Ҳужжат кучини йўқотган 22.12.2023 13.12.2019 йилдаги 993-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.12.2019 йилдаги 993-сон
Date of entry into force
01.01.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 22.12.2023
Ҳужжат 01.01.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 декабрдаги 674-сонли «Давлат ўрмон фонди ер майдонларидан фойдаланишда ижара муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда давлат ўрмон фонди участкаларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор 2020 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 13 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
993-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 993-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ер кодекси, «Ўрмон тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ҳамда «Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сон қарорига мувофиқ давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ўрмон фонди участкаси (кейинги ўринларда ўрмон фонди участкаси деб аталади) — давлат ўрмон фондининг бир қисми бўлиб, улар давлат ўрмон кадастрида кўрсатилган муайян чегарага, майдонга, жойлашган ерига, ҳукуқий режимга ва бошқа хусусиятларга эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берувчи — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади), Қўмита томонидан ваколат берилган ҳолларда — Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарачи — ижарага берувчи билан ушбу Низомда белгиланган шартларда ва тартибда ўрмон фонди участкасини (унинг бир қисмини) ижарага бериш тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда ижара шартномаси деб аталади) тузган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан доимий фойдаланувчи — ўрмон фонди участкаси доимий эгалик килишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилоти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низом давлат ўрмон фонди ерлари таркибига кирмаган ерларни ижарага беришда татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур Низомга мувофиқ ўрмон фонди участкалари (уларнинг бир қисми) қуйидаги шаклларда ижарага берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган (ўрмон билан қопланмаган) ерларида янгидан барпо этилган ва камида бир йилгача бўлган муддатда парваришланган ўрмонлар жойлашган ерларни (кейинги ўринларда парваришланган ўрмонлар деб аталади) ижарага олиш ҳуқуқини кимошди савдолари асосида сотиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган (ўрмон билан қопланмаган) ерларида янгидан ўрмон барпо этиш, шунингдек, ушбу ерлардан илмий-тадқиқот, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация, эстетик ва экологик туризмни ривожлантириш мақсадларида фойдаланиш, овчилик ва балиқчилик хўжаликлари ташкил этиш, доривор ўсимликлар ва кўчатлар етиштиришни йўлга қўйишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди ерларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун. Бунда ўрмон фонди участкаларини (уларнинг бир қисмини) ижарага бериш давлат-хусусий шериклик тўгрисидаги битим доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўрмон фонди участкалари мазкур Низом 4-бандининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда — эллик йилгача бўлган муддатга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда — уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмаган муддатга ижарага берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун ўрмон фонди участкаларини (уларнинг бир қисмини) ижарага бериш давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ижарага бериладиган ўрмон фонди участкалари рўйхатини шакллантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Келгуси йил давомида ўрмон фонди участкаларини ижарага беришни ташкил этиш учун ҳар йили декабрь ойида Қўмита Ҳайъатининг қарори қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қарорида:

келгуси йил давомида ўрмон фонди участкаларини ижарага беришни ташкил этиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) таркиби;

келгуси йил давомида ижарага бериш учун кимошди савдоларига қўйиладиган ўрмон фонди участкалари майдонларининг прогноз кўрсаткичлари;

келгуси йил давомида ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган (ўрмон билан копланмаган) ерларида янгидан ўрмон барпо этиш учун Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамгармасидан ажратиладиган маблағларнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўрмондан доимий фойдаланувчилар ўрмон фонди участкасини ижарага бериш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди участкасини хатловдан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ўрмон фонди участкасини (унинг бир қисмини) ижарага бериш тўгрисидаги таклифларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага бериш мумкин бўлган ўрмон фонди участкаси ҳудудларини ва уларнинг координаталарини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклиф этиладиган ўрмон фонди участкаларини рақамлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклиф этиладиган ўрмон фонди участкалари рўйхатини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ижара шаклларидан қайси бирини қўллаш тўғрисидаги таклиф ҳамда унинг асосий шартларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди участкасини ижарага бериш учун зарур бўлган бошқа ахборотларни тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тўғрисидаги таклифлар Комиссия томонидан белгиланадиган талаблар асосида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ижарага бериладиган ўрмон фонди участкаси имкони борича ягона мавзе бўйича, бўлинмалар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда берилади, ер участкаси чегаралари суғориш тармоқлари, коллекторлар, йўллар ва бошқа элементлар бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ерлардан фойдаланиши учун ноқулайликлар вужудга келтирмаслиги керак,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тўғрисидаги таклифлар ўрмондан доимий фойдаланувчилар томонидан Қўмитага электрон шаклда, унинг ҳудудий органлари орқали бир ой муддатда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Комиссия заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта тақдим этилган таклифларни кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул килади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади.

13. Комиссия карорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тўғрисидаги ҳар бир таклиф бўйича ижобий ёки асослантирилган салбий хулоса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижобий хулоса қабул килинган таклифлар асосида шакллантирилган лотлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир лот бўйича кимошди савдолари ўтказиладиган манзил ва сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир лот бўйича кимошди савдоларининг шартлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Комиссия қарорига асосан, қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Қўмитанинг веб-сайтида, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ўрмон хўжалиги органларининг биноларида эълон осиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эълонда қуйидаги маълумотлар берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берувчининг номи ва почта манзили, унинг (масъул ходимининг) алоқа телефони, электрон почта манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилаётган ўрмон фонди участкасининг рақами, тавсифи, у жойлашган жойи, ўрмондан доимий фойдаланувчининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара муддати;

ўрмон фонди участкасини ижарага бериш шартлари, шу жумладан ундан фойдаланиш шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабнома шакли, тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ва уларни кабул қилишнинг якуний санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берувчининг хоҳишига кўра бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Комиссия томонидан асослантирилган салбий хулоса қабул қилинган тақдирда, бу ҳақида таклиф муаллифига ер участкасини ижарага бериш имкони йўқлигининг асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда беш кун ичида хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Кимошди савдоларини ўтказиш ва ижара шартномаларини расмийлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш бўйича кимошди савдолари (кейинги ўринларда кимошди савдолари деб аталади) Қўмитанинг расмий веб-сайтига тегишли эълон жойлаштирилган кундан бошлаб камида ўттиз календарь кундан кейин Комиссия томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур Низомнинг 4-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда кимошди савдолари бошланғич нархни ошириб бориш шаклида ўтказилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кимошди савдоларидаги бошлангич нарх миқдори ушбу ўрмон фонди участкасида янгидан ҳимоя ўрмонлари барпо этиш, уларни камида бир йил давомида парвариш қилиш ва инфратузилма объектларини қуриш учун Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамгармасидан сарфланган харажатлардан кам бўлмаслиги керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара тўловининг йиллик миқдори ижара тўловининг таянч ставкаси миқдорида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур Низомнинг 4-банди учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда кимошди савдолари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара тўловининг энг кам ставкасини ошириб бориш шаклида ўтказилади, бунда ижара тўловининг бошланғич миқдори ижара тўловининг энг кам ставкасидан кам бўлмаслиги керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида ижара тўлови бўйича «ноль» ставкани кўллаш назарда тутилган ҳолларда, киритиладиган инвестиция миқдорини ошириб бориш шаклида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Кимошди савдоларида иштирок этиш тўғрисидаги талабномалар Комиссия томонидан уларнинг келиб тушиш кетма-кетлиги бўйича рўйхатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эълонда кўрсатилган якуний муддат тугагандан кейин келиб тушган талабномалар кабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Талабномалар эълонда кўрсатилган санада Комиссия томонидан кўриб чиқилади. Талабгорлар (талабгор) талабномаларни кўриб чиқишда кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Талабгорлар томонидан кимошди савдоларида тенг таклифлар тақдим этилган тақдирда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага бериладиган ўрмон фонди участкаси жойлашган ҳудудда яшовчи юридик ва жисмоний шахслар бошқа шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар икки талабгор ҳам ижарага бериладиган ўрмон фонди участкаси жойлашган ҳудудда яшаган тақдирда, нисбатан олдин мурожаат қилган талабгор устун ҳуқуққа эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Фақат бир нафар талабгордан талабнома келиб тушган ва унинг таклифи эълонда кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлган тақдирда, ижара шартномаси ягона талабгор билан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Эълонда кўрсатилган муддат давомида бирорта ҳам талабнома келиб тушмаган тақдирда мазкур Низомда белгиланган тартибда такроран кимошди савдолари ўтказилиши тўгрисида эълон берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Техник имкониятлар мавжуд бўлган тақдирда кимошди савдолари электрон савдо майдончалари оркали онлайн-аукционлар йўли билан ҳам ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Талабномаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома кимошди савдолари ўтказилган кунда Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва унинг раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ўрмон фонди участкаси уларга нисбатан ижарага берувчида ёки ўрмондан доимий фойдаланувчида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор томонидан илгари тузилган ижараси шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорнинг муомалага лаёқатсизлиги ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида ишончли маълумот мавжуд бўлган шахсларга ижарага берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ижара шартномалари қатъий ҳисобда турувчи, маълум серия, тартиб рақамига эга махсус бланкларда расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ижара шартномасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси майдони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара ҳақи миқдори ва уни тўлаш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси ер турлари ва ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарачининг ўрмон фонди участкасидан фойдаланиш шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара шартномасининг амал қилиши тўхтатилганидан кейин ижарачининг ўрмон фонди участкасини ижарага берувчига қандай ҳолатда ва кай тартибда қайтариши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилган ўрмон фонди участкаси ҳолатини сақлаш ва яхшилаш юзасидан томонларнинг мажбурияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди участкасидан мўлжалланган мақсадга мувофиқ ҳолда оқилона фойдаланиш юзасидан ижарачининг мажбуриятлари назарда тутилган қоидалар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижара шартномасига томонларнинг ўзаро келишувига кўра бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси чегаралари ижара шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланадиган далолатнома ва харитада кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ижарачи ижарага олинган ўрмон фонди участкаси ҳудудидаги ўсимлик дунёсига ўзбошимчалик билан зарар келтириши мумкин эмас, парваришланган ўрмонлар ва ўрмон билан қопланмаган ерларда барпо этилган ўрмонлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ижарачи ижарага олинган ўрмон фонди участкаси ҳудудидаги ўсимлик дунёсига ўз ҳисобидан агротехник тадбирларни амалга ошириши ва уни сақлаш бўйича харажатларни қоплаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ўрмон фонди участкасини ижарага олиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги ва ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина гаровга кўйилиши ёки бошқача тарзда учинчи шахсларга ўтказилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарачи ижарага берувчини хабардор қилган ҳолда, ўрмон фонди участкасини ижарага олиш ҳукуқини учинчи шахсга ўтказиш (ижарачини алмаштириш) ҳуқуқига эга. Бунда ижара шартномаси шартларига ўзгартириш киритмаган ҳолда, ижарачини алмаштириш тўғрисида қўшимча келишув тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ўз мажбуриятларини зарур тарзда бажарган ижарачи бошқа шартлар тенг бўлган такдирда, янги муддатга ижара шартномасини тузишда бошқа талабгорлар олдида устунлик ҳукуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ижарага берувчи ўрмон фонди участкасини ижарага олиш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни икки кун муддатда кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Комиссия ҳудудий органлар томонидан такдим этилган ҳужжатларни беш кун муддатда кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса кабул қилади. Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва барча ҳужжатлар нусхаси ижарага берувчиларга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ижарага берувчи Комиссия томонидан ижобий хулоса берилган талабгорга уч кун муддатда ижара шартномасини расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда 5 гектаргача ўлчамда ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси талабгорларга Узбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат кўмитаси томонидан ваколат берилган ҳолларда — Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари томонидан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ижара тўлови ставкасини аннқлаш ва хисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ижара тўловининг энг кам ставкаси ўрмон фонди участкасининг бир гектари учун бир йилга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон фонди участкасининг ер тоифасидан ва жойлашиш зонасидан келиб чиқиб, ижара тўлови ставкасини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тс=Эс*Кч+Эс*Кэ+Эс*Ккт+Эс*Кт+Эс*Кп, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тс — бир йилга бир гектар учун ижара тўловининг таянч ставкаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эс — бир йилга бир гектар учун энг кам ставка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кч — чўл майдони учун 0,5%;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кэ — экин майдон учун 1 %;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кқт — қир-адир ва тоғли майдон учун 0,75%;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кт — тўқайзор майдон учун 0,75%;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кп — парваришланган ўрмонлар учун 1,25%.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Парваришланган ўрмонларни ижарага беришда ер тоифаси ва жойлашиш зонасидан қатъий назар, «Кп»дан бошқа коэффициентлар қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита Ҳайъатининг қарорига мувофиқ ҳудуднинг ёки ўрмон фонди участкасининг ликвидлилигидан келиб чиқиб, қўшимча равишда пасайтирувчи ёки ўсувчи коэффициент қўлланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ижара тўлови суммаси тўлов амалга оширилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чикиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижара тўлови тўлиқлигича Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ижара шартномасида коммунал ва асосий воситалардан фойдаланиш (ижарага олиш) тўловлари, шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда) учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда алоҳида тўлов назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ижара тўлови ижарачи томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара шартномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 30 кун муддат ичида жорий йил учун 100 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинги йилларда тўлов ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳар бир навбатдаги давр (йил, чорак) учун 100 фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ижара тўлови кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммаси ҳар ойда қуйидаги тартибда тақсимланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 фоизи — Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасида қолади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 фоизи — ўрмондан доимий фойдаланувчининг шахсий ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ижарага берилган ўрмон фонди участкаларини ҳисобга олиш, уларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва реестрини юритиш Қўмита томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижара тўлови, пеня ва жарималарнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш ўрмондан доимий фойдаланувчи томонидан амалга оширилади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ўрмон фонди участкасини топшириш-қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ўрмон фонди участкасини топшириш-қабул қилиш ўрмондан доимий фойдаланувчи ва ижарачи ўртасида тузиладиган топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Топшириш-қабул қилиш далолатномасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
далолатнома тузилган жой ва сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара шартномасининг реквизитлари (тузилган санаси, тартиб рақами);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилаётган ўрмон фонди участкасидаги мавжуд бино ва иншоотлар, суғориш ва зах қочириш тармоқлари, йўл ва бошқа муҳандислик тармоқлари, дарахт ва буталар сони, ёши ва турлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди участкасининг ҳолати кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Топшириш-қабул қилиш далолатномаси томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва томонларнинг муҳрлари (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ижарага берувчи ўрмон фонди участкасини ижара шартномаси шартларига мувофиқ ҳолатда ижарачига бериши, ижарачи эса ижара муддати тугагач ёки ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда ёхуд ҳақиқий эмас деб ҳисобланганда, ижарага берувчига бузилган ерларни рекультивация қилиб қайтариши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ижарага олинган ўрмон фонди участкасида камчиликлар аниқланган тақдирда (қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари), ижарачи ўрмон фонди участкаси шартномада белгиланган муддатларда ижара шартномаси шартларига мувофиқ ҳолатга келтирилгунгача ёки етказилган зарарнинг ўрни қоплагунгача уни қабул қилиб олишни ва ўрмон фонди участкасини топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзолашни рад этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ўрмон фонди участкасини ижарага беришнинг ушбу Низомда кўрсатилмаган шартлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ижара шартномасига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни томонлар бажармаган такдирда, улар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ўрмон фонди участкасини ижарага бериш муносабати билан пайдо бўладиган низолар суднинг ҳал килув карори билан ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкаларипи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
схемаси

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Келгуси йил давомида ўрмон фонди участкаларини ижарага беришни ташкил этиш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) Ҳайъатининг қарори қабул қилинади.

Ҳайъат қарорида:

келгуси йил давомида ўрмон фонди участкаларини ижарага беришни ташкил этиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) таркиби;

келгуси йил давомида ижарага бериш учун кимошди савдоларига қўйиладиган ўрмон фонди участкалари майдонларининг прогноз кўрсаткичлари;

келгуси йил давомида ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган (ўрмон билан қопланмаган) ерларида янгидан ўрмон барпо этиш учун Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағларнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланади.

Ҳар йили декабрь ойида

2-босқич

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органлари

Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тўғрисидаги таклифлар ўрмондан доимий фойдаланувчилар томонидан Қўмитага электрон шаклда, унинг ҳудудий органлари орқали тақдим этилади.

Бир ой муддатда

3-босқич

Комиссия

Комиссия заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта тақдим этилган таклифларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилади.

Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади.

Ҳар чоракда

4-босқич

Комиссия

Комиссия қарорига асосан, қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Қўмитанинг веб-сайтида, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ўрмон хўжалиги органларининг биноларида эълон осиб қўйилади.

5 кун муддатда

5-босқич

Комиссия

Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш бўйича кимошди савдолари (кейинги ўринларда кимошди савдолари деб аталади) Қўмитанинг расмий веб-сайтига тегишли эълон жойлаштирилган кундан бошлаб камида ўттиз календарь кундан кейин Комиссия томонидан ўтказилади.

Камида 30 календарь кунидан кейин

6-босқич

Комиссия

Кимошди савдоларида иштирок этиш тўғрисидаги талабномалар Комиссия томонидан уларнинг келиб тушиш кетма-кетлиги бўйича рўйхатга олинади.

Эълонда кўрсатилган якуний муддат тугагандан кейин келиб тушган талабномалар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.

Камида 30 календарь кун ичида

7-босқич

Комиссия

Талабномаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома кимошди савдолари ўтказилган кунда Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва унинг раиси томонидан тасдиқланади.

Кимошди савдолари ўтган кунида

8-босқич

Ижарага берувчи

Ижарага бериладиган давлат ўрмон фонди участкасини ижарага олиш тўғрисидаги ҳужжатларни Комиссияга тақдим этади.

2 кун муддатда

9-босқич

Комиссия

Ижарага берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва натижалари бўйича хулоса қабул қилади.

Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва барча ҳужжатлар нусхаси ижарага берувчиларга юборилади.

5 кун муддатда

10-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ваколат берилган ҳолларда — Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари

Ижарага берувчи Комиссия томонидан ижобий хулоса берилган талабгор билан ижара шартномасини расмийлаштиради.

5 гектаргача ўлчамда ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ваколат берилган ҳолларда — Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари томонидан расмийлаштирилади.

3 кун муддатда

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 09/19/993/4152-сон; 04.02.2021 й., 09/21/50/0081-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)