Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 30 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3179]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2022 йил 13 августдаги 270-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3381, 24.08.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5438-сон «Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 23 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
217-сон

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2019 йил 23 августдаги 217-сон буйруғига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5438-сон «Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси (бундан буён матнда Академия деб юритилади) магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Академия магистратурасига (бундан буён матнда магистратура деб юритилади) ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган қабул квоталарига мувофиқ амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2020 йил 17 апрелдаги 220-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3179-1, 29.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2020 й., 10/20/3179-1/0524-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Магистратурага қуйидаги шахслар танлов асосида қабул қилинадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Юриспруденция» таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга бўлган фуқаролар (бундан буён матнда ташқи номзодлар деб юритилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Юриспруденция» таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга бўлган прокуратура органларининг ходимлари (шу жумладан, амалдаги кадрлар захирасидаги ходимлари), шунингдек бошқа таълим йўналишлари бўйича олий маълумотга ва бевосита прокуратура органларида камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган прокуратура органлари ходимлари (бундан буён матнда ички номзодлар деб юритилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия қабул комиссияси — магистратурага ўқишга қабул қилиш бўйича танловни ўтказиш, номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва уларга консультациялар бериш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари буйруғи билан Академия бошлиғи раислигида ташкил этиладиган комиссия;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
апелляция комиссияси — имтиҳон натижалари бўйича номзодларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун махсус комиссия фаолиятида иштирок этмаган шахслар орасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус комиссия — ёзма имтиҳон жавоблари холис текширилиши ва баҳоланиши учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суҳбат бўйича комиссия — номзодлар билан суҳбат ўтказиш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари буйруғи билан 11 — 13 нафар аъзолардан иборат таркибда ташкил этиладиган комиссия;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксперт гуруҳи — имтиҳон саволлари ва вазифаларини тузиш мақсадида Академия ходимлари ва тегишли соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат таркибда Академия бошлиғи томонидан ташкил этиладиган гуруҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда қайд этилган комиссиялар фаолиятига Академия ва прокуратура органлари ходимлари, шунингдек бошқа ташкилот ва таълим муассасалари вакиллари, тегишли фанлар бўйича экспертлар жалб қилиниши (шу жумладан шартнома асосида) мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Академия қабул комиссиясининг жорий ишлари Академия қабул комиссияси масъул котиби (бундан буён матнда масъул котиб деб юритилади) томонидан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия қабул комиссияси фаолиятида унинг уч ва ундан ортиқ аъзолари ҳамда комиссия раиси иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Магистратура битирувчиларига тегишли мутахассисликлар бўйича давлат намунасидаги диплом ва «ҳуқуқ магистри» даражаси берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Магистратурада ўқиш муддати бир йил.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Магистратурага ўқишга қабул қилинган прокуратура органлари ходимларининг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Магистратурага кириш учун ҳужжатлар ҳар йили 10 июндан 10 августга қадар қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Магистратурага ўқишга қабул қилиш номзодлар учун тенг ҳуқуқлилик, қабулнинг ягона қоидалари ва танлов асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тасдиқланган квоталар доирасида кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган номзодлар давлат грантлари бўйича биринчи навбатда, қолганлар рейтинг баллари асосида тўлов-контракт асосида магистратурага ўқишга қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов-контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдорини белгилаш бир талабани ўқитиш билан боғлиқ асосланган харажатлар миқдоридан келиб чиқиб Академия томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Кириш имтиҳонлари ёзма имтиҳон ва суҳбат шаклида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кириш имтиҳонлари ҳар йили, қоида тариқасида, август ойида, бир ҳафта муддатда, магистратурада ўқитиладиган тилда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ёзма имтиҳон мутахассислик фанлари ва чет тили бўйича ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма имтиҳон номзодларнинг мутахассислик фанлари бўйича таҳлил, ҳуқуқий манбалар билан мустақил ишлаш ҳамда ҳуқуқий масалалар бўйича хулосаларни баён этиш борасида қобилиятларини, шунингдек чет тилларини билишнинг тегишли даражасини аниқлашга қаратилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Суҳбат номзодларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юриспруденция соҳасида профессионал билим даражаси ва кўникмаларини, хусусан назарий билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий манбалар билан ишлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш ва қўллаш, аниқ ҳуқуқий қарор қабул қилиш учун мавжуд далил ва ҳолатларни юридик жиҳатдан тўғри баҳолаш қобилиятини аниқлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот олиб бориш, хусусан таҳлил қилиш, фикрлаш, юриспруденцияга оид муаммоларни аниқлай олиш, илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориш, асосий илмий тушунчалар ва илмий-тадқиқот ишлари усулларини тушуниш қобилиятини баҳолашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
салоҳият даражасини, хусусан муаммоларни ҳал қилишга ноанъанавий ёндашувни қўллаши, ўз устида ишлаши ва малакасини оширишга бўлган интилишини аниқлашга қаратилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Магистратурага қабул қилишни ташкил этиш ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Академия қабул комиссияси томонидан ҳар йили 10 майдан бошлаб ўқишга қабул қилиш муддатлари, мутахассислик номлари, қабул квоталари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Академиянинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Магистратурага ўқишга қабул қилиш учун номзодлар томонидан Академия қабул комиссияси раиси номига ариза топширилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(15-банднинг учинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2022 йил 21 январдаги 257-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3179-2, 27.01.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3179-2/0081-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки дипломдан кўчирма (Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун);
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2022 йил 21 январдаги 257-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3179-2, 27.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3179-2/0081-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларнинг асл нусхаси (мавжуд бўлганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички номзод учун, бундан ташқари, бевосита раҳбари томонидан ёзилган тавсиянома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур бандда қайд этилган ҳужжатлар ариза билан бирга номзод томонидан Академия қабул комиссияси аъзоси — тегишли прокуратура органларининг кадрлар тармоқларига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Академия қабул комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда номзодлар томонидан ҳужжатлар электрон шаклда Интернет халқаро ахборот тармоғи орқали ҳам тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Номзодлар маълумоти, чет тилини билиш даражаси, иш тажрибаси ва касб малакасига оид қўшимча маълумотларни тақдим этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Номзодлар томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг, уларга шу куннинг ўзида ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида Академия қабул комиссияси аъзоси — тегишли прокуратура органининг кадрлар тармоғи томонидан билдиришнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ҳужжатлар белгиланган муддатда тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, номзодга камчиликларни бартараф этиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш имконияти берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Номзодларнинг аризалари рақамланган ва муҳрланган китобда рўйхатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ички номзодларнинг назарий билим ва амалий салоҳияти даражаси, шунингдек илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш учун зарур бўлган қобилият ва кўникмаларга эга эканлигини аниқлаш мақсадида улар хизмат олиб бораётган жойдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиладиган прокуратура органларининг аттестация комиссияси томонидан суҳбат ўтказилади ва ички номзодларга оид ҳужжатлар ўрганилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ички номзодлар билан ўтказилган суҳбат ҳамда уларга оид ҳужжатларни ўрганиш натижасига кўра, аттестация комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички номзодни магистратура кириш имтиҳонларида иштирок этишга тавсия этиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички номзодни магистратура кириш имтиҳонларида иштирок этишга тавсия этишни рад қилиш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Аттестация комиссиялари томонидан кириш имтиҳонларида иштирок этиши тавсия этилаётган ички номзодлар рўйхати, уларнинг аризалари ва ички номзоднинг бевосита раҳбари томонидан ёзилган тавсиянома аттестация комиссияси қарорига илова қилинган ҳолда Академия қабул комиссиясига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ички номзодлар рўйхатини шакллантириш, аттестация комиссияларида кўриб чиқиш, уларнинг ҳужжатларини Академия қабул комиссиясига юбориш магистратурага кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагунига қадар амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Кириш имтиҳонларини ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Кириш имтиҳонларини ушбу Низомга қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этиш Академия қабул комиссиясига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Масъул котиб кириш имтиҳонларини ўтказиш санасини белгилаш ҳамда унда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган номзодлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Академия қабул комиссияси раисига тақдимнома киритади ва бу ҳақда Академия қабул комиссияси раисининг буйруғи қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Кириш имтиҳонларига киритилган фанлар дастури, қоида тариқасида, имтиҳон бошланишидан бир ой олдин Академия расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Кириш имтиҳонлари бошлангунга қадар Академия қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ консультациялар ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бинода кириш имтиҳонлари материалларини тарқатиш, йиғиб олиш ва сақлаш учун имтиҳон вақтида сейфлар билан жиҳозланган махсус хона-штаб тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бино ва аудиторияларда уларни ўтказиш учун санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган зарур техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Кириш имтиҳонлари Академия қабул комиссияси ва (ёки) у томонидан белгиланган бошқа ваколатли ташкилот томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия қабул комиссияси раиси томонидан комиссия аъзолари, Академиянинг бошқа ходимлари ва келишув асосида жамоатчилик вакиллари аудиторияларга масъул (аудитория кузатувчиси) этиб жалб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия қабул комиссияси қарорига асосан кириш имтиҳонларини ўтказиш жараёни Академия расмий веб-сайтида тўғридан-тўғри намойиш этиб борилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Магистратуранинг барча мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонлари топшириқлари эксперт гуруҳи томонидан мутахассислик фанлари ва чет тиллари бўйича саволлар ва вазифалар шаклида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Эксперт гуруҳи томонидан кириш имтиҳонлари саволлари ва вазифаларини тузишда қуйидаги талабларга алоҳида эътибор қаратилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мутахассислик фанлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номзодларда таҳлилий фикрлаш даражасини, ҳуқуқий манбалар билан мустақил ишлаш, шунингдек ҳуқуқий масалалар бўйича хулосаларни баён этиш қобилиятини аниқлашга қаратилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларини акс эттириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилган тушунча ва атамаларни турлича изоҳлаш имкониятини истисно этиши, шунингдек уларнинг қонунчилик ҳужжатларида ва фанда қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилиши;
(34-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумқабул қилинган грамматик, орфографик, пунктуация қоидаларига мувофиқ расмий тил услублари ва юридик терминологиядан фойдаланган ҳолда тузилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) чет тиллари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номзодларнинг матн ва атамаларни тушуниш ва улардан фойдалана олиш даражасини аниқлашга қаратилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қисқа, аниқ ва тушунарли тил билан ифодаланиши ва В2 даражасига мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумқабул қилинган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига мувофиқлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Кириш имтиҳонлари саволлари ва вазифаларининг сифати ҳамда тўғри тузилганлиги бўйича масъулият эксперт гуруҳи раҳбарига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Чет тилидан кириш имтиҳонлари саволлари ва вазифалари инглиз, немис, француз ёки Академия қабул комиссияси қарорига кўра, номзоднинг хоҳишини инобатга олиб, бошқа тилда ҳам тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Эксперт гуруҳи томонидан билетлар шаклида тузилган кириш имтиҳонлари саволлари ва вазифалари масъул котибга сақлаш учун топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Кириш имтиҳонларини ўтказиш вақти ва жойи тўғрисидаги маълумотлар Академия қабул комиссияси томонидан кириш имтиҳонлари бошланишидан камида бир ҳафта олдин номзодлар эътиборига етказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Кириш имтиҳонларини топшириш учун номзодлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан белгиланган вақт ва жойга келишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган вақтдан кеч қолган номзодлар имтиҳонга киритилмайди, шунингдек келмаган номзодлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди ва бундай номзодларга тегишли имтиҳон учун «0» балл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Кириш имтиҳонларини топшириш учун номзодлар мутахассисликлар бўйича гуруҳларга бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Имтиҳон куни аудиторияга ўқув адабиёти, луғат, маълумотнома, жадвал, конспект, ёзув дафтари, қоғоз ёки электрон шаклдаги шпаргалкалар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, алоқа воситалари, аудио, фото ва видео ёзиш қурилмаларини олиб кириш ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек имтиҳон саволлари ва вазифалари юзасидан номзодларнинг ўзаро суҳбатлашиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Номзодларнинг кириш имтиҳонлари давомида аудиториядан чиқиши тақиқланади. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда номзодларга имтиҳон материалларини қолдириб, кузатув остида аудиториядан чиқишга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Кириш имтиҳонларини ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган номзод кириш имтиҳонларидан четлаштирилади, бунда аудитория кузатувчиси томонидан далолатнома расмийлаштирилиб, ушбу номзоднинг имтиҳон жавоблари баҳоланмайди ҳамда у имтиҳонда иштирок этмаган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Кириш имтиҳонлари учун максимал балл 250 баллни ташкил этади, ушбу баллар қуйидагилардан ташкил топади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислик фанлари бўйича ёзма имтиҳон — 0 баллдан 100 баллгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суҳбат — 0 баллдан 100 баллгача.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳар бир жавоб 100 баллик тизимда баҳоланиб, ушбу баллар қўшилади ҳамда саволлар ва вазифалар сонига бўлинади, ҳосил бўлган қиймат тегишинча имтиҳон ва суҳбатдан олинган якуний балл ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет тили бўйича ёзма имтиҳон — 0 баллдан 50 баллгача.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Кириш имтиҳонлари натижалари Академия қабул комиссияси томонидан тасдиқланадиган баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Кириш имтиҳонлари натижалари Академия қабул комиссияси томонидан Академия расмий веб-сайтида дарҳол эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ёзма имтиҳонни ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ёзма имтиҳон мутахассислик фанлари ва чет тилидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Эксперт гуруҳи томонидан ёзма имтиҳонни ўтказиш учун мутахассислик фанлари ва чет тили бўйича савол ва вазифалар тузилади. Бунда мутахассислик фанларидан ёзма иш, қоида тариқасида, 3 та савол ва вазифадан, чет тили — 30 та савол ва вазифадан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Шакллантирилган ёзма иш билетлари конвертларга солинади, улар ўз навбатида тегишли мутахассисликлар бўйича аудиториялар сонини ҳисобга олган ҳолда алоҳида пакетларга солинади. Конвертлар ва пакетлар Академия қабул комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади ва штабда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Аудитория кузатувчилари номзодлар гувоҳлигида ёзма иш билетлари солинган конвертлар муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилгач, уларни очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудитория кузатувчилари ёзма иш билетларига жавоб ёзиш учун мўлжалланган қатъий ҳисобда турувчи рақамланиб муҳрланган дафтарларни тартиб билан тарқатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда дафтарларнинг варақлари алмаштириш имконини истисно қиладиган тарзда Академия қабул комиссияси муҳри ва комиссия раисининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Аудитория кузатувчилари номзодларга дафтар муқовасида ўз фамилияси, исми, отасининг исмини кўрсатиши, дафтар варақларини букламаслик, фарқ қилувчи белгилар қўймаслик, ёзувлар тагига чизмаслик, жавобларни белгилашда кўк ҳаворанг шарикли ручкадан бошқа ручкадан фойдаланмаслик ҳақида тушунтириш бериши, шунингдек ушбу талабларни бузиш ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланиши ҳақида уларни огоҳлантириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ёзма иш якунлангач, аудитория кузатувчилари ҳар бир дафтарнинг муқоваси ва биринчи варағига махсус шифрлар қўйиб, дафтарлар муқовасини йиртиб олади ва дафтарлар солинган қутиларни, шунингдек муҳрланиб, имзоланган конвертга солинган дафтарлар муқоваларини масъул котибга топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ёзма ишларни текшириш ва баҳолаш мақсадида имтиҳон якунланган куннинг ўзида махсус комиссия ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Махсус комиссия аъзолари томонидан ёзма ишларни текшириш ва баҳолаш учун ажратилган хонага уяли телефонлар, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб кириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма ишларни текшириш жараёнини онлайн кузатиб боришни таъминлаш мақсадида мазкур жараён Академия расмий веб-сайтида тўғридан-тўғри намойиш этиб борилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Махсус комиссия раиси дафтарлар солинган қутиларни масъул котибдан қабул қилиб олиб, махсус комиссия аъзолари иштирокида очади ва дафтарларнинг муқовалари ажратилганлиги ва шифрланганлигини текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муқоваси ажратилмаган, шифрланмаган ёки номзоднинг шахсини аниқлаш имконини берувчи бошқа белгилар мавжуд бўлган дафтарлар аниқланган тақдирда, далолатнома тузилади. Бундай ишлар текширилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ёзма иш натижалари тегишли шифрлар билан алоҳида қайдномага киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафтарлар ва ёзма иш натижалари қайдномаси қутиларга солинади ҳамда махсус комиссия раиси томонидан масъул котибга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Ёзма иш натижалари Академия қабул комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланадиган баённома шаклидаги қарор билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма иш учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаган номзодлар суҳбатга киритилмайди ва улар магистратурага кириш имтиҳонларидан ўта олмаган ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Чет тили бўйича имтиҳон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолда имтиҳон ушбу Низом қоидаларини инобатга олган ҳолда, Академия билан келишилган тартибда ўтказилади ва баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Миллий сертификат ёки халқаро сертификатларнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган номзодларга чет тилидан имтиҳонларсиз максимал балл берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инглиз тили учун — B2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5.5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
немис тили учун — B2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
француз тили учун — B2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Тest de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
япон тили учун — B2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа тиллар учун — B2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Суҳбат ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Суҳбат бўйича комиссия ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик тамойиллари асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суҳбат бўйича комиссия раиси комиссия фаолиятини мувофиқлаштиради, унинг фаолиятини ташкилий таъминлаш комиссия котибига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Эксперт гуруҳи томонидан суҳбатни ўтказиш учун мутахассислик фанлари бўйича, қоида тариқасида, 3 та саволдан иборат имтиҳон билетлари шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Академия қабул комиссияси томонидан суҳбат бошланишидан аввал номзодга махсус шифр берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Номзод саволлар берилган билетни танлайди. Суҳбатга тайёрланиш учун номзодга 20 дақиқа ажратилади. Бунда суҳбатга тайёрланиш учун номзод қоғоз варақлардан ҳамда қалам ёки ручкадан фойдаланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Суҳбат жараёнида номзод ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўрнига унга Академия қабул комиссияси томонидан берилган махсус шифрни айтиб, саволларга жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Суҳбатдан ўтиш жараёнида номзодга билетдаги саволлар мазмуни бўйича қўшимча 3 тагача савол берилиши мумкин. Битта номзод билан суҳбат 20 дақиқагача давом этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Суҳбат натижаларини баҳолаш учун суҳбат бўйича комиссиянинг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил равишда баҳолаш варағини номзоднинг махсус шифри билан бирга тўлдириб, уни имзолайди ҳамда суҳбат бўйича комиссия котибига топширади. Комиссия котиби номзодга суҳбат бўйича комиссия аъзолари томонидан қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Суҳбат жараёни ва натижалари суҳбат бўйича комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган ва Академия қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баённомасида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича шикоятларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Ёзма имтиҳонлар ва суҳбат натижаларидан норози бўлган номзодлар жавоблар Академия расмий веб-сайтида эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни давомида апелляция комиссиясига шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоятлар апелляция комиссияси томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номзод шикоятини кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Апелляция комиссияси томонидан шикоятларни кўриб чиқишда кириш имтиҳонларининг тўғри ўтказилганлиги, жавобларнинг холис текширилганлиги ва тўғри баҳоланганлигига баҳо берилади ва унинг натижаси бўйича апелляция комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номзоднинг шикоятини қаноатлантириш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор номзодга дарҳол етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция комиссияси қарори комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланадиган баённомада расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Зарур ҳолларда, апелляцияни кўриб чиқиш жараёнига махсус комиссия аъзолари, аудитория кузатувчилари ва бошқа шахслар жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция комиссияси қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Магистратурага қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Академия қабул комиссияси томонидан номзодларнинг кириш имтиҳонларидан олган баллари жамланиб, умумий қайдномада ҳар бир мутахассислик бўйича ташқи ва ички номзодларнинг алоҳида рўйхати шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатда номзодлар ҳар бир мутахассислик бўйича тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида ҳамда давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлар кетма-кетликда жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Кириш имтиҳонлари натижалари ҳамда қабул квоталарини ҳисобга олган ҳолда, Академия қабул комиссияси томонидан минимал ўтиш баллари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Магистратурага ўқишга қабул қилиш жараёнида кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, квота бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўринда турувчи номзоднинг тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринда турувчи номзодларнинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Умумий қайднома асосида Академия қабул комиссияси томонидан 12 сентябрга қадар номзодларни магистратурага ўқишга қабул қилишга тавсия этиш тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, Академия қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Ҳар йили 15 сентябрга қадар Академия бошлиғининг Академия қабул комиссияси баённомасига асосан номзодларни давлат гранти асосида магистратура тингловчилари сафига қабул қилиш ҳамда тўлов-контракт асосида номзодларни дарсга қўйиш ҳақидаги буйруғи чиқарилади ҳамда бу ҳақдаги маълумот Академия расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тавсия этилган номзодлар шартномада белгиланган тўлов суммасининг ярмини 1 октябрга қадар тўлаган тақдирда Академия бошлиғининг магистратура тингловчилари сафига қабул қилиш ҳақида буйруғи чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Тўлов-контракт асосида дарсга қўйилган номзодлар шартномада белгиланган муддатда тўлов суммасини тўлиқ амалга оширишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов-контракт бўйича шартнома шартларини белгиланган муддатда бажармаган номзодлар ўқишдан четлаштирилади ва бу ҳақда Академия бошлиғининг буйруғи чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқишдан четлаштирилган номзоднинг ўрнига Академия қабул комиссиянинг қарорига асосан баллар кетма-кетлиги бўйича рўйхатдаги кейинги номзод тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Магистратурага ўқишга қабул қилинган номзодларнинг кириш имтиҳонлари билан боғлиқ ҳужжатлари уларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига тикиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Магистратурага ўқишга қабул қилинмаган номзодларнинг ҳужжатлари олти ой давомида сақланади ва кейинчалик белгиланган тартибда йўқ қилинади, уларнинг шахсий ҳужжатлари ўзига ёки ишончли вакилига қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Магистратурада ўқитишни ташкил этиш жараёни магистратура бўлими томонидан Академиянинг кафедра, марказ ва бўлимлари билан биргаликда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Магистратурада ўқитиш тингловчиларни прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга тайёрлаш мақсадида, уларни зарур ўқув-методик ва моддий-техник база билан таъминлаган ҳолда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Магистратурада академик кредит тизимининг жорий этилиши, Академия ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда тингловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўқув методик, илмий-педагогик фаолияти, амалиёт ўташи, магистрлик диссертациясини тайёрлаши ва ўқитишни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалалар Академия томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Мазкур Низомда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(85-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири вазифасини бажарувчи Т. ИШМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 20 август

Давлат тест маркази директори М. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 20 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилишни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар
Масъуллар
Ўтказиладиган тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Бош прокуратура Академияси, Академия қабул комиссияси
Бош прокуратура Академияси магистратурасига ўқишга қабул қилиш муддатлари, мутахассислик номлари ва қабул квоталари тўғрисида Бош прокуратура ва Академия расмий веб-сайтлари ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон бериш
10 майдан бошлаб
2-босқич
Бош прокуратура Академияси, Академия қабул комиссияси аъзоси — прокуратура органларининг кадрлар тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, прокуратура органлари аттестация комиссиялари
Номзодлар томонидан ариза ва тегишли ҳужжатлар Академия қабул комиссияси аъзоси-прокуратура органларининг кадрлар тармоқларига топшириш;
10 июнь — 10 август
Аттестация комиссиялари томонидан ички номзодлар билан суҳбат ўтказиш ва уларнинг кириш имтиҳонида иштирок этишига оид аттестация комиссияси қарорини қабул қилиш.
Кириш имтиҳонида иштирок этадиган номзодларнинг аризалари ва уларга илова қилинган ҳужжатларни Академия қабул комиссиясига юбориш.
3-босқич
Бош прокуратура Академияси, Академия қабул комиссияси масъул котиби
Кириш имтиҳонлари олинадиган фанлар дастурини Академия расмий веб-сайтига жойлаштириш
Кириш имтиҳони бошланишидан бир ой олдин
4-босқич
Бош прокуратура Академияси, Академия қабул комиссияси
Кириш имтиҳонлари
1. Ёзма имтиҳон (ёзма иш ва чет тилидан имтиҳон) ни ўтказиш.
2. Ёзма ишни муваффақиятли топширган номзодлар билан суҳбат ўтказиш.
Қоида тариқасида, бир ҳафта ичида
5-босқич
Номзодлар
1. Кириш имтиҳони натижалари бўйича шикоят қилиш;
Кириш имтиҳони жавоблари эълон қилинган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида
Апелляция комиссияси
2. Шикоятларни кўриб чиқиш.
2 иш кунида
6-босқич
Бош прокуратура Академияси, Академия қабул комиссияси
Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодларни магистратурага ўқишга қабул қилишга тавсия этиш
12 сентябрга қадар
7-босқич
Бош прокуратура Академияси бошлиғи
Қабул қилишни расмийлаштириш
1. Номзодларни давлат грантлари асосида магистратурага қабул қилиш ва тўлов-контракт асосида номзодларни дарсга қўйиш ҳақида буйруқ чиқариш;
15 сентябрга қадар
2. Номзодларни тўлов-контракт асосида магистратурага қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқариш.