Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
21.07.2026
11.05.2026
23.01.2026
10.11.2025
03.03.2025
24.12.2024 01
29.03.2024
17.08.2023
10.08.2023
22.07.2023
23.12.2022
29.09.2022 01
10.06.2022
02.11.2021
16.02.2021
08.01.2021
01.09.2020
01.01.2020
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларни тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги ПФ-5739-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ҳамда солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 21-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу қарор 2020 йил 1 январдан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов ва Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 21 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
704-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектлари ― юридик шахсларни (кейинги ўринларда тижорат ташкилотлари деб аталади) ихтиёрий тугатиш ва тадбиркорлик субъектлари ― жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия-хўжалик фаолияти ― тадбиркорлик субъектларининг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни юритиш билан боғлиқ фаолияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказувчи орган ― Давлат хизматлари марказлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатиш ― рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига (кейинги ўринларда давлат реестри деб аталади) тадбиркорлик субъектини тугатиш тўғрисидаги ёзувларни қайд этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўхтатиш ― якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг фаолиятини ўз ташаббуси билан ихтиёрий равишда тўхтатиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатувчи ― тижорат ташкилоти муассиси(лари) (қатнашчилари) ёки у(лар) томонидан тайинланган шахс(лар) (тугатиш комиссияси). Якка тартибдаги тадбиркор томонидан унинг фаолиятини тўхтатиш учун белгиланган тартибда тайинланган жисмоний шахс ҳам тугатувчининг ваколатларидан фойдаланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) ― тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи орган ва ваколатли ташкилотларнинг алоқа каналлари орқали электрон ахборот алмашувини таъминлаш тизими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қонунчилик ҳужжатларида айрим тижорат ташкилотларини тугатишнинг ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатишнинг ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқача хусусиятлари белгиланиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 664-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2021 й., 09/21/664/1007-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу Низомнинг қоидалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналарини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарни ташкил этувчи тижорат ташкилотлари ва уларга тенглаштирилган тижорат ташкилотларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан, уларнинг юридик шахс ҳисобланадиган алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари), шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларини;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг муассислари (қатнашчилари), вакиллари ёки ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПФ-5739-сон «Тадбиркорлик субъектларни тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги маълумотлар (тўлиқ ва қисқартирилган номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, почта манзили);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатувчи ҳақидаги маълумотлар (паспорт маълумотлари, телефон рақами ва электрон почта манзили);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган тадбиркорлик субъекти бўйича мурожаатларни қабул қилиш жойи ва муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектини тугатиш сабаби ва мўлжалланаётган тугатиш муддати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб тижорат ташкилоти ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг қарорига (аризасига) кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг давлат реестрига тегишли ёзувлар қайд этилгандан кейин тижорат ташкилоти тугатилган, тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс эса ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари) тугатишнинг, тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс эса тўхтатишнинг исталган босқичида фаолиятини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, тадбиркорлик субъектининг молия-хўжалик фаолияти бўйича бошланган текширув (тафтиш) белгиланган тартибда якунига етказилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Тугатувчининг ваколатлари ва уларни тўхтатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тугатувчи тайинлангандан кейин уч иш куни мобайнида тижорат ташкилотининг бошқарув органлари ёки жисмоний шахс унга тижорат ташкилоти фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек,тижорат ташкилотининг муҳри, штамплари (агар мавжуд бўлса)ва бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича топшириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тугатувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ихтиёрий тугатишни амалга оширади ва тижорат ташкилотининг кредиторлари, муассислари (қатнашчилари) ҳамда бошқа тегишли шахслар манфаатларига риоя этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатларининг ижросини белгиланган тартибда таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ишончномасиз тижорат ташкилоти номидан вакиллик қилади, тижорат ташкилотининг молиявий, ҳисоб-китоблар ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тижорат ташкилотининг барча мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ушбу Низомда ўз ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилади, шунингдек, муассислар (қатнашчилар) қарорига кўра берилган тақдирда бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тугатувчи вазифаларини бажариш тугатиш комиссиясига юкланган тақдирда, тижорат ташкилоти фаолиятини бошқаришга оид барча масалалар овоз бериш йўли билан ҳал этилади ва тугатиш комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда, тугатиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тугатиш комиссияси мажлисларини ўтказишни унинг раиси ташкил қилади, раис ушбу Низомда белгиланган функцияларнинг тугатиш комиссияси қарорларига мувофиқ бажарилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тугатувчининг ваколатлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ихтиёрий тугатиш ниҳоясига етганда ― тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли давлат реестрига киритилган кунда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тижорат ташкилоти фаолияти тикланганда ― тугатиш ишлари тўхтатилганлиги ва тижорат ташкилоти фаолияти тикланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кунда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) тадбиркорлик субъекти банкрот деб эътироф этилганда ― тадбиркорлик субъекти банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида суд қарори қабул қилинган кунда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) янги тугатувчи тайинланганда ― муассислар (қатнашчилар) томонидан тегишли қарор қабул қилинган кунда тўхтатилади. Ушбу ҳолатда тижорат ташкилотининг барча ҳужжатлари, муҳрлари, штамплари (агар мавжуд бўлса) ва бошқа мол-мулки янгидан тайинланган тугатувчига икки кун муддатда рўйхат бўйича топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошираётган тижорат ташкилотларини ихтиёрий тугатиш ушбу Низомга мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейинги иш кунидан кечикмай:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) рўйхатдан ўтказувчи органга — ўзи келган ҳолда ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини. Бунда тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилганда, тугатувчи ўзининг тугатувчи этиб белгиланганлигини Тизим воситасида келишади, тугатувчи тижорат ташкилотининг директори бўлган ҳолат бундан мустасно;
(16-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 мартдаги 165-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2024 й., 09/24/165/0251-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тижорат ташкилотининг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисобварағига (кейинги ўринларда асосий ҳисобварағи деб аталади), хизмат кўрсатувчи банкка ва хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган банкка:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имзолар намуналари ва тугатувчи муҳрининг босма изи қўйилган карточкаларнинг икки нусхасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) тижорат ташкилотининг миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақларига, жамғарма депозит ҳисобварақларига ва муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларга ― уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тижорат ташкилотининг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари очилган банкларга — уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг депозит ҳисобварақларига, миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.
(16-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон — 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
161. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейинги уч иш кунидан кечикмай солиқ хизмати органларига балансида маркировкаланадиган товарлари мавжуд бўлган қолдиқлари тўғрисидаги хабарномани жўнатади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Рўйхатдан ўтказувчи орган тугатиш тўғрисида қарор тушгандан сўнг бир иш куни ичида қуйидагиларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тижорат ташкилоти ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни давлат реестрига киритади ҳамда бу тўғрисида Тизим орқали қуйидаги органларни хабардор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ хизмати ва статистика органларини;
(17-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимини (кейинги ўринларда Бюро деб аталади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи органни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва рўйхатдан ўтказиладиган бошқа техника воситаларини рўйхатдан ўтказувчи органларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;
(17-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳудудгазтаъминот», «Ҳудудий электр тармоқлари» ва «Ўзсувтаъминот» АЖларнинг ҳудудий ташкилотлари;
(17-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига тижорат ташкилоти тугатилаётганлиги тўғрисида барча учун эркин фойдаланиш имкони бўлган эълон жойлаштиради, эълонда қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат ташкилотининг тўлиқ ва қисқартирилган номи (шунингдек, тижорат ташкилотининг тугатишдан олдинги йил мобайнида ўзгартирилган барча тўлиқ ва қисқартирилган номлари кўрсатилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказилган сана ва рўйхатдан ўтказган орган тўғрисидаги маълумотлар (номи ва манзили);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотлар (санаси, рақами);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредиторларнинг талаблари кўрсатилган ҳолдаги мурожаатларни қабул қилиш муддати, ушбу муддат кўрсатиб ўтилган эълон чиққан вақтдан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг «а» кичик банди учинчи ― еттинчи хатбошиларида кўрсатилган органлар тегишли хабарнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида ўзларининг маълумотлар базасида тижорат ташкилоти тўғрисида мавжуд бўлган маълумотларни Тизим орқали тақдим этади.
(17-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санадан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти тўхтатиб қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек, барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади. Мол-мулкни, тайёр маҳсулот қолдиқларини ва бошқа активларни сотишда солиқлар ва йиғимлар амалдаги сотиш нархларидан келиб чиққан ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва тўланади, ушбу хатбошида кўрсатилганлар бундан мустасно;
(18-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
(18-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган ёхуд мол-мулкни учинчи шахслар томонидан фойдаланиш учун беришга сабаб бўладиган битимлар фақат ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча мажбуриятларни, шунингдек, муддати кечиктирилган мажбурий тўловларни бажариш муддати бошланган ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) миллий ва хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган асосий ҳисобварағига ва иккиламчи депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банклар хабардор қилинган санадан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат ташкилотининг миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқаришга фақат тугатувчининг топшириғига биноан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сон қарори билан тасдиқланган Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-сон картотеканинг амал қилиши тўхтатиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат ташкилотининг миллий ва хорижий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақлари, жамғариладиган ҳамда муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар томонидан ушбу ҳисобварақлар ёпилиб, ҳисобварақдаги миллий валюта қолдиқларини асосий ҳисобварағига, хорижий валюта қолдиқларини хорижий валютада очилган ҳисобвараққа ўтказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тижорат ташкилоти ходимлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тижорат ташкилотининг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказади, шу жумладан тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) йил бошидан бошлаб рўйхатдан ўтказувчи орган тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган санагача бўлган даврда тижорат ташкилоти томонидан тўланадиган барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларни тузади;
(19-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тижорат ташкилотининг дебиторлик қарзларини олиш, шунингдек, тасдиқнома олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) кредиторларни аниқлаш ва тижорат ташкилотининг тугатилиши тўғрисида уларни ёзма равишда хабардор қилиш чора-тадбирларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Бюронинг туман (шаҳар) бўлими рўйхатдан ўтказган органнинг билдиришномасини олган санадан бошлаб ўн кундан кечиктирмай иш юритишда ижро ҳужжати мавжудлигини белгиланган тартибда аниқлайди, унда тугатилаётган тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Тугатилаётган тижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тизим орқали хабардор қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тижорат ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади, унинг муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган, солиқ маслаҳатчилари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш истагини билдирган тижорат ташкилотида солиқ текшируви ўтказилмайди.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текширишда тижорат ташкилотининг охирги текшириш ўтказилган санадан бошлаб (тижорат ташкилотини текшириш давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб амалга оширилмаган бўлса ― давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб) тижорат ташкилотини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача бўлган давр мобайнидаги молия-хўжалик фаолияти қамраб олинади, бироқ ушбу давр уч йилдан ошмаслиги зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текшириш ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган муддатда тугалланмаган тақдирда, тижорат ташкилотининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи тугатувчи тақдим этган ҳисоб-китобларга биноан аниқланади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текшириш якунига кўра солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органи қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги ҳолларда тижорат ташкилотларининг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
охирги уч йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаган, бюджет ва кредиторлар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган, мунтазам равишда солиқ ҳисоботларини тақдим этаётган ҳамда «хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими баҳолаш натижаларига кўра солиқ хавфи даражаси паст бўлган. Бунда тадбиркорлик субъектларининг активлари ва пассивлари чиқиб кетиши бўйича юзага келадиган солиқ мажбуриятлари тўлиқ бажарилган ва солиқ қарзи мавжуд бўлмаганда солиқ хизмати органи томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга Тизим орқали автомат тарзда хулоса тақдим этилади.
(21-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач тугатувчи солиқ хизмати органи томонидан ўтказилган текшириш натижаларини, шунингдек, тузилган ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оралиқ тугатиш баланси тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Тугатувчи оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида тасдиқномани олган ҳолда ҳар қайси кредиторларни уларнинг талаблари эътироф этилганлиги ёки рад қилинганлиги, эътироф этилган талаблар суммаси ҳақида ёзма (электрон) равишда тасдиқномани олган ҳолда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Оралиқ тугатиш балансига мувофиқ у тасдиқланган кундан бошлаб тугатувчи томонидан кредиторларга қуйидаги навбат бўйича пул суммаларини тўлаш амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи навбатда ― фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришга ва муаллифлик шартномалари бўйича пул тўловларига доир талабларини, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар учун тижорат ташкилоти тегишли вақтбай тўловларни соқит қилиш йўли билан жавоб берадиган талабларини қондириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи навбатда ― Давлат бюджетига ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи навбатда ― бошқа кредиторларнинг талаблари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Кредиторларнинг гаров (ипотека) билан таъминланган талабларини қондириш тижорат ташкилотининг гаровга қўйилган мол-мулкини (гаров предметини) белгиланган тартибда сотишдан кейин тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу маблағлар қолдиғи кредиторлар талабларини Низомнинг 24-бандида кўрсатилган навбат бўйича қондириш учун йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар гаров (ипотека) предметини сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, у ҳолда талабларнинг қолган қисми Низомнинг 24-бандида белгиланган навбат бўйича қондирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда тугатувчи томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилот жалб этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат ташкилоти мол-мулкини очиқ савдоларда сотиш ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муомаладаги чекланган мол-мулкни сотиш ёпиқ савдоларда қонунчиликка мувофиқ кўрсатиб ўтилган мулкка нисбатан мулк эгаси ҳуқуқига ёки бошқача буюм эгаси ҳуқуқига эга бўлган шахслар иштирокида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Савдога қўйилган санадан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган мол-мулк кредиторларга баҳолаш суммасида ушбу Низомнинг 24-бандида белгиланган навбатга риоя этган ҳолда мулк этиб қабул қилиш таклиф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Гаровга қўйилган мулкни гаров сақловчига мулк қилиб бериш «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ҳамда «Ипотека тўғрисида»ги Қонунининг 43-моддасига мувофиқ амалга оширилади. Мол-мулкни бошқа кредиторларга беришда унинг баҳолаш суммаси эътироф этилган талабларни тўлаш ҳисобига қўшилади, баҳолаш суммаси билан талаб миқдори ўртасида тижорат ташкилоти фойдасига ҳосил бўлган тафовут беш иш куни муддатида кредитор томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Кредиторлар талабларини қондириш муассислар (қатнашчилар) томонидан тугатилаётган тижорат ташкилотининг банкдаги ҳисобварақларига йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда, тугатувчи тижорат ташкилотини тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект банкрот деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Тугатувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан, шунингдек, тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан кейин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқлар ва йиғимлар, молиявий жарималар суммаси, шу жумладан, текширишлар якунлари бўйича ҳисобланган суммалар тўлангандан кейин;
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат ташкилотининг мол-мулки мулкка эгалик қилиш юзасидан буюмлар бўйича ҳуқуқларга ёки ушбу тижорат ташкилотига нисбатан мажбуриятлар бўйича ҳуқуқларга эга бўлган муассислар (қатнашчилар) ўртасида тақсимлангандан кейин тугатиш баланси лойиҳасини тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Тугатиш баланси тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқланади ва тугатувчи томонидан бир иш куни мобайнида солиқ хизмати органига топширилади. Тугатувчи тугатилаётган тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжатларининг иш юритувида мавжудлиги юзасидан Бюрога сўров юборади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатиш баланси қабул қилингандан кейин солиқ хизмати органи тижорат ташкилотининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи, шунингдек, ташқи савдо операциялари бўйича дебитор ва кредитор қарзи, мол-мулки, тайёр маҳсулот қолдиқлари ва бошқа активлари мавжуд бўлмаган тақдирда, бир иш куни мобайнида солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи, шунингдек, ташқи савдо операциялари бўйича дебитор ва кредитор қарзи, мол-мулки, тайёр маҳсулот қолдиқлари ва бошқа активлари йўқлиги тўғрисида хулосани тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюро тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати унинг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга уч иш куни мобайнида хабарнома юбориши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Солиқ хизмати органи томонидан тижорат ташкилотининг солиқлар ва йиғимлардан қарзи йўқлиги тўғрисида тақдим этилган хулосаси, шунингдек, ижроси таъминланмаган тегишли ҳужжат иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида Бюронинг хабарномаси олингандан кейин тугатувчи тижорат ташкилотининг асосий ҳисобварағи очилган банкка уни ёпиш тўғрисида мурожаат қилади. Банк бир иш куни мобайнида тижорат ташкилотига тегишли булган ҳисобварақни ёпади ва тугатувчига асосий ҳисобварағи ёпилганлиги ҳақида маълумотнома беради, шунингдек, тижорат ташкилотларининг асосий хисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги маълумотнома Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат ташкилотининг ҳисобварақлари хатланган бўлса, уларнинг ёпилишига йўл қўйилмайди. Бунда тугатувчи 2-сон картотека бўйича қарздорликни тўлаш (қайтариш) ва хатлашни бекор қилиш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари ихтиёрий тугатилаётган тижорат ташкилотининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотни солиқ органларидан электрон сўров орқали текшириб олиши мумкин.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Тугатувчи асосий ҳисобварақи ёпилгандан кейин уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда давлат ёки нодавлат архивига тижорат ташкилотининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларини топширади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 февралдаги 68-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2021 й., 09/21/68/0115-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат ташкилоти ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат ёки нодавлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тижорат ташкилотлари бундан мустасно) рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Ягона миллий архив ахборот тизими орқали мустақил равишда олинади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Тугатувчи тижорат ташкилотини давлат реестридан чиқариш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ваколатли орган томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотномани (агар мавжуд бўлса) тақдим этади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу Низомнинг 35-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин икки иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 32 — 34-бандлари ижроси таъминланганлигини Тизим орқали текширади ҳамда давлат реестрига тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомнинг 32 — 34-бандларида назарда тутилган маълумотлар Тизимда мавжуд бўлмаса ёки 35-банддаги ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган давлат реестрига ёзувлар киритишни рад этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори у қабул қилинган кундан кейин бир иш куни мобайнида тугатувчига берилади ёки унга почта орқали жўнатилади. Давлат реестрига киритиш рад этилган тақдирда, тугатувчига айни бир вақтда олинган барча ҳужжатлар қайтарилади.
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Рўйхатдан ўтказувчи орган давлат реестрига тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин автоматик тарзда:
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисида солиқ хизмати ва статистика органларини ҳамда тижорат банкларини Тизим орқали хабардор қилади;
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг тижорат ташкилоти жойлашган жойдаги филиалини тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилади;
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашини фермер хўжалиги тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатилган муддат ўтгунга қадар ушбу Низомнинг 35-бандида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тўлиқ тақдим этилмаса, ихтиёрий тугатиш тўхтатилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни мобайнида солиқ хизмати ва статистика органларига ҳамда тижорат банкларига ихтиёрий тугатиш тўхтатилганлиги тўғрисида Тизим орқали хабар беради ҳамда ёпилган банк ҳисобварақлари қайта тикланади.
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ихтиёрий тугатиш ушбу Низомнинг 38-бандида кўрсатилган муддатда тугалланмаганда, шунингдек, ихтиёрий тугатиш ва тижорат ташкилоти фаолиятини тиклаш тартиботи тўхтатилганда ушбу Низомнинг 18-банди «а» кичик банди учинчи хатбошида белгиланган имтиёзлар қўлланмайди ҳамда барча тегишли тўловлар уларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатиб қўйилган давр учун тўлиқ ҳажмда ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқлар ва йиғимларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ― ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда;
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қатъий белгиланган солиқларни тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун ушбу бобда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида унинг рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этган аризаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахснинг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги маълумотнома Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади. Бунда тижорат банклари тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахснинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотни солиқ органларидан электрон сўров орқали текшириб олиши мумкин.
(41-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Рўйхатдан ўтказувчи орган фаолиятни ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида ариза келиб тушгандан сўнг бир иш куни ичида тадбиркорлик субъекти-жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ хизмати органига Тизим орқали унинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи йўқлигини тасдиқлаш учун сўровнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда солиқ хизмати органи сўровнома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга хабарнома юборади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Рўйхатдан ўтказувчи орган Тизим орқали қуйидаги ҳужжатлар келиб тушгандан кейин бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 41-бандида назарда тутилган тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахснинг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги тижорат банкининг маълумотномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизмати органининг ушбу Низом 42-бандида назарда тутилган хабарномаси.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритиш ҳақидаги қарори қабул қилингандан сўнг бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахсга (вакилига) берилади ёки почта орқали жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув давлат реестрига киритилгандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган уч иш кунида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизмати органини тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида Тизим орқали хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Лицензия» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали лицензия ва рухсатномаларни берган органларга хабарнома юборилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Тадбиркорлик субъекти сифатида фаолиятининг тўхтатилиши жисмоний шахсни кредиторлар олдидаги унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятларидан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари), тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс, тугатувчи ўзлари тайёрлаган, рўйхатдан ўтказган органга ва солиқ хизмати органига тақдим этган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб берадилар.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан, ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга, муассисларга (қатнашчиларга) ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Ижро муддати
1-босқич
Тугатувчи
Тугатувчи тайинлангандан кейин тижорат ташкилотининг бошқарув органлари ёки жисмоний шахс томонидан унга тижорат ташкилоти фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек, тижорат ташкилотининг муҳри (агар мавжуд бўлса), штамплари ва бошқа мол-мулкини топшириш.
3 (уч) иш кунида
2-босқич
Тугатувчи
Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин рўйхатдан ўтказувчи органга қарор нусхасини тақдим этиш.
1 (бир) иш кунида
3-босқич
Рўйхатдан ўтказувчи орган
(Давлат хизматлари маркази)
Тугатиш тўғрисида қарор олинганидан сўнг тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни давлат реестрига киритиш ва бу тўғрисида Тизим орқали тегишли идора ва ташкилотларни хабардор қилиш хамда ўзининг расмий сайтига тижорат ташкилоти тугатилаётганлиги тўғрисида барча учун эркин фойдаланиш имкони бўлган эълонни жойлаштириш.
1 (бир) иш кунида
4-босқич
Идора ва ташкилотлар
Ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан бошлаб ўзларининг маълумотлар базасида тижорат ташкилоти тўғрисида мавжуд бўлган маълумотларни Тизим орқали тақдим этиш.
5 (беш) иш кунида
5-босқич
Мажбурий ижро бюроси
Рўйхатдан ўтказган органнинг билдиришномасини олган санадан бошлаб иш юритишда ижро ҳужжатини давлат ижрочиси қонунда белгиланган тартибда ижро ишини тугаллаш ва белгиланган тартибда тугатишни ижро этиш учун ижро ҳужжатини тугатувчига юбориш.
10 (ўн) кун
6-босқич
Солиқ хизмати органлари
Тизим орқали хабардор қилинган кундан бошлаб тижорат ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришиш, йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки аудиторлик ташкилотлари томонидан солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш истагини билдирган ҳамда молия-хўжалик фаолияти текширилмайдиган тижорат ташкилотлардан ташқари.
3 (уч) иш кунида
7-босқич
Тугатувчи
Оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин барча кредиторларни уларнинг талаблари эътироф этилганлиги ёки рад қилинганлиги, эътироф этилган талаблар суммаси ҳақида ёзма (электрон) равишда тасдиқномани олган ҳолда хабардор қилиш.
5 (беш) иш кунида
8-босқич
Тугатувчи
Мол-мулкни бошқа кредиторларга беришда унинг баҳолаш суммаси эътироф этилган талабларни тўлаш ҳисобига қўшиш, баҳолаш суммаси билан талаб миқдори ўртасида тижорат ташкилоти фойдасига ҳосил бўлган тафовутни кредитордан қабул қилиб олиш.
Тугатиш баланси қабул қилингандан кейин тижорат ташкилотининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи, шунингдек, ташқи савдо операциялари бўйича дебитор ва кредитор қарзи, мол-мулки, тайёр маҳсулот қолдиқлари ва бошқа активлари бўлмаган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосани тугатувчига хамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юбориш.
1 (бир) иш кунида
10-босқич
Мажбурий ижро бюроси
Бажарилмаган ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга хабарнома юбориш.
3 (уч) иш кунида
11-босқич
Тугатувчи
Солиқ хизмати органи ва Мажбурий ижро бюросининг хабарномаси олингандан кейин тижорат ташкилотининг асосий ҳисобварағи очилган тижорат банкига уни ёпиш тўғрисида мурожаат қилиш ва тижорат банклари томонидан тижорат ташкилотига тегишли бўлган ҳисобварақ ёпилганлиги тўғрисида маълумотномани олиш.
1 (бир) иш кунида
12-босқич
Тугатувчи
Асосий ҳисобварағи ёпилгандан кейин давлат архивига тижорат ташкилотининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларини топшириш.
3 (уч) иш кунида
13-босқич
Рўйхатдан ўтказувчи орган
(Давлат хизматлари маркази)
Барча ҳужжатлар олингандан кейин Тизим орқали текшириш хамда давлат реестрига тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритиш.
2 (икки) иш кунида
14-босқич
Рўйхатдан ўтказувчи орган
(Давлат хизматлари маркази)
Қарор қабул қилинган кундан кейин уни тугатувчига бериш еки почта орқали жўнатиш. Давлат реестрига киритиш рад этилган тақдирда, тугатувчига айни бир вақтда олинган барча ҳужжатлар, муҳр ва штампларни қайтариш.
1 (бир) иш кунида
15-босқич
Рўйхатдан ўтказувчи орган
(Давлат хизматлари маркази)
Давлат реестрига тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин солиқ хизмати ва статистика органларини Тизим орқали хабардор қилиш.
3 (уч) иш кунида
16-босқич
Рўйхатдан ўтказувчи орган
(Давлат хизматлари маркази)
Кўрсатилган муддат ўтгунга кадар барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, ихтиёрий тугатишни тўхтатиш хамда солиқ хизмати ва статистика органларига ихтиёрий тугатиш тўхтатилганлиги тўғрисида Тизим орқали хабар бериш хамда ёпилган банк ҳисобварақларини қайта тиклаш.
1 (бир) иш кунида
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларни (кейинги ўринларда тижорат ташкилоти деб аталади) ҳамда фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан (кейинги ўринларда давлат реестри деб аталади) чиқариш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 11 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия-хўжалик фаолияти — тижорат ташкилотининг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни юритиш билан боғлиқ фаолияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш — молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш чоралари кўрилмаганда, уларни давлат реестридан чиқаришга қадар қўлланиладиган чора;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказувчи орган — Давлат хизматлари марказлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатиш — рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат реестрига тижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги ёзувларни қайд этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятни вақтинча тўхтатиб туриш — якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятни бошлаш ёки амалга оширишда молиявий маблағлар (ўз маблағлари, кредит кабилар) мавжуд эмаслиги ёки бошқа сабабларга кўра фаолиятини бир йил муддатгача бўлган даврда вақтинча тўхтатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий маълумотлар базаси — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон. Олтинчи хатбошининг кучга кириш санаси — 2026 йил 11 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи орган ва ваколатли ташкилотларнинг алоқа каналлари орқали электрон ахборот алмашувини таъминловчи тизим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомнинг қоидалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиал ва ваколатхоналарини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарни ташкил этувчи тижорат ташкилотлари ва уларга тенглаштирилган тижорат ташкилотларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан, уларнинг юридик шахслари ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини давлат реестридан чиқариш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тижорат ташкилотларини молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб эътироф этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб уч ой мобайнида банк ҳисобварақларини очмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк ҳисобварақларини очган, бироқ олти ой мобайнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия-хўжалик фаолияти бўйича банк ҳисобварақларига маблағлар туширмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ёки маркетплейс тўлов тизимидан фойдаланилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи савдо операцияларини амалга оширмаганлиги.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тижорат ташкилотларининг банк ҳисобварақларига олти ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаганда, тижорат банклари уч иш куни ичида улар ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Солиқ қўмитаси ўртасидаги тўғридан-тўғри интеграция канали орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ маълумот тақдим этади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда солиқ хизмати органига маълумот тақдим этилгандан сўнг тижорат ташкилотининг банк ҳисобварақларига пул маблағлари тушганда, тижорат банклари томонидан ушбу ўзгариш бўйича бир иш куни мобайнида қўшимча маълумот тақдим этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Солиқ хизмати органи тижорат банкларидан маълумот келиб тушгач ва (ёки) ушбу Низомнинг 5-банди талаблари бўйича солиқ органларининг Марказий маълумотлар базасида мавжуд маълумотлар асосида уч иш куни мобайнида тижорат ташкилотлари фаоллик ҳолатини фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартиради ҳамда ушбу ташкилотлар тўғрисида Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи орган ва рўйхатдан ўтган жойдаги статистика органларини хабардор қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Солиқ хизмати органи ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган юридик шахслар бўйича:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат ташкилоти ҳақиқатда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлигини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулки шу жумладан, рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар қолдиқлари мавжудлигини;
(8-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва фаолият кўрсатиш манзилида мавжудлигини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат ташкилотининг барча қарздорликлари (2-сон картотекаси) таҳлилини;
(8-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Марказий маълумотлар базасида мавжуд ҳамда бошқа органлар, муассасалар ва ташкилотлардан тақдим этилган маълумотлар асосида тижорат ташкилотининг фаолиятини ахборот тизимлари орқали текширувдан олдинги таҳлилдан ўтказади.
(8-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тижорат ташкилотининг солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорликлари аниқланмаган, мол-мулки мавжуд бўлмаган, тижорат ташкилоти муассисларини (қатнашчиларини), уларнинг вакиллари ва раҳбарини тугатиш жараёнига жалб этиш имкони бўлмаганда, давлат солиқ хизмати органлари Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга ўн иш кунида тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисида тақдимнома юборади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тижорат банклари ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотларининг ҳисобварақларини бир иш кунида ёпиб, пул маблағларини ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотларига келиб тушган маблағлар уларнинг ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига кирим қилинади. Ушбу тижорат ташкилотларининг ҳисобварақларига қўйилган талаблар ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 56-моддасида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқлар бўйича қарздорликлари ундирилган тижорат ташкилотлари бўйича иш юритиш ушбу Низомнинг 9-банди асосида давом эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тижорат ташкилотининг дебиторлик-кредиторлик қарздорликларини ундириш манфаатдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131. Тижорат ташкилоти фаолият кўрсатмаётган корхоналар тоифасига ўтказилгандан кейин солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ҳисоботларини қабул қилиш тўхтатилади.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилоти фаолияти рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги ҳолатларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат ташкилотининг муассиси(лари), унинг қонуний вакиллари ёки вориси бир йилда тижорат ташкилоти фаолиятини давом эттириш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилган тақдирда — муассиси(лар), қонуний вакил ёки ворисларнинг қарорига асосан;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 11 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат ташкилоти суд ёки ижро иши юритиш жараёнига даъвогар ёхуд жавобгар сифатида эътироф этилган ёки унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган тақдирда, қайта тикланади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тижорат ташкилоти янгидан ташкил этилган деб ҳисобланмайди, унинг фаолияти қайта тикланганлиги тўғрисида давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзув киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат ташкилоти фаолияти қайта тикланган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган бу ҳақда тижорат банкларини, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигини Тизим орқали хабардор қилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдгаи 348-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотини жавобгар ёки даъвогар сифатида эътироф этган орган (мансабдор шахс) бу ҳақида уч иш кунида рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини давлат реестридан чиқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тижорат ташкилотлари ҳаракатсиз ҳолатда сақланишига бир йил тўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 11 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотлари фаолияти тикланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уч иш кунида давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда давлат реестрига тегишли ёзув киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳамда товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани (агар мавжуд бўлса) бекор қилади. Агар уларни топиш имкони мавжуд бўлмаса, уч иш кунида бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга олиш органи веб-сайтида эълон қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига тижорат ташкилоти, шунингдек, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига фермер хўжалиги давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисида Тизим орқали хабарнома юборади.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат реестрига тугатиш ҳақида ёзув киритилгандан сўнг тижорат ташкилотини тугатиш якунланган, тижорат ташкилоти, шунингдек, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига фермер хўжалиги эса мавжуд эмас деб ҳисобланади.
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Давлат реестридан чиқарилган тижорат ташкилотининг банк ҳисобварақларидаги маблағлар тижорат банклари томонидан беш иш кунида тижорат ташкилотларининг пул маблағларини миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларида жамлайди ва ҳисобварақ очилган банк жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тегишли тижорат банки томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ҳаракатсиз ҳолатда турган тижорат ташкилоти давлат реестридан чиқарилгандан сўнг унинг солиқ ва йиғимлар бўйича ортиқча тўланган суммалари маҳаллий бюджетларнинг даромади ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-боб. Фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектини давлат реестридан чиқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181. Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектини давлат реестридан чиқариш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қатъий белгиланган миқдордаги даромад солиғини тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти вақтинча тўхтатилган санадан бошлаб бир йил мобайнида қайта тикланмаган тақдирда ва солиқ қарзи мавжуд бўлмаганда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқлар ва йиғимларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш — ушбу Низомнинг 2 — 4-бобларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182. Фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектини давлат реестридан чиқариш солиқ хизмати органининг хабарномаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
183. Рўйхатдан ўтказувчи орган Тизим орқали қуйидаги ҳужжатлар (маълумотлар) келиб тушгандан кейин бир иш куни мобайнида якка тартибдаги тадбиркорлик субъектини давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги тижорат банкининг маълумотномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ хизмати органининг хабарномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг муҳри, штамплари (агар мавжуд бўлса) топширилганлиги тўғрисидаги маълумотнома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
184. Давлат реестридан чиқарилган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварақларидаги маблағлар тижорат банклари томонидан беш иш кунида миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларда жамланади ҳамда ҳисобварақ очилган банк жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тегишли тижорат банки томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
185. Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс давлат реестридан чиқарилгандан сўнг унинг солиқ ва йиғимлар бўйича ортиқча тўланган суммалари маҳаллий бюджетларнинг даромади ҳисобланади.
(41-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 11 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари), тадбиркорлик субъекти, тугатувчи ўзлари тайёрлаган, рўйхатдан ўтказган органга ва солиқ хизмати органига тақдим этган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан, ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга, муассисларга (қатнашчиларга) ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Ижро муддати
1-босқич
Тижорат банклари
Банк ҳисобварақларига олтиой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаган ҳолларда тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Солиқ қўмитасинингинтеграциялашув платформаси орқали тақдим этиш.
3 (уч) иш кунида
2-босқич
Солиқ хизмати органлари
Тижорат банкларидан маълумот тушган ва (ёки) ушбу Низомнинг 5-банди талаблари бўйича солиқ органларининг Марказий маълумотлар базасида мавжуд маълумотлар асосида тижорат ташкилотлари фаоллик ҳолатини фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартириш ва бу тўғрисида Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи орган ва рўйхатдан ўтган жойдаги давлат статистика органларини хабардор қилиш.
3 (уч) иш кунида
4-босқич
Солиқ хизмати органлари
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилоти муассисларига (қатнашчиларига) тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатишни таклиф қилиш ва ихтиёрий тугатишга киришмаган, тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этан, шунингдек, кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, белгиланган тартибда тугатиш тадбирларини бошлаш.
10 (ўн) и кунида
5-босқич
Солиқ хизмати органлари
Тижорат ташкилотининг солиқ йиғимлар бўйича қарздорликлари аниқланмаган, мол-мулки мавжуд бўлмаган, тижорат ташкилоти муассисларини (қатнашчиларини), уларнинг вакиллари ва раҳбарини тугатиш жараёнига жалб этиш имкони бўлмаганда, Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисида тақдимнома юбориш.
10 (ўн) иш кунида
6-босқич
Рўйхатдан ўтказувчи орган
(Давлат хизматлари маркази)
Тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида ўзининг расмий сайтида эълонни жойлаштириш;
Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилоти жавобгар ёки даъвогар сифатида эътироф этилганда бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиш.
3 (уч) иш кунида
9-босқич
Рўйхатдан ўтказувчи орган
(Давлат хизматлари маркази)
Тижорат ташкилоти ҳаракатсиз режимда сақланишига бирйил тўлганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ва бу ҳақида давлат реестрига тегишли ёзув хамда Тизимга тегишли ўзгартириш киритиш.
3 (уч) иш кунида
10-босқич
Рўйхатдан ўтказувчи орган
(Давлат хизматлари маркази)
Тижорат ташкилотининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни бекор қилиш. Агар уларни топиш имкони мавжуд бўлмаса, бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни расмий сайтда эълон қилиш.
3 (уч) иш кунида
11-босқич
Тижорат банки
Давлат реестридан чиқарилган тижорат Ташкилотининг тижорат банки ҳисобварақларидаги пул маблағларини миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларида жамлаш ва ҳисобварақ очилган тижорат банки жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиш.
5 (беш) иш кунида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон. 9-босқич позициясининг «Тадбирлар» устунининнг кучга кириш санаси — 2026 йил 11 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк ҳисобварақларига олти ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари келиб тушмаган тижорат ташкилоти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига 21-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1. Ушбу Низом фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик тадбиркорлик субъекти — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мезонларга жавоб берадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъекти — молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётганлиги сабабли қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ органлари томонидан фаоллик ҳолати фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартирилган тижорат ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия-хўжалик фаолияти — тижорат ташкилотининг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни юритиш билан боғлиқ фаолияти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органлари томонидан амалга ошириладиган ишлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳамда солиқ инспекциялари ҳар ойда ҳисобот ойининг биринчи санасига фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини тасдиқлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари бир иш куни ичида фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатида кўрсатилган корхоналар тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчисига (бундан буён матнда туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси деб юритилади) электрон тарзда кузатув хати билан тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда туман (шаҳар) солиқ инспекцияси томонидан юборилган кузатув хати тўғридан-тўғри ҳоким ёрдамчисининг «online-mahalla» электрон платформасига келиб тушади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси томонидан амалга ошириладиган ишлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатини олган кундан бошлаб ўн иш кунида корхона раҳбари ва (ёки) таъсисчилари (иштирокчилари) иштирокида фаолият юритмаслик сабабларини ўрганади ҳамда якуни бўйича мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклдаги жадвални тўлдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси ўрганиш жараёнида корхонанинг фаолият кўрсатиши учун бино ва ер участкаси ажратиш, муҳандислик-коммуникация тизимларига уланиш ҳамда улардан фойдаланиш, фаолиятни йўлга қўйиш учун рухсатнома ва лицензиялар олиш ёки кредит ажратилиши лозим бўлса:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалладаги бўш бино ва ер участкаларини аниқлаб, уларни тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган тартибда бериш (реализация қилиш) бўйича тегишли ташкилотларга уч иш кунида таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларнинг (муҳандислик-коммуникация тизимларига уланиш ва улардан фойдаланиш, фаолиятни йўлга қўйиш учун лицензия ёки рухсатномалар олиш ва бошқалар) тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаатларни тегишли ваколатли органлар томонидан кўриб чиқиш учун бир иш кунида «business.gov.uz» ягона интерактив порталига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик юритиш бўйича туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгаши ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни туман (шаҳар) ҳокимига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит ва субсидиялар ажратиш бўйича тавсиянома беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа чораларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси томонидан ўн беш иш кунида корхоналарнинг фаолият юритмаслик сабаблари кўрсатилган ҳолда улар фаолиятини тиклаш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига ахборот ва таклифлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган ишлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан корхоналар раҳбарлари ва (ёки) таъсисчилари (иштирокчилари), вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлимлари, банк ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш юзасидан беш иш кунида ҳар бир корхона кесимида йўл харитаси ишлаб чиқилади ҳамда ишлаб чиқилган йўл хариталари туман (шаҳар) ҳокими томонидан бир иш кунида тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Йўл харитасида белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан доимий назорат туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ҳар ўн кунда йўл харитасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимига ахборот киритиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ҳар ой якуни билан фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ахборот киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг ўзига юклатилган вазифалари ижроси ва улар юзасидан ваколатли органларга киритган мурожаатларини тезкор кўриб чиқилишини назорат қилиш туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси томонидан киритилган таклифларнинг ва (ёки) мурожаатларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик ва масъулият ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолият кўрсатмаётган кичик корхоналарнинг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Ижрочилар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳамда солиқ инспекциялари
Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатини тасдиқлайди.
Ҳар ойда, ҳисобот ойининг биринчи санасига
2-босқич
Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари
Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатида кўрсатилган корхоналар тўғрисидаги маълумотларни маҳаллага бириктирилган туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчисига тақдим этади.
Тасдиқланган кундан эътиборан бир иш куни ичида
3-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси
Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектлари раҳбари ва (ёки) таъсисчилари (иштирокчилари) иштирокида фаолият юритмаслик сабабларини ўрганади.
Рўйхат олинган кундан эътиборан ўн иш кунида
4-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси
Корхоналарнинг фаолият юритмаслик сабаблари кўрсатилган ҳолда уларнинг фаолиятини тиклаш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарига ахборот ва таклифлар киритади.
Ўн беш иш кунида
5-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари
Корхоналар раҳбарлари ва (ёки) таъсисчилари (иштирокчилари), вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлимлари, банк ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш юзасидан ҳар бир корхона кесимида йўл харитасини ишлаб чиқади.
Беш иш кунида
Ишлаб чиқилган йўл хариталари туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади.
Бир иш кунида
6-босқич
Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими
Йўл харитасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимига ахборот киритади.
Ҳар ўн кунда
7-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимлари
Фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ахборот киритади.
Ҳар ой якуни билан
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъекти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
СТИР
Корхона номи
Юридик шахс жойлашган маҳалла
Юридик шахснинг манзили
Корхона раҳбари
Таъсисчилар
Фаолият кўрсатмаётган муддати
Ф.И.О
Телефон рақами
Ф.И.Ш
Телефон рақами
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайта тиклашга кўмаклашиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва молия органлари ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхонанинг фаолият юритмаслик сабаблари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
СТИР
Номи
Фаолият кўрсатмаётган муддати
Юридик шахснинг манзили
Тиклаш истаги йўқ
Тиклаш истаги бор
шундан, иқтисодий қийинчилик сабаблари бўйича
Айланма маблағи етарли эмас
Кредит олишда муаммо мавжуд
Ер, бино, офис ва ишлаб чиқариш биноси олишда муаммо мавжуд
Товар ва хизматларига талаб камайган
Электр, газ, сув ва коммуникация йўқлиги
Солиқ қарзини тўлаш имконияти йўқ
Лицензия ёки рухсатнома олишдаги муаммо
Бошқа муаммо
(21-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2020 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида» 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори («Ўзбекистон Республикаси ҲТ», 1999 й., 7-сон, 35-модда.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда) 1-илованинг 23-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарори)» 2007 йил 6 июндаги 109-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда) илованинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 52-сон, 523-модда) 3-илованинг 1-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда) 1-илованинг 12-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида» 2012 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-327-сон Қонуни)» 2012 йил 19 июлдаги 225-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 29-сон, 339-модда) илованинг 1-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2013 йил 4 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 25-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарори)» 2015 йил 2 мартдаги 40-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 100-модда) илованинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2017 йил 18 майдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 20-сон, 372-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда) илованинг 10-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)» 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 9-банди.