19.09.2018 йилдаги ПҚ-3946-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 19.09.2018 йилдаги ПҚ-3946-сон
Date of entry into force
20.09.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтган йилларда мамлакатимизда аудитнинг норматив-ҳуқуқий ва услубий базаси шакллантирилди, шунингдек, аудиторлик фаолиятини лицензиялашнинг соддалаштирилган ва муддатсиз тизими жорий этилди, бу аудиторлик хизматлари бозорининг шаклланишига ва маҳаллий аудиторлик ташкилотлари аудиторлик компанияларининг йирик халқаро тармоқларига киришини таъминлашга имкон яратди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, қатор муаммолар ва камчиликлар аудиторлик фаолиятининг янада ривожланишига, бошқаришга оид қарорларни қабул қилиш ва корпоратив бошқарув сифатини ошириш учун аудиторлик хизматларининг аҳамиятини оширишга тўсқинлик қилмоқда, хусусан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан, аудиторлик ташкилотларига ишонч даражаси паст, шунингдек, аудиторлик текширувига молиявий ҳисоботнинг ҳаққонийлигини тасдиқлашнинг кафолати эмас, балки ортиқча ва малол келадиган маъмурий тартиб-таомил сифатида қаралмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан, аудиторлик ташкилотларини танлаб олиш бўйича мавжуд чекловлар ва танловлар ўтказиш амалиёти кўп ҳолларда инсофсиз, шу жумладан нарх борасида инсофсиз рақобатни келтириб чиқаради, бунинг оқибатида аудиторлик хизматлари сифати ва аудиторлик хулосаларининг ҳаққонийлиги пасаймоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан, аудиторларни махсус тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг амалдаги тизими юзаки тусга эга бўлиб, профессионал тайёргарликнинг ва аудиторлик хизматлари сифатининг зарурий даражасини, шу жумладан аудиторлик фаолиятининг халқаро стандартларига мослигини таъминламаяпти, бу эса аудитор касби нуфузининг пасайишига олиб келмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчидан, аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назорат қилишнинг самарали тизими мавжуд эмас, бу лицензияловчи органнинг ҳуқуқий таъсир чоралари чеклангани шароитида сифатсиз аудиторлик хизматларини кўрсатиш ҳолларига ва аудиторларнинг инсофсиз хатти-ҳаракатларига нисбатан тезкор чора кўриш имконини бермаяпти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчидан, аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари умумэътироф этилган халқаро аудит стандартларига тўлиқ мос эмас, бу эса хорижий инвесторларда маҳаллий корхоналар молиявий ҳисоботларининг ҳаққонийлигини тушуниш кўникмасининг шаклланишини таъминламаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик хизматлари бозорининг ривожланиши учун шароитларни янада яхшилаш ва аудиторлик фаолиятини тартибга солишда халқаро стандартларга мувофиқ замонавий ёндашувларни жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров аудиторлик фаолиятини ривожлантиришнинг қуйидаги устувор йўналишларини амалга оширишни таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шу жумладан халқаро стандартлар асосида, аудиторлик хизматлари сифатини оширишга ва ишбилармонлар ҳамжамиятининг аудиторлик ташкилотлари иши натижаларига ишончини қўллаб-қувватлашга қаратилган аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назорат қилишнинг таъсирчан тизимини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни аудиторлик касбига жалб этиш, хусусан профессионал жамоат бирлашмаларининг тегишли олий таълим муассасалари билан фаол ҳамкорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилотларининг халқаро аудиторлик тармоқларига жалб этилганлик даражасини ошириш, шу жумладан аудиторлик ташкилотларини, аудиторларни аудитнинг халқаро стандартларини қўллаш масалаларида фаол услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлар республика жамоат бирлашмаларининг халқаро аудит стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ушбу стандартларни қўллаш соҳасида жаҳоннинг илғор тажрибасини оммалаштириш бўйича фаолиятини фаоллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (В. Пак), Адлия вазирлиги (Н. Жўраев), Иқтисодиёт вазирлиги (М. Мирзаев), Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев), Тошкент молия институти (У. Азизов) ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари раҳбарлари зиммасига Чора-тадбирлар режасининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат ташкилоти, агар у ҳақдаги ахборот Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига киритилган санадан бошлаб уч ой давомида аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари реестрига киритилмаган бўлса, ўз номида «аудиторлик ташкилоти» сўзларидан фойдаланишга ҳақли эмас;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия лицензиатга барча турдаги аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилотининг устав капитали аудиторлик ташкилоти фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган мол-мулкдан, шу жумладан пул маблағларидан шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланган аудиторларнинг энг кам сони камида тўрт нафар штатдаги аудитордан иборат бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айнан битта хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текшируви кетма-кет етти йилдан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда ҳар уч йилда камида бир марта аудиторлик ташкилотлари ишининг сифати ташқи назоратдан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилотлари ўзларининг веб-сайтларида ёки аудиторлар жамоат бирлашмаларининг веб-сайтларида ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари тўғрисидаги ахборотни хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация маълумотларини ва аудиторлик хулосасини кўрсатган ҳолда эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолият юритаётган аудиторлик ташкилотлари 2019 йилнинг 1 апрелига қадар мазкур қарорда белгиланган штатдаги аудиторларнинг энг кам сони тўлиқ тўлдирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2019 йил 1 январдан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдорига доир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилотлари раҳбарларининг аттестациядан ўтиши бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав капиталида давлат акциялари (улушлари) тўплами 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхат ичидан танлов асосида танлаш тўғрисидаги талаблар бекор қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2020 й., 07/20/4611/0209-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2020 йил 1 январдан ҳисобот йили якуни бўйича қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари ҳам ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим:
(5-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2020 й., 07/20/4611/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
активларнинг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;
(5-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушум базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;
(5-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 кишидан ортиқ бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига тегишли ўзгартиришлар кучга кирадиган кундан бошлаб аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини фақат Халқаро бухгалтерлар федерацияси томонидан нашр этиладиган халқаро аудит стандартлари асосида амалга оширади;
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2020 й., 07/20/4611/0209-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати натижалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси таркибида тўртта штат бирлигидан иборат профессионал ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш бўлими ташкил этилсин, шунга мос равишда вазирлик марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бухгалтерлар ва аудиторлар жамоат бирлашмаларини Молия вазирлигида аккредитациядан ўтказиш тартибини жорий этиш ва аудиторлик фаолиятини лицензиялашни бекор қилган ҳолда аудиторлик ташкилотларининг аккредитациядан ўтган жамоат бирлашмаларига мажбурий аъзолигини белгилаш бўйича таклифларни киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва аудиторлар республика жамоат бирлашмаларининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудитор малака сертификатини дастлаб беш йиллик муддатга бериш, навбатдаги муддатини ўн йилга узайтириш ва ундан кейин муддатсиз даврга бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро бухгалтер сертификати мавжуд бўлганда аудитор малака сертификатини беришни ва амал қилиш муддатини узайтиришни, шунингдек, 10 йилдан кам бўлмаган узлуксиз аудитор иш стажи мавжуд бўлганда аудитор малака сертификатининг амал қилишини муддатсиз даврга узайтиришни малака имтиҳонини топширмасдан амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бухгалтерия ҳисоби» ва «аудит» мутахассисликлари бўйича магистр дипломига эга бўлган аудитор малака сертификатини олишга талабгорлар учун аудиторлик ташкилотида бир йилдан кам бўлмаган амалий иш стажига (шу жумладан, ўриндошлик асосида) эга бўлиш талабини ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳар йили 1 июлга қадар мажбурий аудиторлик текширувидан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида қуйидаги ахборотни ўз веб-сайтида жойлаштириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация маълумотлари (солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилотининг идентификация маълумотлари (номи, аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг санаси ва рақами);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик хулосасининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мажбурий аудиторлик текширувини ўтказмаган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ўз вақтида чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидагилар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши шарт бўлган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаган хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилган молиявий санкциялар тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тошкент молия институти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги халқаро амалиётни ўрганиш асосида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018/2019 ўқув йили давомида бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги ўқув режалари ва дастурларининг бажарилишини комплекс таҳлил ва мониторинг қилсин ҳамда уларни янада такомиллаштириш ва ўқитишнинг инновацион усулларини жорий этиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишлари бўйича ўқув режа ва дастурларига халқаро аудит стандартлари ва халқаро молиявий ҳисобот стандартлари бўйича фанларни киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари реестрини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг маълумотлар базаси билан таққослаш орқали тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фирма номида «аудиторлик ташкилоти» сўз бирикмасидан фойдаланишнинг қонунийлигини ўрганиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилишини таъминласин;
(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йилнинг 1 апрелига қадар муддатда аудиторлик ташкилотлари ҳамда бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан ўзаро электрон ҳамкорликка мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Аудит» дастурий мажмуасини ишлаб чиқишни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) манфаатдор вазирлик ва идоралар, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда 2019 йилнинг 1 январига қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар бўйича таклифлар киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун халқаро аудит стандартларининг ўз вақтида тан олинишини таъминлаш мақсадида Халқаро бухгалтерлар федерацияси билан халқаро аудит стандартларини маҳаллий амалиётга имплементация қилиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2019 йилнинг 1 январигача фаолият юритаётган ва мазкур қарор талабларига жавоб берадиган аудиторлик ташкилотларига янги намунадаги аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар беришни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2019 йилнинг 1 апрелидан кейин мазкур қарор талабларига жавоб бермайдиган аудиторлик ташкилотлари лицензияларининг амал қилишини белгиланган тартибда тугатиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 19 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3946-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3946-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕЖАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Аудиторлик хизматлари бозори фаолиятининг ташкилий ва норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш

1.

Аудиторлик фаолиятини янада ривожлантиришнинг аудиторлик хизматлари бозори барқарор фаолият юритиши ва унинг натижаларига талабнинг ошишини таъминлайдиган устувор йўналишларини белгилаш.

1. Аудиторлик фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва илғор тажрибасини ўрганиш.

2. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унда қуйидагиларга қаратилган тўғридан-тўғри амал қиладиган нормаларни назарда тутиш:

аудиторлик фаолиятини лицензиялаш жараёнини соддалаштириш;

халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда аудиторларни сертификатлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назоратини амалга ошириш бўйича замонавий ва самарали мониторинг тизимини ривожлантириш;

халқаро аудит стандартларини қўллаш;

ҳар йили аудиторлик текширувидан ўтиши шарт бўлган ижтимоий аҳамиятга эга корхоналарни аниқлаш.

2018 йил декабрь

Молия вазирлиги (В. Пак),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

Иқтисодиёт вазирлиги (М. Мирзаев),
ССП (И. Жасимов),
аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари

2.

Қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган аудиторлик ташкилотлари фаолиятини амалга оширишга йўл қўймаслик.

1. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Молия вазирлиги ўртасида рўйхатдан ўтган аудиторлик ташкилотлари тўғрисида ахборот алмашинувини ташкил этиш.

2. Қуйидагиларни назарда тутадиган механизмни жорий этиш:

аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга аудиторлик ташкилотлари реестри маълумотларини давлат хизматлари марказларида рўйхатга олинган аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги ахборот билан таққослаш;

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган аудиторлик ташкилотларини қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта рўйхатдан ўтказиш чораларини кўриш учун улар тўғрисида маълумотларни йўллаш;

белгиланган талабларга жавоб бермайдиган аудиторлик ташкилотлари лицензияларининг амал қилишини белгиланган тартибда тугатиш.

2018 йил ноябрь




2019 йил
1 январдан

Молия вазирлиги (В. Пак),

Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Давлат хизматлари агентлиги

(Х. Тўрахўжаев)

3.

Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий таъминотини такомиллаштириш.

1. Хорижий мамлакатларда халқаро аудит стандартларини (ХАС) жорий этиш амалиётини ўрганиш.

2. ХАСни тан олишни назарда тутадиган республикада халқаро аудит стандартларини қўллаш тартиби тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳамда Молия вазирлиги ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари веб-сайтларида расман эълон қилиш.

3. ХАСни давлат тилига таржима қилишни ва уларни Молия вазирлиги ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари веб-сайтларида расман эълон қилишни ташкил этиш.

4. Халқаро аудиторлик тармоқлари ва халқаро уюшмалар аъзоси ҳисобланган аудиторлик ташкилотлари тўғрисида маълумотларни Молия вазирлиги веб-сайтида жойлаштириш.

5. Аудитни ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича амалий семинарлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш ва ўтказиш.

2019 йил

март

2019 йил июль





2020 йил
1 январгача


ҳар ярим йилликда


доимий равишда

Молия вазирлиги (В. Пак),

аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари

4.

Аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ва уларни давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

1. «Аудиторлик ташкилотининг шахсий кабинети» ва «Аудиторлар жамоат бирлашмасининг шахсий кабинети» веб-сервисини яратишни назарда тутадиган «Аудит» дастурий мажмуасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2. Қуйидагиларни назарда тутадиган комплекс чораларни амалга ошириш:

а) мажбурий аудиторлик текширувидан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида қуйидаги ахборотни ҳар йили 1 июлга қадар Давлат солиқ қўмитаси веб-сайтида жойлаштириш:

хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация маълумотлари (солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами);

аудиторлик ташкилотининг идентификация маълумотлари (номи, аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг санаси ва рақами);

аудиторлик хулосасининг нусхаси;

б) мажбурий аудиторлик текширувини ўтказмаган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ўз вақтида чора кўриш;

в) қуйидагилар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш:

мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши шарт бўлган хўжалик юритувчи субъектлар;

мажбурий аудиторлик текширувидан ўтишдан бўйин товлаган хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахсларига қўлланилган молиявий санкциялар.

2019 йил
15 мартгача


ҳар йили

Молия вазирлиги (В. Пак),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (В. Пак)

5.

Хўжалик юритувчи субъектлар мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши устидан назоратни кучайтириш.

Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтишдан бўйин товлаётган субъектларни аниқлаш ва айбдор шахсларга нисбатан белгиланган жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


доимий равишда

ДСҚ (Б. Мусаев),

Молия вазирлиги (В. Пак)

6.

Аудиторлик хизматлари бозорида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳамда аудиторлик фаолиятини фаол ривожлантириш учун тенг шароитлар яратиш.

Устав капиталида давлат акциялари (улушлари) тўплами 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш тартибини бекор қилиш.

2019 йил январь

Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов),

Молия вазирлиги (В. Пак)

II. Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари фаолиятини янада такомиллаштириш

7.

Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини баҳолаш механизмини баҳолаш натижасининг холислиги ва мустақиллигини таъминлайдиган қизиқтирган ранжирловчи кўрсаткичлар бўйича рэнкинг ўтказиш йўли билан такомиллаштириш.

1. Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини рейтинг баҳолаш амалиётини танқидий ўрганиш ҳамда мазкур соҳадаги халқаро тажрибани таҳлил қилиш.

2. Баҳолашнинг шаффоф механизми ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш тартибини таъминлайдиган кўрсаткичларни ранжирлашни ўз ичига олган аудиторлик ташкилотлари рэнкинги методикасини ишлаб чиқиш.

3. Қуйидагиларни таъминлаш:

аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари веб-сайтларида аудиторлик ташкилотлари рэнкинги натижаларини жойлаштириш ҳамда уларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;

аудиторлик ташкилотлари фаолиятини баҳолашда ранжирловчи кўрсаткичларни доимий равишда долзарблаштириш.

2018 йил
15 октябргача


2019 йил 1 январгача




рэнкинг ўтказилишига қараб

Аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари,

Молия вазирлиги (В. Пак)

8.

Халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари фаолиятини такомиллаштириш.

Бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларини Молия вазирлигида аккредитациядан ўтиши тартибини жорий этиш ва аудиторлик фаолиятини лицензиялашни бекор қилган ҳолда аудиторлик ташкилотларини аккредитациядан ўтган жамоат бирлашмаларида мажбурий аъзолигини белгилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йилнинг иккинчи ярим йиллигида

янги тартибни 2020 йилдан жорий этиш

Молия вазирлиги (В. Пак), аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари

9.

Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларини ХАСни қўллаш ва аудиторлик фаолиятини тартибга солишда жаҳоннинг илғор тажрибасини умумлаштириш ва жорий этиш бўйича Халқаро бухгалтерлар федерацияси билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш.

Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларини Халқаро бухгалтерлар федерацияси билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, шу жумладан аудиторлик ташкилотларини ХАС ҳужжатларини қўллаш, ушбу стандартларни қўллаш бўйича жаҳоннинг илғор тажрибасини оммалаштиришни ташкил этиш масалаларида фаол услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

доимий равишда

Аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари,
Молия вазирлиги (В. Пак)

III. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ҳамда аудиторлар малакасини оширишнинг илғор усулларини жорий этиш

10.

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида масофавий ва мустақил ўқишни ташкил этишни назарда тутадиган инновацион илмий ютуқлар, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш имкониятларини кенгайтириш учун зарур усуллар ва технологияларни таълим тизимига жорий этиш.

1. 2018/2019 ўқув йили давомида олий таълим муассасаларининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларини комплекс таҳлил қилиш ва амалга ошириш мониторингини олиб бориш.

Натижалари бўйича уларни яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш.

2. Ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ўқув режа ҳамда дастурларига аудитнинг халқаро стандартлари ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича фанларни киритиш.

3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига ўқитишнинг инновацион шакл ва усулларини, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида педагог ва бошқа кадрларнинг профессионал билимларини, кўникмалари ва малакасини ошириш.

2018-2019 йй.




2018-2019 йй.




доимий равишда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Тошкент молия институти (У. Азизов),

Молия вазирлиги (В. Пак),

Аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари

11.

Халқаро стандартлар асосида аудиторларни профессионал сертификатлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш.

1. Бухгалтер ва аудиторларни сертификатлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва илғор тажрибасини ўрганиш.

2. Аудитор малака сертификатини дастлаб беш йиллик муддатга бериш, навбатдаги муддатини ўн йилга узайтириш ва ундан кейин муддатсиз даврга беришни назарда тутган ҳолда малака сертификатини бериш тартибини қайта кўриб чиқиш.

3. Аудиторлар малакасини ошириш тизимини мониторинг қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш.

2018 йил
1 ноябргача





доимий равишда

Молия вазирлиги (В. Пак),

аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари

12.

Аудитор касби нуфузини ва ёш мутахассисларнинг бу касбни эгаллашга қизиқишини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

«бухгалтерия ҳисоби» ва «аудит» мутахассисликлари бўйича магистр дипломига эга талабгорлар учун аудитор малака сертификатини олиши учун малака талабларини қайта кўриб чиқиш.

2018 йил
1 ноябргача

Молия вазирлиги (В. Пак)

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев)

аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари.

IV. Назоратнинг замонавий шаклларини жорий этиш ва аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни ошириш

13.

Аудиторлик ташкилотларининг хизматлар сифати ҳамда улар берадиган хулосаларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлигини кучайтириш, шу жумладан аудиторлик ташкилоти аудиторлари ва раҳбарининг ваколатини суиистеъмол қилганлиги, аудиторлик фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларининг бузилишига йўл қўйганлиги учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш.

1. Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий ва бошқа турдаги жавобгарлик соҳасидаги хорижий мамлакатларнинг қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ҳамда илғор тажрибасини ўрганиш.

2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 январгача

Молия вазирлиги (В. Пак),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

ССП (И. Жасимов),

Бош прокуратура (С. Саидкаримов),

манфаатдор вазирлик
ва идоралар, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари

14.

Аудиторлик ташкилотлари фаолияти сифати ташқи назоратининг замонавий, самарали тизимини яратиш.

1. Аудиторлик фаолиятини назорат қилиш, шу жумладан сифатнинг ташқи назорати тизимининг халқаро амалиётини таҳлил қилиш ва умумлаштириш.

2. Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказадиган аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати услубиётини ишлаб чиқиш, шунингдек, аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати давомида аниқланадиган қоидабузарликлар ва камчиликларга нисбатан таъсир чораларини ишлаб чиқиш ҳамда кейинчалик сифатнинг ташқи назорати натижаларини Молия вазирлиги �еб-сайтида жойлаштириш.

2019 йил январь

Молия вазирлиги (В. Пак),

аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари,

ССП (И. Жасимов),

Бош прокуратура (С. Саидкаримов)

V. Халқаро аудит стандартларини жорий этишнинг аҳамияти ва заруратини тушунтириш

15.

Халқаро аудит стандартларини амалиётда қўллашнинг долзарб масалаларини кенг муҳокама қилиш ҳамда халқаро аудит стандартлари моҳияти ва мазмунини, айниқса иқтисодиётнинг ҳозирги шароитида кўрсатилган хизматлар сифати учун аудитор масъулиятини ошириш мавзусини оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

Халқаро аудит стандартларини жорий этиш ва амалиётда қўллаш масалаларига бағишланган, шунингдек, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда семинарлар, давра суҳбатлари, теле- ва радио кўрсатувлар ташкил этиш ва ўтказиш, услубий қўлланмалар нашр қилиш ва туркум мақолалар чоп этиш.

2019-2020 йиллар

Аудиторларнинг республика

жамоат бирлашмалари,

ССП (И. Жасимов),

Молия вазирлиги (В. Пак)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.09.2018 й., 07/18/3946/1955-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 25.02.2020 й., 07/20/4611/0209-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)