Ҳужжат кучини йўқотган 02.03.2022 09.01.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3117
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 09.01.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3117
Date of entry into force
09.01.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 02.03.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчиларининг билимини баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 9 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3117]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 1 мартдаги 4-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида таълимнинг кредит-модуль тизимида ўқувчилар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3351, 02.03.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчиларининг билимини баҳолаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 9 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 9-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчиларининг билимини баҳолаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида (кейинги ўринларда юридик коллеж деб юритилади) ўқувчилар билимини баҳолашнинг рейтинг назорат тизимини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Юридик коллеж ўқувчилари (кейинги ўринларда ўқувчилар деб юритилади) билимини баҳолашнинг рейтинг назорат тизими мақсади — ўқувчиларнинг назарий ва амалий билимларни ўзлаштиришининг ҳақиқий даражасини аниқлаш имконини берувчи тизимни жорий этишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўқувчиларнинг билими, кўникмаси ва малакаларини баҳолашнинг асосий вазифалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатнинг тузилиши, унинг ижтимоий ва сиёсий ривожланиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида эгаллаган билимини тўғри баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назарий ва амалий билими, кўникма ва малакаларини тўғри баҳолаш ва рағбатлантириш орқали янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва уларни қўллаш, ахборот-ресурс манбаларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув материалининг ўқувчилар томонидан тизимли равишда ва белгиланган муддатларда ўзлаштирилишини ташкил этиш ва таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мустақил ва ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, процессуал ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш, фикрларини ёзма ва оғзаки, жумладан хорижий тилда равон баён этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчилар билимини холис ва адолатли баҳолаш ҳамда унинг натижаларини ўз вақтида маълум қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўқув-методик бўлим юридик коллежнинг ўқув жараёнини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, ҳар бир фан бўйича ўқув материални шакллантириш, барча турдаги назорат саволларини умумлаштириш ҳамда ўқувчиларни рейтинг кўрсаткичларини шакллантиришга масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ўқувчилар билимини назорат қилиш турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасини давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун юридик коллежда жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик коллежнинг ўқувчиси ҳар бир назорат турини топшириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Фан бўйича назорат турлари ва шакллари ҳамда баҳолаш мезонлари тўғрисидаги маълумотлар педагог ходим томонидан ўқувчиларга эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оралиқ ва якуний назорат ўтказиш муддатлари ҳақидаги маълумотлар Ўқув-методик бўлим ҳамда мутахассислик ва касблар бўйича деканатлар томонидан ўқувчилар эътиборига етказилиши таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Жорий назоратни ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жорий назорат ўқувчининг фан мавзулари бўйича ўзлаштириш даражасини мунтазам равишда аниқлаш ва баҳолаш усули ҳисобланади. Жорий назорат фан мавзуси доирасида ўзлаштирган билимларини оғзаки ва ёзма баён этиш, педагог ходимнинг топшириқлари асосида баҳс-мунозарага киришиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш, муаммоли вазиятларни ҳал этиш (кейс-стади), жамоада ишлаш, мустақил ишлар тайёрлаш (тақдимотлар) ва бошқаларни баҳолашга қаратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Фаннинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларнинг ҳар бир фан мавзулар блоки бўйича ўзлаштириши баҳолаб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жорий назорат семинар ва амалий машғулот шаклларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Фан мазмунидан келиб чиқиб, бир семестрда ўқитиладиган бир-бирига боғлиқ мавзулар блокларга ажратилади. Фаннинг ҳар бир мавзулар блоки ўқитиладиган охирги куни педагог ходим блокли жорий назоратни якунлайди ва ушбу рейтинг назорати тури бўйича ўқувчиларнинг балларини қўяди. Бунда ҳар бир фан мавзулари блоки учун ажратиладиган максимал балл, жорий назорат учун ажратилган максимал рейтинг баллини фан мавзулари блоки сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жорий назорат бўйича ўқувчининг тўплаган балли фан бўйича масъул бўлган педагог ходим томонидан рейтинг қайдномасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жорий назорат натижаларини ўз вақтида расмийлаштирмаган фан бўйича масъул бўлган педагог ходимларга нисбатан директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари билдиргисига асосан юридик коллеж директори томонидан интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жорий назорат бўйича ўзининг умумий рейтинг баллини кўтаришни хоҳлаган ўқувчига кейинги блокли жорий назорат ўтказилгунга қадар топшириш учун муддат берилади, охирги блокли жорий назорат учун эса якуний назорат бошланишига қадар топшириш ҳуқуқи берилади. Қайта топширишнинг аниқ муддатлари тегишли кафедра томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчи қайта топшириш жорий назорат рейтинг натижасидан норози бўлганда унинг аризасига мувофиқ жорий назорат натижаси юридик коллеж директори томонидан тузиладиган комиссияда қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бунда ўқувчининг илгари қўйилган рейтинг баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Педагог ходим ўқув машғулотларида фаол иштирок этган ўқувчига тегишли блокли жорий назорат доирасида олган балларини кўтариш ёки унга максимал баллни қўйган ҳолда ушбу блок бўйича жорий назоратни топширишдан озод қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳар бир блок бўйича жорий назорат ўтказиш муддатлари кафедра томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Оралиқ назоратни ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Оралиқ назорат ўқувчи томонидан фан дастурининг ўзлаштириш даражаси, ўқувчининг адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш, процессуал ҳужжатларни тузиш бўйича амалий кўникмалари, муаммоли вазиятларни ҳал этиш (кейс-стади), ўз фикрларини изчил ва аниқ баён қилиш қобилиятини баҳолашга қаратилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оралиқ назорат семестр давомида ўқувчининг билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш мақсадида бир маротаба ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оралиқ назоратнинг шакли ва ўтказиш вақти давомийлиги Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб юритилади) Кенгаши қарори билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Оралиқ назорат саволлари кафедранинг тегишли фан бўйича масъул педагоги томонидан тузилади. Саволлар ўқувчиларнинг фан дастури доирасида ўзлаштирган билимларини ифода этиш, муаммоли вазиятлар бўйича мунозарага киришиш, ҳуқуқий манбалар асосида ўз позициясини асослаш ва процессуал ҳужжатларни тузиш кўникмалари шаклланганлигини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Кафедра мудири семестр бошланишидан олдин оралиқ назорат саволларини сифатли тайёрланиши ва Ўқув-методик бўлимга тақдим қилинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув-методик бўлим фанлар бўйича тайёрланган оралиқ назорат саволларини экспертизадан ўтказиши мумкин. Бунда, оралиқ назорат учун тайёрланган саволлар бошқа кафедра педагог ходимлари ёки амалиётчи ходимлар томонидан экспертизадан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Оралиқ назорат натижалари рейтинг қайдномасига педагог ходим томонидан киритиш орқали расмийлаштирилади ҳамда Ўқув-методик бўлим томонидан ўқувчилар эътиборига етказилади. Қўйилган баллар бўйича ҳар қандай тузатишлар директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари имзоси билан тасдиқланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ёзма иш шаклида ўтказилган оралиқ назорат аудиторияда мустақил равишда ўқувчи томонидан ёзилади ва тегишли фан бўйича педагог ходимга топширилади. Топширилган ёзма ишни алмаштириш ёки қўшимча ёзма иш топшириш тақиқланади. Топширилган ёзма иш ўқувчига қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма иш варақлари тегишли фан бўйича педагог ходим имзоси билан тасдиқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчи учун оралиқ назоратни бошқа шахс ёзиб бериш ҳолати аниқланганда, шунингдек текшириш вақтида икки ёки ундан ортиқ ёзма ишлар мазмунининг учдан икки қисми ўхшашлиги ўқувчиларнинг кўчирганлиги ҳолатига асос бўлади ва уларга ноль балл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма иш шаклида ўтказилган оралиқ назоратларни текширилиши ушбу Низомнинг 6-бобига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якуний назоратни ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Якуний назорат фан дастури доирасида ўқувчининг назарий билим ва амалий кўникмаларни тўлиқ ўзлаштирганлик даражасини баҳолашнинг якуний босқичи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний назорат ўқувчининг фан дастурида назарда тутилган мавзулар доирасида қисқа вақт мобайнида назарий саволларга ўз фикрини билдириш, муаммоли вазиятларга ечим топиш, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш ва процессуал ҳужжатларни тузиш қобилиятини аниқлашга қаратилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Агар ТДЮУ Кенгаши қарорида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўқув режада белгиланган фанлар бўйича якуний назорат семестр якунида аудиторияда ёзма шаклда аудитория кузатувчиси назорати остида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний назорат саволлари назарий саволлар, муаммоли вазият (казус)лар ва процессуал ҳужжатларни тузиш каби топшириқлардан ташкил топади. Якуний назорат саволлари кафедранинг фан бўйича масъул педагоги томонидан ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Кафедра мудири фанлар бўйича якуний назорат саволларини сифатли тайёрланиши ва Ўқув-методик бўлимга тақдим қилинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув-методик бўлим фанлар бўйича тайёрланган якуний назорат саволларини экспертизадан ўтказиши мумкин. Бунда, фанлар бўйича якуний назорат учун тайёрланган саволлар бошқа кафедра педагог ходимлари ёки амалиётчи ходимлар томонидан экспертизадан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув-методик бўлим саволлар базасидан якуний назорат вариантларини шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Якуний назоратни ўтказишда аудитория кузатувчиси сифатида иштирок этадиган педагог ходимлар рўйхати юридик коллеж директори томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудитория кузатувчиларининг тасдиқланган рўйхати юридик коллеж таркибий тузилмалари эътиборига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Якуний назоратга аудитория кузатувчисининг узрли сабабларсиз келмаслиги (ёки кечикиб келиши) уларга нисбатан интизомий жазо чораларни қўллашга асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Аудитория кузатувчиси якуний назоратни ўтказишда қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларга якуний назорат давомида фойдаланиш тақиқланган барча предметларни кузатувчига ўз ихтиёрлари билан топширишларини таклиф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний назорат ўтказилаётган тўлиқ вақт давомида уни ўтказиш тартибига лозим даражада риоя қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлганда ўқувчиларга қайд этилган ноаниқликлар, техник хатолар ёки топшириқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳақида маълумот бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний назорат ўтказиш қоидаларини бузган ўқувчиларни тегишли далолатнома тузган ҳолда якуний назоратдан четлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Якуний назорат, қоида тариқасида, 2 соат (120 дақиқа) мобайнида ўтказилади. Якуний назоратнинг бошланиш ва тугаш вақти аудитория кузатувчиси томонидан аудитория доскасида акс эттирилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний назорат иши ўқувчи томонидан мустақил равишда ёзилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчи учун якуний назоратни бошқа шахс ёзиб бериш ҳолати аниқланганда, шунингдек текшириш вақтида икки ёки ундан ортиқ ёзма ишлар мазмунининг учдан икки қисми ўхшашлиги ўқувчиларнинг кўчирганлиги ҳолатига асос бўлади ва уларга ноль балл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Якуний назорат ўтказиш жараёнида ўқувчиларнинг аудиториядан чиқиши, бир-бири билан гаплашиши, бошқа ўқувчиларга ўз ёзма иш варақаларини бериши, ўзи билан дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, луғатлар, маълумотномалар ва бошқа адабиётлар, конспектлар, электрон ва қоғоз шаклдаги шпаргалкалар, калькуляторлар, алоқа воситалари (шу жумладан уяли алоқа воситаси), аудио-, фото- ва видео-ёзув қурилмалари ва бошқаларни олиб кириши ва улардан фойдаланиши тақиқланади. Шахсий буюмлар аудиториядаги алоҳида столга қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаннинг хусусиятидан келиб чиқиб, тегишли фан бўйича масъул педагог томонидан якуний назорат ўтказишда калькулятордан фойдаланишга нисбатан истиснолар белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган талабларни бузган ўқувчилар аудиториядан четлаштирилади ва ўқувчиларнинг якуний назорат иши бекор қилиниб, унга ноль рейтинг балли қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Якуний назорат учун ажратилган вақт тугаганидан сўнг, ўқувчи ўз ёзма ишини аудитория кузатувчисига топширади. Якуний назорат мобайнида ёзилган ёзма ишлар сони аудитория кузатувчиси томонидан қайта саналади, ёзма иш варақлари унинг имзоси билан тасдиқланади ва якуний назоратда қатнашган ўқувчилар сонига мутаносиб равишда Ўқув-методик бўлимга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Назорат ишларини текшириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ёзма ишларни текшириш муддатлари Ўқув-методик бўлим томонидан белгиланади ва унинг натижалари рейтинг қайдномасига киритилади ҳамда ўқувчиларга эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ёзма ишлар кафедранинг тегишли фан педагог ходимлари томонидан текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма ишларни текшириш муддатларини бузган педагог ходимларга нисбатан директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари билдиргисига асосан юридик коллеж директори томонидан интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Оралиқ ва якуний назорат ёзма ишларини текшириш педагог ходимлар томонидан юридик коллеж биносининг ички қисмида махсус ажратилган хонада амалга оширилади. Ёзма ишни махсус ажратилган хона ташқарисига олиб чиқиш тақиқланади. Махсус ажратилган хона ичкарисига юридик коллеж директори, директорнинг ўринбосарлари, Ўқув-методик бўлим бошлиғи ва текширувчи педагог ходимлардан ташқари учинчи шахсларнинг кириши ман қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Педагог ходим томонидан оралиқ ва якуний назорат ёзма ишининг биринчи варағи устига балл қўйилади. Балл аниқ ифодаланган шаклда педагог ходимнинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Педагог ходим томонидан ҳар бир текширилган ёзма ишга тақриз берилади ҳамда унда ёзма иш мазмунининг ижобий жиҳатлари ва йўл қўйилган хатоликлар акс эттирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Оралиқ ва якуний назорат ёзма ишларнинг айримлари ТДЮУ томонидан танлаб қайта текширилиши мумкин. Бунда ёзма ишлар ТДЮУ ходимлари томонидан бевосита жойларга чиққан ҳолда қайта текширилади ёки ёзма ишлар тегишли сўровга кўра ТДЮУга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танланган ишни қайта текшириш натижасида унга қўйилган балл ўзгартирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта текшириш натижасида тегишли назорат ишига қўйилган балл асоссиз юқори ёки паст қўйилган бўлса, бу ҳолда ушбу педагог ходимга нисбатан интизомий жазо чораси кўриш бўйича ТДЮУ томонидан юридик коллеж директорига тақдимнома киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Жорий назорат рейтинг қайдномалари кафедра мудири имзоси билан Ўқув-методик бўлимга тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оралиқ ва якуний назорат баллари тегишли ёзма ишларни текширган педагог ходим томонидан рейтинг қайдномаларига киритилади ва Ўқув-методик бўлимга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув-методик бўлим томонидан оралиқ ва якуний назорат натижалари текширув якунланганидан сўнг шу куннинг ўзида ўқувчилар эътиборига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ўқув-методик бўлим томонидан жорий, оралиқ ва якуний назорат рейтинг қайдномалари асосида жамловчи рейтинг қайдномаси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамловчи рейтинг қайдномасини Ўқув-методик бўлим бошлиғи ва масъул ходим имзолайди ҳамда директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жорий, оралиқ ва якуний назорат рейтинг қайдномалари ҳамда жамловчи рейтинг қайдномаларининг шакллари ТДЮУ томонидан тасдиқланган намуна бўйича тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Натижалар эълон қилингандан сўнг ўқувчиларга бир ҳафталик муддатда текширилган ёзма ишлар билан танишиш имконияти берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчи оралиқ ва якуний назоратга қўйилган баллдан норози бўлса, ўз иши билан танишгандан сўнг бир иш куни давомида Ўқув-методик бўлим бошлиғи номига апелляция шикояти бериши мумкин. Мазкур ҳолатда Ўқув-методик бўлим бошлиғи билдиргисига асосан директор буйруғи билан камида 5 кишидан иборат апелляция комиссияси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчининг аризаси апелляция комиссиясида зарурат бўлганда ушбу назорат тури бўйича балл қўйган педагог ходим иштирокида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризани кўриб чиқишда апелляция комиссияси назорат ишларини ҳар томонлама ўрганади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчининг аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўйилган балларни ўзгартириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчининг апелляция шикоятини кўришда унинг илгари олган рейтинг баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Текширилган ёзма ишлар олти ой мобайнида сақланади. Муддати ўтган ишлар йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Баҳолаш тартиби ва мезонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ўқувчининг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш даражаси уларнинг билим, малака ва кўникмаларини баҳолашнинг рейтинг тизими асосида балларда акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ўқувчининг семестр мобайнидаги ҳар бир фан бўйича ўзлаштириши 100 баллик тизим асосида бутун сонлар билан баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100 балл назорат турлари бўйича қуйидагича тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий назорат — 30 балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оралиқ назорат — 30 балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний назорат — 40 балл.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ўқувчилар рейтингини ҳисобга олишда амалиёт ва якуний давлат аттестацияси бўйича ўзлаштириш 100 баллик тизимда баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ҳар бир назорат тури умумий максимал баллнинг 100 фоизидан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчининг фанни ўзлаштириши бўйича барча назорат турлари юзасидан баҳолаш қуйидаги намунавий мезонлар асосида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 86 — 100 фоиз олиш учун ўқувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мустақил ва ижодий фикрлаши, қарор қабул қилиши ҳамда мушоҳада юритиши, фикрларини равон баён этиши, назарий билимини амалда қўллай олиши, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушуниши, билиши, семинар ва амалий машғулотларда ижодий ва фаол қатнашиши ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга бўлиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 71 — 85 фоиз олиш учун ўқувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мустақил фикрлаши, ўз фикрларини баён этиши, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушуниши, билиши, назарий билимини амалда қўллай олиши, семинар ва амалий машғулотларда ижодий ва фаол қатнашиши ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга бўлиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 55 — 70 фоиз олиш учун ўқувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олган билимини амалда қўллай олиши, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушуниши, билиши ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга бўлиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ўқувчининг билим даражаси 0 — 54 гача баҳоланади, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан дастурини ўзлаштирмаган бўлса, фаннинг (мавзунинг) моҳиятини тушунмаса ҳамда фан (мавзу) бўйича тасаввурга эга бўлмаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Фанлар бўйича семестр учун ўқувчи рейтинги қуйидагича аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

R семестр = ЖН+ОН+ЯН

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар фан икки семестрда давом этса умумий балларининг арифметик ўртачаси олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

R йиллик = R 1-семестр + R 2-семестр

2

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир фан бўйича умумий рейтинг балли йиллар бўйича тўпланган балларнинг ўртача арифметик қийматидан келиб чиқиб аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Назорат ва қайта топширишларни ўтказиш муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Фанлар бўйича оралиқ ва якуний назорат турларидан ўқувчилар билимларини баҳолаш директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган оралиқ ва якуний назоратларни ўтказиш жадваллари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ўқувчи семестр мобайнида тегишли фаннинг жорий, оралиқ ва якуний назорат учун ажратилган умумий баллининг 55 фоизидан кам баллни тўплаган ёки амалиётни ўтамаган (амалиёт имтиҳонидан ўтмаган) ҳолатларда академик қарздор ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ўқувчининг фанлар бўйича академик қарздорлиги мавжуд эмаслиги кейинги семестр (курс)га ўтиши учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ўқув машғулотларида ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблар (турли касалликлар билан бетоблиги, йўл-транспорт ҳодисаси ва яқин қариндошининг вафоти) туфайли иштирок этмаган ва шу сабабли назорат турларини белгиланган муддатда топширмаган ўқувчига директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари қайта ўзлаштириш учун академик қарздорларга икки ҳафта муддатда назорат турларини топширишга рухсат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академик қарздор ўқувчиларга семестр тугаганидан кейин қайта ўзлаштириш, яъни тегишли назорат турини қайта топшириш орқали академик қарздорликни бартараф қилиш учун 1 ой муддат берилади (иккинчи семестр натижалари бўйича ўқувчиларнинг ёзги таътили ҳамда педагог ходимларнинг меҳнат таътилидан сўнг). Шу муддат давомида фанни ўзлаштира олмаган ўқувчи Ўқув-методик бўлим бошлиғининг тавсиясига кўра, белгиланган тартибда юридик коллеж кенгаши қарорига асосан юридик коллеж директорининг буйруғи билан курсда қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академик қарздор ўқувчилар учун қайта топширишнинг аниқ муддатлари Ўқув-методик бўлим бошлиғи томонидан тасдиқланадиган жадвал асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академик қарздор ўқувчи тўплаган балларидан келиб чиқиб назоратнинг тегишли турларини қайта топшириши талаб қилинади. Топширилиши керак бўлган назорат турлари ўқувчининг рейтинг ўзлаштириш кўрсаткичи натижаларидан келиб чиққан ҳолда Ўқув-методик бўлим томонидан аниқланади ва эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчининг жорий назорат бўйича қайта топшириши тегишли кафедра мудири раислигидаги комиссия томонидан қабул қилинади. Комиссия кафедра педагог ходимларидан иборат таркибда кафедра мудири томонидан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта топшириш натижалари алоҳида қайднома тарзида қайта ўзлаштириш учун бериладиган бир ойлик муддатда Ўқув-методик бўлимга топширилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Академик қарздор ўқувчига қайта топширишда жорий, оралиқ ва якуний назорат учун ажратилган максимал баллнинг 56 фоизидан ортиқ балл қўйилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Белгиланган муддатларда академик қарздорликни бартараф этмаган ўқувчи юридик коллеж кенгаши қарорига асосан юридик коллеж директорининг буйруғи билан курсда қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академик қарздорлиги туфайли курсда қолдирилган ўқувчи ўқишини қуйи курсдаги ўқув семестри бошидан бошлайди ва фақат ўзлаштира олмаган фанларини такроран ўқийди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Рейтинг натижаларини расмийлаштириш ва таҳлил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ўқувчининг фан бўйича тўплаган баллари семестр якунида жамловчи рейтинг қайдномасига бутун сон кўринишида киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ўқувчининг рейтинги унинг билимлари, малакаси ва кўникмалари даражасини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ўқувчиларнинг умумий рейтинги ҳар бир семестр ва ўқув йили якунидан сўнг эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Агар фан бир неча семестр давомида ўтилган бўлса, ўқувчи дипломининг иловаси ёки академик маълумотнома тузилаётган вақтда рейтинглар йиғиндиси ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ўқувчининг назорат турлари бўйича эришган натижалари Ўқув-методик бўлим томонидан тизимли равишда таҳлил қилинади ва юридик коллеж кенгашида муҳокама қилиш учун киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ўқув йилининг якуни бўйича рейтинг назорати натижаларига кўра ўқувчиларни белгиланган тартибда кейинги курсга ўтказиш тўғрисида директорнинг буйруғи расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУХАМЕДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 8 январь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/3117/2445-сон)