04.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3005
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг қарори, 04.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3005
Date of entry into force
08.08.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 4 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3005]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги Ф-5022-сон «Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Н. АГЗАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2018 йил 7 февраль,

3-сон

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Д. ИСАКУЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 7 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 2018 йил 7 февралдаги 3, 2-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Низом энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини (бундан буён матнда ЭНҲАТ деб юритилади) жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни (бундан буён матнда энергия ресурслари деб юритилади) ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 1 апрелдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3005-1, 16.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 10/25/3005-1/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъминотчи — энергия ресурсларини қабул қилиш, тақсимлаш ва истеъмолчиларга шартнома асосида етказиб беришни таъминловчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва/ёки газ таъминоти ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия ресурслари истеъмолчиси (бундан буён матнда истеъмолчи деб юритилади) — электр энергиясидан ва/ёки табиий газдан ишлаб чиқариш ва/ёки маиший эҳтиёжлари учун фойдаланаётган жисмоний шахслар (бундан буён матнда маиший истеъмолчи деб юритилади) ва юридик шахслар ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг замонавий асбоблари (бундан буён матнда энергия ресурсларини ҳисобга олиш прибори деб юритилади) — энергия ресурслари сарфини ҳисобга олиш прибори бўлиб, истеъмол қилинган энергия ресурсларининг ҳақ тўланиши лозим бўлган ҳажми унинг кўрсаткичлари асосида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом талаблари ЭНҲАТ жорий этиш доирасида янгидан ўрнатилаётган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари учун тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Юридик шахсларда ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларда энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ишларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Таъминотчи томонидан тегишлича электр ва газ тармоқларига уланиш учун истеъмолчига бериладиган техник шартларда ЭНҲАТ жорий этиш доирасида энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш бўйича қўйиладиган талаблар кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Истеъмолчиларнинг электр таъминоти ва газ таъминоти лойиҳаларида ЭНҲАТ жорий этиш доирасида энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари бўйича алоҳида қисм назарда тутилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ЭНҲАТ жорий этиш доирасида ўрнатиладиган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари, шунингдек ЭНҲАТ жорий этиш доирасида ўрнатиладиган бошқа зарур элементлар Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ва Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида белгиланган тартибда ўрнатилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг 2024 йил 8 июлдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3551, 14.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3551/0660-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Маиший истеъмолчиларда энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ишларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ЭНҲАТ жорий этиш доирасида ўрнатиладиган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш бўйича ишлар таъминотчи томонидан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ мустақил равишда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Таъминотчи ЭНҲАТ жорий этиш доирасида ўрнатиладиган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш бўйича ишлар бошланишидан камида 10 кун олдин жойлардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали маиший истеъмолчиларни бу ҳақда хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ЭНҲАТ жорий этиш доирасида ўрнатиладиган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини, шунингдек улар ўрнатиладиган махсус шкафларни харид қилиш, шу жумладан мавжуд (шунингдек индукцион, газ температураси ва босими бўйича коррекциясиз) приборларни алмаштириш, монтаж қилиш, давлат қиёсловидан (шу жумладан, даврий давлат қиёсловидан) ўтказиш ҳамда ўрнатиш таъминотчи ҳисобидан амалга оширилади, таъминотчи томонидан маиший истеъмолчи иштирокида бепул уланади, рўйхатга олинади ва пломбаланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 1 апрелдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3005-1, 16.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 10/25/3005-1/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Юридик шахсларга ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларга ЭНҲАТ жорий этиш доирасида ўрнатилаётган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини монтаж қилиш истеъмолчининг танлови бўйича таъминотчи ёки махсус монтаж қилувчи ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари, шу жумладан электр энергиясини ҳисобга олиш элементларини монтаж қилиш электр таъминоти ва/ёки газ таъминоти лойиҳаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. ЭНҲАТ жорий этиш доирасида ўрнатилаётган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларга ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларга ҳамда якка тартибда қурилган уй-жойларга ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун тармоқларнинг мансублик чегарасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп хонадонли уй-жойларда ва намунали лойиҳалар бўйича қурилган алоҳида уй-жойларда уларнинг электр ва газ таъминоти лойиҳаларида белгиланган махсус жойларга ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан техник ҳужжатларга тегишли деб топилган, 2004 йил 27 февралдаги 20-15-62/24-сон) талабларига мувофиқ ўрнатилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Табиий газни ҳисобга олиш приборларини танлаш, жойлаштириш ва ўрнатиш ШНҚ 2.04.08-22 «Газ таъминоти. Лойиҳалаш талаблари»га мувофиқ амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 1 апрелдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3005-1, 16.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 10/25/3005-1/0352-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Истеъмолчилардаги мавжуд ҳисобга олиш приборларини, шу жумладан индукцион, газ температураси ва босими бўйича коррекциясиз ишлайдиган ҳисобга олиш приборларини ечиб олиш (демонтаж қилиш) ва ЭНҲАТ жорий этиш доирасида ўрнатилаётган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш таъминотчининг ваколатли ходими томонидан истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 1 апрелдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3005-1, 16.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 10/25/3005-1/0352-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Таъминотчининг ваколатли ходими маиший истеъмолчилардаги энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини ечиш ва ўрнатиш ишлари соат 8.00 дан 20.00 гача амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда таъминотчининг ваколатли ходими истеъмолчига ўзининг хизмат гувоҳномасини кўрсатишга мажбур.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 1 апрелдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3005-1, 16.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 10/25/3005-1/0352-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Таъминотчининг ваколатли ходими истеъмолчидаги энергия ресурсларини ҳисобга олувчи мавжуд ҳисобга олиш приборларини ечиб олишда истеъмолчи иштирокида ҳисобга олиш приборини ва ундаги пломбаларнинг бутунлигини текширади ва бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузади ҳамда далолатноманинг барча нусхалари таъминотчининг ваколатли ходими ва истеъмолчи томонидан имзоланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 1 апрелдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3005-1, 16.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 10/25/3005-1/0352-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Далолатномада ҳисобга олиш приборининг тури, унинг завод рақами, ишлаб чиқарувчининг товар белгиси, ечиш пайтидаги кўрсаткичи ва бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади. Далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига тақдим этилади, иккинчи нусхаси таъминотчида қолади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 1 апрелдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3005-1, 16.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 10/25/3005-1/0352-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Истеъмолчида мавжуд ҳисобга олиш приборини улаш схемаси ўзгарганда, приборга зарар етказилганда (истеъмолчининг айби билан) ёки пломбалари бузилганда, ҳисобга олиш приборларидан ташқари бошқа энергия ресурсларини қабул қилгичлар уланганда ва амалда истеъмол қилинган энергия ресурсларининг кўрсаткичларини камайтириш мақсадида бошқа қоида бузишларга йўл қўйилганда, таъминотчининг ваколатли ходими истеъмолчи иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ва Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида белгиланган тартибда далолатнома тузади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 1 апрелдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3005-1, 16.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 10/25/3005-1/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Таъминотчининг ваколатли ходими томонидан маиший истеъмолчиларга энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборининг давлат қиёсловидан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилган ва улангандан сўнг таъминотчининг ваколатли ходими ва истеъмолчи иштирокида энергия ресурсларининг ҳисобга олиш прибори ўрнатилганлиги тўғрисида икки нусхада далолатнома тузади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 1 апрелдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3005-1, 16.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 10/25/3005-1/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатномада ҳисобга олиш приборининг тури, завод рақами, ишлаб чиқарувчининг товар белгиси, ўрнатилган пайтдаги кўрсаткичлари, давлат қиёсловидан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат ва пломбалар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатнома таъминотчининг ваколатли ходими ва истеъмолчи томонидан имзоланади, бир нусхаси истеъмолчига тақдим этилади, иккинчи нусхаси таъминотчида қолади.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 1 апрелдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3005-1, 16.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 10/25/3005-1/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилган ва улангандан сўнг таъминотчининг ваколатли ходими ва истеъмолчи иштирокида:
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 1 апрелдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3005-1, 16.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 10/25/3005-1/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) электр энергиясини ҳисобга олиш приборининг клемма қопқоғини (схемасини), ўлчов ток трансформаторларининг клеммаларини, ҳисобга олиш асбобининг хотира блокини ва дастурлашга кириш тугмасини (ўчиргичини), ўтиш клеммаларини, кучланиш ўлчов трансформатори ажратгичларининг юритмаларини ва ҳимоя автоматларини пломбалайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари қуйидагича пломбаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маиший истеъмолчиларда ҳисоблаш механизмини (электрон кўрсаткичларини) ва ҳисобга олиш приборининг газ ўтказгич билан улаш муфтасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
босим датчикининг вентилли блоки;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёпиқ ҳолатда атмосфера билан алоқа учун вентили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
очиқ ҳолатда босим датчигининг газ билан алоқа вентили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб механизми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон корректори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
босим датчиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарорат датчиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррекция блоки алоқа кабелининг кириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сарф, босим, ҳарорат датчикларининг сигнал симлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобга олиш приборларининг тўғри участкалари, фильтрнинг, киришли/чиқишли кранларнинг, байпаснинг фланцли уланмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш/чиқиш пуфловчи вентиллари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтегаз» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 5 февраль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 26 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 18 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси У. МУСТАФОЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 15 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекгидроэнергия» АЖ бошқаруви раиси А. САНГИНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 12 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 10 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 2 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши бошқаруви раиси Ш. ЖАВЛОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 24 март
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/3005/1167-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 28.08.2024 й., 10/24/3551/0660-сон; 17.04.2025 й., 10/25/3005-1/0352-сон)