ИЛОВА
|
Чора-тадбирларнинг номланиши |
Амалга ошириш шакли |
Амалга ошириш муддатлари |
Масъул ижрочилар | |
|
1. |
Тараққий этган мамлакатлар ва жаҳоннинг етакчи компанияларининг ўрганилган тажрибасини ҳисобга олиб Ўзбекистон Республикасида Электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларига (кейинги ўринларда — ЭНҲОАТ) нибатан ишлаб чиқилган концепция ва техник талаблар лойиҳаларини қайта кўриб чиқиш. Унинг якунларига кўра электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини янада жорий қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Ишчи комиссиясига (кейинги ўринларда — Ишчи комиссия) ЭНҲОАТга қўшимча ишланган концепция лойиҳалари ва техник талабларни тасдиқлаш учун киритсин. |
Концепция ва техник талаблар лойиҳалари |
2017 йил 30 августга қадар |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А. Султонов) |
|
2. |
Ишчи комиссия томонидан тасдиқланган ЭНҲОАТга нисбатан концепция ва техник талаблар лойиҳалари асосида Ўзбекистон Республикасида ЭНҲОАТни жорий этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш. |
Лойиҳалар |
2017 йил 20 сентябргақадар |
«ЎзИнжиниринг» РЛИ (Т. Уразаев), «Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А. Султонов) |
|
3. |
Етказиб берувчилар билан ҳисобга олиш приборлари ва улар учун зарур бўлган ускуналарни кейинчалик ишлаб чиқиш учун янгидан ташкил этилаётган ЭНҲОАТга фойдаланишда бўлган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини улаш имкониятини ўрганиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 25 августга қадар |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
4. |
Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш, улар учун зарур бўлган ускуналар, шунингдек, маълумотларни узатиш тизими приборларининг мақбул моделларини танлаш учун жойни белгилаш (маҳалла, кварталлар, кўп қаватли уйлар). |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 30 августга қадар |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А. Султонов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, |
|
5. |
ЭНҲОАТни жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш замонавий приборларини ўрнатиш (приборларни ўрнатиш жойи, монтаж қилиш шартлари, уларнинг рухсатсиз аралашувдан ҳимоя қилиниши ва бошқалар) тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
2017 йил 15 сентябрга қадар |
«Ўздавнефтгазинспекция» ДИ (Л. Акбархўжаев), «Ўздавэнергоназорат» ДИ (А. Ниматуллаев), «Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А. Султонов) Адлия вазирлиги (М. Икрамов) |
|
6. |
Ҳисобга олиш приборларининг зарур баланс сони, маълумотлар концентраторлари ва бошқаларни хорижий шериклар билан дастлабки тартибда ишлаб чиқиш учун электр тармоқ хўжалиги ва газ тақсимлаш тизими бўйича зарур техник ҳужжатларни тайёрлаш (лойиҳалар, паспортлар, йиғма жадваллар ва бошқалар). |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 5 сентябрга қадар |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А. Султонов) |
|
7. |
Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий приборларини ўрнатиш учун ходимларни тайёрлашни, зарур молия ва транспорт, техник воситалар ва бошқа моддий-техник ресурсларни назарда тутадиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Комплекс чора-тадбирлар |
2017 йил 5 сентябрга қадар |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А. Султонов) |
|
8. |
ЭНҲОАТни жорий этиш бўйича контрактларни тузадиган ва бажарадиган бўлинмаларни белгилаш (ташкил этиш) учун «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ кузатув кенгашларининг навбатдан ташқари йиғилишларини ўтказиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 10 сентябрга қадар |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А. Султонов) |
|
9. |
Туманлар (шаҳарлар) рўйхати кўрсатилган ҳолда ЭНҲОАТни жорий этишнинг уч босқичини белгилаш, шунингдек, уларни тасдиқлаш учун Ишчи комиссиясига киритиш. |
Таҳлилий маълумотнома |
2017 йил 10 сентябрга қадар |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А. Султонов) |
|
10. |
Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий приборлари, шунингдек, улар учун зарур бўлган ускуналарга сервис хизмати кўрсатиш бўйича корхона ташкил қилиш учун ўзбек томонидан потенциал шериклар – компаниялар рўйхатини белгилаш. |
Рўйхат |
2017 йил 10 сентябрга қадар |
Республика комиссияси (Ж. Қўчқоров) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
11. |
Алоҳида имтиёзли тариф режаларини белгилаган ҳолда ЭНҲОАТ маълумотларини узатиш учун уяли алоқа каналларидан фойдаланиш масалаларини, шунингдек, ЭНҲОАТни жорий этиш жараёнларида иштирок этувчи уяли алоқа операторларига тегишли имтиёзлар бериш масалаларини уяли алоқа операторлари билан ишлаб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2017 йил 15 сентябрга қадар |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) «Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А. Султонов) |
|
12. |
Электр узатиш линиялари ва трансформаторлар, газни тақсимлаш тизими ва бошқа инфратузилмаларнинг жорий ҳолатини ўрганиш, уларни модернизация қилиш бўйича техник ечимларни ишлаб чиқиш. |
Комплекс чора-тадбирлар |
2017 йил 10 сентябрга қадар |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А. Султонов) |
|
13. |
Табиий газни ҳисобга олиш замонавий приборларини ишончли эксплуатация қилиш учун газ тақсимлаш тизимларини ўрнатиш ва тайёрлаш (газ тақсимлаш тармоқларини ўрганиш, газни ҳисобга олиш замонавий приборларининг тўғри эксплуатация қилинишини таъминлаш учун фильтрлар ўрнатиш жойини белгилаш ва газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатишдан олдин фильтрларни монтаж қилишни якунлаш). |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш босқичларига мувофиқ |
«Ўзбекнефтгаз» АЖ (А. Султонов) |
|
14. |
Замонавий ҳисобга олиш приборлари ва ускуналарига сервис хизмати кўрсатиш бўйича корхона ташкил этиш, шунингдек, ЭНҲОАТни жорий этиш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш масалалари бўйича музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасига «SAGEMCOM» (Франция), «Landis & Gyr» (Швейцария) ва «Elster Metronica» (Германия Федератив Республикаси) компанияларини таклиф этиш. Мазкур компаниялар вакилларига виза олиш ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кейинчалик шу ерда бўлиши билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш. |
Таклифномалар йўллаш, |
Хорижий компаниялар вакилларининг бўлиши муддатларига мувофиқ |
ТИВ (А. Камилов), Молия вазирлиги (Б. Хўжаев), масъул вазирликлар ва идоралар |
|
15. |
Ўзбекистон Республикасида ЭНҲОАТни жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш учун энергоресурсларни ҳисобга олиш замонавий приборларини ва улар учун зарур бўлган ускуналарни харид қилиш масаласи бўйича таклиф қилинган компаниялар билан Тошкент шаҳрида учрашувлар ўтказишни ташкил этиш. Компаниялар билан ўтказилган учрашувлар натижалари бўйича якуний ҳужжатни тайёрлаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Томонларнинг келишилган муддатларига мувофиқ |
Ишчи комиссия (Ж. Қўчқоров) |
|
16. |
Ўзбекистон Республикасида ЭНҲОАТни жорий этишга оид тўхтатиб турилган лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш. |
Ўзбекистон Республикаси |
2017 йил 30 сентябрга қадар |
Ишчи комиссия (Ж. Қўчқоров) |
|
17. |
Ўзбекистон Республикасида ЭНҲОАТ лойиҳасини амалга ошириш учун маълумотларни узатиш тизимидан фойдаланиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва Ишчи комиссияга киритиш. |
Таҳлилий маълумотнома |
2017 йил 20 августга қадар |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
18. |
Хорижий компаниялар билан ўтказилган музокаралар якунлари бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, электр ва газ таъминоти хизматлари ягона биллинг тизимининг, техник ва бошқа параметрлари, шунингдек, биллинг тизимидан фойдаланиш ва ишлатиш учун масъул субъектни белгилаш. |
Техник ҳужжат |
Томонларнинг келишган муддатига мувофиқ |
Ишчи комиссия (Ж. Қўчқоров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), «Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А. Султонов) |
|
19. |
Ўзбекистон Республикасида ЭНҲОАТни жорий этиш лойиҳасини, шу жумладан халқаро молия институтларини жалб этган ҳолда молиялаштириш манбаларини белгилаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 25 сентябрга қадар |
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А. Ахмедхаджаев), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев) |
|
20. |
Ўзбекистон Республикасида ЭНҲОАТни жорий этиш лойиҳасини амалга оширишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. |
Ўзбекистон Республикаси |
2017 йил 30 сентябрга қадар |
Ишчи комиссия (Ж. Қўчқоров) |
2) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.