Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2026 21.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3015
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг буйруғи, 21.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3015
Date of entry into force
22.05.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3015]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 22 январдаги 323-сонли ««Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3015-3, 30.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига асосан буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор Ш. САДИКОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 15 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
186-сон

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 186-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ махсус ахборот портали операторига (бундан буён матнда Оператор деб юритилади) нисбатан умумий талабларни ва махсус ахборот порталида (бундан буён матнда портал деб юритилади) давлат харидларини ташкил этиш бўйича унинг фаолияти тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Оператор сифатида ушбу Низом талабларига жавоб берадиган юридик шахс Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (бундан буён матнда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги деб юритилади) белгиланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аванс тўлови — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланадиган, давлат буюртмачиси (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси томонидан киритиладиган, операторнинг воситачилик йиғимларини ва томонларнинг закалатини ўз ичига олган молиявий маблағлар суммаси;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат харидларига киритиш — ушбу Низомга мувофиқ Оператор томонидан буюртмачи ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисини электрон харид қилиш тартиб-таомилларидан фойдаланишга киритиш тартиб-таомили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий кабинет — электрон давлат харидларида иштирок этиш, ҳамда зарур ахборотни жойлаштириш ва ундан фойдалана олиши таъминлайдиган, буюртмачи ёки харид қилиш тартиб-таомили иштирокчисининг порталдаги индивидуал саҳифаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан буён матнда ҲККП деб юритилади) –буюртмачи ёки харид қилиш тартиб-таомили иштирокчиси томонидан киритиладиган пул маблағларини ҳисобга олиш ва улар ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминлайдиган Операторнинг таркибий бўлинмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси (бундан буён матнда иштирокчи деб юритилади) — харид қилиш тартиб-таомилида давлат харидларини ижро этиш учун талабгор сифатида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти. Харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича ғолиб деб топилган ва у билан шартнома тузилган иштирокчи давлат харидлари ижрочиси ҳисобланади (бундан буён матнда ижрочи деб юритилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Оператор
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Операторга талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Операторларга қуйидаги талаблар қўйилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштиришни ва унга киришни, давлат харидлари бўйича статистик маълумотларни қайта ишлаш, давлат харидларини амалга оширишда товарлар (ишлар, хизматлар) классификаторидан фойдаланишни, электрон давлат харидларини ўтказиш, электрон харид қилиш тартиб-таомиллари натижаларига кўра шартномалар тузишни ва ҲККП орқали мажбуриятларни бажариш кафолатларини таъминлайдиган ахборот тизимининг мавжудлиги;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3015-2, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3015-2/0448-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тижорат ва ахборот технологиялари соҳасида малакали ходимлар мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портални Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аппарат-техника воситаларида жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унга нисбатан банкротлик тартиб-таомиллари қўлланилмаганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Оператор функциясини бажаришни истаган юридик шахсдан (бундан буён матнда Аризачи деб юритилади) давлат харидлари соҳасида малакали ходимлар мавжудлиги тўғрисида маълумотларни сўрашга ҳақли.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Операторни аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Аризачи ўзининг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларини ҳамда қонунчилик талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган Одоб-ахлоқ қоидалари лойиҳасини илова қилган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ариза юборади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ариза олингандан бошлаб бир ой муддатда тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомда ўрнатилган талабларга мувофиқлигини ўрганади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўрганиш натижалари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризани қаноатлантириш ва Оператор функцияларини Аризачига юклаш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Аризачига Оператор функциялари юклатилганда, у билан келишув тузилади, унда буюртмачи ва иштирокчилардан Оператор фойдасига олинадиган воситачилик йиғими миқдори назарда тутилади. Воситачилик йиғими миқдори барча Операторлар учун ягона ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Оператор келишувни бекор қилиш ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига камида беш ой олдин хабарнома юборган ҳолда ўз ташаббуси билан Операторлик функцияларини бажаришдан воз кечишга ҳақли.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарори билан, Оператор қуйидаги ҳолларда ўз функцияларини бажаришидан четлаштирилиши мумкин:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари жиддий бузилганда;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унга нисбатан банкротлик тартиб-таомиллари қўлланилганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Оператор ўз вазифаларини бажаришдан четлаштирилган тақдирда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Оператор ўртасида тузилган келишув ушбу келишувда ўрнатилган тартибда бекор қилинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Операторнинг функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Оператор қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
порталнинг узлуксиз ишлашини, унга жойлаштирилган ахборотнинг бут сақланишини ва бир бутунлигини, мазкур порталнинг тегишли давлат бошқаруви органларининг расмий веб-сайтлари ва ахборот тизимлари билан белгиланган тартибда уйғун ишлашини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ахборотнинг электрон шаклда сақланишини, шу жумладан электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар сақланишини таъминлайди;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
порталда давлат бошқаруви органлари ўртасида ахборот алмашинувини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портални Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аппарат-техника воситаларига жойлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портални техник қўллаб-қувватлаш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзинжиниринг» республика лойиҳалаштириш институти ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади;
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари бўйича статистик маълумотларни шакллантиради;
(12-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 8-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3015-2, 13.04.2020 й.) асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3015-2/0448-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияни тузади ва унинг фаолиятини ташкил этади, унинг ишчи органи функцияларини бажаради.
(12-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(12-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Операторнинг мажбуриятлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачилар ва иштирокчиларга электрон давлат харидларида қатнашиш учун порталдан бепул фойдаланишларини таъминлаш;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3015-2, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3015-2/0448-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ порталда мавжуд бўлган ахборотдан жисмоний ва юридик шахсларнинг бепул эркин фойдаланишни таъминлаш;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасидаги ҳисоботни техник қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеграция масалалари ҳамда давлат ахборот тизимлари ва давлат электрон ахборот ресурслари хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус ваколатли орган билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларига тааллуқли ахборотнинг бутлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
порталда Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган шартномалар реестрини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари натижалари ҳақида портал орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигини хабардор этиш;
(13-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига давлат харидлари билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш;
(13-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона етказиб берувчилар реестрини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари натижалари бўйича товарлар, ишлар, хизматлар нархлари маълумотлар базасини ташкил этиш ва янгилаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портални узлуксиз ишлашини таъминлаш;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғига (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
(13-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
порталга жойлаштириладиган файлларга нисбатан технологик талаблар, шунингдек, ахборот хавфсизлиги бўйича талаблар ўрнатишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи томонидан харидларни амалга ошириш тўғрисида эълон ва харидлар режа-жадваллар жойлаштирилмаган ҳолларда, харидларни амалга ошириш натижалари ҳақидаги ахборотни чоп этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Оператор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчи, ижрочи сифатида давлат харидларида иштирок этишга, уларнинг аффилланган шахси бўлишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини амалга ошириш ва нарх белгилаш жараёнига аралашишга, контрагентларни танлашда ва шартномалар тузишда давлат харидлари субъектларининг эркинлигини чеклашга, шунингдек давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқларини бошқача тарзда чеклашга, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказиб бериладиган, олинадиган ва сақланадиган электрон ҳужжатлар ҳамда электрон хабарларнинг ишончлилигини, шунингдек агар қонунчилик ҳужжатларида ёки келишувда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, уларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилишга ёки текширишга;
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари субъектлари томонидан жойлаштириладиган электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларнинг мазмунини ўзгартиришга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Электрон давлат харидларига киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Буюртмачилар ва иштирокчиларни электрон давлат харидларига киритиш (бундан буён матнда харидга киритиш деб юритилади) тартиб-таомили уларда электрон рақамли имзо (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Бюджет буюртмачиларни харидга киритиш автоматик режимда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Операторнинг маълумотлар базасини электрон ҳамкорлик орқали Оператор томонидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Корпоратив буюртмачиларни харидга киритиш улар томонидан порталдаги электрон шаклдаги сўровнома-аризани (бундан буён матнда сўровнома деб юритилади) тўлдириш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Иштирокчиларни харидга киритиш улар томонидан порталдаги сўровномани тўлдириш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Иштирокчиларни харидга киритиш, уларнинг қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлганда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Солиқ органлари томонидан берилган ЭРИ мавжудлиги иштирокчини шартнома тузишга ҳуқуқини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғига (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Иштирокчи сўровномада унга нисбатан қўлланилган банкротлик тартиб-таомиллари мавжуд эмаслиги ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Иштирокчи томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг, портал томонидан Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри маълумотларини унда иштирокчи ҳақида ёзув мавжуд эмаслик ҳолати текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Оператор иштирокчиларга нисбатан ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилмаган қўшимча мезонларни ўрнатишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Буюртмачилар ва иштирокчиларни харидга киритиш бепул амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Буюртмачилар ва иштирокчиларни харидга киритиш порталга зарур маълумотлар киритилгандан сўнг бир иш куни давомида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғига (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғига (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Оператор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачилар ва иштирокчиларга ҲККПда алоҳида шахсий ҳисоб рақамлар очади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачилар ва иштирокчиларга шахсий кабинетлар ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Иштирокчини электрон харидлардан четлатиш қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Шартномавий мажбуриятлар ижросини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Буюртмачи ва иштирокчи электрон давлат харидларида ўзларининг иштирокларини фақатгина ЭРИ орқали амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи ва иштирокчи ўртасида ЭРИдан фойдаланган ҳолда порталда тузилган шартнома тегишли шаклда тузилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Оператор ҳисоб-китобларни ташкил этиш, ҳисобини юритиш, ҳамда корпоратив буюртмачилар ва иштирокчиларнинг шартномавий мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида Операторга хизмат кўрсатувчи банкда ҲККП учун алоҳида иккиламчи ҳисоб очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор шартномавий мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш ва алоҳида ҳисобини юритиш бўйича корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар учун ҲККПда ҳисоб рақам очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Корпоратив буюртмачи ва иштирокчи электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига закалат тўловларини ўтказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бюджет буюртмачиларининг ҳисоб-китобларини ташкил этиш, шартнома бўйича мажбуриятларини бажарилиши ҳисобини юритиш ва таъминлаш мақсадида Оператор учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида махсус шахсий ҳисобварақлар очади ва унга ушбу ҳисобрақамлардаги пул маблағларини бошқариш учун рухсат беради.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор бюджет буюртмачиларига ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш учун ҲККПда ҳисоб рақамлар очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
351. Бюджет буюртмачилар электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига операторнинг воситачилик йиғимини ўтказадилар.
(351-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғига (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Бюджет буюртмачиси томонидан шахсий кабинет орқали электрон аукцион, электрон танлов ва электрон тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон (бундан буён матнда эълон деб юритилади) жойлаштирилганидан ёки электрон дўконда иштирокчининг офертаси танлангандан (бундан буён матнда оферта деб юритилади) сўнг, портал электрон давлат харидлари якунларига кўра тузиладиган шартномавий мажбуриятларни бажариш учун, молиялаштириш манбаларини инобатга олган ҳолда, керакли суммага банд қўйиш тўғрисидаги ахборотни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизимидан (бундан буён матнда ДМБАТ деб юритилади) олгандан сўнг ушбу эълонни ёки танланган оферта бўйича нархлар сўрови механизмини активлаштиради.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар, уларнинг ҲККПдаги ҳисоб-рақамларида аванс тўловининг етарли миқдори мавжуд бўлган тақдирда электрон давлат харидларида иштирок этадилар.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
371. Бюджет буюртмачилари эълон ёки оферта бўйича ДМБАТ томонидан банд қўйилган суммасининг, шунингдек уларнинг ҲККПдаги ҳисобрақамларида операторнинг воситачилик йиғими суммасининг етарли миқдори мавжуд бўлган тақдирда, электрон давлат харидларида иштирок этадилар.
(371-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғига (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Аукцион иштирокчиларининг киритилган аванс тўловлари бошқа иштирокчилар томонидан бериладиган паст нарх таклифи келиб тушгунга қадар банд қилиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон дўкон иштирокчиларининг киритган аванс тўловлари ғолиб аниқлангунга қадар банд қилиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион ва электрон дўкон ўтказишда корпоратив буюртмачиси ва ижрочининг киритган закалатлари шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ёки белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилади.
(38-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3015-2, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3015-2/0448-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет буюртмачи томонидан электрон танлов ёки электрон тендер ўтказишда иштирокчиларнинг закалати ғолиб аниқлангунга қадар хатлаб қўйилади. Электрон танлов ёки электрон тендер ғолибининг закалати шартнома тузилгунига қадар банд қилиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпоратив буюртмачи томонидан электрон танлов ёки электрон тендер ўтказишда иштирокчилар томонидан закалат киритиш зарурати ва миқдори корпоратив буюртмачи томонидан белгиланади ҳамда киритилган закалат электрон танлов ёки электрон тендер ғолиби билан шартнома тузилгунига қадар хатланади. Бунда закалат миқдори товар (иш, хизмат) қийматининг 3 фоизидан ошмаслиги керак.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 8-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3015-2, 13.04.2020 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3015-2/0448-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
381. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлар базаларининг электрон ҳамкорлиги орқали Оператор билан электрон ҳужжатлар айланмасини ҳамда давлат харидларини ташкил этиш учун зарур бўлган ахборот алмашинувини таъминлайди.
(381-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Электрон давлат харидларининг якунига кўра, портал томонидан автоматик равишда намунавий шакл асосида шартнома шакллантирилади ва шартнома томонларининг шахсий кабинетларига юборилади, шунингдек тузилган шартномалар электрон реестрига киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Оператор тузилган шартномалар бўйича ахборотни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Операторнинг маълумотлар базалари электрон ҳамкорлиги орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (бундан буён матнда ғазначилик деб аталади) шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни қабул қилгандан сўнг бир иш куни мобайнида автоматик тартибда ДМБАТда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, шунингдек электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома суммасини ҲККПга ўтказиб беради.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет буюртмачиси электрон танлов ёки электрон тендер натижасида тузилган шартнома бўйича тўловларни ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамлардан фойдаланмаган ҳолда амалга оширади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 8-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3015-2, 13.04.2020 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3015-2/0448-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда олдиндан тўлов шартлари шартномада назарда тутилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғига (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Корпоратив буюртмачилар электрон дўкон ёки аукцион натижасида тузилган шартнома бўйича тўловларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу шартнома порталда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб, беш иш куни мобайнида ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказадилар. Бунда закалат, шартнома бўйича тўлаш суммасига қўшиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпоратив буюртмачилар электрон танлов ёки электрон тендер натижасида тузилган шартнома бўйича тўловларни ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамлардан фойдаланмаган ҳолда амалга оширади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3015-2, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3015-2/0448-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғига (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Агарда, корпоратив буюртмачи электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартномада белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаган тақдирда, унинг закалати уч иш кунида, мазкур муддат тугаганидан сўнг, кейинчалик унга хизмат кўрсатувчи банк ҳисобига ўтказиш учун, ижрочининг ҲККПдаги тегишли ҳисоб рақамига ўтказилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3015-2, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3015-2/0448-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. ҲККП буюртмачидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича келиб тушган тўлов суммасини банд қилиб қўяди ва пул маблағлари келиб тушган куннинг эртасидан бир иш кунидан кечикмаган муддатда электрон шаклда тўловни амалга ошириш бўйича ижрочига хабарнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур хабарнома ижрочига товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун асос бўлиб хизмат қилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3015-2, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3015-2/0448-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ижрочи томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ҲККП томонидан тўлов амалга оширилиши тўғрисидаги хабарномасиз етказиб берилган тақдирда, буюртмачи томонидан товарлар учун тўловни амалга оширмаслик хавфи ижрочининг зиммасида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Корпоратив буюртмачи товарни (ишни, хизматни) қабул қилгандан кейин уч иш куни мобайнида Операторга ўзининг шахсий кабинетидан фойдаланган ҳолда электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) тўлиқ ҳажмда қабул қилганлик тўғрисидаги ахборотни юборишга мажбур.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3015-2, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3015-2/0448-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Бюджет буюртмачиси товарни (ишни, хизматни) қабул қилгандан сўнг уч иш куни мобайнида шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) тўлиқ ҳажмда қабул қилганлик тўғрисидаги ахборотни, бюджет ташкилотларининг ҳисоби ва ҳисоботлари автоматлаштирилган тизимининг дастурий комплекси (бундан буён матнда ЎзБТАД деб юритилади) орқали ДМБАТга киритишга ва юборишга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. ДМБАТ, бюджет буюртмачиси томонидан шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) етказиб берганлик тўғрисидаги ахборотни олгандан кейин бир иш куни мобайнида маълумотлар базаларининг электрон алмашинуви орқали Операторга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Оператор, товарлар (ишлар, хизматлар) электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича тўлиқ ҳажмда етказилганлиги ҳақида маълумотни олгандан сўнг, бир иш куни давомида:
(50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3015-2, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3015-2/0448-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тўлов топшириқномасини шакллантиради ва ДМБАТга юборади, у эса тўлов топшириқномасини олгандан сўнг бир иш куни давомида бюджет буюртмачиларининг пул маблағларини ижрочига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон тўлов топшириқномасини шакллантиради ва Операторга хизмат кўрсатувчи банкка юборади, у эса тўлов топшириқномасини олгандан сўнг, бир иш куни мобайнида корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағларини ижрочига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижрочининг закалатига қўйилган бандни бекор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
закалатни банддан ечади ва корпоратив буюртмачининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига қайтаради;
(50-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилганлиги ҳақидаги маълумотни порталга жойлаштиради.
(50-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3015-2, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3015-2/0448-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
501. Оператор электрон танлов ёки электрон тендер натижасида шартнома тузилганидан сўнг, бир иш куни давомида закалатни банддан ечади ва уни ижрочининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпоратив буюртмачи томонидан ўтказилган электрон танлов ёки электрон тендерда иштирокчилар томонидан закалат киритилган тақдирда, у Оператор томонидан шартнома тузилганидан сўнг, бир иш куни давомида банддан ечилади ва ижрочининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига қайтарилади.
(501-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 8-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3015-2, 13.04.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3015-2/0448-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича етказиб бериш муддати тугагандан сўнг, товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлиги ҳақидаги маълумот мавжуд бўлмаса, портал бир иш куни мобайнида автоматик режимда буюртмачи ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигини хабардор қилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Буюртмачи томонидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш муддати тугагач уч иш кунидан сўнг:
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3015-2, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3015-2/0448-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет буюртмачиларнинг шартнома бўйича пул маблағларига суд ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корпоратив буюртмачи томонидан шартнома бўйича киритилган маблағлардан, закалатдан ташқари, бандни бекор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарилмаган шартномалар бўйича маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади.
(52-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. ҲККП суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки тегишли ҳисоб рақамга ўтказишни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ҲККП ижрочининг закалати жарима сифатида бюджет буюртмачисига ўтказилиши тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни бюджет буюртмачисининг бюджетдан ташқари тегишли ҳисоб рақамига ўтказишни амалга оширади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Портал, электрон давлат харидларининг якунларига кўра, битимнинг ҳақиқий суммасидан операторнинг воситачилик йиғимини буюртмачи ва иштирокчининг аванс тўловларидан ушлаб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Иштирокчиларнинг ва корпоратив буюртмачиларнинг банди бекор қилинган пул маблағлари, уларнинг топшириқларига асосан бошқа электрон давлат харидларида аванс тўловлари сифатида фойдаланилиши мумкин ёки хизмат кўрсатадиган банклардаги уларнинг ҳисоб рақамларига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Оператор мазкур Низомни бузганлик учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Буюртмачилар ва иштирокчилар Операторга тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ўз вақтида тақдим этиш учун жавобгар бўлади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 37-сони буйруғи (рўйхат рақами 3015-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Оператор давлат харидлари субъектларининг ушбу операторга бериладиган электрон ҳужжатлари ва электрон хабарларининг, шу жумладан бўлажак давлат харидлари тўғрисида махсус ахборот порталида жойлаштириладиган ахборотнинг мазмуни билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 14 май
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.05.2018 й., 10/18/3015/1248-сон; 22.04.2019 й., 1019/3015-1/2982-сон; 13.04.2020 й., 10/20/3015-2/0448-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)