06.03.2019 йилдаги ПФ-5684-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 06.03.2019 йилдаги ПФ-5684-сон
Date of entry into force
06.03.2019
Ҳужжат 06.03.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5495-сон, 2018 йил 30 октябрдаги «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5564-сон фармонлари ва 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, чарм ва қоракўл маҳсулотларини экспорт қилишда рухсат бериш тартиб-таомилларининг қисқартирилаётганлиги муносабати билан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги «Ҳалқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1154-сон Фармони 4-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 6 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5684-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПФ-5684-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармони билан тасдиқланган Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомнинг 10-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи ― тўққизинчи хатбошилар тегишинча биринчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1504-сон Фармони 3-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«нақд пул тушумига эга бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банкларга топширадилар. Бунда, энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига ҳар куни инкассация хизмати орқали ёки мустақил равишда топширадилар. Кўрсатилган ҳажмдан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилайдиган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 30 ноябрдаги «Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида»ги ПФ-1652-сон Фармони 1-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «600» рақами «400» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «30» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июндаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3090-сон Фармони 1-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Белгилансинки, устав жамғармасининг миқдори камида 200 млн сўм бўлган ҳамда белгиланган бошқа шартларга жавоб берадиган корхоналар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида янги барпо этиладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар деб ҳисобланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «75 минг АҚШ долларидан» сўзлари «200 млн сўмдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 июндаги «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3270-сон Фармони 4-банди «инкассация қилиш» сўзларидан кейин «(банкларга топшириш)» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4354-сон Фармони 6-банди бешинчи хатбошисидан «энг кам иш ҳақининг йигирма баробари миқдоригача бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5147-сон Фармони 4-бандидаги «41» рақами «33» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги «Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-57-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси «инкассация қилиниши» сўзларидан кейин «(банкларга топширилиши)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«инкассация қилишда қабул қилинган схеманинг сўзсиз бажарилиши, республика ҳудудларида инкассация қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши «инкассация қилинган» сўзларидан кейин «(банкларга топширилган)» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 августдаги «Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида»ги ПҚ-147-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларини уларнинг филиаллари буюртмалари асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида, шу жумладан ҳисоб-китоб-касса марказларидаги захира жамғармалари ва айланма касса маблағлари ҳисобидан нақд пул маблағлари билан чекланмаган миқдорда таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нақд пулга бўлган талабни узлуксиз таъминлашни назарда тутган ҳолда республика ҳудудлари ўртасида нақд пулларни қайта тақсимлаш ишларини амалга оширсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 27 мартдаги «Нақд пул маблағларини жалб қилиш ва унга бўлган эҳтиёжни таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-822-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларнинг нақд пулга бўлган талабларини таъминлаш учун тижорат банклари кассаларида нақд пуллар етарлилиги бўйича доимий мониторинг ўрнатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бош бошқармалари орқали туманлар (шаҳарлар) ўртасида нақд пулларни қайта тақсимлаш ишларини амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларини уларнинг филиаллари буюртмалари асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида, шу жумладан ҳисоб-китоб-касса марказларидаги захира жамғармалари ва айланма касса маблағлари ҳисобидан нақд пул маблағлари билан чекланмаган миқдорда таъминласин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидан «бир ой муддатда» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«инкассация хизмати фаолиятини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолидан коммунал ва бошқа хизматлар учун тўловларни қабул қилувчи ўз ўзига хизмат кўрсатувчи банк ускуналари (инфокиоскалар, банкоматлар) тармоғини кенгайтириш, банк хизматларига бўлган талаб ва ўзини қоплашини ҳисобга олган ҳолда махсус кассаларни ташкил этиш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1047-сон қарори 5-банди учинчи хатбошисидаги «ҳар куни инкассация қилиниши шарт» сўзлари «инкассация қилинади (банкларга топширилади)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 29 январдаги «Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-1913-сон қарори 3-бандидан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг консуллик йиғимлари тарифининг рус тилидаги матни 4-моддасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«― до трех лет 350 долларов США»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн олтинчи ― ўн тўққизинчи хатбошилар тегишинча ўн еттинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2777-сон қарори 2-банди учинчи хатбошисидаги «ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш» сўзлари «инкассация қилиш (банкларга топшириш)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3693-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чарм хомашёси (ностандартлари ҳам киради), момиқ мўйна хомашёси, шу жумладан қоракўл (ностандартлари ҳам киради) хомашёсини (ТИФ ТН бўйича 4101 — 4107, 4112 00 000 0 — 4114, 4301 — 4302 кодлари) олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чарм ва момиқ мўйна хомашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банд иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда ундириладиган йиғимдан тушадиган барча маблағлар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон)