23.10.2018 йилдаги 858-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.10.2018 йилдаги 858-сон
Date of entry into force
25.10.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларида талаб юқори бўлган тор доирадаги ва ихтисосли мутахассисликлар бўйича юридик кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш, шунингдек, касбий юридик таълим сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги тузилмасида ҳар бир ҳудудда биттадан — 14 та юридик техникум (кейинги ўринларда юридик техникумлар деб аталади) ташкил этилганлиги;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик техникумларнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, уларга амалий ва ахборот-ресурс жиҳатидан кўмаклашиш Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб аталади) томонидан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш ҳамда ташкилий-кадрлар базасини мустаҳкамлаш эса — ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар юридик техникумларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг талаб юқори бўлган тор доирадаги ва ихтисосли мутахассисликлар бўйича тизимли фикрлаш қобилияти, иш юритиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг амалий кўникмаларига эга бўлган ва хорижий тилларни биладиган касб-ҳунар таълими бўйича юридик кадрларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнини ўқув жараёнига илғор таълим стандартларини жорий этишга йўналтирилган замонавий шакллар ва усуллар, инновацион педагогик технологиялар асосида ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёнига тегишли мутахассислик ва касблар бўйича бой иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда юридик таълим ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий инновацион ўқув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, шунингдек, ўқувчилар амалиётини ташкил этиш учун тегишли ҳудудлардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, бошқа ташкилотлар, таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчилар учун мўлжалланган янги авлод дарсликлари, махсус ўқув-методик адабиётлар яратишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш самарадорлигини, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, уларда ватанпарварлик, Ватан тақдири ва келажагига масъуллик ҳамда дахлдорлик туйғусини шакллантириш ва ривожлантириш чораларини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ТДЮУга қуйидаги вазифалар юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) юридик техникумларда ўқув-методик жараённи мувофиқлаштиришнинг самарали механизмини яратиш бўйича:
(4-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«юриспруденция» йўналиши бўйича замонавий стандартларни ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус профессионал таълим мутахассисликлари ва касблари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, чет тиллари бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш учун гуруҳларда ўқувчилар миқдорини белгилаш;
(4-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик техникумларни ўқув-методик жараённи ташкил этиш соҳасидаги янгиликлар ҳақида, шу жумладан, сайёр маслаҳатларни ўтказиш орқали доимий хабардор қилишни йўлга қўйиш;
(4-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнида ўқувчиларнинг мантиқий ва тизимли фикрлаш, ҳуқуқий ҳужжатларни тузиш амалий кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган юридик фанларни ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини, педагогик, ахборот-коммуникация, инновацион технологияларни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчилар билимини нохолис баҳолаш эҳтимолини истисно қиладиган замонавий баҳолаш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим мутахассисликлари ва касблари доирасида ўқувчилар амалиётини ташкил этиш ва ўташ механизмини такомиллаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик техникумлар учун мўлжалланган янги авлод дарсликлари, махсус ўқув-методик адабиётларни яратиш бўйича ишларни ташкил этиш;
(4-банд «а» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) юридик техникумлар ўқувчилари билим олиши ва маданияти даражасини оширишнинг доимий мониторинги олиб борилишини назарда тутадиган тизимни жорий этиш бўйича:
(4-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларнинг клублар, тўгараклар ва спорт секциялари шаклидаги ижтимоий тадбирларда иштирок этишини ташкил этиш ва ҳисобга олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларнинг юридик техникумлар ахборот-ресурс марказларидан фойдаланишини рағбатлантириш;
(4-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик техникумлар фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш бўйича ҳудудий адлия органларига доимий асосда амалий кўмаклашиш;
(4-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик техникумларда ўқув жараёнини ташкил этиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига таклифлар киритиш.
(4-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ТДЮУга ўқувчиларда ишга қабул қилишда талаб қилинадиган билим ва кўникмаларни шакллантириш учун юридик техникумларда умумий ўқув-методик сиёсатни ишлаб чиқиш бўйича ваколатли органлар, иш берувчилар ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат маслаҳат кенгашини тузиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари юридик техникумларга ўқувчиларнинг амалиёт ўташини ташкил этишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, юридик техникумларга ходимларни ишга қабул қилиш ва даврий аттестациядан ўтказиш адлия органлари ва муассасалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Юридик техникумларга 2 тадан навбатчи енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТДЮУнинг юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш бўйича фаолиятни ташкил этадиган таркибий бўлинмаси ходимларининг штатдаги чекланган сони Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ТДЮУ намунавий штатлари билан аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТДЮУ мазкур таркибий бўлинмаси бошлиғининг лавозим маоши олий таълим муассасаси деканининг базавий лавозим маошига, унинг ўринбосари лавозим маоши — олий таълим муассасаси декани ўринбосари базавий лавозим маошига тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар юридик техникумларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш бўйича фаолиятни ташкил этадиган ТДЮУ таркибий бўлинмаси штат бирликларининг сони кўпайтирилиши билан ҳамда мазкур таркибий бўлинма бошлиғининг лавозим маоши олий таълим муассасаси деканининг базавий лавозим маошига, унинг ўринбосари лавозим маоши — олий таълим муассасаси декани ўринбосари базавий лавозим маошига тенглаштириш билан боғлиқ харажатлар ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида юридик техникумларда кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган ўқувчилар, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар таълим олиши билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни назарда тутсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига таълим хизматлари сифатини ошириш мақсадида юридик техникумларинг бошқарув, педагог, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига устама ҳақлари ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорларини юридик техникумларнинг тўлов-контрактдан келиб тушган маблағлари (шу жумладан, табақалаштирилган контракт) ҳисобидан ҳамда Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик техникумлар ходимларига ҳар ойлик устамаларни белгилаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўрнатилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Белгилансинки, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тузилмасига кирмаган коллежларда ва техникумларда «Юриспруденция», «Ҳуқуқшунослик», «Ижтимоий муҳофаза қилиш ҳуқуқшуноси» йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқувчиларни тайёрлаш тўхтатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, ушбу йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича 2-3-босқич ўқувчилари ўқишни юқорида кўрсатилган таълим муассасаларида тамомлайди ва диплом олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 23 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
858-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚЎШИМЧАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 230-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-бобнинг 1-параграфига қуйидаги мазмундаги 161-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«161. Ушбу параграф қоидалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига нисбатан татбиқ этилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежларининг малака талаблари Тошкент давлат юридик университети томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-илованинг 3-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежларининг ўқув дастурлари, давлат аттестацияси учун умумтаълим фанлари бўйича назорат-баҳолаш кўрсаткичлари Тошкент давлат юридик университети томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 февралдаги 40-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчиларига татбиқ этилмайди».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/858/2095-сон; 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон; 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)