Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
29.04.2026
13.11.2025
01.11.2025
28.07.2025
20.01.2025
08.01.2024
14.08.2023
04.08.2023 01
23.12.2022
05.04.2022
14.12.2020
22.09.2018
03.05.2018
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2026
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ер ва сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналари тасарруфидаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналари билан таъминланган насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг пахта хом ашёси ва ғалла етиштириш учун истеъмол қилган электр энергияси қиймати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йилнинг 1 апрель ҳолатига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари техник ҳолатини, уларга бириктирилган суғориладиган ер майдонларини, жумладан пахта хом ашёси ва ғалла етиштириладиган ерларни хатловдан ўтказсинлар ҳамда тегишли далолатномаларни расмийлаштирсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йил 10 июлга қадар келгуси йилда пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси прогноз қийматини Давлат бюджетидан қоплаш бўйича асосланган талабномаларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилиб борсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 10 кун муддатда сув манбаларининг сувлилигига қараб сув олиш лимитларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаб жойлардаги барча сувдан фойдаланувчиларга етказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини Давлат бюджетидан қоплаш бўйича тақдим қилинган талабномаларга асосан зарур бўлган маблағларни келгуси йиллар учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда эътиборга олсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Пахта ва ғалла етиштирувчи хўжаликлар томонидан 2023-2024 йилларда пахта ва ғалла етиштиришда фойдаланилган электр энергияси харажатларининг бир қисмини қоплаш учун «Агросубсидия» ахборот тизими орқали 2025 йил 1 январга қадар тақдим этилган аризалар бўйича субсидия маблағлари истисно тариқасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2025 йилда ажратиб берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йилда пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришда суғориш ишларига сарфланган электр энергияси миқдори қишлоқ хўжалиги экинларини гидромодул районлаштириш ва суғориш режимидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда қиймати қоплаб бериладиган электр энергияси миқдори ҳақиқатда сарфланган электр энергияси миқдорининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқларини шартнома асосида ўз вақтида электр энергияси билан таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон )
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммаларига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 3 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
320-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатган ва уни белгиланган тартибда туман электр тармоқлари ташкилотидан рўйхатдан ўтказган истеъмолчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор бошқарувига берилган давлат сув хўжалиги тизимидаги насос станциялари ва суғориш қудуқлари, шунингдек истеъмолчиларнинг пахта ва ғалла майдонларида шўр ювиш, нам ва яхоб сув бериш тадбирлари, бошқа экинлар ҳамда ғалладан бўшаган ерларга такрорий экинларни суғориш учун истеъмол қилинган электр энергияси қиймати уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчилар — пахта ва ғалла экин майдонларини насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари орқали суғорадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия — пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган молиявий ёрдам;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидияланадиган электр энергияси миқдори — туман ишчи гуруҳининг хулосасига асосан Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган истеъмолчининг насос агрегати ва суғориш қудуғи истеъмол қиладиган электр энергияси миқдори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Agro-subsidiyа» ЯАТ — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига субсидия ажратиш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишишнинг ягона ахборот тизими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Субсидиялар истеъмолчиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёси ва ғалла экинларини мавжуд томчилатиб, ёмғирлатиб ёки дискрет суғориш тизимларидан (кейинги ўринларда — сувни тежайдиган суғориш технологияси) фойдаланган ҳолда суғоришда истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг 100 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта ва ғалла майдонларини сувни тежайдиган суғориш технологиясидан фойдаланмаган ҳолда суғоришда истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчиларга субсидия ажратиш бўйича материалларни жамлаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Субсидия учун талабномаларни расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳар бир туманда (Қувасой шаҳрида) туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги (кейинги ўринларда — туман ҳокимлиги) томонидан Истеъмолчиларнинг пахта ва ғалла майдонларини суғориш учун насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари сарфлаган электр энергия харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — туман ишчи гуруҳи) 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими туман ишчи гуруҳининг ишчи органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туман ишчи гуруҳи келгуси йил учун ҳар календарь йилнинг 1 июлига қадар (2024 йил учун 10 февралга қадар) истеъмолчиларнинг пахта ва ғалла майдонларини суғоришда сарфланадиган электр энергияси қийматини давлат бюджетидан қоплаш бўйича туман манзилли рўйхатларини экин тури, ер майдонлари ва контур рақамлари, сув манбаи, ўрнатилган насос агрегатларининг параметрлари (русуми, қуввати, сув сўриш қувурлари ва босимли қувурлар узунлиги ҳамда диаметри, сувни кўтариш баландлиги ва бошқалар), жорий қилинган ёки жорий қилиниши режалаштирилган замонавий сувни тежайдиган суғориш технологияси тури ва майдони, истеъмол қилинадиган электр энергияси миқдори бўйича туман манзилли рўйхатларини шакллантиради, ишчи гуруҳининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва туман ишчи гуруҳининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, кейинги йилда суғориш ишлари учун истеъмолчининг насос агрегати ва суғориш қудуғи чиқариб берадиган сувнинг ойма-ой миқдори туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ билан келишилган ҳолда тегишли гидромодулли районлаштириш ва суғориш режими бўйича ҳисоб-китоб қилинган лимитда белгиланган ҳажмда олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Манзилли рўйхатлар тўғри шакллантирилганлигига туман ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тасдиқланган туман манзилли рўйхатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан умумлаштирилиб, ҳар календарь йилнинг 10 июлига (2024 йил учун 1 мартга) қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манзилли рўйхатларни Сув хўжалиги вазирлиги ва Энергетика вазирлиги билан келишади ҳамда зарур бўлган маблағларни келгуси йил бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Истеъмолчиларнинг асосланган таклифлари бўйича туман манзилли рўйхатларига туман ҳокими томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Манзилли рўйхатни ишлаб чиқиш ва субсидия миқдорини ҳисоблашда қуйидаги формулалардан фойдаланиш мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Wээ= Qэд× tна/ηна (1)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Wээ — истеъмолчининг насос агрегати ва суғориш қудуғи истеъмол қиладиган электр энергияси миқдори, кВт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Qэд — насос агрегати ёки суғориш қудуғи электр двигателининг қуввати, кВт /соат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
tна — насос агрегати ёки суғориш қудуғининг ишлаш давомийлиги, соат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ηна — насос агрегати ёки суғориш қудуғининг фойдали иш коэффициенти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Насос агрегати ёки суғориш қудуғининг ишлаш давомийлиги қуйидаги формула билан ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
tна = Wсув бр / Qна (2)

Wсув бр — истеъмолчининг насос агрегати ва суғориш қудуғига бириктирилган пахта ва бошоқли дон экинларини суғоришга сарфланган жами сув ҳажми (сувнинг суғориш тармоғида йўқолишларини ҳисобга олинган ҳолда), куб м.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Wсув бр = Wсув / ηст (3)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ηст — истеъмолчининг насос агрегати ва суғориш қудуғи чиқарган сувни экин майдонигача етказувчи суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Wсув — истеъмолчининг насос агрегати ва суғориш қудуғига бириктирилган пахта ва бошоқли дон экинларини суғоришга сарфланган сув ҳажми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Wсув = ωпахта×qпахта+ωдон×qдон (4)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ωпахта — пахта майдони, га;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ωдон — бошоқли дон экин майдони, га;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
q пахта — ғўзани суғориш меъёри, куб м/га;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
qдон — бошоқли дон экинларини суғориш меъёри, куб м/га.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Истеъмолчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини қоплаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Истеъмолчиларнинг пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергиясининг қийматини қоплаш «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Истеъмолчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қиймати туман электр тармоқлари корхонаси билан истеъмолчи ўртасида белгиланган тартибда тузилган ва рўйхатдан ўтказилган шартнома асосида ойма-ой ҳисоб-китоб қилиб борилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 26-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Туман манзилли рўйхатларига киритилган истеъмолчилар ўзларининг ҳисобида бўлган насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси харажатлари Давлат бюджетидан қопланиши юзасидан туман ишчи гуруҳига «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали 2-иловага мувофиқ ҳар календарь йилнинг 5 декабрига қадар электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризага туман электр тармоқлари ташкилотлари билан тузилган шартнома ҳамда ўрнатилган электр ҳисоблагич (ёки қиёслов ва метрологик кўрик) ҳақидаги маълумотлар илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчилардан бошқа ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Туман ишчи гуруҳи ариза тушган кундан эътиборан уч иш кунида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экин тури, умумий майдони ва суғориш турларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси белгиланган талабларга мослигини ҳамда унинг кўрсаткичлари суғориш учун талаб этиладиган ва ҳақиқатда фойдаланилган сув миқдорига мослигини жойига чиққан ҳолда ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчилар ер майдонини суғоришда ёндош (бошқа) туманнинг электр тармоқлари орқали суғорганда, ушбу туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари жойлашган туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғига фойдаланилган электр энергияси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 июлдаги 466-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 09/25/466/0655-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўрганиш натижасига кўра туман ишчи гуруҳи истеъмолчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари пахта ва ғалла майдонларига берган сув миқдорини ҳамда истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисоб-китоб қилади ва «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан 3-иловага мувофиқ хулосага электрон имзо қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман ишчи гуруҳи аъзолари томонидан имзоланган хулоса туман ҳокими томонидан электрон имзо билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, туман ишчи гуруҳи аъзолари истеъмолчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси харажатларини қоплаш бўйича хулосаларни расмийлаштиришда қуйидагиларга шахсан масъул ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман ҳокими — ишчи гуруҳ томонидан истеъмолчиларнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги расмийлаштирилган ҳужжатларининг ҳаққонийлигига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — аризалар белгиланган муддатда жойида тўлиқ ўрганилишига ва расмийлаштирилишига, шунингдек келгуси йил учун манзилли рўйхатлар шакллантирилишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — истеъмолчиларнинг экин тури, суғорилган майдони ва суғориш турига, шунингдек замонавий сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинган майдонларнинг ўлчамига ва ишчи орган вазифасини бажаришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбари — насос агрегатининг сув чиқариш қобилиятига, жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларининг турига ҳамда суғориш учун амалда сарфланган сув миқдорини аниқлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи — электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганига, унинг кўрсаткичлари ҳаққонийлигига ҳамда ишчи гуруҳга тақдим этилган ҳужжатлар архивини шакллантиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг туман филиали бошқарувчиси — истеъмолчиларнинг тижорат банкидаги ҳисобварағи ва СТИР рақами тўғри киритилишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси — истеъмолчиларга тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга ҳамда уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга шахсан масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Туман ишчи гуруҳи томонидан расмийлаштирилган хулосалар кўриб чиқиш учун «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергиясининг харажатлари қоплаб бериладиган истеъмолчиларнинг рўйхатини улар келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунида Сув хўжалиги вазирлиги ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан келишади;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 719-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2025 й., 09/25/719/1044-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 1 январдан бошлаб пахта хомашёси ва ғалла етиштиришда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси тўғрисидаги маълумотларни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Ягона биллинг тизими ва Солиқ қўмитасининг «E-factura» ахборот тизимидаги маълумотлар билан солиштиради;
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 07/25/322/1002-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний келишилган рўйхатларга мувофиқ мазкур низомнинг 10-бандига асосан ҳисобланган субсидия маблағларини истеъмолчиларнинг аризада кўрсатилган тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб беради;
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 07/25/322/1002-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Agro-subsidiya» ахборот тизими «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Ягона биллинг тизими ва Солиқ қўмитасининг «E-factura» ахборот тизими билан интеграция қилинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 июлдаги 466-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 09/25/466/0655-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси истеъмолчиларнинг электр энергиясидан тўғри ва мақсадли фойдаланиши, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси истеъмолчиларнинг сув ресурсларидан тўғри фойдаланиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Истеъмолчининг насос агрегатлари ва суғориш қудуғидан ўзаро келишувга кўра бошқа фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш учун фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун (пахта хом ашёси ва ғалла бундан мустасно) сарфланган электр энергияси харажатлари истеъмолчиларнинг ўз маблағи ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Электр таъминоти шартномаси мажбуриятларини бажариш жараёнида юзага келадиган барча келишмовчилик ва низолар музокара ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокара ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ томонидан ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг IX боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчиларнинг экин майдонларини суғориш учун насос агрегатлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.
Туман ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари
2.
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
3.
«Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбари
4.
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчиларнинг экин майдонларини суғориш учун насос агрегатлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳига
«______________» раҳбари ____________ томонидан
АРИЗА
____________ ҳудудида фаолият кўрсатаётган «____________» фермер хўжалиги (МЧЖ) томонидан 20___ йил жами ___ гектар ер участкасида, жумладан, ___ рақамли контурда ____ гектар, ___ рақамли контурда ___гектар, ___ рақамли контурда _____ гектар экин майдонида пахта/бошоқли дон етиштириш учун насос агрегати/суғориш қудуғи ўрнатилган.
4. Ҳисобот йили.
5. Ҳисобот ойи.
6. Ҳисобот ойи бошига электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси кўрсаткичи.
7. Ҳисобот ойи якунига электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси кўрсаткичи.
8. Насос агрегати ва суғориш қудуғи истеъмол қиладиган электр энергияси миқдори.
Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергиясининг қийматини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи __________ тумани ишчи гуруҳининг хулосасини беришингизни сўрайман.
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки «______________».
Ҳисобрақам: ______________
Сана: ______________
Туман электр тармоқлари ташкилотлари билан тузилган шартнома илова қилинади.
«______________» фермер хўжалиги раҳбари
________________
(имзо)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчиларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплашга субсидия ажратиш юзасидан
ХУЛОСА
Ушбу хулоса ________________________ _______________ тумани ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарори талабларига мувофиқ «_______________» ___________ мурожаатини жойида ўрганиб чиқиш якуни бўйича расмийлаштирилди.
1. Хулоса расмийлаштирилган сана Ҳисобот йили
Ҳисобот ойи
2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи тўғрисида умумий маълумотлар Номи
Ҳудуд/туман номи
СТИР
Банк ҳисобрақами
Хизмат кўрсатувчи банк номи/МФО рақами
3. Жами экин майдони шундан пахта хом ашёси (контур рақами ва гектар) ва бошоқли дон (контур рақами ва гектар) экилган майдон
жами пахта хомашёси экилган майдон
шундан сувни тежайдиган суғориш тизимларидан фойдаланилган майдон
жами бошоқли дон экилган майдон
шундан сувни тежайдиган суғориш тизимларидан фойдаланилган майдон.
4. Насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари сони
5. Насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг техник параметрлари Русуми, номи
Қуввати, кВт
сув сўриш қувури узунлиги,
метр
сув сўриш қувури диаметри,
мм
босимли қувур узунлиги,
метр
босимли қувур диаметри,
мм
сувни кўтариш баландлиги,
метр
6. Насос агрегати ёки суғориш қудуғининг ишлаш давомийлиги, соат Насос агрегати ёки суғориш қудуғининг сув сарфи, куб м/соат
Экинларини суғоришга сарфланган жами сув ҳажми, куб метр
шундан пахта хом ашёси ва бошоқли дон учун, куб метр
шундан пахта хом ашёси учун, куб метр
сувни тежайдиган суғориш тизимлари ишлатилган ҳолда, куб метр
сувни тежайдиган суғориш тизимлари ишлатилмаган ҳолда, куб метр
шундан бошоқли дон учун, куб метр
сувни тежайдиган суғориш тизимлари ишлатилган ҳолда, куб метр
сувни тежайдиган суғориш тизимлари ишлатилмаган ҳолда, куб метр
Ҳисобот ойи бошига электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси кўрсаткичи, кВт
Ҳисобот ойи якунига электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси кўрсаткичи, кВт
Насос агрегати ва суғориш қудуғи истеъмол қиладиган электр энергияси миқдори, кВт
шундан пахта хом ашёси ва бошоқли дон учун, кВт
шундан пахта хом ашёси учун, кВт
сувни тежайдиган суғориш тизимлари ишлатилган ҳолда, кВт
сувни тежайдиган суғориш тизимлари ишлатилмаган ҳолда, кВт
шундан бошоқли дон учун, кВт
сувни тежайдиган суғориш тизимлари ишлатилган ҳолда, кВт
сувни тежайдиган суғориш тизимлари ишлатилмаган ҳолда, кВт
7. Субсидияланадиган электр энергия миқдори, кВт
8. Ажратилиши лозим бўлган субсидия миқдори, млн сўм.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)