09.10.2018 йилдаги 813-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.10.2018 йилдаги 813-сон
Date of entry into force
11.01.2019
Ҳужжат 01.03.2022 02 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари аввал қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб, уч ойдан сўнг кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Р. Ҳамраев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 9 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
813-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 813-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2002 й., 1-сон, 2-модда) 7-илова 3.1-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Уюшманинг сув хўжалиги объектларидан фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига сув ажратишнинг қўшимча тармоқларини ўрнатиш масаласи Уюшма аъзоларининг умумий мажлисида ҳал этилади ва протокол билан тасдиқланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2013 й., 3-сон, 20-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» «Сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банддаги, 7-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 45-банднинг биринчи хатбошидаги, 54-банднинг биринчи хатбошидаги, 55-банддаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан, 15-банднинг биринчи хатбошидаги, 16 ва 22-бандлардаги, 23-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 43-банддаги «қишлоқ ва сув хўжалиги» сўзлари «сув хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзларидан сўнг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«24. Сув олиш лимитлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан — Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, вилоятлараро ва трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига, йирик ва алоҳида муҳим сув, энергетика ва коммунал-маиший объектлардан фойдаланувчи алоҳида корхоналар ва ташкилотларга — манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан — ирригация тизимлари бошқармаларига, туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимлари, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига — вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) ёки туманлараро аҳамиятга эга бўлган сув объектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимлари томонидан — сув истеъмолчилари уюшмаларига, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига — туман аҳамиятига эга бўлган сув объектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан — фермер ва деҳқон хўжаликларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, улар хизмат кўрсатадиган зонада жойлашган бошқа сув истеъмолчиларига белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигидан ташқари эҳтиёжлар учун ер ости сувларидан сув олиш лимити сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ҳолда рухсатнома амал қиладиган муддат даври учун белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан — ҳар йили 20 сентябргача бўлган муддатда — куз-қиш даври учун ҳамда 20 мартгача — вегетация даври учун»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «ирригация тизими бошқармалари томонидан» сўзлари «туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимлари томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«31. Сув олиш лимитлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг прогнози асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимлари буйруқлари билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув истеъмолчилари уюшмаларининг умумий мажлиси протоколи билан — туман (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлими ва туман (Қувасой шаҳри) ирригация бўлими билан келишув бўйича тасдиқланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сув истеъмолчилари уюшмаларининг, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш режалари туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан умумлаштирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«40. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг тузилган ва умумлаштирилган режалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув истеъмолчилари уюшмалари бўйича — туман қишлоқ хўжалиги бўлими билан келишилган ҳолда, туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлими томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ирригация тизими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация ҳавза тизими, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-банднинг иккинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«48. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисида белгиланган тартибда тузилган шартномалар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлараро ва трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган, шунингдек, йирик ва алоҳида муҳим объектлардан фойдаланувчи айрим ташкилотлар билан тузилган шартномалар — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари таркибига кирадиган фойдаланувчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар — Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда улар хизмат кўрсатадиган зонадаги бошқа сув истеъмолчилари ва сувдан фойдаланувчилар билан тузилган шартномалар — туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимларида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимларида ҳисобга олинадиган шартномалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномалар реестри белгиланган тартибда назоратни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига (сунъий сув объектларидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тегишли органларига (табиий сув объектларидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида) берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал сув таъминоти тизимининг фойдаланувчи ташкилотлари томонидан сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари билан тузилган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномалар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«60. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун — лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун — белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 20 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки сувдан фойдаланганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир йил мобайнида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби такроран бузилган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган жарима санкциялари ўн баравар миқдорида қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчиларига нисбатан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун жарима санкциялари бир йилда икки марта (куз-қиш ва вегетация даврлари якунлари бўйича), қолган сув истеъмолчилари учун эса — календарь йил якунлари бўйича бир марта қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларда ушбу бандда кўрсатилган жарима санкцияларидан ташқари бошқа қўшимча жавобгарлик чоралари ҳам назарда тутилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61-банднинг иккинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзларидан сўнг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66-банддаги «Ўзсувназорат» республика сув инспекциясининг махсус ҳисоб рақами» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«67. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима солишдан тушадиган, шунингдек, сув олиш тартибини бузганлик учун жарима санкциялари маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30 фоизи — республика бюджетига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатиб ўтилган маблағлардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2018 й., 09/18/813/2027-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон; 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)