Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2022 30.08.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2093-11
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 30.08.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2093-11
Date of entry into force
30.08.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 30 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2093-11]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3389, 28.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон «Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/5-сон қарори (рўйхат рақами 2093, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 10 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18/7-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/7-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 3-банддаги «белгилансин» деган сўз «белгиланади» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши «муассислари» деган сўздан кейин «ёки иштирокчилари (акциядорлари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бошқа нобанк кредит ташкилотлари, бундан хорижий микрокредит ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотларининг устав фондида иштирок этиши (акцияларига эгалик қилиши) ҳоллари мустасно;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган шахслар (микрокредит ташкилоти устав фондининг 10 фоизи ва ундан кўп қисмига эгалик қилганда).».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«13. Лицензия олиш учун микрокредит ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг бир ойдан кечиктирмасдан Марказий банкка ёки унинг тегишли ҳудудий бош бошқармасига қуйида келтирилган зарур бўлган ҳужжатларни бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этади:».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 14, 21-бандларнинг саккизинчи хатбошисидаги ва 38-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ҳудудий бошқармасининг» деган сўзлар «ҳудудий бош бошқармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«16. Агар мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар Марказий банкнинг тегишли ҳудудий бош бошқармасига тақдим этилган бўлса, ҳудудий бош бошқарма уч кун муддат ичида ҳужжатлар тўпламини мазкур Низом талабларига мувофиқ тўлиқлигини ўрганиб чиқади, шундан кейин ушбу ҳужжатлар тўпламини мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган хулоса билан бирга Марказий банкка юборади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 22-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ҳудудий бошқармасига» деган сўзлар «ҳудудий бош бошқармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши «қатнашса» деган сўздан кейин «ёки унинг устав фондида иштирок этса (акциядори бўлса)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в» кичик банди «муассис бўлишига» деган сўзлардан кейин «ёки унинг устав фондида иштирок этишига (акциядори бўлишига)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 27-банд «қатнашса» деган сўздан кейин «ёки унинг устав фондида иштирок этса (акциядори бўлса)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 32-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Микрокредит ташкилотининг чакана хизматлар маркази шаклидаги филиали унинг чакана хизматларни, шу жумладан нақдсиз шаклда микромолиявий хизматларни кўрсатадиган ҳамда ташкилот жойлашган ердан ташқарида ташкил этиладиган бўлинмасидир.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 33-банд «номланиши «филиал» сўзи» деган сўзлардан кейин «, чакана хизматлар маркази шаклидаги филиал номланиши эса «чакана хизматлар маркази» сўзлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«34. Микрокредит ташкилотининг филиали Марказий банкнинг олдиндан розилиги олингандан сўнг, чакана хизматлар маркази шаклидаги филиали эса у очилган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилиш шарти билан қонун ҳужжатларига мувофиқ микрокредит ташкилотининг бошқарув органи қарорига биноан ташкил этилади ёки тугатилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуйидаги мазмундаги 401-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«401. Микрокредит ташкилоти чакана хизматлар маркази шаклидаги филиалини очганда у очилган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чакана хизматлар маркази очилганлиги тўғрисида хабарнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чакана хизматлар марказини ташкил этиш тўғрисидаги микрокредит ташкилоти бошқаруви олий органининг қарори.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/2093-11/3673-сон)