Ҳужжат кучини йўқотган 21.06.2023 17.04.2018 йилдаги ПҚ-3672-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 17.04.2018 йилдаги ПҚ-3672-сон
Date of entry into force
18.04.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 21.06.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5418-сон Фармонини ижро этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5055/0309-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин, давлат унитар корхоналари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги барча ҳуқуқ, мажбурият ва шартномаларининг сув хўжалиги қисми бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, шунингдек, корхона ва муассасалар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари учун масъул бўлган тегишли ўринбосарлари Вазирлик ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг ҳамкорликдаги фаолиятини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагиларга йўналтирилган сув хўжалиги тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда «Йўл харитаси») 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги соҳасини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, сув хўжалиги бошқаруви тизимини янада мақбуллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини ва уни назорат қилиш тизимини ривожлантириш, сувни тежайдиган технологияларни қўллаш кўламини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув омборлари, йирик гидротехника иншоотлари ва бошқа сув объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича ишларни жадаллаштириш, сув ресурсларининг ҳисобини юритиш тизимини яхшилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш тизимини модернизация қилиш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги ташкилотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, уларни замонавий техника ва механизмлар билан таъминлаш, сув хўжалиги ходимларини рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир чора-тадбирларни кучайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Сув хўжалиги соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикасининг сув хўжалиги вазири қуйидагилар учун шахсан жавобгардир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик зиммасига юклатилган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш, Вазирлик фаолиятини режалаштириш, шунингдек, унинг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва сув хўжалиги соҳасидаги муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларини бошқариш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, сув хўжалиги тизимининг фаолият кўрсатиши ҳамда уни такомиллаштириш, мамлакат сув хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурслари самарали бошқарилишини таъминлаш, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини сув ресурслари билан барқарор ҳамда оқилона таъминлаш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш, уларни ривожлантириш ва қуришни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик таркибига кирувчи барча сув хўжалиги ташкилотлари, шунингдек, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш, сувга зарарли таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича ишларни ташкил этиш, улар самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, меҳнат интизомини ва қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бузган ходимларга нисбатан интизомий ва бошқа турдаги жавобгарлик чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг сув хўжалиги органлари, биринчи навбатда, ҳудудидан Амударё ва Сирдарё оқиб ўтадиган мамлакатлар билан Орол денгизи ҳавзасида трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича самарали ҳамкорликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги ташкилотлари ва муассасалари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқаролар шахсий қабулини тизимли равишда ўтказиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари қуйидагилар учун шахсан жавобгардир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалигини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, шу жумладан сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича устувор ҳамда истиқболли лойиҳаларни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага халқаро молия институтларининг грантлари ва кредитларини жалб қилиш, халқаро ташкилотлар фаолиятида Вазирликнинг фаол иштирокини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги ва сувдан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга, ирригация ва мелиорация тизимини, сув омборлари, насос станциялари ва бошқа сув хўжалиги ҳамда гидротехника иншоотларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалигини механизациялаштириш, сув хўжалиги ташкилотларининг мелиоратив машиналар ва механизмлар паркини янгилаш, ёқилғи-мой материаллари жамғармасини шакллантириш ва ундан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги соҳасида илмий ва илмий-техник фаолиятни ривожлантириш, Вазирлик тизимининг илмий салоҳиятини ошириш ва мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) сув хўжалиги вазирининг ўринбосарлари қуйидагилар учун шахсан жавобгардирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларини бошқаришни ҳавза тамойили асосида ташкил этиш ва сувни чекланган тарзда ишлатиш ҳамда ундан фойдаланиш тартибини амалда рўёбга чиқаришни таъминлаш, сув ресурслари балансини ишлаб чиқиш, давлат сув кадастри ва сув ҳисобини юритиш, барча манбаларнинг сув ресурслари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш ҳамда ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ирригация ва мелиорация тизимларидан, бошқа сув хўжалиги ва гидротехника иншоотларидан лозим даражада фойдаланилишини, уларнинг узлуксиз ишлашини ва мунтазам равишда модернизация қилинишини таъминлаш, Вазирлик тасарруфида бўлган йирик ва ўта муҳим сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш ва муҳофазасини ташкил этиш, уларнинг техник жиҳатдан ишончлилигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш, ер ости сувларини меъёрда ушлаб туриш ҳамда суғориладиган ерларнинг шўрланишини камайтириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва бардошлилигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувни тежайдиган суғориш технологиялари, шу жумладан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари қўлланилишини ривожлантириш, шунингдек, сувни тежаб ишлатишни тақдирлаш ва рағбатлантириш механизмлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш, ички хўжалик суғориш тармоқлари ҳамда уларнинг гидротехника иншоотларини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотларини зарур замонавий техникалар билан таъминлаш, уларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши бўйича чоралар кўриш, сув хўжалиги секторига замонавий, инновацион ҳамда ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш, сувни бошқариш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ахборот-коммуникация технологияларини ва илғор хорижий усулларни кенг қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, сув хўжалиги ташкилотларининг таълим ва илмий муассасалар билан ўзаро интеграциясини кучайтириш, илм-фан ютуқларини ва инновацион ишланмаларни амалиётга татбиқ қилиш чораларини кўриш.
(5-банднинг «б» ва «в» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 07/19/4486/3886-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма) тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларидаги йиллик индексацияни ўз ичига олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2018-2019 йилларда 18 млрд сўм;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо чораларини қўллашдан, шунингдек, сув олиш тартибини бузганлик учун жарималардан тушган тушумларнинг 30 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик таркибига кирувчи ўзини ўзи молиялаштирадиган ташкилотлар соф фойдасининг ўз ихтиёрида қолдириладиган қисмидан тузилган шартномалар асосидаги ажратмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотларининг улар томонидан сув ресурсларини иссиқлик электр энергияси ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг эҳтиёжлари учун етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлардан келиб тушган тушумлардан ажратмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро грантлар ва техник кўмак маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти ҳамда унинг Бухоро филиали Вазирлик таркибидан чиқарилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Вазирлик таркибидан чиқарилаётган таълим муассасаларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштиришни мувофиқлаштириш Республика комиссияси (К.В. Акмалов) касб-ҳунар коллежларини тегишли вазирлик ва идораларнинг тасарруфига ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлашда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги касб-ҳунар коллежларини сув хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ихтисослаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайд этиб ўтилган касб-ҳунар коллежларини Вазирлик тасарруфига уларнинг балансида бўлган бинолар, иморатлар, лабораториялар, жиҳозлар, бошқа объектлар ва моддий бойликлар билан биргаликда ўтказиш масалаларини кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, сув хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар коллежлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малакали ўқитувчилар ва ўқув-услубий адабиётлар билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий мелиоратив техника ва ускуналар, амалий машғулотлар ўтказиш учун ишлаб чиқариш базаси билан Вазирлик томонидан Жамғарма ва «Ўзмелиомашлизинг» ДУК маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5055/0309-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаментининг мелиоратив объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачи функцияларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Сувқурилишинвест» давлат унитар корхоналарига бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағларидан оқилона фойдаланилишини танқидий ўрганиб чиқишни таъминласин ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Сув хўжалиги тизимини ислоҳ қилиш ва сув хўжалиги соҳасини бошқаришни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси (А.Н. Арипов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда сув объектларини комплекс ўрганиш бўйича ҳар бир туман (шаҳар) кесимида 8-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳлар тузсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда сув объектларини ўрганиш графигини уларнинг ҳар бир тумандаги (шаҳардаги) сонидан ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 августга қадар ишчи гуруҳлар томонидан сув объектларининг ҳолати ҳар томонлама таҳлил қилинишини, зарур ҳолларда, аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 сентябрга қадар ўрганиш натижалари асосида Сув объектлари ҳолатини яхшилаш ва ушбу соҳадаги комплекс муаммоларни бартараф этиш бўйича «Йўл харитаси»ни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ишчи гуруҳлар фаолиятини аҳоли ўртасида кенг ёритишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ишчи гуруҳларга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлик Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув мавзеси 11-уй манзилидаги бинога жойлаштирилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 июлдаги ПФ-167-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 06/22/167/0619-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув ходимлари чекланган сони кўрсатилган ҳолда Вазирлик ташкилотларининг, шу жумладан, давлат унитар корхоналарининг рўйхатини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда «Ширмонбулоқ тош кони» ДУКнинг келгусидаги фаолияти мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув хўжалиги саноат корхоналари уюшмаси Вазирлик таркибидан чиқарилишини инобатга олган ҳолда, ушбу уюшманинг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда сув хўжалиги объектларини тўлиқ инвентаризация қилсин ва ўргансин, натижалари бўйича замонавий технологияларни жорий этишнинг бугунги кундаги ҳолати ҳамда жараёнини, Вазирлик тизимидаги ҳар бир бошқарув ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларининг амалдаги иш ҳажмини инобатга олган ҳолда янгиланган штат меъёрларини белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва идора бўйсунувидаги ташкилотларнинг янгиланган штат жадвалини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, штат жадвали тасдиқлангунга қадар Вазирлик тизими ходимларига иш ҳақи тўлаш ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 17 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3672-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5055/0309-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5055/0309-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5055/0309-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5055/0309-сон)

(5а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5055/0309-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5б-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5055/0309-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5в-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5055/0309-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5г-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5055/0309-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5д-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5055/0309-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5055/0309-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5055/0309-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарорига
7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув хўжалиги тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Сув хўжалиги соҳасини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш

1.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини замонавий талабларга мувофиқлаштириш мақсадида уларни тубдан қайта кўриб чиқиш.

Тадбирлар режаси

2018 йил

1 июнга қадар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

2.

Сув хўжалиги объектларини капитал қуриш бўйича буюртмачи сифатида фаолият юритувчи давлат унитар корхоналарини сақлаб туриш манбаларини қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

1 августга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги

3.

Сув хўжалиги ташкилотларининг саноат ва энергетика ташкилотлари учун техник сув етказиб бериш харажатларини қоплаш ҳамда уларни сув хўжалигини ривожлантиришга ишлатиш тартибини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил

1 октябрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,
«Ўзбекэнерго» АЖ,

вазирлик ва идоралар

4.

Биринчи навбатда, сувни тежаш ғоясини илгари суришни, шунингдек, сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни назарда тутувчи Сув хўжалигини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

2018 йил

1 ноябрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

5.

Бугунги кун ҳолатини ҳамда мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни инобатга олган ҳолда «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни

2018 йил

1 декабрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, вазирлик ва идоралар

6.

Сувдан фойдаланишни режалаштириш ва сув олиш лимитларини белгилаш тартибини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил

1 ноябрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

II. Сув хўжалиги бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ва мақбуллаштириш

7.

Сув хўжалиги тизимида, шу жумладан сув хўжалиги объектларини қуриш, бошқариш ва улардан фойдаланиш соҳаларида давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

1 августга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қурилиш вазирлиги

8.

Эгасиз сув хўжалиги объектларини, шу жумладан суғориш қудуқларини аниқлаш ва уларни давлат балансига ўтказиш чораларини кўриш.

Ташкилий тадбирлар

2018 йил

1 сентябрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

9.

Рекреация зоналари, дам олиш зоналари, туристик объектлар барпо этиш, балиқ етиштириш учун ҳовузлар қуриш ҳамда таъмирлаш ва бошқа тадбирлар орқали сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналаридан, шу жумладан сув омборларидан самарали фойдаланиш чораларини кўриш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил

1 сентябрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

10.

Замонавий технологияларни жорий этишнинг бугунги ҳолати ва жараёнларини, шунингдек, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ҳар бир бошқарув ҳамда ёрдамчи ходимлар лавозимларининг амалдаги иш ҳажмини инобатга олган ҳолда вазирлик тизимидаги ходимлар сони Нормативларини белгилашнинг янги тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

1 июлга қадар

Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Бош прокуратура,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.

Сув истеъмолчилари уюшмаларини туман тамойили асосида уларнинг амалдагилари ўрнига тузиш, келгусида уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уюшмаларни малакали кадрлар билан таъминлаш, ирригация-мелиорация ишларида, насослардан фойдаланишда иштирок этаётган ҳамда фермер хўжаликларига сув хўжалиги хизматини кўрсатаётган ходимлар меҳнатини рағбатлантириш чораларини жорий этиш масалаларини ўрганиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

1 августга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Сув истеъмолчилари уюшмалари

12.

Мавжуд мол-мулкни пухта хатловдан ўтказган ҳолда, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари балансида (фойдаланишида) бўлган электр тармоқларини ҳамда подстанцияларни Сув хўжалиги вазирлигининг насос станциялари ва энергетика бошқармаларига ўтказиш масаласини ўрганиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

1 октябрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

«Ўзбекэнерго» АЖ,

Молия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Сув истеъмолчилари уюшмалари

III. Сув омборлари, йирик гидротехника иншоотлари ва насос станцияларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишларини олиб бориш

13.

Наманган вилоятида «Уйчи» сув омборини қуриш имкониятини ўрганиш.

Таҳлилий маълумотнома

2018 йил

15 майга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар бўйича

давлат қўмитаси

14.

Тошкент вилоятида «Паркентсой», «Қизилсой», «Тоштепа», Самарқанд вилоятида «Булунғур», Навоий вилоятида «Сентабсой» ва Қашқадарё вилоятида «Аёқчисой» сув омборларини қуриш ишларини олиб бориш ҳамда уларни фойдаланишга топшириш.

Қурилишнинг манзилли дастури

2018 йил

1 июнга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар бўйича

давлат қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

15.

«Толимаржон гуруҳи»нинг жиҳозлари, автотехникалари, электр подстанциялари ва электр узатиш тармоқларини хатловдан ўтказиш ҳамда уларнинг ҳолатини баҳолаш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил

1 июнга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

16.

Энергия қурилмаларидан фойдаланишнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш учун «ҚашРВВС»нинг «Толимаржон гуруҳи»га баланс жиҳатдан мансублигини ўзгартириш масаласини ўрганиш.

Ташкилий

тадбирлар

2018 йил

1 июнга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

17.

Жисмонан эскирган ва ўз хизматини ўтаб бўлган насос станцияларини босқичма-босқич модернизация қилиш ҳамда алмаштириш, насос станцияларидан фойдаланишни ва уларни бошқаришни автоматлаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил

1 октябрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар бўйича

давлат қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги

18.

«Толимаржон гуруҳи»нинг чегарадош ҳудудлардаги электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларига хизмат кўрсатиш учун мутахассислар ҳамда техникалар томонидан давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини соддалаштириш, шунингдек, чегара нарядларини ўз вақтида ажратиш масалаларини ўрганиш.

Ташкилий

тадбирлар

2018 йил

1 ноябрга қадар

Ташқи ишлар вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ,
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

19.

Сув омборлари, йирик каналлар ва гидротехника иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, шунингдек, уларни бошқаришни автоматлаштириш ишларини олиб бориш дастурини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил

1 ноябрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги, Инновация вазирлиги,

Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича

давлат қўмитаси

IV. Сувдан фойдаланишни ва сув истеъмолини назорат қилиш ҳамда уларнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш

20.

Сув ресурсларидан фойдаланишга тежамкорона муносабатда бўлишни мустаҳкамлаш мақсадида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини сувдан фойдаланиш ҳамда сувни истеъмол қилиш соҳаларини табақалаштиришни (дифференциациялашни) инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

2018 йил

1 июнга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги

21.

Сувдан фойдаланиш ҳамда сувни истеъмол қилиш қоидаларини бузганлик учун жисмоний ва юридик шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил

1 июнга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги

22.

Экинларни жойлаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан қарор қабул қилиш тартибини такомиллаштириш, шу жумладан туман ирригация бўлимлари билан келишиш ҳамда уларнинг хулосаларини олиш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

1 октябрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

23.

Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилиш тизими ва тартибини такомиллаштириш, шу жумладан истеъмолчи томонидан сув ресурслари ҳажмларидан қишлоқ хўжалигида мақсадсиз фойдаланиш оқибатида давлатга етказилган зарарни қоплаш тартибини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил

1 октябрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Бош прокуратура,

Иқтисодиёт вазирлиги

V. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида сувни тежайдиган технологияларни қўллаш кўламини кенгайтириш, сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш

24.

Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари қошида сувни ва ресурсларни тежайдиган турли хил суғориш технологияларини ҳамда сув ресурсларини бошқаришнинг илғор усулларини қўллаган ҳолда кўргазмали тажриба участкаларини ташкил этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил

1 июнга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновация вазирлиги, Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

25.

Сув таъминоти даражасини ва сувни етказиб бериш учун қилинаётган молиявий харажатларни аниқ ҳудудлар бўйича хариталаш асосида сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун туман ва массивларни аниқлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил

1 октябрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновация вазирлиги,

Фанлар академияси

VI. Сув ресурсларини ҳисобга олиш ва ҳисоботини юритиш ҳамда сув истеъмоли меъёрларини белгилаш тизимини такомиллаштириш

26.

Суғоришнинг замонавий технологияларини, шу жумладан БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) томонидан тавсия этилган дастурларни жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил

1 сентябрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инновация вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

27.

Сув хўжалиги вазирлигида давлат сув кадастрини юритиш учун автоматлаштирилган Сув ресурсларининг ягона маълумотлар базасини яратиш.

Сув кадастри билан боғлиқ ахборотни олиш, идоралараро ўзаро ахборот алмашиш, уни умумлаштириш ва таҳлил қилишни таъминлайдиган автоматлаштирилган тезкор тизимни йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил

1 октябрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Давлат геология қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Давергеодезкадастр» қўмитаси

28.

Сув хўжалиги вазирлиги тизимида тармоқ ҳисоботларини шакллантириш ва топшириш жараёнини автоматлаштириш.

Ташкилий

тадбирлар

2018 йил

20 декабрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Молия вазирлиги

VII. Сув хўжалиги соҳасига замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш

29.

Қуйидаги масалаларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

йирик гидротехника иншоотлари, сув омборлари, магистрал ва хўжаликлараро каналлар, гидроузеллар ва сув хўжалигининг бошқа муҳим объектларидаги сув оқимлари ҳақидаги маълумотларни замонавий технологиялар асосида реал вақт режимида тўплаш тизимини, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда жорий этишни;

Сув хўжалиги вазирлигининг сув ресурслари ва сув хўжалиги объектлари бўйича маълумотлар базасини бошқариш ҳамда таҳлил қилиш учун дастурий таъминот яратишни;

сувни бошқаришнинг ва Сув хўжалиги вазирлиги насос станцияларида электр энергияси истеъмолини реал вақт режимида мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил

1 августга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инновация вазирлиги,

Инвестициялар бўйича
давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги

30.

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузурида сув хўжалигини ривожлантириш соҳасида инновацион ғоялар, технологияларни ўрганишга, замонавий технология ва инновацион ғояларни жорий этиш бўйича илмий тажриба ҳамда синовлар ўтказишга мўлжалланган тажриба участкасини (конструкторлик бюросини) ташкил этиш.

Ташкилий

тадбирлар

2018 йил

1 августга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги, Инновация вазирлиги,

Молия вазирлиги,

«Сувмаш» АЖ

VIII. Сув хўжалиги ташкилотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, уларни замонавий техника ва механизмлар билан таъминлаш, сув хўжалиги ходимларини рағбатлантириш, сув хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

31.

Фойдаланувчи сув хўжалиги ташкилотларининг моддий-техника базасини яхшилаш, уларни замонавий ва тезкор мелиоратив техника билан таъминлаш, шу жумладан мопедлар ва видеорегистраторлар билан жиҳозланган учар дронлар сотиб олиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил

1 июлга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Инновация вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Инвестициялар бўйича
давлат қўмитаси

32.

Сув хўжалиги соҳаси ходимларининг касбий байрами кунини белгилаш ҳамда «Сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

1 июлга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

33.

Олий таълим муассасаларида сув хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш сифатини ўрганиш ва таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ташкилий

тадбирлар

2018 йил

1 декабрга қадар

Инновация вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги

IX. Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш

34.

Сув хўжалигининг катта ва ўта муҳим объектларини қўриқлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ишончлилигини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг техник ҳолатини яхшилаш бўйича, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи дастур ишлаб чиқиш:

сув хўжалиги объектлари қўриқланишини таъминлашда ахборот технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, уларнинг ҳудудларидаги хавфсизлик пунктлари сонини мақбуллаштириш;

сув хўжалиги объектларини муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларни жалб этган ҳолда қўриқлашни таъминлаш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

1 октябрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

35

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича авария моддий-техника захираларини яратиш ва улардан фойдаланишнинг янгиланган тартибини, шу жумладан авария моддий-техника воситаларининг рўйхатини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

1 ноябрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

36.

Йирик сув омборлари ва гидротехника иншоотларидаги авария ҳолатлари ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олишнинг ягона автоматлаштирилган тизимини яратиш.

Ташкилий

тадбирлар

2018-2019 йилларда

Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

X. Сувдан фойдаланиш соҳасида халқаро муносабатларни ривожлантириш, аҳолининг сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан чора-тадбирларни кучайтириш

37.

Минтақавий ва халқаро ҳамкорликни жадаллаштириш, шунингдек, сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда техник жиҳатдан ишончлилигини оширишда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, бунда:

йирик сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича минтақавий келишув ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масаласини Орол денгизи ҳавзасидаги давлатлар билан биргаликда кўриб чиқиш;

миллий идораларнинг сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги тажриба ва хизматларини (гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини табиий шароитда кўздан кечириш ва диагностика қилиш, хавфсизлик мезонларини ишлаб чиқиш, хавфсизлик декларацияларини тузиш ва ҳ.к.) минтақа мамлакатларида илгари суриш;

тўғонлар хавфсизлигини ҳамда авария ҳолатлари ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тизимини таъминлаш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш;

Йирик тўғонлар бўйича халқаро комиссиянинг техник регламентлари ва тавсияларини Ўзбекистонда қўллаш ва имплементация қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш назарда тутилади.

Ташкилий

тадбирлар

Ташкилий

тадбирлар

Ташкилий

тадбирлар

Ташкилий

тадбирлар

2018 йил

1 октябрга қадар

2018-2019 йилларда

2018 йил

1 ноябрга қадар

2018 йил

20 декабрга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ,

Ташқи ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

38.

Мобиль иловалар ва веб-саҳифаларни қўллаш асосида сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни бошқариш, шунингдек, сув хўжалиги иншоотларидан фойдаланиш бўйича оммабоп билимларнинг ресурс базасини яратиш ҳамда ривожлантириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил

1 июлга қадар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инновация вазирлиги

39.

Сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш бўйича ўқув дастурларини таълим тизимига жорий қилиш орқали ёш авлодни сувга нисбатан тежамкорона муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш.

Ташкилий

тадбирлар

Доимий асосда

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги

40.

Қишлоқ хўжалигида ўзбошимчалик билан сув олиш ва сув ресурслари ҳажмларидан мақсадсиз фойдаланишнинг салбий оқибатларини истеъмолчиларга тушунтириш бўйича туркум радио эшиттиришлар ва телекўрсатувлар тайёрлаш.

Ташкилий

тадбирлар

Доимий асосда

МТРК, ЎзА, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Сув хўжалиги вазирлиги

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: тегишли муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметидан келиб чиққан ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари ўзгартирилиши, шунингдек, улар ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарорига
8-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув объектларини комплекс ўрганиш бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси масъул ходими, ишчи гуруҳ раҳбари

лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси масъул ходими

лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси масъул ходими

лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги давлат хизмати ҳудудий бўлинмаси масъул ходими

лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси масъул ходими

лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси масъул ходими

лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими*

лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси масъул ходими

лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, карторграфия ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси масъул ходими

лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси масъул ходими

лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳудудий бўлинмаси масъул ходими

лавозим бўйича

«Ўзбекэнерго» АЖ ҳудудий бўлинмаси масъул ходими

лавозим бўйича

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳудудий бўлинмаси масъул ходими

лавозим бўйича

туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг вакиллари чегараолди туманлар бўйича ташкил этиладиган ишчи гуруҳлар таркибига киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2018 й., 07/18/3672/1086-сон, 20.06.2018 й., 07/18/3789/1373-сон, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон, 30.11.2018 й., 07/18/4039/2244-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон; 10.10.2019 й., 07/19/4486/3886-сон; 07.04.2021 й., 07/21/5055/0309-сон; 08.07.2022 й., 06/22/167/0619-сон)