Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2021 24.01.2019 йилдаги ПҚ-4127-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.01.2019 йилдаги ПҚ-4127-сон
Date of entry into force
25.01.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сонли «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан 2021 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) бошқарув ходимлари чекланган сони 90 нафар, шу жумладан Агентлик марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 50 нафар этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик директорига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда, Агентлик марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари тузилмаларини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида Агентлик ҳудудий бошқармаларининг бошқарув ходимлари чекланган сонини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Агентлик бошқарув мутахассисларининг қўшимча штат бирликларини киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни ходим ва маслаҳатчи сифатида, истисно тариқасида уларга Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини белгилаган ҳолда, жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Агентлик ходимларининг асосий эгаллаб турган лавозимига кўра лавозим маошлари (тариф ставкалари)га, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида жалб этиладиган малакали хорижий мутахассисларнинг иш ҳақи миқдорини халқаро тажриба ва бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Агентликни таъминлаш бўйича харажатларнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат рақобат қўмитаси) ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг қимматли қоғозлар бозорини, шу жумладан қимматли қоғозлар савдосини ташкил этувчиларни ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини тартибга солиш, шунингдек корпоратив бошқарувни ривожлантириш борасидаги барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатларини мустақил равишда ва барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил ҳолда олиб боради ҳамда ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига бўйсунади ва ҳисобот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фонд биржалари фаолиятини ва қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни лицензияловчи орган ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лотереялар ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Агентлик фаолият соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Агентлик билан мажбурий тартибда келишилиши шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотларда Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича текширувлар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ва Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказилган ҳолда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда вазир, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш Агентлик директори томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг ишга қабул қилишда таълимнинг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича малака даражаларини белгилаш борасидаги талаблари хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган тегишли йўналишдаги мутахассисларга нисбатан, истисно тариқасида, Агентлик учун тавсиявий хусусиятга эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Агентлик ходимларига тугатилаётган Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ходимлари учун назарда тутилган тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби сақлаб қолинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) Давлат рақобат қўмитаси ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан аввал берилган ҳужжатлар ва илгари улар томонидан қабул қилинган қарорлар ўз кучини сақлаб қолади ва ушбу органларнинг қайта ташкил этилиши муносабати билан уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш талаб этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан аввал берилган лотереяларни ташкил этиш фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар уларнинг муддати тугагунга қадар ўз кучини сақлаб қолади ва ушбу ваколатлар Агентликка ўтиши муносабати билан қайта расмийлаштирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентлик ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармани шакллантиришнинг асосий манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фонд биржасида қимматли қоғозлар савдосини амалга оширишда сотувчи томонидан тўланадиган йиғим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эмиссиявий қимматли қоғозларнинг дастлабки чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўланадиган йиғим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эмиссиявий қимматли қоғозларни йириклаштириш жараёнида уларнинг номинал қиймати оширилганда эмитент томонидан тўланадиган йиғим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лотереяларни ташкил этиш фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиқиш ва лотерея ўтказиш шартларини тасдиқлаш учун ундириладиган йиғим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик томонидан белгиланган тартибда ундириладиган бошқа йиғимлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахсларидан қимматли қоғозлар бозори ҳамда лотереяларни ташкил этиш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ундириладиган жарималардан келиб тушган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотлар ва институтлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг грант маблағлари ва ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг жорий харажатларини молиялаштиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш, шунингдек турар жой олишини имтиёзли молиялаштиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб этиладиган хорижий мутахассислар фаолиятига, халқаро ва хорижий ташкилотларга ҳақ тўлаш чора-тадбирларини амалга оширишга сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Олий суд, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар қонун ҳужжатларига қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, шунингдек Агентликнинг кўрсатмаларини бажармаганлик учун юридик шахсларга нисбатан жарималар қўллаш ва маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифларни тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2019 йил 20 декабрга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари ва экспертлар билан ҳар томонлама муҳокама қилиниб, илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида ишлаб чиқилган ва қуйидагиларни назарда тутувчи Капитал бозорини ривожлантириш стратегиясини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли, тадбиркорлар ва иқтисодиётнинг инвестициявий талабларини максимал даражада қаноатлантириш мақсадида молия бозорининг уйғун фаолияти ва унинг барча сегментлари ривожланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал бозорининг барча, шу жумладан хорижий иштирокчилар учун тенг шароит ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини яратиш, шу аснода соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия бозорлари билан фаол интеграциялашув, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ва хорижда муваффақиятли синовдан ўтган илғор ёндашувлардан фойдаланиш орқали барча тоифадаги инвесторлар учун капитал бозорининг қулайлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор халқаро амалиётни жорий қилиш, ортиқча тўсиқлар, чекловлар ва соҳанинг ҳаддан ташқари тартибга солинганлигини бартараф этиш орқали фонд бозорида ривожланиш мақсадларига йўналтирилган инвестицияларни фаол молиялаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвесторлар учун жозибадор механизмларни жорий қилиш ҳисобига капитал бозорининг капиталлашуви ва рақобатбардошлигини ошириш, банк томонидан кредитлашнинг самарали муқобил механизмини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли халқаро мезонлар ва тажрибаларни жорий қилган ҳолда, капитал бозорини тартибга солишнинг яхлитлигини, тизимли таваккалчиликларнинг олдини олишни таъминловчи зарур қонунчилик базасини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий сиёсат мақсадлари ва саноатни мутаносиб ривожлантириш зарурати билан боғлиқ ҳолда капитал бозорини яхшилаш бўйича чора-тадбирларнинг тартибли мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий молия бозорларида рақобатбардошликни ошириш учун фойдаланиладиган асослантирилган имтиёз ва преференцияларни бериш орқали капитал бозорида инвестициявий ва ишбилармонлик фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш ҳамда кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал бозорини замонавий талабларга мос кадрлар билан таъминлашнинг барқарор тизимини ривожлантириш, истиқболли, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун жозибадор шарт-шароитларни яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида ушбу қарорни 2019 йилда амалга ошириш бўйича Агентлик харажатлари учун маблағлар ажратсин ва 2020 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил учун тасдиқланган харажатлар параметрларига ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка хизмат автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун зарур маблағларнинг ажратилишини таъминласин ва 4 та хизмат, шу жумладан 3 та шахсий бириктирилган хизмат енгил автомобилларини сақлашга лимит белгиласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг асослантирилган ҳисоб-китобларига асосан моддий-техник базани шакллантириш мақсадида зарурий жиҳозлар ва ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликни телефон алоқаси, жумладан ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари қайта ташкил этилиши муносабати билан давлат божлари ва бошқа турдаги йиғимларни ундирмаган ҳолда тегишлилиги бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ва унинг ҳудудий органлари тасарруфига ўтадиган автотранспорт воситаларини ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк ва бошқа мол-мулк ҳуқуқларини тегишлича Агентлик ва унинг ҳудудий органларига қайта расмийлаштиришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари зиммасига юкланган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиши учун киритиладиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Агентлик Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Агентлик Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй манзилига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларини уларнинг ҳозирги жойлашуви бўйича биноларга жойлаштиришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг бюджетдан ташқари Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 24 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4127-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 50 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони тасдиқланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.01.2019 й., 07/19/4127/2535-сон)