Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.1994 13.08.1992 йилдаги 378-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.08.1992 йилдаги 378-сон
Date of entry into force
13.08.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 04.04.1994
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 1994 йил 4 апрелдаги 180-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида фуқароларнинг мулкий ҳуқуқини таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш ҳамда уй-жой бозорини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши билан келишилган таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент шаҳрида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида Тошкент шаҳрида уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидасини, хусусийлаштирилиши лозим бўлган уй-жойлар қийматини белгилаш методикасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1993 йил маҳаллий бюджетини шакллантираётганда уй-жой фондини сақлаш учун тартиб топган нархларга мос бўлган миқдорларда дотация харажатларини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хусусийлаштирилган уй-жойларни сотиб олиш учун фуқароларга ва юридик шахсларга кредит бериш тартиби ҳақидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 1993 йилнинг 1 январига қадар Тошкент шаҳрида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш бўйича ўтказилган тажриба таҳлили асосида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритиш учун «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш ҳақида» Қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни ўтказишнинг аниқ тадбирларини ишлаб чиқсинлар, камчиликларни бартараф этиш юзасидан зудлик билан чора-тадбирлар кўрсинлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда ўзининг хизмат мавқеини суиистеъмол қилган шахсларни ҳамда давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибини бузишда айбдор бўлганларни қаттиқ жавобгарликка тортсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Оммавий ахборот воситалари Тошкент шаҳрида давлат уй-жойларини хусусийлаштиришни ўтказишнинг қандай бораётганини мунтазам ёритиб борсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва шаҳарлари ҳокимликларига давлат уй-жойларини хусусийлаштираётганда Тошкент шаҳрида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги Низомни асос қилиб олиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Тошкент шаҳрида хусусийлаштириш жараёнини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ишларни ташкил этиш юзасидан шаҳар ҳокимлиги тегишли бўлинмаларининг ва идоралари раҳбарлари учун семинар-кенгаш ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ К. Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётгани 1992 йилнинг октябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 13 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
378-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил
13 августдаги 378-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ* ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

* маҳаллий Кенгашлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари тасарруфида бўлган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Тошкент шаҳрида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш ишларини ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини, тартиби ва шартларини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш деганда алоҳида уйлар (коттежлар), квартираларни, шу жумладан, имтиёзли асосда сотиш ва ҳақ олмасдан фуқароларга ихтиёрий равишда мулк қилиб бериш тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришдан мақсад фуқароларнинг шахсий квартиралар ва уйлар олиш, хусусийлаштирилган уй-жойдан эркин фойдаланиш (мерос қилиб қолдириш, алмаштириш, сотиш), уй-жой шароитларини яхшилаш усулини танлаш, уй-жой фондидан фойдаланиш, уни сақлаш ва уй-жой бозорини барпо қилиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мавжуд бўлган ва янги қурилган давлат уй-жой фондидаги айрим квартиралар ва уйлар хусусийлаштириш объектлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Авария ҳолатидаги, санитария ва техника нормаларига кўра яшашга яроқли бўлмаган уй-жой бинолари, коммунал квартиралар, хизмат квартиралари (уйлар), ётоқхоналар, ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ҳудудида жойлашган уй-жойлар (квартиралар), тарихий ва маданий ёдгорлик бўлган уй (квартира)лар, шу жумладан, уй-музейлар хусусийлаштирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат уй-жой фондида доимий рўйхатга олинган Тошкент шаҳар фуқаролари хусусийлаштириш субъекти ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини белгиловчи тартиб
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат уй-жойини хусусийлаштирган фуқароларга мулк тоифаларига қараб (рўйхатга олиш, алмаштириш ва 1 кишига уй-жой майдони нормативлари ва бошқа) чеклашларни олиб ташлашга кафолат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган уй-жойга шахсан эгалик қилиш ҳуқуқи қуйидагиларга берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойни Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига биноан хусусийлаштирган фуқароларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойни Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 21 июндаги 203-сон қарорига биноан хусусийлаштирган фуқароларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойни мавжуд давлат уй-жой фондида баланс (қолдиқ) қиймат асосида белгиланган нархлар бўйича, янги қурилган давлат уй-жой фондида амалда бўлган нархлар бўйича ва мазкур Низомда белгиланган муддатларда хусусийлаштирган фуқароларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик уй-жойнинг тўла қийматини тўлаш (сотиб олиш) ҳуқуқи билан уй-жойни ижара усулида эгаллашга ўтказилган фуқароларга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Алоҳида уйга, квартирага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳуқуқи фуқаролар томонидан уй-жойнинг тўла қиймати тўланган (сотиб олинган) ва мулкка эгалик ҳуқуқини берувчи далолатнома олинган кундан бошланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Фуқароларга хусусийлаштириладиган уй-жойга эгалик қилиш шаклини эркин танлаш ҳуқуқи 1993 йил 1 апрелга қадар берилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қандайдир сабабларга кўра уй-жойни хусусийлаштира олмаган фуқаролар 1993 йилнинг 1 январидан бошлаб, уй-жойни ижарага олишнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли ижарани назарда тутувчи шартларига ўтказиладилар. Бунда уларга хусусийлаштириш пайтидаги нархлар ҳисобга олинган ҳолда кейинчалик уй-жой биноларини сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Уй-жойни ижарага олиш шартларига ўтказиш тартиби Тошкент шаҳрида уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидалари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Фуқароларнинг 1992 йилгача қурилган уй-жойни сотиб олиши квартира (уй)нинг бутун қийматини бирйўла тўлаш йўли билан ҳам, шунингдек 5 йил давомида тўлаш йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин; бунда бир йўла тўланадиган дастлабки ҳақ (бадал) квартира қийматининг 40 фоизини ташкил этади. У ижарачининг хоҳишига кўра ярим йилга, имтиёзга эга бўлганлар учун эса — бир йилга тақсимланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 1992 йилда ва ундан кейинги йилларда қурилган квартираларни, уйлар (коттежлар)ни сотиб олувчи фуқароларга тўлов муддати 10 йил қилиб белгиланади, бунда бирйўла тўланадиган пай бадали уй-жой қийматининг 20 фоизини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Хусусийлаштирилган уй-жойнинг тўлиқ қийматини бирйўла тўлаган фуқароларга уй-жой қийматининг10 фоизи миқдорида, квартира ҳақини 2,5 йил давомида тўлаганларга эса 5 фоиз чегириш белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мавжуд давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларга ўзлари яшаётган ва ҳозирги вақтда доимий пропискада бўлган алоҳида уйларни, квартираларни, уй-жойнинг фойдаланиш сифатини ҳисобга олган ҳолда, қолдиқ (баланс) қиймати асосида белгиланган нархлар бўйича сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойни фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига биноан белгиланган айрим тоифаларига бепул ёки имтиёзли асосда бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Янги қурилган, қайта қурилган, асосли тузатилган ва бўшаган уй-жой фондидаги уйлар, квартираларни хусусийлаштириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойни фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига биноан белгиланган айрим тоифаларига бепул ёки имтиёзли асосда мулк сифатида ажратиш ва бериш;

янги қурилган давлат уй-жой фондида 20 фоизгача ҳамда қайта қурилган асосли тузатилган давлат уй-жой фондида 10 фоизгача квартира (хона)ларни ва аҳолига уйларни аукцион орқали шахсий мулк қилиб сотиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Квартираларни ёки алоҳида уйларни (коттежларни) хусусийлаштириш ҳуқуқи камида 5 йил давомида пропискада бўлган Ўзбекистон Республикасида яшовчиларга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Аукцион орқали уй-жой сотиб олиш ҳуқуқи идораларга ва айрим корхоналарга берилади, бунда мазкур уй-жойдан хизмат мақсадида (идоралар, офислар ва шу кабилар) ҳамда ишлаб чиқариш бинолари (цехлар, устахоналар ва шу кабилар) мақсадида фойдаланиш ҳуқуқисиз ушбу уй-жойни ўз ходимларига бериш ва хусусийлаштириш мажбурий шартдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Давлат уй-жойларини хусусийлаштириш ва ўз мулки сифатида расмийлаштириш ҳуқуқи фуқароларга, идораларга ва айрим юридик шахсларга бир марта берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал хизматлар ва хусусийлаштирилган уй-жойларни сақлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Бутун уйни (шу жумладан, уй олдидаги ҳудудни ҳам) тузатиш ва коммунал хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган умумий харажатларни фуқаролар (уй-жойга эгалик қилувчилар, мулк эгалари ва ижарачилар) қуйидагича тўлайдилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йилнинг 1 январигача давлат уй-жойлари учун белгиланган тартибда ва шартлар асосида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 114-сонли қарори билан чиқарилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йилнинг январидан бошлаб — тўлиқ фуқароларнинг маблағлари ҳисобига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Уй-жойни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига биноан хусусийлаштирган имтиёзчилар тоифалари коммунал хизматларга (сув таъминоти, газ, электр ва иссиқлик энергияси учун) ҳақ тўлашда имтиёзлардан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Уй-жойни хусусийлаштирган фуқаролар якка тартибдаги уй-жой фонди учун назарда тутилган иморат солиғи тўлайдилар ва қўзғалмас мулкни мажбурий суғурта қилдирадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўзғалмас мулкни суғурта қилдириш Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Мажбурий давлат суғуртаси ҳақида» 1982 йил 5 апрелдаги 242-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига биноан белгиланган имтиёзли фуқаролар тоифаларига шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрнатилган тартибда мажбурий солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Хусусийлаштирилган уй-жой эгаларига ёндош томорқа участкалари ерларидан, кичик боғчадан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланадиган шартлар ва тартиб асосида, Ўзбекистон Республикасининг «Ер ҳақида»ги Қонунига мувофиқ фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва идоралар аукционда алоҳида фуқароларга, юридик шахсларга ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ташкилотларга путури кетган, эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жой фондини, қайта таъмирлангандан кейин офис, ваколатхоналар ва бошқа хизмат бинолари сифатида фойдаланиш учун сотадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Уй-жойларни хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан шаҳар ҳокимлиги, идоралар ва жамоат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда, Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мазкур Низомни бузишда айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ интизомий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришнинг қандай бораётганини назорат қилиш учун шаҳар ҳокими бошқарадиган мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилади.