Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
03.07.2026
06.01.2026
25.10.2023
05.07.2022
10.08.2020
07.12.2019
28.06.2019
01.08.2018
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 июндаги ПҚ-3795-сон қарорига мувофиқ ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасида ўқитиш учун иқтидорли ёшларни танлашнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига қабул қилишни ташкил этиш учун зарур шароитлар яратиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 28 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
594-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 594-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг (кейинги ўринларда Университет деб аталади) бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Университетнинг бакалавриат ва магистратурасига қабул бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари кесимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги тегишли қарори билан белгиланадиган давлат грантлари ҳамда тўлов-контракт асосидаги қабул квоталарига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига давлат гранти асосида Университетнинг умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари Университет бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) кириш учун уч фоизли квота ажратилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ «Темурбеклар мактаби» битирувчиларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларига Университетнинг бакалавриатига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёз берилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятида маълум бир натижаларга эришган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун Университетга талабаларнинг бакалавриатга қабул қилишнинг умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 470-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органлари хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандлари учун Университет бакалавриатига ажратилган умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрларига нисбатан бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига икки фоизли давлат гранти асосидаги квота ажратилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 октябрдаги 560-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Университетнинг бакалавриат ва магистратурасига талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бакалавриат ва магистратурага қабул қилишни ташкил этиш тегишли ўқув йили учун ташкил этиладиган Университет қабул комиссиясига (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб аталади) юкланади. Қабул комиссиясининг таркиби Университет ректорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Университет ректори қабул комиссиясининг раиси ҳисобланади. Қабул комиссиясининг жорий ишларини масъул котиб ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қабул комиссияси ҳужжатларни қабул қилиш тартиби ва муддатлари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг номлари ҳамда Университет бакалавриати ва магистратурасига қабул квоталари ҳақидаги маълумотни абитуриентлар ҳамда жамоатчиликка олдиндан етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Университетга қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг номлари, Университет бакалавриати ва магистратурасига қабул квоталари ҳақидаги маълумот Университетнинг расмий веб-сайти, шунингдек, ахборот стендларида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Университет бакалавриатига қабул қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни қабул комиссиясига тақдим этадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ректор номига бакалавриат таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт нусхаси (16 ёшга тўлмаган шахслар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этади) (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма (мавжуд бўлса) (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган абитуриентнинг умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатлари маълумотлари, паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси ва туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, фотосурати ва меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда ўқишга кириш ҳуқуқига эга шахслар ушбу ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхасини ҳам тақдим этадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сонли қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар билан биргаликда ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасининг аслини тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар қабул комиссиясига ушбу тавсияноманинг асл нусхасини тақдим этадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар қабул комиссиясига ушбу тавсияноманинг асл нусхасини тақдим этадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 470-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар қабул комиссиясига ушбу тавсияноманинг асл нусхасини тақдим этадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 октябрдаги 560-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. TOEFL IBT, IELTS, CEFR, Tест DaF халқаро имтиҳон тизимларининг амалдаги сертификатлари, GOETНE сертификати, DELF сертификати, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарори талабларига мувофиқ сертификатларга эга бўлган фуқаролар қабул комиссиясига ушбу сертификатларнинг асл нусхаларини тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳужжатлар олий таълим муассасаларига ўқишга кирадиган абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланган кундан 20 кун давомида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳужжатларни тақдим этишда абитуриент томонидан паспорт (16 ёшга тўлмаган шахслар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани) шахсан кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган талабларга мос ҳужжатлар тақдим этилганда, қабул комиссияси абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Абитуриент тақдим этилган ҳужжатларни шахсан ёки ишончли вакил орқали (абитуриент томонидан берилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома тақдим этилганда ва унда ишончли вакилига берилган ваколатлар кўрсатилганда) чақириб олиш тўғрисида қабул комиссиясига ариза бериш, шунингдек, абитуриентга дастлабки имтиҳон натижаларига кўра кириш тест синовларида иштирок этишга рухсат рад этилган ҳолларда тақдим этилган ҳужжатларни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 68-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 10-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қуйидаги ҳолларда тақдим этилган ҳужжатлар абитуриентга ёки унинг ишончли вакилига қайтарилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш куни тугашига икки соатдан кам бўлмаган вақт қолганда қабул комиссиясига мурожаат қилинган тақдирда — жорий иш куни охиригача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш куни тугашига икки соатдан кам вақт қолганда мурожаат қилинган тақдирда — кейинги иш кунининг дастлабки икки соати давомида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Университет бакалавриатига ўқишга қабул қилиш барча абитуриентлар учун тенг ҳуқуқлилик, ошкоралик, ягона қабул қоидалари ва танлов асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Университет бакалавриатига ўқишга қабул қилиш икки босқичда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастлабки имтиҳон (ёзма);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган кириш тест синовлари орқали.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Дастлабки имтиҳон Университет ректорининг буйруғи билан ташкил этиладиган махсус комиссия (кейинги ўринларда махсус комиссия деб аталади) томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссия таркибига Университет ходимлари билан бир қаторда бошқа давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳам киритилади. Махсус комиссия ўз фаолиятини қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва беғаразлик тамойиллари асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Махсус комиссияга комиссия аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштирадиган раис раҳбарлик қилади. Қабул комиссиясининг масъул котиби ўринбосари махсус комиссия раиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Дастлабки имтиҳон ҳар йили Университет қабул комиссияси томонидан белгиланадиган муддатларда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Дастлабки имтиҳонни ўтказиш жадвали Университет қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва дастлабки имтиҳонни ўтказиш бошланишидан камида 10 кун аввал Университетнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Дастлабки имтиҳон Университет негизида зарур техник, тиббий ва бошқа шароитларни яратган ҳолда ўтказилади. Бино ва аудиториялар хавфсизлик талабларига, шу жумладан ёнғин хавфсизлиги, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларни қабул қилиш, абитуриентлар билан суҳбатлашиш, дастлабки имтиҳонни топшириш жараёни видео ва аудио тизимлар ёрдамида ёзиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Дастлабки имтиҳон ёзма шаклда ўтказилади ва қуйидагиларни белгиловчи саволларнинг уч блокидан иборат бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал даража (40 балл), мантиқий ва кенг фикрлаш, турли тушунчалар, фактларни таққослаш ҳамда уларнинг ўртасидаги ўзаро боғлиқликни топиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
она тилини билиш даражаси (30 балл), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари), шунингдек, умумтаълим мактаблари (11-синф базасида) дастурларига киритилган Ўзбекистон маданияти, санъати, тарихи, географиясига тааллуқли ва бошқа масалалар юзасидан саводли ва асосли тушунтириш қобилияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тилларни (инглиз, француз ва немис тиллари) билиш даражаси (30 балл), Ўзбекистон маданияти, санъати, тарихи, географиясига тааллуқли ва бошқа соҳаларга оид масалалар юзасидан саводли ва асосли тушунтириш қобилияти. Бунда, хорижий тиллар бўйича етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатларига, шу жумладан, IELTS бўйича камида 5,5 балл, TOEFL IBT бўйича камида 61 балл билим даражаси кўрсаткичи билан халқаро сертификатларга, шунингдек, тест DaF, GOETНE сертификати, DELF сертификати имтиҳонларидан CEFR услуби бўйича В2 минимал даражасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарори талабларига мувофиқ сертификатларга эга бўлган абитуриентларга ушбу саволлар блоки бўйича максимал балл берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Дастлабки имтиҳоннинг максимал баллари миқдори 100 баллни ташкил этади. Абитуриент кириш тест синовларига рухсат берилиши учун билетдаги барча саволлар бўйича умумий баллар миқдорининг камида 50 фоизини тўплаши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Абитуриентларнинг тайёргарлигини баҳолаш мезонлари, дастлабки имтиҳонни ўтказиш тартиби махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилади, қабул комиссияси томонидан тасдиқланади ва Университет расмий веб-сайтида, шунингдек, ахборот стендларида дастлабки имтиҳонни ўтказиш муддатидан камида ўн кун аввал жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастлабки имтиҳон саволларини ишлаб чиқиш учун тегишли бакалавриат таълим йўналишлари бўйича малакали мутахассислар жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Дастлабки имтиҳон ушбу Низомнинг 25-бандида белгиланган саволларнинг уч блокидан иборат топшириқлар асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Барча топшириқлар одатда, ягона имтиҳон талабларини (имтиҳон материалининг мос ҳажми, саволлар, мисоллар ва топшириқларнинг мураккаблик ва меҳнат талаб қилиш даражаси) ўз ичига олиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Топшириқлар рўйхати қабул комиссияси томонидан дастлабки имтиҳон ўтказилишидан бир кун аввал тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Дастлабки имтиҳон учун ажратилган вақт, шу жумладан ташкилий қисм ва ишларни топшириш вақти 3 соатни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Дастлабки имтиҳонни ташкил этиш учун абитуриентлар гуруҳларга бўлинади. Бунда, ҳар бир гуруҳда дастлабки имтиҳонни ташкил этиш ва унинг ўтказилишини назорат қилиш махсус комиссиянинг уч нафар вакили томонидан амалга оширилади. Махсус комиссиянинг баён шаклида тасдиқланадиган қарори асосида махсус комиссия аъзолари гуруҳларга ажратилади. Аудиторияда бошқа шахсларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Абитуриент аудиторияга қабул комиссиясининг масъул шахси томонидан таклиф этилади. Бунда абитуриент ўз паспортини (16 ёшга тўлмаган шахслар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани) тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Абитуриентларнинг ёзма имтиҳон ўтказиладиган аудиторияга қоғоз ёки электрон манбадаги ўқув адабиёти, луғатлар, маълумотномалар, жадваллар ва бошқа адабиётни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, конспектлар, ёзув дафтарлари, қоғоз ёки электрон шаклдаги шпаргалкалар, алоқа воситалари (жумладан, мобил алоқа воситаси), аудио, фото ва видео ёзиш қурилмаларини олиб кириш ҳамда улардан фойдаланиш қатъиян ман этилади. Абитуриентларнинг ёзма имтиҳон ўтказилаётган вақтда аудиториядан чиқиши тақиқланади, саломатлиги ёмонлашганда қабул комиссиясининг масъул шахси ҳамроҳлигида чиқиши бундан мустасно. Бунда ёзма имтиҳон материаллари қабул комиссиясига топширилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Дастлабки имтиҳон бошланишидан аввал махсус комиссия вакиллари абитуриентларнинг имтиҳонга келиш давоматини текширади ва шундан сўнг ёзма имтиҳон тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш варағига тегишли ёзувлар қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Абитуриент дастлабки имтиҳонга жадвал бўйича келмаган ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган кириш тест синовларига қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Имконияти чекланган абитуриентларга дастлабки имтиҳон умумий тартибда, уларга аудиторияга тўсиқсиз кириши учун тегишли техник шароитлар яратилган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Дастлабки имтиҳон натижалари махсус комиссия томонидан тузиладиган, ушбу комиссиянинг раиси ва тегишли гуруҳларда имтиҳон ўтказган аъзолари имзолайдиган баён билан расмийлаштирилади. Қабул комиссияси дастлабки имтиҳон натижалари бўйича абитуриентга кириш тест синовларида иштирок этишга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Дастлабки имтиҳон натижалари тўғрисидаги маълумот Университетнинг ахборот стендларида ва расмий веб-сайтида имтиҳон ўтказилгандан кейинги икки кун ичида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Дастлабки имтиҳон натижалари эълон қилинганидан сўнг бир кундан кечикмаган ҳолда уларни қайта кўриб чиқиш учун мурожаат қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ушбу масала бўйича мурожаатлари қабул комиссияси томонидан абитуриент дастлабки имтиҳон натижаларини қайта кўриб чиқиш учун мурожаат қилган кунидан кейинги икки кун ичида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Университет бакалавриатига дастлабки имтиҳонни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга кириш тест синовларини Университет бакалавриатига ўқишга кириш учун белгиланган тартибда топширишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Хорижий тиллар бўйича етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатларига, шу жумладан IELTS бўйича камида 5,5 балл, TOEFL IBT бўйича камида 61 балл билим даражаси кўрсаткичи билан халқаро сертификатларга, шунингдек, тест DaF, GOETНE сертификати, DELF сертификати имтиҳонларидан CEFR услуби бўйича В2 минимал даражасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарори талабларига мувофиқ сертификатларга эга бўлган абитуриентларга максимал балл (100 балл) берилади ва улар ушбу фан бўйича кириш имтиҳонларидан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Абитуриентларни Университет бакалавриатига қабул қилиш тўғрисидаги қарор Давлат комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссиясининг абитуриентлар Университет бакалавриатига қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарори уларнинг дастлабки имтиҳонларда тўплаган баллари ҳисобга олинмаган ҳолда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Давлат комиссиясининг қарори Университет ректори томонидан абитуриентнинг Университетга қабул қилиниши тўғрисидаги буйруқни қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Хорижий фуқаролар суҳбат ўтказиш йўли билан қабул квотасидан ташқари тўлов-контракт асосида Университет бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
461. Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Университет бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
462. Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларини ажратилган уч фоизли квоталар доирасида Университетга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси бўйича танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори баллидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажратилган уч фоизли давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталарига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
(461 ва 462-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
463. Ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлари ва оддий аскарларининг ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Университет бакалавриатига (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
464. Ажратилган беш фоизли квота чегарасида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини, шунингдек, икки фоизли квота чегарасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандларини қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонлари натижаси бўйича тўпланган баллардан келиб чиққан ҳолда, навбатдаги кетма-кетлик тартибига мувофиқ тақсимланади.
(463 ва 464-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 470-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
465. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятларини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимлари фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Университет бакалавриатининг кундузги таълим шаклига (иккинчи олий таълимдан ташқари) танловсиз (кириш имтиҳонларисиз) қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
466. Божхона органлари ходимларининг фарзандлари ажратилган икки фоизли квоталар доирасида Университетга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси бўйича танлов асосида қабул қилинади ҳамда ўринлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори баллидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажратилган икки фоизли давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталарига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
(465 ва 466-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 октябрдаги 560-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Университет магистратурасига қабул қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Университет магистратурасига ўқишга қабул қилиш умумий тартибда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Университет магистратураси мутахассисликлари бўйича ўқиш муддати ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олувчилар учун бир йилни, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олувчилар учун икки йилни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Университет магистратурасига ўқишга қабул қилиш бакалавриатнинг тегишли таълим йўналишлари бўйича топшириқларни ўз ичига олган кириш ёзма имтиҳонлар шаклида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Абитуриент энг кўп (максимал) тўплаши мумкин бўлган балл 300 ни ташкил этади. Ушбу баллар қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислик фанлари бўйича баллар — 0 баллдан 100 баллгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тил бўйича баллар — 0 баллдан 100 баллгача.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Хорижий тиллар бўйича етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатларига, шу жумладан IELTS бўйича камида 6,5 балл, TOEFL IBT бўйича камида 85 балл билим даражаси кўрсаткичи билан халқаро сертификатларга, шунингдек, тест DaF, GOETНE сертификати, DALF сертификати имтиҳонларидан CEFR услуби бўйича C1 минимал даражасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарори талабларига мувофиқ сертификатларга эга бўлган абитуриентларга максимал балл (100 балл) берилади ва улар хорижий тиллар бўйича кириш имтиҳонларидан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ёзма имтиҳон натижалари асосида кириш имтиҳонларининг умумий бали аниқланади ва танлов қайдномасига киритилади. Танлов қайдномаси қабул комиссияси томонидан тасдиқланади ва Давлат комиссиясига белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва Университет магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ҳужжатларни қабул қилишни ташкил этиш ва Университет бакалавриати ҳамда магистратурасига дастлабки имтиҳонни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Университетнинг бюджетдан ташқари маблағларидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element