Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда 2019 йилда автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомни ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 9-сон, 320-моддаси)нинг 6-моддасига асосан, қарор қиламан:
1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин.
Тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун маҳсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки марта;
Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;
Ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек, ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
Тиркамалар — кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда.
4. Қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги;
Биринчи марта 1 мартдан — 30 июнгача;
Иккинчи марта 1 сентябрдан — 31 октябргача ўтказилади.
Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март — 30 июнда ўтказилади.
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан — 31 августгача ўтказилсин.
5. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига;
Транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати ҳавфсизлиги стандартлари, қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.
6. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорт билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори 3-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Давлат ҳавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.
8. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлиги учун вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.
9. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 14 февралдаги Х-435/2-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Д. Ризаев зиммасига юклатилсин.
11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким Ғ. БЕГАЛИЕВ
Бешкент ш.,
2019 йил 8 февраль,
X-1628/02-сон