14.01.2019 йилдаги ПФ-5630-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 14.01.2019 йилдаги ПФ-5630-сон
Date of entry into force
15.01.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлаш, рақобатбардошликни ошириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш жараёнларини чуқурлаштириш, инвестицияларни, авваламбор иқтисодиётнинг базавий ва таркибий асосини ташкил этувчи соҳаларга жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш, фонд бозорини ривожлантириш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш, жамият ва давлат фаолиятининг барча соҳаларини жадал ва барқарор ривожлантириш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, бир давлат органи доирасида давлат активларини бошқариш, монополияга қарши ҳамда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш функцияларининг жамланиши тизимли муаммоларнинг тўпланишига олиб келди, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан, устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналарнинг (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги корхоналар) кундалик хўжалик фаолиятига давлат органлари аралашувининг юқори даражадалиги, бозор тенденцияларига мослашувчанлик ва сезувчанликнинг йўқлиги, давлат иштирокидаги корхоналарнинг солиқ ва божхона, шу жумладан якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзларга ҳаддан ташқари боғлиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан, стратегик режалаштириш, хавф-хатарларни таҳлил қилиш ва бошқариш тизимининг йўқлиги, шу жумладан ишлаб чиқаришнинг паст техник даражаси, кўплаб ихтисосликка кирмайдиган активлар мавжудлиги, молиявий ресурсларнинг ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлмаган мақсадларга йўналтирилиши сабабли давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлиги пастлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан, давлат активларини ҳисобга олишнинг тартибли тизими йўқлиги, хусусийлаштириш жараёнларини бошқариш самарадорлигининг пастлиги, фаолият кўрсатмаётган корхоналар ва бўш ётган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш учун институционал салоҳиятнинг сустлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчидан, монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича ўз вақтида ва самарали текширувлар ўтказиш учун ваколатли органда ҳуқуқлар ва институционал потенциалнинг етарли эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчидан, монополияга қарши курашишни тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг халқаро стандартлар ва бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги, қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш тизимининг йўқлиги ҳамда товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш усулларининг эскирганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчидан, хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олишга доир корпоратив стандартларни (монополияга қарши комплаенс) жорий этиш бўйича тизимли ишларнинг, монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат ҳуқуқи ва сиёсати, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кадрларни тайёрлашнинг барқарор тизими йўқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчидан, мамлакат капитал бозорининг ҳозирги ҳолати иқтисодиётнинг реал секторига узоқ муддатли ва тўғридан-тўғри, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича мавжуд имконият ва салоҳиятдан фойдаланишга имкон бермаяпти, кўзланган ислоҳотларни самарали амалга ошириш ва республикани жадаллик билан инновацион ривожлантиришга тўсиқ бўлмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институционал ва таркибий ислоҳотларни жадаллик билан амалга ошириш, давлат активларини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш, капитал бозорининг ишончли ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат рақобат қўмитаси), Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази (кейинги ўринларда — Давлат активларини бошқариш маркази) негизида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигини (кейинги ўринларда — Давлат активларини бошқариш агентлиги) ташкил этиш ва унга тугатилаётган Давлат рақобат қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш марказининг штат бирликлари, шунингдек давлатнинг, шу жумладан хориждаги активларини бошқариш, хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш (хусусан, давлат улушларини сотиш), давлат мулкларини ижарага бериш, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувни жорий этиш, давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, банкротлик, баҳолаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни таъминлаш, мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш ва риэлторларни сертификатлаш бўйича вазифа, функция ва ваколатларини ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 майдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2021 й., 06/21/6207/0334-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси юритувига Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) тугатилаётган Давлат рақобат қўмитасининг қуйидаги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни хатловдан ўтказиш ва аниқлаш ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш функциясини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш, шунингдек бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган инвестиция лойиҳалари («Йўл хариталари»)ни ишлаб чиқиш бўйича идоралараро комиссияларнинг ишчи органи сифатидаги функциясини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат активларини бошқариш, давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини бошқаришнинг бозор механизмларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш, ушбу корхоналар фаолиятининг самарадорлиги учун уларнинг бошқарув органлари масъулиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашнинг, шу жумладан уларнинг жозибадорлигини ва уларни бошқаришнинг самарадорлигини оширишни кўзда тутувчи самарали механизмларини жорий этиш бўйича хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ишлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушларини босқичма-босқич қисқартириш, самарали ва шаффоф хусусийлаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашишни тартибга солиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорнинг барча иштирокчиларига товарлар (ишлар, хизматлар) учун тенг имкониятларни тақдим қилиш, рухсат бериш тартиб-тамойилларини соддалаштириш ва давлат хизматлари кўрсатиш ҳисобига уларга тенг шарт-шароитлар ва хўжалик фаолияти эркинлиги берилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг сифатини ошириш, нархларнинг асоссиз ошиб кетишини чеклаш ва шу ҳисобидан ички талабни юқори даражада қондиришни таъминлаш учун шароит яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар ва молия бозорларида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар устав капиталидаги (фондидаги) давлат иштирокини камайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) капитал бозорини ривожлантириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал бозорини ривожлантиришнинг яхлит стратегиясини шакллантириш ва ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитал бозорининг самарали инфратузилмаси шаклланишида кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккиламчи қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш ва унинг кўламини кенгайтириш, корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корпоратив бошқарув ва капитал бозорини тартибга солиш соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Давлат активларини бошқариш агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштириш бўйича ваколатли давлат органи сифатида ягона давлат сиёсатини юритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки ҳисобини юритиш, бошқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини рақамлаштириш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи) вазифасини амалга ошириш, акциядор (иштирокчи) вазифалари Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган ҳоллар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор хорижий тажриба асосида давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарувнинг шакл ва усулларини жорий қилиш, уларни бошқаришда кузатув кенгаши ва акциядорларнинг ролини тубдан ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарини ислоҳ қилишда иштирок этиш, уларда самарали дивиденд сиёсатининг юритилишини мувофиқлаштириш, корхоналарнинг операцион самарадорлигини ошириш, харидлар ҳамда инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бошқарув тузилмасини оптималлаштириш, юқори даромадлилик ва капиталлашув даражасини ошириш, соҳага кирмайдиган ва фойдаланилмаётган активларини чиқариб ташлашга қаратилган ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат манфаатларини таъминлаган ҳолда, республика мулки жумласига кирувчи давлат акция пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга беришни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат активларини ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат иштирокидаги корхоналарнинг облигация ва акцияларини чиқариш ва реализация қилиш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида IPO/SPO бўйича эмиссияларни жойлаштириш ҳисобига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, шунингдек портфель инвестицияларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат активларини очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш орқали уларнинг иқтисодиётдаги улушини муттасил қисқартириб бориш, хусусийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, молиявий соғломлаштириш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳоловчи ва риэлторлар хизматини сертификатлаштириш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва бу тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси негизида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, тугатилаётган Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасидаги маблағлар Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармалари ўртасида тенг тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар, ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлик учун жарималар суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар)ни, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ижара ва мулк ҳуқуқини ҳамда давлат мулки ҳисобланадиган бошқа мулкларни (кейинги ўринларда — давлат активлари) сотишдан тушган маблағлар;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан илгари берилган қарзлар бўйича қарздорлар томонидан асосий сумма ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар тарзида қайтарилган тушумлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган ва бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари), берилган қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик жамиятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилгандаги давлат улуши бўйича тушумлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат активларини сотиш бўйича олди-сотди шартномаларини (биржа битимларини) имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган савдо ғолибларидан ушлаб қолинган закалат суммалари;
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат активларини сотишда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун неустойка суммалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан илгари ўтказилган маблағлар қайтарилгандаги тушумлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро институтлар ва ташкилотларнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг грант маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамғарма маблағларини тақсимлаш қуйидаги нисбатларда амалга оширилиши белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно (мактабгача ва мактаб таълими тизими муассаса ва ташкилотларидан ташқари):
(6-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-51-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 06/25/51/0261-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40 фоиз — давлат мулкини баланс сақловчисига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25 фоиз — тегишли маҳаллий бюджет даромадига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 фоиз — Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказига;
(6-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а1) мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотлар мулки ижарасидан тушадиган маблағлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75 фоиз — давлат мулкини баланс сақловчисига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25 фоиз — тегишли маҳаллий бюджет даромадига.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-51-сонли Фармонига асосан «а1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 06/25/51/0261-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) давлат активларини сотишдан тушадиган маблағларнинг (ушбу банднинг «в»-«г» кичик бандлари бундан мустасно):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5 фоизи — Жамғармага;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 фоизи — Спорт вазирлиги ҳузуридаги Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига;
(6-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳудуди 10 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектлари (ушбу банднинг «в1» кичик банди ҳамда хусусийлаштириш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинадиган қарорлари асосида сотиладиган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушадиган маблағлар:
(6-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90 фоизи — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тенг улушларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — Жамғармага;
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в1) маҳалладаги майдони 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан сотишдан тушадиган маблағлар тегишли маҳаллаларнинг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в2) хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат активларини (бундан ушбу банднинг «в» кичик банди мустасно) сотишдан тушган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармасига;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 январдаги ПФ-13-сонли Фармонига асосан «в1» ва «в2» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 06/23/13/0051-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ижара ёки мулк ҳуқуқини сотишдан тушган маблағларни тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатларида Жамғарманинг умумий маблағлари ҳисобидан ёки аниқ давлат активини сотишдан тушган маблағларни бошқа мақсадларга тўлиқ ёки қисман йўналтириш кўзда тутилган тақдирда, мазкур банднинг «б» — «в2» кичик бандлари маблағларнинг қолган қисмига нисбатан татбиқ этилади.
(6-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 январдаги ПФ-13-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 06/23/13/0051-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик жамиятларини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга, жалб қилинадиган, шу жумладан хорижий мутахассислар ва консалтинг ташкилотларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат активларини бошқариш агентлигининг маъмурий ва бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан давлат мулки электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш бўйича харажатларини қоплашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат активларини бошқариш агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш, шу жумладан улар томонидан уй-жой сотиб олишлари учун имтиёзли молиялаштириш, шунингдек Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги икки ой муддатда юридик шахслар ҳисоби ва реестрини юритиш тизимини такомиллаштириш, бунда аввало давлат корхоналари, устав капиталида (фондида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқни ташкил этувчи юридик шахслар, шунингдек устав капиталида (фондида) 50 фоиз ва ундан ортиқ улуш 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳисобининг юритилишини таъминлаш юзасидан амалий чоралар кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан биргаликда икки ҳафта муддатда қуйидагилар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳаларини киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар иқтисодиёт тармоқларини давлат томонидан тартибга солишни янада такомиллаштириш, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятини чеклайдиган қонунчилик нормаларини бекор қилиш бўйича таклифларни киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар давлат, шу жумладан унитар корхоналарни хатловдан ўтказсин, бунда ушбу корхоналарнинг фаолият мақсадларидан келиб чиқиб, уларни давлат муассасалари ёки хўжалик жамиятларига айлантириш ва кейинчалик уларнинг устав капитали (фонди)даги акциялар пакетлари (улушларини) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектларни тиклаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш функцияларини амалга ошириш бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
a) мазкур Фармонга мувофиқ тугатилаётган ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда уларнинг мол-мулкини қабул-қилиш ва топширишни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2019 йил 1 мартга қадар тегишли соҳалардаги комплекс камчиликларни, шунингдек мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар) ва уларга эришишнинг қадамба-қадам механизмларини кўрсатган ҳолда 2019 йил учун мос равишда Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) икки ой муддатда «Электрон ҳукумат» тизимига тақдим этилиши ва киритилиши лозим бўлган маълумотлар таркиби бўйича таклифларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига киритсин, шунингдек Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимининг белгиланган протокол бўйича платформа форматида мажбурий қўлланилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштиришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 26 мартдаги ПФ-1414-сон Фармони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 14 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5630-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 06/19/5630/2474-сон; 27.05.2020 й., 06/20/6000/0673-сон; 14.04.2021 й., 06/21/6207/0334-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон, 30.12.2021 й., 06/21/45/1228-сон; 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 24.01.2023 й., 06/23/13/0051-сон, 02.02.2023 й., 06/23/16/0067-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон; 03.01.2024 й., 06/24/221/0003-сон, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон; 21.03.2025 й., 06/25/51/0261-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон; 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)