Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг
буйруғи
Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 6 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1384-8]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 2 декабрдаги 12-сонли «Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3596, 27.12.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2004 йил 10 июндаги 2004-13-сон буйруғи (рўйхат рақами 1384, 2004 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 28-сон, 325-модда) билан тасдиқланган Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди ўн биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ушбу буйруқ расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори А. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 февраль,
2019-05-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 10/19/1384-8/2719-сон)