11.08.2017 йилдаги 610-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.08.2017 йилдаги 610-сон
Date of entry into force
14.08.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларига ўқитиш сифатини таъминлаш, чет тилларида эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, ушбу йўналишдаги ўқув дастурларининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш, чет тилларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини ривожлантириш асосида малака сертификатига эга бўлган ўқувчилар, талабалар ва педагогларга имтиёзлар бериш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017-2018 ўқув йилидан бошлаб узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида чет тилини ўзлаштириш даражасини давлат таълим стандартларида белгиланган «Тинглаб тушуниш» (Listening), «Ўқиш» (Reading), «Ёзиш» (Writing), «Гапириш» (Speaking) кўникмалари асосида баҳолаб бориш механизмини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 январдан бошлаб чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификатига эга бўлган ўқувчи, талаба ва педагогларга етакчи хорижий таълим муассасаларида тил ўрганиш амалиётларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 сентябрга қадар чет тилларини ўқитишнинг асосий босқичлари умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларда таъминланишини назарда тутган ҳолда узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида ўзаро узвийлик ва узлуксизлик тамойилларига асосан ўқув дастурларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш вазифалари юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2017 йил 1 октябрдан бошлаб тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларининг чет тили кафедралари базасида профессор-ўқитувчилар учун дарсдан ташқари вақтда тегишли мутахассислик фанларини чет тилида ўқитиш бўйича хизмат кўрсатадиган курсларнинг ташкил этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тил ўрганишни хоҳловчи талабалар учун олий таълим муассасаларида мулоқот даражасида тил ўргатиш бўйича интенсив курслар фаолиятини йўлга қўйиш, мутахассисликлар бўйича атамалар луғатларини яратиш, чет тилларда турли кўрик-танловлар ўтказиш, чет эллик етакчи мутахассисларни ўқув жараёнига жалб этиш, мутахассислик фанлари бўйича чет тилларида маърузалар ташкил этиш чоралари кўрилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда мутахассислик фанларидан чет тилида дарс берадиган, B2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган таълим муассасалари педагогларининг иш ҳақларига 100 фоизгача устамалар белгилаш тартиби ишлаб чиқилишини амалиётга жорий этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда чет тилини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини кенг қўллаган ҳолда 2018 йил 1 январдан бошлаб малака сертификатига эга бўлган талабгорларга сертификатни олгандан бошлаб 2 йилгача қуйидаги имтиёзлар бериш тартибини жорий этсин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 395-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.05.2019 й., 09/19/395/3115-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги А2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг саралаш тест синовлари рўйхатига чет тили (инглиз, немис, француз) фани киритилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига киришда чет тили фанидан максимал балл бериш ва уларни чет тили фанидан тест синовидан озод этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 395-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.05.2019 й., 09/19/395/3115-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 09/21/572/0891-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда сертификат олиш истагини билдирган талабгорлар учун талаб ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тизимли равишда ҳудудларда тест синовларининг ўтказилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига оммавий ахборот воситаларида чет тилларида ташкил этилаётган дастурлар ҳажмини ва таъсирчанлигини ошириш, айниқса болалар ва ёшлар учун қизиқарли мавзуларда мақолалар чоп этиш ҳамда телерадиодастурлар тайёрлаш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири У.И. Иноятов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 11 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
610-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 820-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.05.2019 й., 09/19/395/3115-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 09/21/572/0891-сон)