Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022 13.03.2019 йилдаги 218-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.03.2019 йилдаги 218-сон
Date of entry into force
14.03.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3946-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 13 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
218-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 218-сон қарорига
1-ИЛОВА

Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Аудиторлик фаолияти фақат аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган профессионал хизматлар кўрсатиш бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда лицезияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия аудиторлик ташкилотининг аризасига кўра берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияни олиш ёки қайта расмийлаштириш учун аризада аудиторлик ташкилотининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Лицензияни олиш ёки қайта расмийлаштириш учун аризада аудиторлик ташкилотининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг лицензияни олиш ёки қайта расмийлаштириш учун аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга розилиги ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар аудиторлик ташкилоти томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аудиторлик ташкилотининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Лицензияловчи органнинг лицензияни бериш, беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилишини тугатиш, ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки тиклаш, шунингдек, уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи органнинг лицензияни бериш, беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилишини тугатиш, ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки тиклаш, шунингдек, уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ёзма ёки ахборот тизими орқали электрон шаклда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун мобайнида етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган аудиторлик ташкилоти лицензия олиш учун лицензияловчи органга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олишга аризани (кейинги ўринларда лицензия олиш учун ариза деб аталади) меҳнат дафтарчалари (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ва асосий иш жойи бўйича штатдаги аудиторларнинг ушбу Низомда назарда тутилган штатдаги аудиторларнинг энг кам сонига тўғри келадиган миқдорда ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқларнинг иш жойидан тасдиқланган нусхаларини илова қилган ҳолда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия олиш учун ариза тақдим этмаган тижорат ташкилоти ўз номида «аудиторлик ташкилоти» сўзларидан фойдаланишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик ташкилотидан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари реестри маълумотларини белгиланган тартибда рўйхатга олинган аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги ахборот билан таққослашни ҳар чоракда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Лицензия олиш учун аризани кўриб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Лицензия олиш учун ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик ташкилотининг ҳужжатларини кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати лицензия олиш учун ариза ва зарур ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш календарь кунни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Лицензия олиш учун аризани лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (лицензияловчи органга лицензия олиш учун ариза тақдим этилган кундаги) бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия олиш учун аризани кўриб чиққанлик учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик ташкилоти лицензия олиш учун берган аризасини қайтариб олган ҳолатларда йиғим қайтариб берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Лицензия унинг амал қилиши чекланмаган муддатга берилади. Лицензия мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда белгиланган намунадаги махсус бланкада расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияни бериш мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Лицензияни бериш тўғрисидаги хабарномада давлат божи тўланадиган банк ҳисоб рақамининг реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддатлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар лицензияловчи орган лицензия олиш учун аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг аудиторлик ташкилоти лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда лицензияловчи орган аудиторлик ташкилотининг ёзма хабарини олгандан кейин беш иш куни мобайнида унга лицензия бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Аудиторлик ташкилоти томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан сўнг икки кун муддатда лицензия расмийлаштирилади ва берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия берганлик учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Лицензиянинг асл нусхаси реестрга имзо қўйдирган ҳолда аудиторлик ташкилоти раҳбарига ёхуд аудиторлик ташкилоти томонидан берилган ишончнома асосида бошқа шахсга берилади. Лицензия нусхаси лицензияловчи органда белгиланган тартибда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Лицензияни бериш қуйидаги сабабларга кўра рад этилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилоти томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилоти лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ бўлмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа сабабларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этиш учун аудиторлик ташкилотига ўн беш кун муддат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга лицензия олиш учун ариза тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади. Лицензия олиш учун аризанинг қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия олиш учун аризани такрорий кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича уни беришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиш мақсадида берилган муддат тугагандан сўнг лицензия олиш учун тақдим этилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Аудиторлик ташкилоти қайта ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолатларда, аудиторлик ташкилоти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси, қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда лицензияловчи органга қайта расмийлаштириладиган лицензияни ва тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари қўшиб юборилиши натижасида янгидан аудиторлик ташкилоти вужудга келган тақдирда, лицензияни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Лицензияни қайта расмийлаштириш тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза олинган кундан бошлаб лицензияловчи орган томонидан беш иш куни мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензия ўрнига, аудиторлик ташкилотининг аризасига кўра дубликат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Лицензиянинг қайта расмийлаштирилганлиги ёки дубликат берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар аудиторлик ташкилоти фаолиятини илгари берилган лицензия асосида амалга оширади. Мазкур Низомнинг 13-банди биринчи хатбоши талаблари бузилган ҳолда аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик каби қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Аудиторлик ташкилотига нисбатан қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қуйидагилар аудиторлик фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав капиталида аудиторларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган улушига эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав капиталини аудиторлик ташкилоти фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган мол-мулкдан, шу жумладан пул маблағларидан шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фақат аудиторлик фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилоти масъулиятини суғурта қилиш полисига эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудитор томонидан аудиторлик фаолиятини фақат битта аудиторлик ташкилотида амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
штатдаги аудиторлар сони мазкур Низомда назарда тутилган миқдорда бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текшируви ўтказишда олинган ахборотларнинг сир сақланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик хизматлари кўрсатишда шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилоти раҳбари лавозимига фақат ушбу аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланган аудиторни тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда мустақилликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолияти стандартларига мувофиқ аудиторлик ҳисоботини ва аудиторлик хулосасини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилотларида ички стандартларнинг мавжуд бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз почта манзили ўзгаргани тўғрисида лицензияловчи органни ўн кун муддатда хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни бир йилда бир марта, белгиланган шаклда лицензияловчи органга тақдим этиш, шунингдек, лицензияловчи органнинг талабига кўра аудиторлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ахборотларни тақдим қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлар иши сифатининг назоратини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторларнинг бир йилда бир марта малака ошириш курсларидан ўтишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилоти раҳбари алмашганлиги ва (ёки) аудиторлар таркиби ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни беш кун муддатда хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувларини амалга оширишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чекловларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг веб-сайтида ёки Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасининг веб-сайтида ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари ҳақидаги ахборотни эълон қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланган штатдаги аудиторларнинг энг кам сони камида тўрт нафарни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия олингандан сўнг ушбу банд талабларига тўғри келмаган тақдирда аудиторлик ташкилоти номувофиқлик юзага келган кундан бошлаб беш кун давомида лицензияловчи органни бу ҳақда ёзма равишда ёки электрон алоқа воситалари орқали хабардор қилади ҳамда кўрсатилган санадан бошлаб уч ойдан кўп бўлмаган муддатда юзага келган номувофиқликни бартараф этиши, ёхуд белгиланган тартибда ўз фаолиятини тугатиши тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Аудиторлик ташкилоти томонидан ушбу банд талабларига кўра номувофиқлик бартараф этилгунга қадар аудиторлик текширувини ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликни келтириб чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Аудиторлик ташкилотининг устав капитали аудиторлик ташкилоти фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган мол-мулкдан, шу жумладан пул маблағларидан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Лицензияловчи орган томонидан Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда ҳар уч йилда камида бир марта аудиторлик ташкилотлари ишининг сифатини ташқи назоратдан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати натижалари лицензияловчи органнинг веб-сайтида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Лицензияловчи орган жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатларининг бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатларига ёки аудиторлик ташкилоти фаолиятини риск-таҳлил натижаларига асосан аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини текшириш ташаббуси билан чиқишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, тиклаш ва лицензияни бекор қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назоратдан ўтказишда қонун ҳужжатларини бузиш ёки лицензия талаблари ва шартларининг бузилганлиги аниқланганда, шунингдек, лицензияловчи органнинг аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилоти томонидан бажарилмаган тақдирда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туришга ёхуд ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш, ёки тугатиш тўғрисида судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи орган ёки суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун аудиторлик ташкилотига муддат белгилайди. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган даврда аудиторлик ташкилоти томонидан фаолиятни амалга ошириш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар аудиторлик ташкилоти томонидан бартараф этилганда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган лицензияловчи орган ёки суд кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома олинган кундан бошлаб уч кун муддатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Агар аудиторлик ташкилоти кўрсатиб ўтилган ҳолатларни белгиланган муддатда бартараф этмаган бўлса, лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида судга мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда ҳам тугатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилоти тугатилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилотининг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда, бундан у қайта ўзгартирилган, шунингдек, янгидан вужудга келган аудиторлик ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қўшиб юборилаётган аудиторлик ташкилотларида лицензия мавжуд бўлган ҳолатлар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия битимида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар аудиторлик ташкилоти томонидан лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг амал қилишини ушбу банднинг бешинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларда тугатиш суд қарорига кўра, бошқа ҳолатларда эса — лицензияловчи органнинг қарорига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия унинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор аудиторлик ташкилоти томонидан олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида лицензияловчи органга қайтарилади ва йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг амал қилиши уни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда мустақилликни таъминламаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қасддан сохта аудиторлик хулосасини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини ўтказишда олинган махфий ахборотни аудиторлик текшируви буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувларини ўтказишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чекловларга риоя қилмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда аудиторлик ташкилоти масъулиятини суғурта қилиш полисининг мавжуд эмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Лицензия қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилоти лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар аудиторлик ташкилоти лицензия бериш ҳақидаги қарор қабул қилинганлиги тўғрисида хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой давомида лицензияловчи органга давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган бўлса, ёхуд лицензия битимини имзоламаган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатларда лицензияни бекор қилиш суд тартибида, бошқа ҳолатларда эса лицензияловчи органнинг қарорига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Суднинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарор аудиторлик ташкилоти томонидан олинган кундан бошлаб лицензия ўн кун давомида лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак. Лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия у берилган санадан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия бекор қилинган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш, шунингдек, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари реестрини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Лицензияловчи орган лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг жойлашган жойи (почта манзили);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа телефони рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон манзили (веб-сайт);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсисчиларнинг устав капиталидаги улушлари тўғрисида ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми ва унинг аудитор малака сертификати санаси ва рақами, шунингдек, ушбу ташкилотда ишловчи аудиторларнинг малака сертификатларининг рақамлари ва саналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг берилган санаси ва рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, қайта тиклаш асослари ва саналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияларни бекор қилиш асослари ва саналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияларни қайта расмийлаштириш ва дубликатлар бериш асослари ва саналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида, шунингдек, «Лицензия» комплекс ахборот тизимларининг электрон реестрида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат ташкилоти, агар у ҳақдаги ахборот Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига киритилган санадан бошлаб уч ой давомида лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари реестрига киритилмаган бўлса, ўз номида «аудиторлик ташкилоти» сўзларидан фойдаланишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Лицензияловчи органнинг қарори, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан аудиторлик ташкилоти томонидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

Аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун
‎АРИЗА ‎‎

‎‎1. Аудиторлик ташкилотининг номи ________________________________________________
‎‎2. Почта манзили ______________________________________________________________ ‎алоқа боғлаш телефони (коди билан)
‎‎___________________________________________,
‎‎СТИР __________________________________________________________________
‎‎Банк реквизитлари ________________________________________________________
‎‎3. Электрон манзили (веб-сайт)
‎‎4. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:
4.1.
4.2.
‎‎ва бошқалар.
‎‎Раҳбарнинг имзоси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎НАМУНА

(Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун
ЛИЦЕНЗИЯ

‎‎‎
‎‎Серия ________________ № _________________‎‎
20 ____ йил «____» _____________

‎‎‎
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг‎‎
‎‎20__ йил «__»__________даги ___-сон буйруғига мувофиқ _____________________

‎‎_____________________________________________________________________
(аудиторлик ташкилотининг номи) ‎‎

‎‎_____________________________________________________________________ га (аудиторлик ташкилотининг почта манзили ва СТИР)

‎‎
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.

‎‎‎
Ваколатли шахснинг Ф.И.Ш ва имзоси‎‎
М.Ў.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 218-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида» 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 62-модда) 3 ва 4-бандлари, шунингдек қарорга 3-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)» 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 8-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илова 29-бандининг «б» ва «г» кичик бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида» 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида» 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарори)» 2007 йил 17 майдаги 99-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 27-модда) илованинг 3-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)» 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 5-модда) илованинг 1-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 22-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2014 йил 3 сентябрдаги 247-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 36-сон, 455-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 1-сон, 9-модда) илованинг 7-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 33-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарори)» 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 59-модда) 1-илованинг 4-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 292-модда) илованинг 10-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)» 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 19-модда) илованинг 3-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)» 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 10-сон, 274-модда) илованинг 1-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/218/3766-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)