабли)

100,0

6.

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси учун ажратилган маблағлар

66,7

7.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижга тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси

30,0

8.

6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлашни келгуси йилга ўтказиш ҳисобига

80,0

9.

Дафтар ва ёзма ишларни текшириш ҳамда информатика хонаси мудирлиги учун қўшимча тўловларни ёзги ўқув таътили (меҳнат таътилидан ташқари бўлган) даврида бир ой давомида амалга оширмаслик.

33,0

10.

Касб-ҳунар мактабларида таълим оладиган ўқувчиларга Давлат бюджети ҳисобидан ойлик стипендия (223 минг сўмдан) ҳамда уч маҳал овқат билан таъминлаш тартибини 2021/2022 ўқув йилидан жорий этиш.

347,3

11.

Геология қидирув ишларидан иқтисод қилинган маблағлар

483,7

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш Дастури доирасида бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларининг лимитларидан мақбуллаштириладиган маблағлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
млрд.сўм
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Йўналишлар номи

Сумма

Жами мақбуллаштириладиган маблағ

2 185,0

1.

Маъмурий, сув хўжалиги, шунингдек, алоҳида муҳим ва тоифаланган объектлар

864,9

шу жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси

11,4

Андижон вилояти

7,1

Бухоро вилояти

3,6

Жиззах вилояти

16,9

Қашқадарё вилояти

3,0

Самарқанд вилояти

12,6

Сурхондарё вилояти

9,0

Сирдарё вилояти

7,1

Тошкент вилояти

47,8

Хоразм вилояти

12,0

Тошкент шаҳар

17,5

Бадиий академияси

15,3

Маданият вазирлиги

59,0

Инновацион ривожланиш вазирлиги

5,0

Молия вазирлиги

21,6

Сув хўжалиги вазирлиги («Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида)

50,0

Ички ишлар вазирлиги

15,0

Миллий гвардия (объектлар қурилиши ва реконструкцияси)

30,0

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги

10,0

Ёпиқ қисми

95,9

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурига қўшимча кўзда тутилган

400,0

Келгуси давр учун лойиҳалаш ишлари бўйича захира

15,0

2.

Олий таълим муассасалари

294,8

3.

Умумтаълим мактаблари

240,3

шундан, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида

204,0

4.

Мактабгача таълим муассасалари

162,1

шундан, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида

162,1

5.

Соғлиқни сақлаш муассасалари

74,8

шундан, «Обод қиишоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида

74,8

6.

Олимпия захиралари махсус мактаб интернатлари

38,6

7.

Жисмоний тарбия ва спорт объектлари

147,7

8.

Автомобиль йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичлар

170,0

шундан, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида

100,0

9.

Мусиқа ва санъат мактаблари

40,0

10.

Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимлари объектлари

151,8

шундан, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида

151,8

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан мақбуллаштириладиган харажатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
млрд.сўм
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудудлар номи

Мақбуллаш-

тиришга

таклиф

шу жумладан,

Бюджет ташкилотларида (соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) апрель — сентябрь ойлари учун моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан директор жамғармаси бўйича кўзда тутилган маблағларни мақбуллаштириш

Бюджет ташкилотларида (соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) асосий воситалар сотиб олиш учун кўзда тутилган маблағларни

мақбуллаштириш ҳисобига

Карантин даврида бюджет ташкилотларининг IV гуруҳ харажатларини (коммунал тўловлар, кўмир сотиб олиш ва марказлашган харажатларидан ташқари) жумладан, озиқ овқат харажатларидан иқтисод қилиш ҳисобига

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

85,6

34,9

16,7

34,1

2.

Андижон вилояти

80,8

39,5

16,6

24,7

3.

Бухоро вилояти

66,7

30,5

14,2

22,0

4.

Жиззах вилояти

44,4

21,1

8,6

14,7

5.

Қашқадарё вилояти

92,6

35,4

24,8

32,4

6.

Навоий вилояти

39,8

21,5

8,4

9,9

7.

Наманган вилояти

72,9

34,9

14,8

23,2

8.

Самарқанд вилояти

70,2

20,6

15,4

34,2

9.

Сурхондарё вилояти

64,6

30,1

14,2

20,2

10.

Сирдарё вилояти

33,0

17,5

6,6

8,9

11.

Тошкент вилояти

80,5

39,5

17,2

23,8

12.

Фарғона вилояти

102,4

46,5

20,8

35,1

13.

Хоразм вилояти

59,9

25,7

10,6

23,6

14.

Тошкент шаҳар

87,4

43,1

18,8

25,5

Жами

980,6

440,8

207,6

332,3

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2020 йил II чораги учун режалаштирилган харажатлардан 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказиладиган харажатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
млрд.сўм
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т

Йўналишлар

Жами

шу жумладан,

апрель

май

июнь

Жами

3 179,2

1 017,1

949,8

1 212,3

1.

Таълим харажатлари

451,9

148,4

153,5

150,0

2.

Давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари

97,4

38,3

35,0

24,1

3.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳалари харажатлари

134,6

70,8

29,3

34,5

4.

Ҳудудларни ободонлаштириш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш харажатлари

194,1

109,7

31,9

52,5

5.

Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

1 481,3

400,0

400,0

681,3

6.

Бошқа харажатлар

820,0

250,0

300,0

270,0

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/232/0449-сон)